Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Адлия органлари /

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 07.08.2018 й. 3049-сон билан рўйхатга олинган Адлия вазирининг 07.08.2018 й. 407-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 7 августда 3049-сон

билан рўйхатга олинган

адлия вазирининг

2018 йил 7 августдаги

407-мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА



Фуқаролик ҳолати далолатномаларини

ёзиш бўлимлари ходимларини мартаба

даражалари бўйича аттестациядан

ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги ПҚ-3785-сон "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 498-сон "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси туман ва шаҳар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари шунингдек никоҳ уйлари (бундан буён матнда ФҲДЁ бўлими деб юритилади) ходимлари мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш ФҲДЁ бўлими ходимининг навбатдаги аттестациядан ўтиши деб ҳисобланмайди ҳамда аттестациядан ўтиш муддатининг узайтирилишига асос бўлмайди.


2. ФҲДЁ бўлими ходимлари мартаба даражалари бўйича аттестация қонунийлик, одиллик, холислик, беғаразлик ва коллегиаллик принциплари асосида амалга оширилади.



2-БОБ. ФҲДЁ БЎЛИМЛАРИ ХОДИМЛАРИНИ

АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ


3. ФҲДЁ бўлимлари ходимларининг мартаба даражаларига тавсия этилган номзодлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) директори буйруғига асосан мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ намунавий таркибда тузиладиган ФҲДЁ бўлимлари ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш комиссияси (бундан буён матнда аттестация комиссияси деб юритилади) томонидан аттестациядан ўтказилади.


4. Мартаба даражаларига тавсия этилган ФҲДЁ бўлимлари ходимларини аттестациядан ўтказиш ишлари тегишлича Агентликнинг Кадрлар бўлими ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан туман (шаҳар) ҳокимликларининг бош юрисконсультлари билан биргаликда ташкил этилади.


5. Мартаба даражаларига тавсия этиш ҳақидаги ҳужжатлар тегишлича туман (шаҳар) ҳокимликларининг бош юрисконсультлари томонидан кўриб чиқилади ҳамда туман (шаҳар) ҳокими томонидан тегишли таклифлар билан аттестация ўтказиш масаласини кўриб чиқиш учун аттестация комиссиясига тақдим этилади.


6. Туман (шаҳар) ҳокими тақдим этилган таклифда келтирилган маълумотларнинг ишончлилиги учун шахсан жавоб беради.


7. Мартаба даражаларига тавсия этилган ФҲДЁ бўлими ходимларининг аттестацияси тегишли ҳужжатлар аттестация комиссиясига тақдим этилган кундан бошлаб бир ой ичида ўтказилади.

Аттестация комиссияси йиғилишида мартаба даражасига тавсия этиш масаласи маълумот-тавсифномада келтирилган иш фаолияти натижалари, касбий тайёргарлик даражаси инобатга олинган ҳолда ФҲДЁ бўлими ходимининг иштирокисиз кўриб чиқилади.

Зарур ҳолларда, мартаба даражаларига тавсия этилган номзодлар аттестация комиссияси томонидан суҳбатдан ўтказилиши мумкин.


8. Ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича аттестация комиссияси томонидан қуйидаги хулосалардан бири қабул қилинади:

номзодга мартаба даражаси бериш мумкинлиги тўғрисида;

номзодга мартаба даражаси бериш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида.


9. Аттестация комиссияси Агентликка тегишли туман (шаҳар) ҳокими томонидан тавсия этилган мартаба даражасидан юқори ёки паст мартаба даражаси бериш таклифи билан чиқиши мумкин.


10. Аттестация комиссияси комиссия ишида аъзоларнинг учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

Аттестация натижалари комиссия мажлиси баённомаси билан расмийлаштирилади.


11. Аттестация комиссиясининг хулосаси мартаба даражасини бериш масаласини ҳал қилиш учун тегишли ҳужжатлар билан бирга Агентликка тақдим этилади.


12. Агентлик ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда номзодларга мартаба даражаси бериш учун Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига таклиф киритади.


13. Мартаба даражаси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ташаббусига кўра берилганда аттестация ўтказилмайди.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


14. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.






Низомга

ИЛОВА



ФҲДЁ бўлимлари ходимларини мартаба даражалари

бўйича аттестациядан ўтказиш комиссиясининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

   

1.

Лавозимига кўра

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи, комиссия раиси

2.

Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари  хотин-қизлар қўмитаси раиси, комиссия раисининг ўринбосари

3.

Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари

4.

Лавозимига кўра

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши устидан назорат қилиш бўлими бошлиғи

5.

Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Бош юрисконсульти

6.

Лавозимига кўра

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси Кадрлар бўлими бошлиғи, комиссия котиби

  


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 8 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 13 август, 32-сон, 668-модда












































Время: 0.0097
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск