ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Тасвирий санъат. Музейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.08.2018 й. 621-сон "Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида "Мақом музейи" фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.08.2018 й.

N 621




ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ШАҲРИСАБЗ ШАҲРИДА

"МАҚОМ МУЗЕЙИ" ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 17 ноябрдаги ПҚ-3391-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, халқимиз маданий меросининг ажралмас қисми бўлган миллий мақом санъатининг қадимий ва ўрта асрлардаги тарихи, замонавий ижодий анъаналари, асрлар давомида моҳир бастакорлар, ҳофиз ва созандаларнинг ижодий тафаккури билан сайқал топиб келаётган ноёб санъат намуналарини музей экспозицияси орқали халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбек миллий мақом санъати маркази ва Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг:

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида "Мақом музейи"ни (кейинги ўринларда музей деб аталади) Қашқадарё вилояти Амир Темур номидаги моддий-маданият тарихи музейининг филиали сифатида ташкил этиш;

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 3-уй манзилида жойлашган Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар маданият бўлими ҳузуридаги Маданият ва аҳоли дам олиш маркази (кейинги ўринларда марказ деб аталади) биносининг 1278,0 кв.м майдонга тенг ҳудудини музейни жойлаштириш учун Қашқадарё вилояти Амир Темур номидаги моддий-маданият тарихи музейига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар музей фаолиятининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

мақом санъатига оид музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш, аниқлаш, тўплаш, ўрганиш ва уларни эълон қилиш, шунингдек, маданий, маърифий, илмий ва таълим фаолиятини амалга ошириш;

мақом санъати ва тарихига оид халқимизнинг бой маданий мероси, унинг инсоният тарихидаги ролини ҳаққоний ёритиш, шунингдек, мамлакатимизда олиб борилаётган ижобий ишлар ва эришилган ютуқларни кенг тарғиб этишга қаратилган музей экспозицияларини ташкил этиш;

мақом санъатининг ривожланиш босқичлари, бу борада шаклланган ижро ва ижодий мактаблар ва анъаналар, буюк бастакорлар, ҳофиз ва созандалар меросини авайлаб-асраш, ўрганиш, бойитиб бориш, мамлакат фуқароларига намойиш этиш, дунё жамоатчилигига танитиш ва тарғиб этиш;

музей экспозициялари орқали фуқароларда, айниқса ёш авлодда миллий ва умуминсоний қадриятлар, бебаҳо тарихий ва маданий меросга ҳурмат, ғурур ва ифтихор, Ватанга садоқат, муҳаббат туйғуларини тарбиялаш ва кучайтириш;

ўзбек мақом санъати мумтоз ва замонавий ижро намуналарининг фондини яратиш ҳамда музей ашёлари ва музей коллекцияларини илмий тадқиқ қилиш ишларини кучайтириш ва унинг натижаларини эълон қилиб бориш;

саёҳатчиларни мақом санъати билан кенг таништириш орқали уларда миллий ўзликни англаш туйғуси, юксак бадиий-эстетик дид ва тафаккурни камол топтириш;

музей экспозициясини ташкил этишда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш, ноаньанавий экспозициялар яратиш бўйича халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, чет эл музейлари билан кўргазмалар ташкил этиш борасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш;

мумтоз мусиқа меросимиз намуналари ноталарини йиғиш, мақом санъатининг тарихий илдизлари, илмий-назарий негизлари, миллий ва умумбашарий қадриятлар билан боғлиқ жиҳатларини чуқур ўрганиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш.


3. Марказ ва музей биносини капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш, шунингдек, музей экспозициясини яратиш бўйича:

буюртмачи этиб - Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси;

бош лойиҳачи ва пудратчи ташкилотлари этиб - белгиланган тартибда ўтказилган тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича ғолиблар белгилансин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Марказ ва музей биносини капитал таъмирлаш ва Марказни жиҳозлаш - Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағларидан Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджетига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан, жумладан, пудратчи ташкилотига, истисно тариқасида, бир йўла ўтказиладиган 50 фоиз миқдорида бўнак маблағлар;

музейни жиҳозлаш, музей экспозициясини яратиш ҳамда эскиз ва лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш - Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан;

музейни сақлаш билан боғлиқ харажатлар Қашқадарё вилоятининг 2018 йил учун тасдиқланган бюджет параметрлари доирасида, 2019 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ижтимоий соҳага назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги бир ой муддатда:

ташкил этилаётган музейнинг асосий вазифаларидан келиб чиқиб, Амир Темур номидаги моддий-маданият тарихи музейи тўғрисида янгиланган низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда музей концепцияси асосида экспозиция яратиш учун мақом санъатига оид ҳужжатлар, кино, фоно-, фотоматериаллар ва музей ашёлари билан тўлдириш чораларини кўрсин;

музейнинг штатлар жадвалини белгиланган тартибда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ҳамда малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминласин;

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда мақом санъатига оид миллий меросимиз, қадимий тарихимиз ва маданиятимизни тарғиб қилиш мақсадида музейга хорижий сайёҳларни кенг жалб этиш чораларини кўрсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги музейнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказилишини ҳамда қурилиш-монтаж ишлари устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини амалга оширсин.


7. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига музей фаолиятини кенг ёритиш тавсия этилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "2017-2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 11 декабрдаги 975-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев, Қашқадарё вилояти ҳокими З.Ш. Рўзиев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 6 августдаги

621-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "2017-2027 йилларда

давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш

ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича

комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш

тўғрисида" 2017 йил 11 декабрдаги 975-сон

қарорига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 3-илованинг "Янги қурилиш" бўлими 2-позицияси "Амалга ошириш муддати" устунидаги "2020-2022 йиллар" сўзлари "2019-2020 йиллар" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 4-илованинг 23-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

23.

Қашқадарё вилояти Амир Темур номидаги моддий-маданият тарихи музейи ва унинг филиали:


Шаҳрисабз тумани



Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги "Мақом музейи"


Шаҳрисабз шаҳри

".

        


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 8 август









































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск