ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2018 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.08.2018 й. 638-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.08.2018 й.

N 638



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ҲАҚИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат ҳуқуқий

сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари

фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон Фармони ва Ўзбекистон

Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга

доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"2018 йил

13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон Фармони, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий ночорлиги ва шартнома мажбуриятларининг бажарилиши учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш тўғрисида" 1998 йил 4 мартдаги ПФ-1938-сон Фармонининг бажарилишини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида" 1998 йил 24 апрелдаги 177-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 4-сон, 17-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 9 августдаги

638-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси судьяларини, адлия органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш тўғрисида" 1993 йил 9 июлдаги 343-сон қарорида:


а) 1-бандда:

учинчи хатбошидаги "адлия органларининг" сўзлари "адлия органлари ва муассасаларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "адлия органлари" сўзлари "адлия органлари ва муассасалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-иловада:


номидаги "адлия органларининг" сўзлари "адлия органлари ва муассасаларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


матнидаги "адлия органларидаги" сўзлари "адлия органлари ва муассасаларидаги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 4-илованинг номидаги "адлия органлари" сўзлари "адлия органлари ва муассасалари" сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида шартномавий муносабатларни такомиллаштириш ва мажбуриятлар бажарилиши учун томонларнинг жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 йил, 9-сон, 81-модда):


а) 2-банднинг биринчи хатбошисидан "Адлия вазирлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 1-иловада:


83-банднинг учинчи хатбошисидан "ҳамда ҳудудий адлия органларига" сўзлари чиқариб ташлансин;


84-банддан "Адлия органлари ҳамда" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 30 октябрдаги 476-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 105-модда) 10-12-иловалари номларининг изоҳидан "ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилади" сўзлари чиқариб ташлансин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан кенг фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 31 декабрдаги 340-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 12-сон, 83-модда) 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорларининг 12-1-банди "Ажратмалар миқдори (фоизларда)" устунидаги "8" рақами "12" рақами билан алмаштирилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 мартдаги 93-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 3-сон, 22-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисида низомнинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларига тегишли лавозимларга мувофиқ қуйидаги мартаба даражалари берилади:

        

Ўзбекистон Республикаси Ҳақиқий давлат адлия маслаҳатчиси

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига


1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосарига


2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосарларига; Давлат хизматлари агентлиги директорига


3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

-

Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғига, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳайъати аъзолари бўлган бошқарма бошлиқларига; Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларига; Давлат хизматлари агентлиги директори ўринбосарига


1-даражали адлия маслаҳатчиси

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқармалари ва мустақил бўлимлари бошлиқларига; Давлат хизматлари агентлиги бошқармалари бошлиқларига; Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарларига; Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази директорига; Республика юристлар малакасини ошириш маркази директорига; Ҳуқуқий сиёсат тадқиқоти институти директорига, Тошкент давлат юридик университети проректорларига



2-даражали адлия маслаҳатчиси

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат хизматлари агентлиги бошқарма бошлиқларининг ўринбосарларига, бошқармалар бўлимлари бошлиқларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарларига; Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей директорига; Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази директорининг ўринбосарига; Республика юристлар малакасини ошириш маркази директорининг ўринбосарларига; Ҳуқуқий сиёсат тадқиқоти институти директори ўринбосарига; "Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" ДУК директорига; "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази" ДУК директорига; "Инсон ва қонун" газетаси таҳририяти ДУК бош муҳарририга


3-даражали адлия маслаҳатчиси

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат хизматлари агентлигининг бош маслаҳатчиларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бўлим бошлиқларига; Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармаларининг бўлим бошлиқларига; давлат нотариал идораларининг катта нотариусларига; Тошкент юридик коллежи директорининг ўринбосарига; Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей директорининг ўринбосарига


1-даражали юрист

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат хизматлари агентлигининг етакчи маслаҳатчиларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг бош маслаҳатчиларига; Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармаларининг бош маслаҳатчиларига; туман (шаҳар) адлия бўлимларининг бошлиқларига; давлат хизматлари марказлари директорларига; давлат нотариал идораларининг катта нотариуслари ўринбосарларига; нотариал архивлар мудирларига; ФҲДЁ органлари архивлари мудирларига



2-даражали юрист

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат хизматлари агентлиги катта маслаҳатчиларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг етакчи маслаҳатчиларига;Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармаларининг етакчи маслаҳатчиларига, туман (шаҳар) адлия бўлимларининг бош маслаҳатчиларига, давлат хизматлари марказлари бўлим бошлиқлари ва бош маслаҳатчиларига, давлат нотариал идораларининг нотариусларига


3-даражали юрист

-

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг катта маслаҳатчилари ва маслаҳатчиларига; Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармаларининг катта маслаҳатчиларига; туман (шаҳар) адлия бўлимларининг етакчи ва катта маслаҳатчиларига; нотариуслар ёрдамчиларига

";

11. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 декабрдаги 337-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 691-модда) билан тасдиқланган Тошкент давлат юридик университетида ўқув юкламасининг ҳажмининг рус тилидаги матнида:


а) 1-бўлимда:

еттинчи хатбошидаги "18" рақами "25" рақами билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбошидаги "8" рақами "4" рақами билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи - йигирма олтинчи хатбошилар қўшилсин:

"При нормативном сроке обучения в 3 года продолжительность учебного процесса должна составлять 150 недель.

Общий объем учебного времени должен распределяться на:

теоретическое обучение - 40-55%;

аттестацию - 10-20%;

каникулы - 12-22%;

самостоятельную подготовку - 6-12%;

квалификационную практику - 5-12%;

выпускную работу - 2-5%.

Объем времени теоретического обучения должен распределяться по блокам дисциплин следующим образом:

непрофильные дисциплины - 10-30%;

профильные дисциплины - 60-80%;

дополнительные дисциплины - 5-10%";

ўн бешинчи хатбоши йигирма еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 2-бўлим қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Магистратура

Максимальный объем аудиторных занятий при очной форме обучения должен быть установлен в объеме 30 часов в неделю.

При нормативном сроке обучения 1 год продолжительность учебного процесса должна составлять 50 недель.

Общий объем учебного времени должен распределяться на:

теоретическое обучение - 48-64%;

аттестацию - 8-16%;

самостоятельную подготовку - 6-14%;

каникулы - 8-16%.

Виды научной деятельности - научно-исследовательская работа и подготовка магистерской диссертации осуществляются студентом самостоятельно без учета объёма нагрузки в учебном плане.

Объем теоретического обучения в зависимости от специальности магистратуры должен распределяться по блокам дисциплин следующим образом:

обязательные дисциплины - 50-70%;

дисциплины по выбору - 30-50%".


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги 36-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 3-сон, 12-модда) билан тасдиқланган Магистратура тўғрисидаги низомнинг 1-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Тошкент давлат юридик университетининг магистратурасига қабул қилиш ва ўқитиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда Тошкент давлат юридик университети томонидан белгиланади".

15. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 108-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида низомнинг 37-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Академик қарздорлиги туфайли курсдан қолдирилган талаба тўлов-контракт асосида ўқишини қуйи курсдаги ўқув семестри бошидан бошлаши мумкин. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқув жараёни ўқитишнинг модул тизимига асосланган олий таълим муассасаларида академик қарздорлиги туфайли курсдан қолдирилган талабалар қуйи курсдаги ўқув семестридан бошлаб ўзлаштира олмаган фанларини такроран ўқийди".


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Тошкент юридик коллежида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва унинг мазмунини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 ноябрдаги 901-сон қарорида:


а) 4-банднинг биринчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


б) 6-банднинг биринчи хатбошисидаги "ТДЮУ" кисқартмаси "Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда ТДЮУ деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 12-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Мазкур қарорнинг 11-бандининг амал қилиши ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейга, ТДЮУга қуйидаги ҳуқуқлар тақдим қилинган ҳолда, татбиқ этилсин:

ТДЮУнинг бюджетдан ташқари маблағлари (фақат ўқитишнинг базавий қиймати миқдоридан ошадиган қисмида тўлов-контракт асосида ўқишдан тушадиган тушумлар) ҳисобидан лицей учун ўқув-лаборатория ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари, енгил автотранспорт воситалари сотиб олиш, шунингдек, лицей ўқувчиларини моддий қўллаб-қувватлаш;

бюджетдан ташқари маблағлар (тўлов-контракт маблағлари) ҳисобидан лицейга унинг ходимларига тариф ставкасининг 100 фоизигача миқдорида ҳар ойлик устамалар белгилаш учун моддий ёрдам кўрсатиш";


д) 2-илованинг 15-позициясида:

"Тадбирлар номи ва уларни амалга ошириш механизми" устунидаги "ТДЮУ бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан (фақат ўқитишнинг базавий қиймати миқдоридан ошадиган қисмида тўлов-контракт асосида ўқишдан тушадиган тушумлардан)" сўзлари "адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Масъул бажарувчилар" устунидан "Тошкент давлат юридик университети" сўзлари чиқариб ташлансин.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 11 август














































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск