ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Енгил саноат /

"Ўзчармсаноат" уюшмаси аъзолари - ташкилотлар учун солиқ ва божхона имтиёзлари ва преференцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 27.07.2018 й. 3046-сон билан рўйхатга олинган 09.07.2018 й. Молия вазирлигининг 105-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 23-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2018-53-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-50-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 27 июлда 3046-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси ва

Давлат божхона қўмитасининг

2018 йил 9 июлдаги

105, 23, 2018-53 ва

01-02/8-50-сон қарорига

ИЛОВА



"Ўзчармсаноат" уюшмаси аъзолари - ташкилотлар учун

солиқ ва божхона имтиёзлари ва преференцияларини

қўллаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПҚ-3693-сон "Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ "Ўзчармсаноат" уюшмаси (бундан буён матнда Уюшма деб юритилади) аъзолари - ташкилотлар учун солиқ ва божхона имтиёзлари ва преференцияларини (бундан буён матнда имтиёзлар деб юритилади) қўллаш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПҚ-3693-сон "Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Уюшма аъзолари - ташкилотларга 2023 йилнинг 1 январигача қуйидаги кўринишдаги имтиёзлар берилади:

фойда солиғи ва мол-мулк солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови, шунингдек, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этиш;

белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича импорт қилинадиган, Уюшма аъзолари - ташкилотлар томонидан ўз ишлаб чиқаришида фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, республикада ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё, материаллар ва фурнитура учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этиш;

юқоридаги тасдиқланадиган рўйхатларга киритилмаган, ўз ишлаб чиқариши учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, хом ашё, материаллар ва фурнитураларни импорт қилишда божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) тўлашни 60 кунга қадар муддатга кечиктириш.


2. Юқорида кўрсатилган имтиёзлар фақат қуйидагиларга нисбатан қўлланилади:

замонавий автоматлаштирилган мажмуалар билан жиҳозланган чорва молларини сўйиш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотларга;

чарм, мўйна, қоракўл хом ашёси ва жунни йиғиш ва тайёрлаш билан шуғулланувчи ташкилотларга, кейинчалик ушбу хом ашё қайта ишлаш (ишлатиш) учун фақат Уюшмага аъзолари - ташкилотларга сотилганида ҳамда ялпи тушумнинг умумий ҳажмида ушбу турдаги фаолиятдан тушган тушумнинг улуши ҳисобот даври натижалари бўйича камида 80 фоизни ташкил қилганда;

чарм, мўйна, қоракўл хом ашёси ва жунни қайта ишлаш, шунингдек, бутловчи буюмлар, фурнитура, сунъий чарм, чарм-пойабзал, чарм-атторлик, мўйначилик, қоракўл маҳсулотлари ва жундан ишланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни амалга оширадиган ташкилотларга, агар ялпи тушумнинг умумий ҳажмида ушбу турдаги фаолиятдан тушган тушумнинг улуши ҳисобот даври натижалари бўйича камида 60 фоизни ташкил қилса;

"Ўзчармимпэкс" унитар корхонасига.


3. Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 1463, 2005 йил 2 апрель) 3-бандига мувофиқ бўшаётган маблағларни мақсадли ишлатишни назарда тутмайдиган солиқ ва божхона имтиёзлари беришда бюджетга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловлар ҳисобланмайди ва маҳсулот (товарлар, ишлар, хизматлар) ва бошқа мулкни сотиш (сотиб олиш) нархига киритилмайди.

Бўшаётган маблағларни мақсадли ишлатишни назарда тутмайдиган солиқ ва божхона имтиёзларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1463, 2005 йил 2 апрель) билан тартибга солинади.



2-БОБ. ИМТИЁЗЛАР ВА

ПРЕФЕРЕНЦИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ


4. Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар олиб кирилаётган товарларни муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига ўтказиш божхона расмийлаштируви пайтида тақдим этилади.


5. Мазкур Низомнинг 1-банди тўртинчи хатбошисида назарда тутилган божхона тўловларини тўлашни кечиктириш бўйича имтиёзларни олиш учун Уюшма аъзолари - ташкилотлар томонидан божхона органларига Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 330-моддасига мувофиқ ҳужжатлар тақдим этилади.


6. Имтиёз қўллаш учун мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган Уюшма аъзолари - ташкилотлар ҳисобот даври якунлари бўйича йиллик солиқ ҳисоботи билан бирга давлат солиқ хизмати органларига мазкур Низом иловасида келтирилган шаклга мувофиқ Маълумотнома ҳисоб-китобни тақдим этади.


7. Уюшма аъзоси - ташкилот имтиёзлар бериш учун мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган мезонларга мос келмаслиги аниқланган ҳолларда, имтиёзлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тўланиши бўйича мажбуриятлар тикланган ҳолда бекор қилинади.

Уюшма аъзоси - ташкилот имтиёзлардан фойдаланиш учун мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган мезонларга мос келмай қолиш фактлари аниқланганда, давлат солиқ хизмати органлари 10 иш куни ичида аниқланган фактлар тўғрисида аввал тўланмаган божхона тўловларини ундириш чораларини кўриш учун давлат божхона хизмати органларини хабардор қилади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


8. Солиқ ва божхона имтиёзларининг тўғри қўлланиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари томонидан амалга оширилади.


9. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.


10. Ушбу Низом "Ўзчармсаноат" уюшмаси билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА



га тақдим этилади.

(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)


 

(корхонанинг тўлиқ номи)

 


манзил бўйича жойлашган

1. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома









2. Ташкил этилган санаси (кун/ой/йил)












3. СТИР












4. ИФУТ













5. Телефон: код






номер








  

______________йил учун

Ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқариш тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА - ҲИСОБ-КИТОБ

Имтиёзни қўллаш учун асос



(норматив ҳужжатнинг номи)

   

   

минг сўм

Маҳсулот тури

Сумма

Умумий ишлаб

чиқариш ҳажмида

фоиз ҳисобида

   

Ишлаб чиқариш ҳажми (ҚҚС ва акцизсиз ҳақиқатдаги нархларда), жами



шу жумладан





улардан имтиёз тақдим этилган маҳсулот





Ушбу маълумотларнинг ишончлилиги

ва тўлиқлигини тасдиқлайман

Раҳбар


СТИР










Ф.И.Ш.


Имзо


Бош бухгалтер


СТИР










Ф.И.Ш.


Имзо


Сана (кун/ой/йил)











Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 28 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 30 июль, 30-сон, 638-модда








































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск