ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида соҳалар бўйича инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2018 й. 661-сон "Меҳмонхона соҳасига қўшимча инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.08.2018 й.

N 661



МЕҲМОНХОНА СОҲАСИГА ҚЎШИМЧА

ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Замонавий меҳмонхона хизматлари кўрсатиш учун шароитлар яратиш ва меҳмонхона комплексларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Иловага мувофиқ рўйхат бўйича меҳмонхона комплексларидаги давлат активларини (кейинги ўринларда объектлар деб аталади) инвесторлар томонидан уларни модернизация ва реконструкция қилиш мажбуриятини олган ҳолда оммавий савдоларда сотиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қашқадарё вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси балансда турган ташкилотлар билан биргаликда икки ой муддатда, белгиланган тартибда, объектларни баҳолаш ва оммавий савдоларга қўйишни таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси:

потенциал, шу жумладан, хорижий инвесторларни кенг хабардор қилиш ва объектларни сотиб олишга жалб этиш бўйича зарур чоралар кўрсинлар;

объектларни сотиш якунларига кўра ҳар бир объектни модернизация ва реконструкция қилиш бўйича "йўл хариталари" ишлаб чиқишда кўмаклашсинлар.


4. Давлат мулкларини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдолари ўтказиш бўйича давлат комиссияси (С.Р. Холмурадов) ушбу қарорга иловада кўрсатилган меҳмонхона комплексларидаги давлат активларини, қонунчиликда белгиланган тартибда, инвесторларга сотилишини таъминласин.


5. Белгилаб қўйилсинки, объектларни сотишда сотиб олиш тўловларини тўлашнинг максимал муддати тўловларни тенг улушлар билан ҳар чоракда тўлаган ҳолда 3 йилни ташкил қилади.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси зиммасига юклансин.



ЎзбекистонРеспубликасининг Бош вазири                                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 августдаги

661-сон қарорига

ИЛОВА



Давлат активлари оммавий савдоларда

сотиладиган меҳмонхона комплекслари

РЎЙХАТИ


Т/р

Объект номи

Жойлашган ўрни

Давлат улуши

Балансда сақловчи

1.

"Шаҳрисабз юлдузи" ДУК

Қашқадарё вилояти,

Шаҳрисабз ш.,

Ипак йўли кўчаси, 2

100 %

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

2.

"Оtel O`zbekiston" ҚК МЧЖ ("Ўзбекистон" меҳмонхонаси биносини бошқариш)

Тошкент ш.,

Махтумқули кўчаси, 45

80,13 %

(ҚК устав фондидаги улуш)

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 16 август












































Время: 0.1945
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск