ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2018 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.08.2018 й. 662-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.08.2018 й.

N 662



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Республика олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари

ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3655-сон

қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фан ва

олий таълим соҳаси ходимларининг меҳнат ҳақи миқдорини

янада ошириш, илмий ва илмий-техник фаолият натижалари

жорий этилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 20 июлдаги

ПҚ-3876-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3655-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фан ва олий таълим соҳаси ходимларининг меҳнат ҳақи миқдорини янада ошириш, илмий ва илмий-техник фаолият натижалари жорий этилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 20 июлдаги ПҚ-3876-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Ушбу қарор 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб кучга киради.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 15 августдаги

662-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2008 йил 1 августдаги 164-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон, 40-модда):


а) 1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Олий таълим муассасаларининг

профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатига

ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари

МИҚДОРЛАРИ


(сўм)

Лавозимлар номи

Базавий лавозим  маошлари миқдорлари

   

2018 йил

1 сентябрдан

бошлаб

2019 йил

1 январдан

бошлаб

2019 йил

1 июлдан

бошлаб

1. Кафедра мудири:

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган

3 880 000

4 656 000

5 820 000

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки  хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

3 640 000

4 368 000

5 460 000

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган

3 210 000

3 852 000

4 815 000

2. Профессор:

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган

3 700 000

4 440 000

5 550 000

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки  хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва доцент илмий унвонига эга бўлган

3 480 000

4 176 000

5 220 000

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган

3 320 000

3 984 000

4 980 000

3. Доцент:

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган

3 130 000

3 756 000

4 695 000

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки  хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

2 930 000

3 516 000

4 395 000

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган

2 620 000

3 144 000

3 930 000

4. Катта ўқитувчи:

илмий даражага ва илмий унвонга эга бўлган

2 730 000

3 276 000

4 095 000

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлган

2 570 000

3 084 000

3 855 000

илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган

2 350 000

2 820 000

3 525 000

5. Ассистент, ўқитувчи:

илмий даражага ва илмий унвонга эга бўлган

2 410 000

2 892 000

3 615 000

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлган

2 250 000

2 700 000

3 375 000

илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган

2 090 000

2 508 000

3 135 000

6. Ўқитувчи-стажер

1 850 000

2 220 000

2 775 000

             

Изоҳлар:


1. Ушбу иловада назарда тутилган базавий лавозим маошлари кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларида (марказлар, институтлар, факультетларда) тегишли лавозимлар учун ҳам қўлланилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.


2. Профессор унвонига эга бўлмаган, бироқ фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки  хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган, профессор лавозимига бир муддатга қабул қилинган шахсларга базавий лавозим маоши қуйидаги миқдорда белгиланади:

2018 йил 1 сентябрдан бошлаб - 3 130 000 сўм;

2019 йил 1 январдан бошлаб - 3 756 000 сўм;

2019 йил 1 июлдан бошлаб - 4 695 000 сўм";


б) 2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Олий таълим муассасаларининг раҳбар

ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича

базавий лавозим маошлари

МИҚДОРЛАРИ


(сўм)

Лавозимлар номи

Базавий лавозим  маошлари миқдорлари

2018 йил

1 сентябрдан

бошлаб

2019 йил

1 январдан

бошлаб

2019 йил

1 июлдан

бошлаб

1. Ректор:


фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган

4 120 000

4 944 000

6 180 000

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки  хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

3 960 000

4 752 000

5 940 000

2. Проректор:

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган

3 900 000

4 680 000

5 850 000

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки  хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

3 700 000

4 440 000

5 550 000

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган

3 400 000

4 080 000

5 100 000

3. Филиал директори:

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган

3 900 000

4 680 000

5 850 000

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки  хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

3 700 000

4 440 000

5 550 000

4. Филиал директорининг ўринбосари:

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган

3 700 000

4 440 000

5 550 000

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки  хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

3 530 000

4 236 000

5 295 000

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган

3 270 000

3 924 000

4 905 000

5. Декан:

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган

3 700 000

4 440 000

5 550 000

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки  хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

3 480 000

4 176 000

5 220 000

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган

3 130 000

3 756 000

4 695 000

6. Декан ўринбосари:

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган

3 480 000

4 176 000

5 220 000

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки  хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

3 320 000

3 984 000

4 980 000

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган

2 730 000

3 276 000

4 095 000

    

Изоҳ:

Ушбу иловада назарда тутилган базавий лавозим маошлари кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларида (институтлар, факультетларда) тегишли лавозимлар учун ҳам қўлланилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно";


в) 3-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Олий таълим муассасаларининг

бошқа ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш

бўйича базавий лавозим маошлари

МИҚДОРЛАРИ


(сўм)

Лавозимлар номи

Базавий лавозим  маошлари миқдорлари

1. Ахборот технологиялари марказлари муҳандислари:

1-тоифали

834 123

2-тоифали

773 412

тоифасиз

715 141

2. Маданият ва санъат таълим йўналишлари бўйича кадрлар (педагоглар) тайёрловчи олий таълим муассасалари концертмейстерлари:

етакчи концертмейстер

2 046 263

концертмейстер

1 821 311

3. Илмий кенгашнинг илмий котиби, олий таълим муассасаси кенгашининг котиби

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлган

2 570 000

илмий даражага эга бўлмаган

2 140 000

4. Ишлаб чиқариш таълими устаси

773 412

";

г) 4-иловада:


6 ва 9-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисидаги Фармонлари билан боғлиқ тарзда базавий лавозим маошлари ўзгарган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг педагог ва раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошларини ошириш ҳақидаги қўшма қарори қабул қилинади";


15 ва 16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

15. Олий таълим муассасаларида меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш ўқув йилида 200 соатдан ортиқ бўлмаган ҳажмда:

олий таълим муассасасининг штатдаги профессор-ўқитувчилар таркибига ҳамда раҳбар ходимларига, шунингдек, унинг илмий таркибий бўлинмалари илмий ходимлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда  бажарилган ўқув ишлари учун;

бошқа ташкилотлардан жалб этиладиган ўқитувчилар, илмий ходимлар ва бошқа мутахассисларнинг ўқув ишлари учун ҳақ тўлашда қўлланилади.

16. Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдори қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

Ўқув йили мобайнида меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартларида 200 соатгача педагогик ишларни бажариш ўриндошлик ҳисобланмайди";


қуйидаги мазмундаги 16-1-банд қўшилсин:

"16-1. Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш маблағлари олий таълим муассасасининг меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартларида ўтказиладиган ўқув ишларининг кутилаётган ҳажмига кўра, штатдаги профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатига ҳақ тўлаш фондининг 4 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда, бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича харажатлар (даромадлар ва харажатлар) сметаларда назарда тутилади.

Ўқув юкламасини бажариш учун штатдаги профессор-ўқитувчилар таркибига шахсларни жалб этиш имконияти бўлмаган айрим ҳолатларда, олий таълим муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда харажатлар (даромадлар ва харажатлар) сметаларида профессор-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш учун назарда тутилган маблағлар доирасида ўқув ишларини меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартларида ўтказиш учун шахсларни жалб этиш ҳуқуқи берилади";


5-иловада:


1-позициянинг "Лавозимлар номи" устунига "ишлар бошқарувчиси" сўзлари қўшилсин;


4-позициянинг "Лавозимлар номи" устунига "Маркетинг бўлими" сўзларидан кейин "буюртмалар портфелини шакллантириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва мониторинг бўлими" сўзлари қўшилсин;


5-позициянинг "Лавозимлар номи" устунидаги "академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўлими" сўзлари чиқариб ташлансин;


8-позициянинг "Лавозимлар номи" устунига "матбуот котиби" сўзлари қўшилсин;


19-позициянинг "Лавозимлар номи" устунига "Ахборот ресурс маркази директори (мудир)" сўзларидан кейин "ахборот технологиялари маркази директори" сўзлари қўшилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"  2009 йил 18 августдаги 233-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 34-сон, 370-модда):


а) 3-банднинг тўртинчи хатбошидаги "2 тадан 5 тагача" сўзлари "5 тагача" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар

ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга

оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва

раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари

миқдорлари


(сўм)

Лавозимлар номи

Базавий лавозим  маошлари миқдорлари

2018 йил

1 сентябрдан

бошлаб

2019 йил

1 январдан

бошлаб

2019 йил

1 июлдан

бошлаб

Институт директори

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган

3 879 000

4 654 800

5 818 500

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

3 708 000

4 449 600

5 562 000

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки  хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган

3 564 000

4 276 800

5 346 000

Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари, институт

ва бошқа илмий муассасалар филиалининг директори

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган

3 510 000

4 212 000

5 265 000

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

3 330 000

3 996 000

4 995 000

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки  хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки  илмий унвонга эга бўлган

3 060 000

3 672 000

4 590 000

Институтнинг илмий котиби, Илмий-тадқиқот

лабораторияси (бўлими) мудири

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган

3 492 000

4 190 400

5 238 000

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

3 276 000

3 931 200

4 914 000

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

3 177 000

3 812 400

4 765 500

Филиал ва бошқа илмий муассасалар директорининг

илмий ишлар бўйича ўринбосари

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган

3 330 000

3 996 000

4 995 000

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

3 177 000

3 812 400

4 765 500

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

2 943 000

3 531 600

4 414 500

Бош илмий ходим

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган

3 330 000

3 996 000

4 995 000

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва ёки катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

3 132 000

3 758 400

4 698 000

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган

2 988 000

3 585 600

4 482 000

Етакчи илмий ходим

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва илмий унвонга эга бўлган

2 817 000

3 380 400

4 225 500

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган

2 637 000

3 164 400

3 955 500

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва  илмий унвонга эга бўлган

2 403 000

2 883 600

3 604 500

Катта илмий ходим

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва  илмий унвонга эга бўлган

2 457 000

2 948 400

3 685 500

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва  илмий унвонга эга бўлган

2 313 000

2 775 600

3 469 500

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган (2 йилдан ортиқ илмий фаолият тажрибасига эга бўлган)

2 115 000

2 538 000

3 172 500

Кичик илмий ходим

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва  илмий унвонга эга бўлган

2 169 000

2 602 800

3 253 500

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган

2 025 000

2 430 000

3 037 500

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган (2 йилгача илмий фаолият тажрибасига эга бўлган)

1 881 000

2 257 200

2 821 500

Стажер-тадқиқотчи

1 665 000

1 998 000

2 497 500

       

Изоҳлар:

Фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган бош илмий ходимларнинг маоши фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган бош илмий ходимнинг базавий лавозим маоши даражасида белгиланади.

Илмий-тадқиқот лабораториялари (бўлими) мудирларининг ўринбосарларининг базавий лавозим маоши уларга берилган илмий даражалар ва унвонларга мувофиқ илмий-тадқиқот лабораториялари (бўлими) мудирларининг лавозим маошига нисбатан 5 фоизга камайтирган ҳолда белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида лойиҳалар раҳбарлари лавозимлари ёки шунга ўхшаш лавозимлар назарда тутилган ҳолларда, ушбу лавозимларга илмий-тадқиқот бўлимлари мудирларининг базавий лавозим маошлари белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг энг кам ойлик иш ҳақи миқдорини ошириш тўғрисидаги Фармонлари қабул қилиниши муносабати билан базавий лавозим маошлари ўзгарган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг илмий ва раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошлари миқдорларини ўзгартириш тўғрисидаги қўшма қарори чиқарилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 16 август










































Время: 0.1782
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск