ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўловчиларга хизмат кўрсатиш. Автовокзаллар. Автомобиллар тўхташ жойлари. Аэровокзаллар. Темирйўл станциялари /

Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 07.08.2018 й. 3048-сон билан рўйхатга олинган, 17.07.2018 й. Ички ишлар вазирлигининг 40-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 40-сон, Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг 253-сон, Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг 1/210-сон, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг к-14-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 7 августда 3048-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Автомобиль йўллари давлат

қўмитаси, Ўзбекистон автомобиль

транспорти агентлиги ҳамда

Ўзбекистон стандартлаштириш,

метрология ва сертификатлаштириш

агентлигининг 2018 йил 17 июлдаги

40,40, 253,1/210 ва к-14-сон қарорига

ИЛОВА



Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт

воситаларининг тўхтаб туриш жойларига

қўйиладиган талаблар тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 мартдаги 183-сон "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситаларидан фойдаланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг бозорлар, савдо мажмуалари ва бошқа объектлар ҳудудларидаги автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларига, автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларидан узоқ ва ноқулай жойда жойлашган инфратузилма объектлари атрофидаги автомобиль йўллари ва кўчаларнинг четида ташкил этиладиган тўхтаб туриш жойларига қўйиладиган талабларни белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситаларини тўхтаб туриши учун бозорлар, савдо мажмуалари ва бошқа объектлар ҳудудларидаги автотранспорт воситалари тўхтаб туриш жойларининг кириш ва чиқиш қулай бўлган қисмида ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари тўхтаб туриш жойлари ташкил этилади.

Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойлари тўхтаб туриш жойи умумий майдонининг камида 5 фоизини (камида 2 та жой) ташкил этиши лозим.


2. Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларига Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларининг 1-иловасига мувофиқ "5.15. Тўхтаб туриш жойи" ва "7.17. Ногиронлар" йўл белгилари ўрнатилади.


3. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун ажратилган тўхтаб туриш жойларидан "Ногирон ҳайдовчи бошқараётган автомобиль" таниқлик белгиси ўрнатилган автотранспорт воситасини бошқараётган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар - ногиронликни тасдиқловчи тиббий маълумотномаси ҳамда 16 ёшгача ногирон боласи бўлган ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) - 16 ёшгача ногирон бола учун тайинланган тегишли пенсия гувоҳномаси бўлганда фойдаланиши мумкин.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун ажратилган тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун ҳақ олинмайди.



2-БОБ. БОЗОРЛАР, САВДО МАЖМУАЛАРИ ВА

БОШҚА ОБЪЕКТЛАР ҲУДУДЛАРИДАГИ ҲАМДА

АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИНГ ТЎХТАБ ТУРИШ

ЖОЙЛАРИДАН УЗОҚ ВА НОҚУЛАЙ ЖОЙДА ЖОЙЛАШГАН

ИНФРАТУЗИЛМА ОБЪЕКТЛАРИ АТРОФИДАГИ НОГИРОНЛИГИ

БЎЛГАН ШАХСЛАРНИНГ АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ

ТЎХТАБ ТУРИШ ЖОЙЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


4. Бозорлар, савдо мажмуалари ва бошқа объектлар ҳудудларидаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари тўхтаб туриш жойлари мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ намунавий чизма асосида жиҳозланади.


5. Кўп қаватли автотранспорт воситалари тўхташ жойларида ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриши учун жойлар биринчи қаватда ва бошқа қаватларда лифтга яқин жойлардан ажратилиши керак.


6. Бозорлар, савдо мажмуалари ва бошқа объектлар ҳудудларидаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари тўхтаб туриш жойларига кўк фонда 2х2 метр ўлчамли сариқ чизиқли ногиронлиги бўлган шахс автотранспорт воситасининг тўхтаб туриш жойини билдирувчи Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларининг 2-иловасига мувофиқ 1.24 "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари тўхтаб туриш жойи" ётиқ чизиғи чизилади.


7. Ногиронлиги бўлган шахс автотранспорт воситаси учун ажратиладиган жойларга чизиладиган ётиқ чизиқ ва ўрнатиладиган йўл белгиларининг ўлчамлари йўл ҳаракатини бошқаришнинг техник воситаларини қўллашни белгиловчи норматив ҳужжатларнинг талабларига мувофиқ бўлиши лозим.


8. Бозорлар, савдо мажмуалари ва бошқа объектлар ҳудудларидаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари тўхтаб туриш жойларининг ўлчамлари автомобиль ҳаракат йўналишига бурчак остида қўйилганда эни 3,5 метр, узунлиги 5 метр, ҳаракат йўналишига параллел қўйилганда эни 2,5 метр, узунлиги 7,5 метр бўлиши лозим.


9. Бозорлар, савдо мажмуалари ва бошқа объектлар ҳудудларидаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари тўхтаб туриши учун ажратилган жойларга чизилган ётиқ чизиқлар ҳайдовчига яхши кўринадиган бўлиши зарур


10. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун мўлжалланган жойларни жиҳозлаш ишлари ҳамда йўлнинг ётиқ чизиқларини соз ҳолатда ва яхши кўринишга эга бўлишини таъминланиши мазкур автотураргоҳга ёки автомобиль йўлига эгалик қилувчи субъектлар томонидан амалга оширилади.


11. Автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларидан узоқ ва ноқулай жойда жойлашган инфратузилма объектлари (соғлиқни сақлаш муассасалари, спорт-соғломлаштириш мажмуалари, ижтимоий объект ва бошқалар) атрофида ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари тўхтаб туриш жойлари ташкил этилади.

Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойлари мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ намунавий чизма асосида жиҳозланади.


12. Автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларидан узоқ ва ноқулай жойда жойлашган инфратузилма объектлари атрофидаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари тўхтаб туриш жойлари мазкур Низомнинг 8-бандига мувофиқ ўлчамларда бўлиши лозим.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


13. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


14. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



Ногиронлиги бўлган шахсларнинг

автомобиллари учун тўхташ жойларининг

жихозланиши бўйича намунавий

ЧИЗМА






Низомга

2-ИЛОВА



Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автомобиллари

учун қисқа муддатли тўхташ жойларининг

жихозланиши бўйича намунавий

ЧИЗМА

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 8 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 13 август, 32-сон, 666-модда












































Время: 0.0166
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск