Умная подшивка

Моҳир тахлам / Божхона. ТИФ /

Импорт операциялар ҳисоби (СБХ, 34-сон 2018 йил 21 август)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ИМПОРТ ОПЕРАЦИЯЛАРИ ҲИСОБИ*


"Norma" МЧЖ эксперти Наталья МЕМЕТОВА импорт операцияларини ҳисобда акс эттириш хусусиятлари билан ўқувчиларимизни таништиришда давом этади.



Хорижий валюта сотиб олиш


Корхоналар импорт контрактлари бўйича ҳақ тўлаш учун тижорат банкларида хорижий валютани чекловсиз сотиб олишлари мумкин (2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон Фармон).

Бунинг учун банкка қуйидагиларни тақдим этиш зарур:

q харид қилиш мақсади кўрсатилган буюртманома;

q контракт;

q буюртманоманинг асослилигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.

Банк ҳужжатларни 3 иш куни мобайнида кўриб чиқади (Низом, ВМнинг 10.07.2001 йилдаги 294-сон қарорига 2-илова).

Валюта банк ва корхона ўртасида тузилган шартнома асосида сотиб олинади.

Банк ва корхона ўртасидаги ҳисоб-китоблар шартнома тузилгандан кейин 2 иш куни мобайнида амалга оширилади. Ушбу муддат ичида ҳисоб-китоб амалга оширилмаса, валютанинг олди-сотди битими бекор қилинади.

Шу тариқа, валюта сотиб олишга кўпи билан 5 кун сарфланади.

Банклар валютани бозор курсида конвертация қиладилар, у ЎзР МБ курсидан унча фарқ қилмайди.


Эътибор беринг!


1. Корхоналар махсус валюта счётларига ўтказилган маблағлардан тузилган шартномаларга мувофиқ қатъий белгиланган мақсадда фойдаланадилар.


2. Сотиб олиниб, корхонанинг махсус валюта счётига ўтказилган пайтдан эътиборан 15 иш куни мобайнида фойдаланилмаган хорижий валюта сўзсиз тартибда банкка қайта сотилиши лозим.


Хорижий валюта олди-сотдиси бўйича воситачилик ҳақи миқдори банк томонидан мустақил равишда белгиланади (ПФ-5177-сон Фармоннинг 4-банди). У кўп жиҳатдан олди-сотди суммасига боғлиқ бўлади ва 0,1%дан 1%гача бўлиши мумкин.

Валюта бозор курсида сотиб олиниши ва сотилиши, валюта счётларидаги ҳисоб эса ЎзР МБ курси бўйича юритилиши боис харид натижасида ижобий ёки салбий курс фарқи юзага келиши мумкин.


Хорижий валютани МБ курсидан юқори курсда сотиб олишга мисол

Корхона 7 000 АҚШ долларилик суммага импорт контрактини тузди.

Хорижий валюта тижорат банкида 1 АҚШ доллари учун 8 145 сўмлик курс бўйича сотиб олинган эди. Валютани сотиб олиш санасида МБ курси 1 АҚШ доллари учун 8 139 сўмни ташкил этган.

Бухгалтерия ҳисобида бу қуйидаги проводкалар билан акс эттирилади:

   

Хўжалик операциясининг мазмуни


Сумма, сўмда


Счётлар корреспонденцияси

Асос


дебет

кредит


Хорижий валютани сотиб олиш учун сўм ўтказилиши акс эттирилди (7 000 х 8 145)

57 015 000


5530-"Бошқа махсус счётлар"


5110-"Ҳисоб-китоб счёти"


Тўлов топшириқномаси


Хорижий валютани ЎзР МБ курсидан юқори курсда сотиб олиш акс эттирилди (7 000 х 8 139) (7 000 х (8 145 - 8 139))

56 973 000

42 000

5210-"Мамлакат ичидаги валюта счётлари";

9620-"Валюталар курслари фарқидан зарарлар"

5530-"Бошқа махсус счётлар"


Валюта счёти бўйича банк кўчирмаси; бухгалтерия ҳисоб-китоби


Хорижий валютани МБ курсидан қуйи курсда сотиб олишга мисол

Корхона 7 000 АҚШ долларилик суммага импорт контрактини тузди.

Хорижий валюта тижорат банкида 1 АҚШ доллари учун 8 135 сўмлик курс бўйича сотиб олинган. Валютани сотиб олиш санасида МБ курси 1 АҚШ доллари учун 8 139 сўмни ташкил этган.

Бухгалтерия ҳисобида бу қуйидагича акс эттирилади:

  

Хўжалик операциясининг мазмуни


Сумма, сўмда


Счётлар корреспонденцияси


Асос


дебет

кредит

Хорижий валютани сотиб олиш учун сўм ўтказилиши акс эттирилди (7 000 х 8 135)

56 945 000


5530-"Бошқа махсус счётлар"


5110-"Ҳисоб-китоб счёти"


Тўлов топшириқномаси


Хорижий валютани ЎзР МБ курсидан қуйи курсда сотиб олиш акс эттирилди (7 000 х 8 139) (7 000 х (8 139 - 8 135))

56 945 000

28 000

5210-"Мамлакат ичидаги валюта счётлари"


5530-"Бошқа махсус счётлар";

9540-"Валюталар курслари фарқидан зарарлар"

...
Время: 0.0037
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск