ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиққа тортишнинг умумий қоидалари / Солиқларни тўлаш. Солиқ бўйича қарздорлик. Тўлашни кечиктириш ва бўлиб-бўлиб тўлаш. Ҳисобга олиш ва қайтариб бериш /

Хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ солинадиган базасини алоҳида харажатлари бўйича камайтириш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 13.08.2018 й. 3053-сон билан рўйхатга олинган 12.07.2018 й. Молия вазирлигининг 110-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2018-60-сон, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 4-ққ-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 13 августда 3053-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси ва

Туризмни ривожлантириш

давлат қўмитасининг

2018 йил 12 июлдаги

110, 2018-60 ва

4-ққ-сон қарорига

ИЛОВА



Хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ

солинадиган базасини алоҳида харажатлари

бўйича камайтириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги ПҚ-3514-сон "Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ солинадиган базасини алоҳида харажатлари бўйича камайтириш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги ПҚ-3514-сон "Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 15-бандига мувофиқ солиқ солинадиган база қуйидаги суммаларга камайтирилади:

100 миллион сўмгача - хўжалик юритувчи субъектларнинг 2020 йилнинг 1 январига қадар санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативларига мувофиқ келадиган замонавий санитария-гигиена тармоқларини қайта тиклаш, капитал таъмирлаш ва қуришга йўналтирилган харажатлари;

12 миллион сўмгача - ҳар йили 2025 йилнинг 1 январига қадар хўжалик юритувчи субъектларнинг санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативларига мувофиқ келадиган санитария-гигиена тармоқларини (фаррошлар иш ҳақи, гигиена, тозалаш ва ювиш воситаларини сотиб олиш, коммунал харажатларни тўлаш), туризм инфратузилмаси объектларини (тарихий ва меъморий ёдгорликлар, музейлар, театрлар, маданият уйлари, умумий овқатланиш пунктлари, хизмат кўрсатиш объектлари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, автомобиллар учун вақтинча тўхташ жойлари, йўлбўйи инфратузилмасининг сервис хизматлар кўрсатиладиган ҳудудлари, бозорлар, расталар, дўконлар ва одамлар гавжум бўладиган бошқа жойларни) сақлашга йўналтирилган харажатлари.


2. Солиқ солинадиган базанинг камайтирилиши фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича амалга оширилади.


2-БОБ. СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИНИНГ

ҚЎЛЛАНИЛИШИ


3. Ушбу Низомнинг 1-банди иккинчи хатбошисида белгиланган солиқ солинадиган базанинг 100 миллион сўмгача камайиши, бир марталик ёки қисмларга бўлинган ҳолда, 2020 йил 1 январь муддатигача амалга оширилади.


4. Ушбу Низомнинг 1-банди учинчи хатбошисида белгиланган солиқ солинадиган базанинг 12 миллион сўмгача камайиши ҳар йили 2025 йил 1 январгача амалга оширилади.


5. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган имтиёзга эга бўлиш учун солиқ тўловчи санитария-гигиеник тармоқларнинг санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативларига мувофиқлиги тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармалари ёки туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимларининг хулосасини (бундан буён матнда Санитария-эпидемиология хизматининг хулосаси деб юритилади) олиши лозим.

Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ келадиган замонавий санитария-гигиеник тармоқларини қайта тиклаш, капитал таъмирлаш ва қуриш тегишли солиқ бўйича бир нечта ҳисобот даврларида олиб борилган ҳолларда, солиқ солинадиган базасини камайтиришни ишлар якунланганидан кейин Санитария-эпидемиология хизматининг хулосасини тақдим этиш шарти билан амалга оширишга рухсат этилади.

Бунда солиқ тўловчи томонидан 2020 йил 1 февралгача Санитария-эпидемиология хизматининг хулосаси олинмаган тақдирда, солиқ тўловчининг ушбу объектнинг тегишли қисмига нисбатан солиқ солинадиган базасини камайтиришга бўлган имтиёз бекор қилинади ва у солиқ солинадиган базасининг камайтирилган даврлари учун аниқлаштирилган солиқ ҳисоботларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этиши лозим.

6. Ушбу Низомнинг 3-бандига мувофиқ солиқ солинадиган базаси ҳужжатлар билан тасдиқланган, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ келадиган замонавий санитария-гигиеник тармоқларини қайта тиклаш, капитал таъмирлаш ёки қуриш билан боғлиқ харажатлар суммасига камайтирилади.


7. Мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган имтиёз, солиқ тўловчи томонидан Санитария-эпидемиология хизматининг хулосаси олганидан кейин, тақдим этилади.

8. Ушбу Низомнинг 4-бандига мувофиқ солиқ солинадиган базаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативларига мувофиқ келадиган санитария-гигиена тармоқларини (фаррошлар иш ҳақи, гигиена, тозалаш ва ювиш воситаларини сотиб олиш, коммунал харажатларни тўлаш), туризм инфратузилмаси объектларини (тарихий ва меъморий ёдгорликлар, музейлар, театрлар, маданият уйлари, умумий овқатланиш пунктлари, хизмат кўрсатиш объектлари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, автомобиллар учун вақтинча тўхташ жойлари, йўлбўйи инфратузилмасининг хизматлар кўрсатиладиган ҳудудлари, бозорлар, расталар, дўконлар ва одамлар гавжум бўладиган бошқа жойларни) сақлашга йўналтирилган харажатларининг ҳужжатлар билан тасдиқланган суммасига камайтирилади.

Санитария-гигиеник тармоқларни сақлашга йўналтирилган харажатларни аниқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, улар санитария-гигиеник тармоқларнинг фаррошлар хизмат кўрсатадиган умумий майдонга нисбати (йиғиштириш бўйича харажатларни ҳисоблаш вақтида) ёки хўжалик юритувчи субъект томонидан банд этилган умумий майдонга нисбати (коммунал тўловларни аниқлаш вақтида) билан белгиланади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


9. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.


10. Солиқ имтиёзларини тўғри қўлланиш устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


11. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 14 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 20 август, 33-сон, 686-модда














































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск