язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.02.2018 й. ПҚ-3515-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

08.02.2018 й.

N ПҚ-3515



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада

такомиллаштириш  чора-тадбирлари  тўғрисида"

2017 йил 25 сентябрдаги ПҚ-3286-сонли қарори)



Ўзбекистон Республикасида очиқ сув оқимлари бўйича тошқин сувлар ва сел оқимларини барқарор ва хавфсиз ўтказиб юборилишини таъминлаш учун ўзанларни тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишларини олиб бориш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 8 февралдаги

ПҚ-3515-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Норуда қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 2 майдаги ПҚ-1524-сонли қарорининг 2-иловасидаги 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Ўзбекистон Республикаси "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Қонуннинг 31-моддасида назарда тутилган, шунингдек, дарё ўзанларини тозалашда, қурилишда ва реконструкция қилишда ҳамда ирригация ва коллектор-дренаж тармоқларини таъмирлаш ва тиклашдан келиб тушган қум-шағал, лой ва бошқа материаллардан фойдаланиш ҳолатларида лицензия талаб этилмайди".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 25 сентябрдаги ПҚ-3286-сонли қарорида:


кириш қисмининг иккинчи хатбошидаги "кўллар, сув омборлари, каналлар, коллекторлар ва бошқа сув объектларини" сўзлари "сойлар, ариқ ва анҳорлар ҳамда кўлларни" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-бандининг бешинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 февралдаги ПҚ-585-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 майдаги 135-сон қарорларига мувофик" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 февралдаги ПҚ-585-сонли қарори ва қонунчиликнинг бошқа ҳужжатларида белгиланган тартибда" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2018 йил, 2-сон, 85-модда