ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.08.2018 й. ПҚ-3898-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.08.2018 й.

N ПҚ-3898



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИНИНГ

МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ САВИЯСИНИ ОШИРИШ

ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Юқори профессионал, ҳарбий ва ватанпарварлик бурчига садоқатли, фидойи ва мард ҳарбий хизматчиларни тарбиялаш Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.

Сўнгги йилларда миллий армияни изчиллик билан ислоҳ қилиш ва ривожлантириш, давлатимизнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, ҳарбий кадрларни тайёрлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясининг қабул қилингани, армия ва халқ бирлигини таъминлаш борасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликдаги ишларнинг кучайтирилгани миллий армиямиз сафларини мустаҳкам ирода, фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ёшлар билан тўлдириб бориш имконини бермоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ҳарбий хизматчиларнинг ҳаётий ва профессионал кўникмаларини илм-маърифат асосида қалби ва онгига сингдириш, мамлакатимиз ҳаётидаги реал ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда уларнинг билимларини ошириб бориш, ён-атрофимиз ва жаҳонда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнларга миллий манфаатларимиздан келиб чиққан ҳолда ёндашиш, ички ва ташқи таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш масалаларида тўсқинлик қилаётган тизимли муаммолар ҳанузгача сақланиб қолмоқда.

Хусусан, олий ҳарбий таълим муассасаларида маънавий-маърифий йўналишда дунёқараши ва фикрлаш доираси кенг бўлган офицерларни тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимидаги маънавий-маърифий ва маданий соҳа учун зарур инфратузилмалар замон талабларига жавоб бермайди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишда давлат ва жамоат ташкилотлари билан самарали ҳамкорлик тизими яратилмаган. Ҳарбий хизматчиларнинг оилалари билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш ишлари лозим даражада йўлга қўйилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада такомиллаштириш, ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда билимларини ошириб боришнинг замонавий усулларини жорий этиш, шунингдек, ички ва ташқи таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитети шаклланган, бурчига садоқатли, юқори профессионал ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш концепцияси 1-иловага;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" 2-иловага;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирларни ўтказиш схемаси 3-иловага;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчилари томонидан ёшларни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тадбирларни ўтказиш схемаси 4-иловага;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини амалга ошириш бўйича республика идоралараро комиссияси таркиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида "Ватан  муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!" деган концептуал ғоя асосида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш, ҳарбий хизматчиларнинг билими ва маънавий савиясини ошириш, ахлоқий-руҳий хислатлари ва ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш бўйича самарали механизмларни яратишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясининг Қуролли Кучлар тизимида изчил амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.


3. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясининг (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) асосий вазифалари этиб белгилансин:

ҳарбий хизматчиларнинг маънавий савияси ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш ҳамда бой маданиятимиз, азалий қадриятлар ва анъаналаримизга асосланган дунёқарашини шакллантиришга йўналтирилган ягона тизимни яратиш;

ҳарбий хизматчиларнинг онгу тафаккурига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини, миллий армиямиз билан фахрланиш, давлат хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун масъулият туйғусини чуқур сингдириш;

ҳарбий хизматчиларга мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, давлат дастурларининг мазмун ва моҳиятини тизимли ва изчил равишда етказиш ҳамда дунёда ва ён-атрофимизда содир бўлаётган глобаллашув жараёнларига нисбатан уларда онгли муносабат ва фаол ҳаётий позициясини шакллантириш, бурчга садоқат, масъулият, фидойилик туйғуларини ошириш;

миллий меросимизнинг тарихий илдизларини ўрганиш ҳамда таҳлил этиш, Ватан озодлиги йўлида қаҳрамонлик кўрсатган буюк аждодларимиз ва жасур замондошларимизнинг ибратли ҳаётини кенг тарғиб этиш асосида ҳарбий хизматчиларда "Ўзбекистон халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди!" деган ҳаётий эътиқодни қарор топтириш;

диннинг асл мазмун-моҳиятини теран очиб бериш орқали ҳарбий хизматчиларга эзгулик ва раҳмдиллик анъаналарини сингдириш, инсонпарварлик ва меҳр-оқибат муносабатларини шакллантириш ҳамда уларни миллий маданиятимиз ва қадриятларимизга ҳурмат ва эҳтиром, фидойилик ва садоқат, ҳалоллик ва поклик, мустақил фикр ва соғлом турмуш тарзи асосида тарбиялаш.


4. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини амалга ошириш бўйича республика идоралараро комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий билимларини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини таҳлил қилиб бориш, аниқланган муаммолар юзасидан тегишли таклифлар ишлаб чиқиш;

давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва ташаббусларини Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида татбиқ этишда амалий ёрдам бериш ҳамда самарали ҳамкорликни йўлга қўйишда кўмаклашиш.


5. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида ҳафтанинг ҳар жума куни "Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни" этиб белгилансин ва ушбу кунда маънавий-маърифий тадбирлар орқали қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилсин:

буюк аждодларимизнинг ҳаёти ва фаолиятидаги ёрқин мисолларни тарғиб қилиш орқали ёшлар ва ҳарбий хизматчиларда жасурлик ва мардлик, фахр ва ифтихор туйғуларини ошириш;

ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг маънавий-маърифий билимларини мустаҳкамлаш, уларда ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига содиқлик, Қуролли Кучларга ҳурмат туйғусини шакллантириш;

ҳарбий-маъмурий секторлар раҳбарияти, давлат ва нодавлат ташкилотлар вакиллари иштирокида ҳарбий хизматчилар оилалари турмушининг ижтимоий-иқтисодий шароитларини ўрганиш, аниқланган муаммо ва камчиликлар бўйича иш режалари ("Йўл хариталари") ишлаб чиқиш;

ҳарбий қисм ва бўлинмаларда тўпланган энг илғор тажрибалар, жанговар тайёргарликда эришилаётган ютуқлар, мамлакатимиз тарихидаги ёрқин воқеаларни аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиб бориш мақсадида учрашувлар, ҳарбий қисмларга ташрифлар ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳаётнинг барча жабҳаларида ҳимоя қилишга тайёр туриш, юрт учун фидойи бўлиш, бурчга ва Ватанга хиёнат энг оғир жиноят эканини ҳаётий ва таъсирчан мисоллар орқали ёшлар онгига сингдириб бориш;

эришаётган ютуқлар ҳамда ҳарбийлик касби нуфузини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида махсус телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар тайёрлаш, шу жумладан, Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғида мақолалар, шарҳлар ва бошқа материаллар чоп этилишини ташкил этиш.


6. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардиясининг Қуролли Кучлар тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда муносиб ҳисса қўшган ҳарбий хизматчиларга ҳамда фуқароларга ҳарбий хизматчилар ва ёшларнинг маънавий-маърифий савиясини оширишга катта таъсир кўрсатган ишлари ва ютуқлари учун топшириладиган "Маънавий-маърифий ишлар аълочиси" кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда "Маънавий-маърифий ишлар аълочиси" кўкрак нишони тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида Ҳукумат қарорини қабул қилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардияси икки ой муддатда қўшинларда маънавий-маърифий ва маданий-ҳордиқ ишларини ташкил этиш мақсадида замонавий техник воситалар билан таъминлаш ҳамда зарур объектларни қуриш бўйича 2019-2021 йилларга мўлжалланган режа ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Ҳарбий-ватанпарварлик ва маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси, Давлат ва жамоат ташкилотлари билан алоқалар ҳамда ёшлар билан ишлаш бўлими негизида ушбу бошқарма ва бўлим вазифаларини бажарувчи Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармаси 6-иловага мувофиқ ташкил этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларида ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-ахлоқий тарбия ва ёшлар билан ишлаш органлари негизида тарбиявий ва мафкуравий ишлар органлари ташкил этилсин.

Бригадаларда (уларга тенглаштирилган ҳарбий қисмларда) ва алоҳида батальонларда "ҳарбий психолог" (офицер) лавозими жорий этилсин.

Ҳарбий округлар бошқарув аппаратларида "психолог", "етакчи социолог", бригадаларда (уларга тенглаштирилган ҳарбий қисмларда) ва алоҳида батальонларда "ҳарбий қисм командирининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича маслаҳатчиси  Маданият маркази бошлиғи"(Қуролли Кучлар хизматчиси) лавозимлари жорий этилсин. Уларнинг ойлик маошларига лавозим моянасидан 30% миқдорда ҳар ой қўшимча устама пул тўлаш белгилансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги:

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси Умумқўшин факультети базасида қўшимча "Қўмондонлик-тактик тарбиявий ва мафкуравий ишлар" мутахассислиги бўйича офицерлар тайёрлаш таълим тизимини жорий этсин ва икки ой муддатда ушбу мутахассислик бўйича малака талаблари, ўқув режаси ва дастурини ишлаб чиқсин;

"Қўмондонлик-тактик тарбиявий ва мафкуравий ишлар" мутахассислигига 2018/2019 ўқув йилида, истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси Умумқўшин факультетига ўқишга кирган курсантлар орасидан уларнинг розилигига асосан танлаб олинишини ташкил этсин;

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тизимидаги мавжуд Офицерлар уйларини Маънавият ва маърифат марказига, клубларни Маданият марказига айлантирсин ҳамда вазирликнинг Маънавият ва маърифат маркази ҳузурида "Турон" театр студиясини ташкил этсин;

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ҳарбий шаҳарчаларда маҳалла фуқаролар йиғинларини тузилиши ташкиллаштирилсин.

Барча ташкилий-штат ўзгаришлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинлари штат бирликларининг умумий сони доирасида ўтказилсин.


11. Белгилансинки, ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


12. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига оммавий ахборот воситаларида мазкур қарорнинг мақсад ва вазифалари ҳамда Концепциянинг амалга оширилишини ёритиб бориш бўйича мақолалар эълон қилиш ва мавзуга оид кўрсатувларни эфирга узатиш тавсия этилсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.М. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 4 августдаги

ПҚ-3898-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида

маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш

концепциясини амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ ТИЗИМИДА

МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ТАШКИЛИЙ ИШЛАР

1.

Олий ҳарбий таълим муассасаларида офицерларни тайёрлашнинг амалдаги тизимини чуқур таҳлил қилиш ҳамда уларнинг ватанпарварлик фазилатлари, маънавий ва маданий даражасини ошириш чораларини кўриш.

1. Амалдаги тизимни чуқур таҳлил қилиш бўйича ишчи гуруҳлар тузиш.


2. Гуманитар фанлар бўйича ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиш, мукаммал ўқув режаси ва дастурини ишлаб чиқиш.


3. "Қўмондонлик-тактик тарбиявий ва мафкуравий ишлар" мутахассислиги бўйича офицерлар тайёрлашнинг таълим тизимини жорий этиш.


4. Етакчи олим ва профессорлар иштирокида ўқув семинари ва анжуманлар ўтказиш режасини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини йўлга қўйиш.

2018 йил

сентябрь


2018 йил

октябрь




2018 йил

сентябрь,




доимий

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази

2.

Қўшинларда ҳарбий-ватанпарварлик ва маънавий-ахлоқий тарбия ишларини танқидий таҳлил қилиш ва ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий савияси ва нотиқлик санъатини ошириш, дунёқарашини мустаҳкамлаш бўйича тадбирлар ўтказилишини тизимли йўлга қўйиш.

1. Амалдаги тизимни чуқур таҳлил қилиш ва дастур ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳлар тузиш.


2. Тегишли таълим муассасалари ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандум ва бошқа ҳужжатлар қабул қилиш.


3. Машғулотлар, тадбирлар ўтказиш умумий режаси ва маънавий-маърифий ишлар дастурини ишлаб чиқиш.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳарбий қисмларда маънавий-маърифий ишларни ташкил қилиб бориш бўйича тегишли қарорларини чиқариш.


5. "Ҳарбий қисм ва муассасаларда маънавий-маърифий ишлар" номли ўқув қўлланмасини ишлаб чиқиш.

2018 йил

сентябрь


2018 йил

ноябрь



2018 йил

ноябрь



2018 йил

декабрь





2018 йил

декабрь


Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази

3.

Қўшинлардаги тарбиявий ва мафкуравий ишлар органлари офицерларининг билим савияси ва нотиқлик санъатини юксалтириш, дунёқараши, фикрлаш доирасини ошириб бориш бўйича малака ошириш тизимини йўлга қўйиш.

1. Тарбиявий ва мафкуравий ишлар органлари офицерларининг малакасини ошириш дастурини ишлаб чиқиш.


2. Малакани ошириш бўйича тарбиявий ва мафкуравий ишлар органлари офицерларининг рўйхати ва малака ошириш жадвалини тузиш.


3. Тарбиявий ва мафкуравий ишлар органлари офицерларининг малака ошириш курсларини ташкил этиб бориш.


4. Малака ошириш курсларида таҳсил олган тарбиявий ва мафкуравий ишлар органлари офицерларининг хизматини таҳлил қилиб бориш.

2018 йил

октябрь



ҳар йили

февраль, июль

ойларида


доимий




доимий

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Дин ишлари бўйича қўмита, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон халқаро ислом академияси

4.

Олий ҳарбий таълим муассасалари ўқитувчилари лавозимларига юқори билим ва кўникмаларга эга бўлган офицерларнинг тайинланишини йўлга қўйиш.

1. Ўқитувчи лавозимларига номзодларни саралаб олиш, малакасини ошириш ва уларнинг қўшинларда хизмат қилиш тартибининг янги механизмини ишлаб чиқиш.


2. Ўқитувчиларни қўшинларнинг жанговар бўлинмаларидаги лавозимларга тайинлаш орқали таълим жараёнини ҳарбий қисмларнинг кундалик фаолияти билан боғлиқлигини таъминлаш.

2018 йил

октябрь




2018 йил

декабрь,

доимий

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

5.

Ҳарбий округлар бошқарув аппаратида "психолог" ва "етакчи социолог", бригадаларда ва алоҳида батальонларда "ҳарбий психолог", "ҳарбий қисм командирининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича маслаҳатчиси - Маданият маркази бошлиғи" лавозимларини жорий этиш.

1. Тегишли директива орқали ҳарбий округлар бошқарув аппаратида, бригадалар ва алоҳида батальонларда янги лавозимларни киритиш.


2. Лавозимлар учун хизмат вазифалари ва функционал мажбуриятларни ишлаб чиқиш.


3. Лавозимларга мутахассисларни саралаш ва уларни лавозимларга тайинлаш.


4. Лавозимларга тайинланган шахсларга функционал мажбуриятларини бажаришда амалий ёрдам бериш.

2018 йил

сентябрь



2018 йил

октябрь


2018 йил

декабрь


доимий

Мудофаа вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

6.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида "Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни" тадбирларини тизимли равишда ташкил этиш.

1. "Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни"ни ташкил қилиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқиш ва жойларга етказилишини таъминлаш.


2. "Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни"ни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш.

2018 йил

сентябрь




доимий

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

7.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимидаги Офицерлар уйларини Маънавият ва маърифат марказига, клубларни Маданият марказига айлантириш.

1. Мавжуд Офицерлар уйи ва клублар фаолиятини таҳлил қилиш.


2. Маънавият ва маърифат маркази ва Маданият марказларининг низом ва иш режаларини ишлаб чиқиш.


3. Маънавият ва маърифат маркази ва Маданият марказларига керакли бўладиган жиҳоз ва воситалар рўйхатини тузиш ҳамда босқичма-босқич жиҳозлар билан таъминлаш.


4. Маънавият ва маърифат маркази ва Маданият марказларида маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш.

2018 йил

сентябрь


2018 йил

октябрь



2018 йил

октябрь




2019 йил,

доимий

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

8.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат маркази ҳузурида "Турон" театр студиясини ташкил этиш ва мазкур студия орқали аждодларимиз, моҳир саркардалар ҳақида театр спектаклларини намойиш этиб бориш.

1. Тегишли директива орқали Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат маркази ҳузурида "Турон" театр студиясини тузиш.


2. "Турон" театр студияси штатини шакллантириш ва тажрибали ижодкор ва санъаткорларни жалб этиш.


3. "Турон" театр студиясини зарур жиҳоз ва воситалар билан таъминлаш ҳамда репертуарини бойитиш.


4. Театр студияси репертуарига асосан моҳир саркардалар ҳақида театр спектаклларини намойиш этиш.

2018 йил

сентябрь



2018 йил

октябрь



2018 йил

декабрь



доимий

Мудофаа вазирлиги, Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги

9.

Ҳарбий округлар ва ҳарбий қисмларда маънавий-маърифий объектларни барпо этиш ҳамда уларни замонавий техник воситалар билан таъминлаш бўйича 2019-2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбир режасини ишлаб чиқиш.

1. Ҳарбий округлар ва ҳарбий қисмларда маънавий-маърифий объектларни қуриш бўйича ҳолатни ўрганиш.


2. Маънавий-маърифий объектларни қуриш бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда зарур бўладиган замонавий жиҳозлар рўйхатини шакллантириш.


3. Маънавий-маърифий объектларни қуриш ҳамда уларни жиҳозлаш бўйича 2019-2021 йилларга мўлжалланган режани Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2018 йил

октябрь



2018 йил

ноябрь




2018 йил

декабрь

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

10.

Ҳарбий қисм ва ҳарбий таълим муассасаларининг кутубхоналари фаолиятини такомиллаштириш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш ҳамда кутубхоналар фаолиятини ўрганиш.


2. Кутубхоналарни зарур мебель ва жиҳозлар ҳамда кўргазмали воситалар билан таъминлаш.


3. Ҳарбий хизмат мутахассисликлари йўналишлари ҳамда энг сара бадиий адабиётларнинг рўйхатини шакллантириш.


4. Рўйхат асосида кутубхоналарни китоблар билан таъминлаш ҳамда электрон адабиётлар базасини яратиш.


5.Ҳарбий қисм ва ҳарбий таълим муассасаларида кўчма китоб жавонлари ташкил қилиш.


2018 йил

сентябрь


2018 йил

ноябрь


2018 йил

декабрь



2019 йил

январь



2019 йил февраль

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ёзувчилар уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

11.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда фаол иштирок этаётган ҳарбий хизматчилар ва фуқароларни "Маънавий-маърифий ишлар аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирлаб бориш.

1. Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда фаол иштирок этаётган ҳарбий хизматчилар ва фуқароларни рўйхатини тузиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида Маънавий-маърифий ишлар тарғиботини тизимли равишда ташкил этиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида Маънавий-маърифий ишлар бўйича фаоллик кўрсатган ҳарбий хизматчилар ва фуқароларни кўкрак нишони билан тақдирлашга тавсия этиб бориш.

2018 йил

сентябрь




2018 йил

октябрь



ҳар йили

1 январь

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ёзувчилар уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

II. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ ТИЗИМИДА

МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШНИНГ

САМАРАЛИ ТИЗИМИНИ ЯРАТИШ

12.

Маънавий-маърифий ишлар йўналишида ўтказиладиган тадбирларга таниқли фан, маданият, санъат ва адабиёт, дин арбоблари, соҳа йўналиши бўйича илғор мутахассисларни кенг жалб этиб бориш.

1. Маънавий-маърифий ишлар йўналишида ўтказиладиган машғулотлар ва тадбирлар режасига аниқликлар киритиш.


2. Ҳарбий қисмлардан жамоат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва таълим муассасаларига чорак давомида тадбирлар ҳақида буюртмалар йўллаш.


3. Маънавий-маърифий ишлар йўналишидаги тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш.


2018 йил

1 сентябрь



ҳар чорак

охирги ойининг

20 санасида



доимий

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

13

Адабиётшунос олимлар, таниқли ёзувчи ва шоирлар иштирокида янги нашр этилган адабиётлар тақдимотлари, адабий-бадиий кечалар, учрашув ва жонли мулоқотлар, янги нашр этилган китобларнинг тақдимотини ўтказиб бориш.

1. Адабий-бадиий кечалар, учрашув ва жонли мулоқотлар, янги нашр этилган китобларнинг тақдимотини ўтказиш режасини тасдиқлаш.


2. Ҳарбий қисм ва ҳарбий таълим муассасаларида тизимли равишда ташкил этиш.


3. Тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш.

ҳар чорак

охирги ойининг

20 санасида


доимий



доимий

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази

14.

Ҳарбий хизматчилар ўртасида инсонни маънавий ва ғоявий-мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ҳалоллик, ахлоқ-одоб руҳида тарбиялашга қаратилган учрашув ва давра суҳбатлар ташкил этиш.

1. Учрашув ва давра суҳбатларининг режасини тасдиқлаш.



2. Ҳарбий қисмларда учрашув ва давра суҳбатлар ташкил этиш.


3. Тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш.

ҳар чорак

охирги ойининг

20 санасида


режага асосан


доимий

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон халқаро ислом академияси

15.

Ҳарбийлар хизматчилар оилаларида соғлом муҳитни қарор топтириш мақсадида шоир ва ёзувчилар, таниқли адабиёт намоёндалари иштирокида адабий кечалар ва учрашувлар ташкил этиш.

1. Ҳарбий хизматчилар оилаларида соғлом муҳитни қарор топтиришга қаратилган тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2. Режа асосида шоир ва ёзувчилар, таниқли адабиёт намоёндалари иштирокида инсоний фазилатларини очиб берувчи адабий кечалар ва учрашувлар ташкил қилиш.


3. Тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш.

ҳар чорак

охирги ойининг



20 санасида

режага асосан




доимий

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ёзувчилар уюшмаси, Хотин-қизлар қўмитаси, "Оила" илмий-амалий тадқиқотлар маркази

16.

Ҳарбий қисмлардаги командирлик лавозимларида хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларни етакчилик сифатларига, нутқ маданияти ва нотиқлик санъатини ривожлантиришга қаратилган маъруза машғулотлари ва семинар-тренинглар ўтказиш.

1. Тегишли фанлар йўналишида мавзулар рўйхати, йиллик режа-дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2. Ўқув гуруҳлари, тадбирларни ўтказувчи шахслар ва масъуллар рўйхатини шакллантириш.


3. Илғор тажрибалар асосида семинар-тренинглар ўтказиб бориш.

ҳар чорак охирги ойининг 20 санасида


режага асосан

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги

17.

Ҳарбийлар хизматчиларнинг ҳудудлардаги тарихий обидалар, музейлар, зиёратгоҳлар ва диққатга сазовор жойларга мунтазам ташрифлар уюштириб бориш.

1. Тарихий обидалар, музейлар, зиёратгоҳларга ташриф режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2. Тарихий обидалар, музейлар, зиёратгоҳларга ташрифларни ташкил этиш.


3. Тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш.

ҳар чорак охирги ойининг 20 санасида


режага асосан


доимий

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари

18.

Ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий савияси ва билимини ошириш, нотиқлик санъатини ривожлантириш, дунё-қарашларини шакллантириш ҳамда ҳарбий хизматчилар эришаётган ютуқлар ва уларнинг ижтимоий ҳимояси борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар уюштириш.

1. Ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий савияси ва билимини ошириш, нотиқлик санъатини ривожлантириш, дунёқарашларини шакллантириш тадбирларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш бўйича медиа-режа ишлаб чиқиш.


2. Ҳарбий хизматчилар эришаётган ютуқлар ва уларнинг ижтимоий ҳимояси борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида мақолалар ва кўрсатувлар тайёрлаш.


3. Ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий савияси ва билимини ошириш борасида ташкил этилаётган тадбирлар ҳақида республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар қилиш.

ҳар чорак охирги ойининг 20 санасида





режага асосан





режага асосан


Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

19.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича маънавий-маърифий ишларнинг янги шакл ва усулларини яратиб бориш ва уларни татбиқ этиш.

1. Маънавий-маърифий ишларнинг янги шакл ва усулларини ишлаб чиқиш бўйича мутахассислар ва ижодкорларни жалб қилиш.


2. Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича танловлар ташкил этиш.


3. Танлов натижаларига асосан методик ва ўқув қўлланмалари яратиш.

2018 йил

ноябрь



2019 йил

январь



2019 йил

март

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ёзувчилар уюшмаси

      





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 4 августдаги

ПҚ-3898-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида

маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини

оширишга қаратилган тадбирларни ўтказиш

СХЕМАСИ


Объектлар

Темурбеклар мактаби

Олий ҳарбий таълим муассасалари. кичик мутахассисларни тайёрлаш маркази

Ҳарбий қисм ва муассасалар

Субъектлар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги

Маданият вазирлиги

Адлия вазирлиги

Республика Маънавият ва маърифат маркази

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

Ёзувчилар уюшмаси

Хотин-қизлар қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди, "Нуроний" жамғармаси


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, МКТ "Ватанпарвар"





Маънавий-маърифий тадбирларнинг шакллари

Маънавий ишлар йўналишида

баҳс ва семинар, давра суҳбатлари, семинар-тренинг, музокара ва мунозара (диспут) ва интеллектуал ўйинлар

Маърифий ишлар йўналишида

анжуманлар, машғулотлар, бадиий-адабиёт

кечалари, китоб мутолааси, ижодий учрашувлар,баҳс-мунозаралар

Маданий ишлар йўналишида

театр спектакллари, концерт дастурлари, бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиши, ижодий кечалар

Амалга ошириладиган тадбирлар




Ўзбекистон

Республика-

сини

ривожлан-

тиришнинг

бешта устувор

йўналиши

бўйича

Ҳаракатлар

стратегияси

асосида барча

соҳа ва

тармоқларда

олиб

борилаётган

улкан

ислоҳотларни

етказиш.

Концерт

дастур-

лари,

буюк аждод-

ларимиз

ва аллома-

лар фаоли-

ятига оид

театр

спектакл-

лари,

оммавий

тадбир-

лар, экс-

курсиялар

орқали

миллий

ғурур ва

ифтихор

туйғу-

ларини

кучай-

тириш, нотиқлик

санъатини

юксал-

тириш

Ҳуқуқий

билим-

ларни

ошириш

орқали

қонун

устувор-

лигини

таъмин

лаш, гло-

баллашув

жараён-

ларига

нисбатан

онгли

муносабат-

ни, огоҳ-

лик ва

ҳушёрлик-

ни ҳамда

мустаҳкам

тартиб ва

интизомга

риоя

қилиш

фазилат-

ларини кучай-

тириш.

Халқимизнинг маънавий қадриятлари, маданияти ва урф-одат-

ларини, аждодлари-

мизнинг бой меросини ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини сингдириш орқали одоб-ахлоқ, ҳалоллик, поклик, садоқат ва фидойилик фазилат-

ларини юксалтириш.

Диний саводхон-

ликни

ошириш,

диннинг

асл мазмун-

моҳиятини

етказиш,

фуқаролик

ва диний

бағрикенг-

лик ғоялари-

ни тарғиб

қилиш ҳамда

ёт ғояларга

қарши

танқидий

қараш ва

мафкуравий

иммунитетни

мустаҳ-

камлаш.

Ҳарбий

хизматчи-

лар ва

ёшлар

қалбида

ҳозирги

тинч ва

осуда

ҳаётимиз-

нинг

қадрига

етиш,

одамларни

бир-бирига

яхшилик

қилишга,

аҳил ва

ҳамжиҳат

бўлиб

яшашга

даъват

этиш


Мумтоз ва

замонави

адабиёти-

мизнинг

энг сара

намунала-

ри мазмун-

моҳиятини

ҳарбий

хизматчи-

лар ва

ёшлар

қалбига

етказиш

орқали

китобхон-

лик мада-

ниятини

ошириш

ҳамда

уларнинг

онгига

ватанпар-

варлик,

мардлик

туйғула-

рини

сингдириш.


Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш, оилаларда соғлом маънавий муҳитни яратиш, оила шаънини сақлашда ота-она ва фарзанд-

ларнинг масъулияти, бурчлари, ахлоқий меъёрларини етказиш.


Ёшларни ҳарбий-

ватанпар-

варлик руҳида тарбиялаш орқали, миллати, тили ва касбидан қатъий назар, ёшларда Ватанга садоқат туйғусини шакллантириш.


Чақирувга

қадар

бошланғич

тайёргарлик

бўйича

билимларни

мустаҳкамлаб

бориш,

ҳарбий касб-

ни танлашга

ва мукаммал

ўрганишга,

кучли ва

шижоатли,

етук

мутахассис

бўлишга

йўналтириш.






















  

























































































КУТИЛАЁТГАН НАТИЖА

Ватанпарвар, мард ва жасур ҳарбий хизматчиларни етиштириш, уларнинг фаол ҳаётий позицияси ва қатъий эътиқоди, билими ва интеллектуал савияси, она Ватан тақдирига бўлган масъулиятини мустаҳкамлаш ҳамда ғоявий ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетини кучайтириш, фуқаролик бурчи ва конституцион мажбуриятларини виждонан, садоқат ва фидойилик билан бажаришга йўналтириш, уларни ҳар томонлама етук ва комил шахс сифатида тарбиялаш.

  





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 4 августдаги

ПҚ-3898-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари

томонидан ёшларни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялашга

қаратилган тадбирларни ўтказиш

СХЕМАСИ



Тадбирларни ўтказиш жойлари

Мактабгача таълим муассасалари

Меҳрибонлик уйлари

Умумтаълим мактаблари

Коллеж ва лицейлар

Олий таълим муассасалари

Маҳалла фуқаролар йиғини

Тадбирларнинг турлари

Ҳарбий ватанпарварлик акциялари

"Мардлик" дарслари

Ҳарбий қисмларга экскурсиялар

Давра суҳбати

ва учрашувлар

Музей ва театрларга ташрифлар

Ҳарбий - спорт мусобақалари

Кўзланаётган мақсадлар

Кўргазмали чиқишлар, ҳарбий техника намойишлари, қўшиқ ва мусиқа орқали Ватанга муҳаббат, ҳарбий касбга фахр ва ғурур туйғуларини ошириш, ҳарбий хизматга бўлган ҳавас ва меҳр-муҳаббатини ривожлантириш.

Мардлик, жасурлик, фидойилик, қаҳрамонлик, ватанпарварлик, шижоатлилик, ғайратлилик ва ҳалоллик, ташаббускорлик, адолатлилик, зийраклик, донолик ва бағрикенглик хислатларини ошириш.

Ҳарбий хизмат жараёни, касб мутахассисликлари, ҳарбий хизмат шароитлари ҳақида мустаҳкам фикрларга, қарашларга эга бўлиш. Мавжуд ҳарбий техника ва қурол-яроғлар билан яқиндан таништириш.

Армиянинг мамлакатимиз мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ишончли ҳимоя қилишдаги аҳамияти ҳамда ёшлар учун чинакам мардлик, фидойилик, ҳақиқий ватанпарварлик мактаби эканлигини етказиш.

Миллий маданиятимиз ва қадриятларимизга ҳурмат ва эҳтиром ҳисларини ошириш, юксак эстетик дид ва ахлоқий меъёрларини шакллантириш, Ўзбекистон халқининг бой тарихи, маданияти, анъаналари ва урф-одатларини чуқур ўзлаштириш.

Ҳар жиҳатдан тобланган, жисмоний бақувват ва кучли шахсларни шакллантириш, илғорлик ва ғолибликка бўлган интилиш туйғуларини мустаҳкамлаш, ҳарбий бўлинмаларда соғлом рақобат руҳини яратиш.

Оммавий ахборот воситалар орқали

тарғибот ишлари

(телерадиодастурлар, ток-шоулар,

репортажлар ва бошқалар)

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖА

Ватанпарварлик туйғуси юксак, замонавий билим, мустаҳкам ирода ва қатъий ҳаётий позицияга эга ёшларни олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришга ҳамда миллий армиямиз сафларида шараф билан ҳарбий хизматни ўташ учун тайёрлаш, ватанпарвар, ўз касбига садоқатли ва ҳар томонлама етук кадрлар захирасини шакллантириш.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 4 августдаги

ПҚ-3898-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида

маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини

ошириш концепциясини амалга ошириш бўйича

республика идоралараро комиссияси

ТАРКИБИ


1. А. Азизов

-

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири, республика идоралараро комиссияси раҳбари

2. А. Кадиров

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, республика идоралараро комиссияси раҳбари ўринбосари

3. А. Икрамов

-

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг ўринбосари, республика идоралараро комиссияси раҳбари ўринбосари

4. Д. Назармухамедов

-

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

5. А. Қўлдошев

-

Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари

6. келишувга асосан

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари

7. Ш. Шакиров

-

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг ўринбосари

8. Ш. Жалилов

-

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси раиси

9. Ш. Жавлонов

-

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

10. Д. Ташмухамедова

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази директори

11. О. Таджиев

-

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

12. Д.Махсудов

-

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

13. А.З. Саъдуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари - Ёшлар ишлари агентлиги директори

14. З. Маҳкамова

-

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

15. Н. Холбўтаев

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари

16. О. Абдурахманов

-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари

17. С. Бобохўжаев

-

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг ўринбосари

18. К. Акилова

-

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг ўринбосари

19. М. Истамов

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари

20. Н. Муллабаев

-

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

21. К. Алламжонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори в.б.

22. А. Хаджаев

-

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси вазифасини бажарувчи

23. А. Кўчимов

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

24. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раисининг ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари

       

Изоҳ:

Республика идоралараро комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли вазифаларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида республика идоралараро комиссияси таркиби асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари раҳбарлигида ҳудудий комиссиялар ташкил этилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 8 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 13 август, 32-сон, 656-модда








































Время: 0.0098
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск