ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Вазирликлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2018 й. 648-сон "Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.08.2018 й.

N 648



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ МАДАНИЯТ

ВА САНЪАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузурида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 16 октябрдаги ПҚ-3325-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағларини тўлиқ шакллантириш ва унга юкланган вазифаларни сифатли бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузурида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) Жамғармага юкланган вазифаларни амалга ошириш, шу жумладан мустақиллик йилларида яратилган юксак  бадиий аҳамиятга эга тасвирий ва амалий санъат асарларини сотиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан тушадиган маблағларидан  2018 йилда 16,0 миллиард сўм ажратсин.


2. Жамғарма Кенгаши томониданунга юкланган вазифалар доирасида Жамғарманинг режалаштирилган лойиҳаларини амалга ошириш учунЖамғарманинг 2018 йилгидаромадлари ва харажатлари прогнози, штатлар жадвали ҳамда 2018 йилда Жамғарманинг ижрочи дирекциясини ва "Ўзбекконцерт" давлат муассасасини жорий таъминлаш бўйича харажатлар сметаси, шунингдек, Жамғарманинг ижрочи дирекцияси  ва "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси ходимлари меҳнатига хақ тўлаш, уларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш шароитлари тўғрисидаги низом тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

4. Жамғарманинг ижрочи дирекцияси ажратилаётган маблағларнинг Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметасига қатъий риоя этган ҳолда самарали ва мақсадли сарфланишини  таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига  юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 15 август











































Время: 0.1485
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск