Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик субъектлари / Якка тартибдаги тадбиркорлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.08.2018 й. 631-сон "Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.08.2018 й.

N 631



ОИЛАВИЙ МЕҲМОН УЙЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Туризм фаолияти субъектларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, минтақаларнинг туристик салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, дам олиш ва туризм учун шарт-шароитларни яхшилаш, шунингдек, туризм хизматлари кўрсатиш соҳасида янги иш ўринларини ташкил этиш ҳамда аҳолининг бандлиги ва фаровонлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки:

оилавий меҳмон уйлари ушбу меҳмон уйларида уй эгасининг оила аъзолари билан бирга яшаш тамойили бўйича бир вақтнинг ўзида 10 нафаргача ташриф буюрувчиларга (туристларга) вақтинча яшаш ва (ёки) овқатланиш бўйича хизматлар кўрсатувчи, шунингдек, ҳар бир яшовчига 3 м-2 ҳисобидан тўғри келадиган зарурий турар-жой майдонига эга бўлган хусусий уй-жой ҳисобланади;

оилавий меҳмон уйлари хизматлари оилавий меҳмон уйи ташкил этиш учун яроқли турар-жой биносига эга бўлган ва унда яшовчи хусусий тадбиркорлар ёки оилавий тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилади;

оилавий меҳмон уйлари хизматларини сертификатлаштириш соддалаштирилган ҳолда, оилавий меҳмон уйларини ўрганиш далолатномаси асосида уларни Оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар ягона реестрига киритиш ва Оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар ягона реестридан тегишли кўчирма бериш йўли билан амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси оилавий меҳмон уйларини рўйхатга олиш ва Оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар ягона реестрини юритишни амалга оширади;

оилавий меҳмон уйлари, оилавий корхона томонидан ташкил этилган хизматлар учун коммунал инфратузилма хизматлари (электр энергияси, сув таъминоти, канализация, газ таъминоти ва иссиқлик таъминоти) ҳақи тўлаш аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича ва шартлар асосида амалга оширилади.

2. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда Давлат хизматлари марказлари орқали оилавий меҳмон уйларини сертификатлаштиришни ташкил қилиш бўйича уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


3. Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Тижорат банкларига Оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар ягона реестрига киритилган хусусий тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъектларининг буюртмаларига биноан базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баробаригача миқдорда, беш йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган ставка бўйича имтиёзли кредитлар ажратиш тавсия қилинсин.

Бунда тижорат банклари томонидан кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига миллий валютада ажратиладиган, умумий қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган кредитлар бўйича уларнинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалчиликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан уч йил муддатгача компенсация тақдим этилади.

2021 йил 1 январдан бошлаб кредитлар тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган бозор ставкаларида, фоиз харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш механизмидан фойдаланиш имконияти билан берилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликдаоилавий меҳмон уйлари хизмати кўрсатувчи хусусий тадбиркорлар учун уларнинг жойлашиш минтақаси ва тоифасига қараб, белгиланган солиқнинг алоҳида ставкасини белгилаш тўғрисида уч ой муддатда таклиф киритсин.


6. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, белгиланган тартибда, оммавий ахборот воситаларини жалб қилган ҳолда ушбу қарорнинг мақсадлари ва вазифаларини кенг тушунтириш ишларини ташкил қилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Н. Умаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 7 августдаги

631-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидаларининг 3-бандидаги "миллий меҳмонхона уйлари" сўзлари "оилавий меҳмон уйлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатида:


III бўлимга қуйидаги мазмундаги 35-2-банд қўшилсин:

    

35-2.

Оилавий меҳмон уйларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этиш


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 8 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 13 август, 32-сон, 662-модда










































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск