ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Паррандачилик. Асаларичилик. Балиқ овлаш ва балиқчилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2018 й. 606-сон "Балиқчилик соҳасидаги илмий фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.07.2018 й.

N 606




БАЛИҚЧИЛИК СОҲАСИДАГИ ИЛМИЙ

ФАОЛИЯТНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Балиқчилик тармоғини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 6 апрелдаги ПҚ-3657-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмасининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази тизимидаги Балиқчилик илмий-тадқиқот институти фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда хорижий мамлакатларнинг етакчи илмий-тадқиқот муассасалари билан халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Қуйидагилар:

Балиқчилик илмий-тадқиқот институтининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

2018-2021 йилларда балиқчилик соҳасида илмий фаолиятни такомиллаштириш ва хорижий мамлакатларнинг етакчи илмий-тадқиқот муассасалари билан халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш чора-тадбирлари дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига, зарурат бўлганда, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти ходимларининг чекланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида унинг тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

3. Қуйидагилар Балиқчилик илмий-тадқиқот институтининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

балиқчилик тармоғида илмий-тадқиқот ишларининг стратегик йўналишларини ва соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган истиқболли тадқиқот мавзуларини белгилаш;

давлат илмий дастурлари доирасида фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар асосида балиқчилик соҳасини жадал ривожлантириш юзасидан илмий-тадқиқотларни амалга ошириш;

соҳада селекция-наслчилик ишлари, балиқларни озиқлантириш, шунингдек, балиқлар касалликларининг олдини олиш ва уларни даволаш тадбирларини амалга ошириш бўйича услубий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш;

интенсив технологиялар асосида, жумладан, қафас мосламаларида, ёпиқ айланма сув тизимида, оқар сув бассейнларида, суғориш тармоқлари ва дарё бўйларида балиқ етиштиришнинг инновацион усулларини ишлаб чиқаришга кенг кўламда татбиқ этиш;

балиқчилик тармоғи учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда иштирок этиш, соҳага оид семинар ва тренинглар ўтказиш;

янги инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича хорижий мамлакатларнинг етакчи илмий-тадқиқот муассасалари билан халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш.


4. Қуйидагилар Балиқчилик илмий-тадқиқот институти ва унинг ҳудудий филиалларининг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Давлат илмий дастурларини амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар;

"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмасининг Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси томонидан балиқчилик соҳасидаги илмий-тадқиқотлар учун ажратиладиган маблағлар;

хўжалик юритиш ва хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар;

халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар ва донор мамлакатлар грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Белгилансинки, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти ва унинг ҳудудий филиалларининг ходимларига республика илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази:

бир ой муддатда Балиқчилик илмий-тадқиқот институтининг янгиланган уставини ишлаб чиқиб, тасдиқласин ҳамда унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

икки ой муддатда Балиқчилик илмий-тадқиқот институтини иқтидорли ёш олимлар, илмий кадрлар ва малакали мутахассислар билан тўлдириш чораларини кўрсин.


6. Балиқчилик илмий-тадқиқот институти Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, "Қўшёғоч" қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги бинога жойлаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмуродов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 31 июлдаги

606-сон қарорига

1-ИЛОВА



Балиқчилик илмий-тадқиқот институтининг

ТУЗИЛМАСИ

Илмий кенгаш

Директор


Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари


Илмий котиб

Хорижий консультант - директор ўринбосари


Ишлаб чиқариш бўйича директор ўринбосари







Аквакультурада янги технологиялар лабораторияси

4


Илмий ишланмалар ва хорижий алоқаларни мувофиқлаштириш, илмий кадрларни тайёрлаш бўлими

4


Балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўлими**

38




Бухгалтерия

2




Ихтипаталогия лабораторияси

4



Конструкторлик бюроси**

3




Кадрлар бўйича инспектор

1




Табиий кўллардан балиқ овлаш лабораторияси

4


Девонхона ва назорат сектори

1


Қорақалпоғистон Республикаси филиали

3






Юрисконсульт

1


Балиқчиликда селекция ва наслчилик лабораторияси

4



Навоий вилояти ҳудудий филиали

3


Ахборот коммуникация технологиялари менежери

1





Маъмурий-хўжалик бўлими*


Балиқлар озуқаси озиқлантириш лабораторияси

3



Айдар-Арнасой кўллар тизими филиали

3





Фарғона вилояти ҳудудий филиали

3


      

Жами ходимлар сони - 87 нафар, шу жумладан:

бошқарув ходимлари - 15 нафар, илмий ходимлар - 31 нафар, ишлаб чиқариш ходимлари - 41 нафар.


*) Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонунчиликда белгиланган меъёрлар асосида аниқланади.


**) Хўжалик ҳисобидан молиялаштирилади.

Илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга оширишда шартнома асосида қўшимча илмий ходимлар жалб қилиниши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 31 июлдаги

606-сон қарорига

2-ИЛОВА



2018-2021 йилларда балиқчилик соҳасида илмий фаолиятни

такомиллаштириш ва хорижий мамлакатларнинг етакчи илмий-

тадқиқот муассасалари билан халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИ


Т/р

Амалга ошириладиган тадбирлар

Молиялаштириш манбалари

Ижро муддати

Масъуллар

    

I. БАЛИҚЧИЛИК СОҲАСИДА ИЛМИЙ ФАОЛИЯТНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

БЎЙИЧА ТАШКИЛИЙ ТАДБИРЛАР


1.

Балиқчилик илмий-тадқиқот институти фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида иқтидорли илмий мутахассисларни жалб этиш.

-

2018 йил

август-

сентябрь

Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти

   

2.

Республикада балиқчилик тармоғини ривожлантиришнинг 2019-2023 йилларга мўлжалланган концепциясини ишлаб чиқиш.

-

2018 йил

декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти

3.

Интенсив усулларда балиқ етиштиришни кенг кўламда жорий этиш, юқори маҳсулдор балиқ турларини етиштириш технологияларининг иқтисодий самарадорлигини асослаш ва таклифлар тайёрлаш.

-

2019 йил

март

Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси

4.

Сувнинг гидрокимёвий таркибини таҳлил қилиш лабораториясини таъмирлаш ва уни жаҳон андозалари бўйича жиҳозлаш.

"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмасининг Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2019 йил

июнь

Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси

5.

Балиқчилик соҳасини илмий даражаси бўлган кадрлар билан таъминлаш мақсадида Балиқчилик илмий-тадқиқот институти ҳузурида белгиланган тартибда илмий даража берувчи Илмий кенгаш ташкил этиш.

-

2019 йил

июль

Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридагиОлий аттестация комиссияси, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти

6.

Балиқчилик соҳасида илмий-тадқиқот ишларининг стратегик йўналишларини ва соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган истиқболли тадқиқот мавзуларини ишлаб чиқиш.

-

ҳар йили

Фанлар академияси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси 

7.

Балиқчилик соҳасида олиб борилаётган илмий тадқиқотларнинг устувор ва долзарб йўналишлари учун танлов асосида давлат илмий-техник грантларини ажратиш.

Давлат илмий дастурларининг грант маблағлари

ҳар йили

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти

8.

Давлат илмий дастурлари доирасида фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар асосида балиқчилик соҳасини жадал ривожлантириш юзасидан илмий-тадқиқотларни амалга ошириш.

Давлат илмий дастурларининг грант маблағлари

ҳар йили

Фанлар академияси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти

9.

Мамлакатимиз табиий кўллари ва сунъий ҳовузларни балиқлантириш, балиқ етиштириш ва овлаш тадбирларини тизимли ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


-

-

Фанлар академияси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти

10.

Балиқларни озиқлантиришнинг самарали технологиялари соҳасида техник жиҳатдан тартибга солувчи норматив ҳужжатлар ишлаб чиқиш.

Ижрочиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан

2019 йил

октябрь

Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти

11.

Балиқчилик илмий-тадқиқот институтининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, жумладан, илмий-тадқиқот ишлари учун махсус асбоб-ускуналар ва балиқ овлаш анжомлари билан жиҳозланган махсус транспорт сотиб олиш.

халқаро грантлар

2019 йил

декабрь

Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Инновацион ривожланиш вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

12.

Янги балиқ турларини (венгер карпи, тиляпия, лаққасимон, камалак форели, қора сазан ва бошқалар) Ўзбекистон иқлим шароитига мослаштириш ва уларни ўстириш технологияси бўйича илмий-тадқиқотлар ва инновацион изланишлари олиб бориш.

"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмасининг Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2019-2021 йиллар

Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти

13.

Балиқчилик соҳаси бўйича олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, докторантлари ва мустақил тадқиқотчи-изланувчилари ҳамда магистрларини фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларни бажаришга жалб этиш.

Давлат илмий дастурларининг грант маблағлари

2019-2021 йиллар

Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти


14.

Балиқчилик илмий-тадқиқот институти илмий ходимларининг малакасини ошириш ва янги технологияларни кенг жорий этиш мақсадида халқаро анжуманлар ва семинарлар ташкил этиш.

Ижрочиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан

график асосида

Фанлар академияси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти

II. ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАРНИНГ ЕТАКЧИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ

МУАССАСАЛАРИ БИЛАН ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ

15.

Россия Федерациясининг Астрахань давлат техника университетининг балиқчилик йўналиши бўйича филиалини республикада очиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


Ижрочиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан

2018 йил

октябрь

Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси

16.

Ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган хорижий мамлакатларнинг етакчи илмий-тадқиқот институтлари билан республикадаги илмий-тадқиқот институтлари ва балиқчилик хўжаликларида тажриба алмашишни йўлга қўйиш.

Ижрочиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан

2018-2021

йиллар

Фанлар академияси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти

17.

Халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида хорижий давлатларга хизмат сафарларини ташкил қилиш.


Ижрочиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан

2018-2019

йиллар


Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти

18.

Хорижий давлатларда (Туркия, Россия, Хитой, Вьетнам) интенсив усулда балиқ ўстириш технологиясини, жумладан, қафас усулида балиқ етиштириш тажрибасини ўрганиш.


Ижрочиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан

2018-2019

йиллар

Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти

19.

Хитой Халқ Республикасининг Балиқчилик Фанлар академияси мутахассислари ва олимлари билан биргаликда шўрланган сизот сувларда балиқ етиштириш технологияларини республикамизда жорий этиш бўйича илмий изланишлар олиб бориш.

Ижрочиларнинг ўз маблағлари ва грантлар

2018-2021

йиллар

Фанлар академияси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти

20.

Хорижий давлатларда балиқчиликни ривожлантириш бўйича ташкил этиладиган малака ошириш курсларида иштирок этиш.

Ижрочиларнинг ўз маблағлари

ва грантлар

2018-2021

йиллар

Фанлар академияси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти

21.

Хитой Халқ Республикасининг Балиқчилик Фанлар академияси мутахассислари билан ҳамкорликда республика ҳудудларидаги балиқчилик хўжаликларида ўқув семинарлар ташкил этиш.

халқаро грантлар

2019 йил

май

Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари

22.

Балиқчилик соҳасида юқори тажрибага эга бўлган хорижий мамлакатлар, хусусан, Хитой Халқ Республикаси, Россия Федерацияси, Вьетнам, Туркия, Венгрия давлатлари билан музокаралар ўтказиш ва ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.

Ижрочиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан

2019 йил

октябрь

Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси

23.

Россия Федерациясининг Астрахань давлат техника университети мутахассислари билан биргаликда карп ва ўсимликхўр балиқларнинг янги, юқори маҳсулдор ота-оналар тўдасини шакллантириш мақсадида селекция - наслчилик ишлари бўйича илмий-тадқиқотлар ўтказиш.

Давлат илмий дастурлари грант маблағлари

2019-2021

йиллар

Фанлар академияси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти

24.

Вьетнам давлатининг малакали мутахассислари ва олимлари билан биргаликда тропик балиқ турларини (лаққасимонлар ва тиляпия) озиқлантириш ва улар ўстириш технологияларини ўрганиш ва натижаларини кенг жорий қилиш.

Ижрочиларнинг ўз маблағлари ва грантлар

2019-2021

йиллар

Фанлар академияси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти

25.

Хитой Халқ Республикасининг Балиқчилик Фанлар академияси билан биргаликда Ўзбекистон ҳудудида Қизил китобга киритилган "Туркистон мўйловдори" популяциясини кўпайтириш мақсадида унинг биологик хусусиятларини ўрганиш ҳамда гормонал инъекциялар ёрдамида сунъий кўпайтириш ишларини ташкил этиш.

Ижрочиларнинг ўз маблағлари ва грантлар

2019-2021

йиллар

Фанлар академияси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти

26.

Туркия Республикасининг "Чучук сувлар балиқчилиги" (Трабзон шаҳри) институти билан биргаликда балиқлар ўсишининг сув ҳароратига боғлиқлиги, ўстириш тиғизлиги, озиқлантириш, интенсив тизимларда (ёпиқ сув айланма тизими қурилмаси, қафаслар, бассейнларда) балиқ етиштириш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш.

Ижрочиларнинг ўз маблағлари ва грантлар

2019-2021

йиллар


Фанлар академияси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти

  

 

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 август










































Время: 0.0263
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск