ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Ўрта таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.08.2018 й. 665-сон "Навоий вилоятининг Томди туманида табиий фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатни ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.08.2018 й.

N 665




НАВОИЙ ВИЛОЯТИНИНГ ТОМДИ ТУМАНИДА

ТАБИИЙ ФАНЛАРНИ ЧУҚУРЛАШТИРИБ

ЎҚИТИШГА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

МАКТАБ-ИНТЕРНАТНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрини комплекс ривожлантириш ҳамда аҳолиси бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 29 сентябрдаги ПҚ-3301-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактаблари тармоғини кенгайтириш, олис ҳудудлардаги иқтидорли ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 100 нафар ўқувчига мўлжалланган табиий фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат (кейинги ўринларда мактаб-интернат деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар мактаб-интернатнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари асосида замонавий ахборот-коммуникация ва педагогик технологиялардан самарали фойдаланган ҳолда биология ва кимё фанларини чуқурлаштириб ўқитишни ташкил этиш;

ҳар бир ўқувчининг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларда мустақил тадқиқотчилик фаолияти кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш;

юқори касб маҳоратига эга бўлган педагогларни жалб этган ҳолда ўқувчиларнинг ёш биологлар, ёш зоологлар, ёш кимёгарлар жамоаларини ташкил этиш, ўқувчиларнинг фан сирларини чуқур ўрганишлари ҳамда ижодий салоҳиятларини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:

2018-2019 ўқув йилидан бошлаб мактаб-интернатнинг 7-8-9-10-11-синфларига ўқувчиларни қабул қилиш, бунда биринчи навбатда, Томди туманининг олис ҳудудларидан ўқувчиларни қабул қилишга эътибор қаратиш;

мактаб-интернатнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси, ўқув-методик мажмуалар, ўқитувчилар учун методик қўлланмалар ҳамда бадиий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.


4. Навоий вилояти ҳокимлиги:

бир ой муддатда Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда мактаб-интернатнинг устави ишлаб чиқилиши, белгиланган тартибда тасдиқланиши ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилишини; 

2018 йил 1 сентябрга қадар мактаб-интернатнинг бино ва иншоотларини тўлиқ таъмирлаш, ўқувчиларнинг яшаши ва овқатланиши учун зарур шароитларни яратган ҳолда фойдаланишга топширилишини таъминласин.


5. Навоий вилояти, Томди тумани, "Янги-Томди" марказида жойлашган Томди агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди билан биргаликда Томди тумани халқ таълими бўлимига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилсин ва унга мактаб-интернат жойлаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази:

мактаб-интернат бино ва иншоотларида Томди агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг иккинчи ва учинчи босқич ўқувчиларининг таълимни амалдаги ўқув дастурлари бўйича якунланишига шароит яратсин; 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Навоий вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Томди агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг бўшайдиган ходимлари бандлигини таъминласин; 

2019 йил 1 августга қадар Томди агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежи устахонаси жиҳозлари ҳамда ўқув-машқ автомобилларини тегишли таълим йўналишлари мавжуд бўлган касб-ҳунар коллежларига бепул бериш чораларини кўрсин.


7. Белгилаб қўйилсинки:

ҳудуднинг жойлашуви ва ўзига хос шарт-шароитларини инобатга олиб, мактаб-интернатга ўқишга қабул қилинган ўқувчилар уларни овқатлантириш учун тўланадиган тўловлардан озод этилади;

мактаб-интернат биносида бажариладиган қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети параметрларида "Таълим" соҳасига ажратилган маблағлар доирасида 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб мактаб-интернатнинг таъминоти учун зарур маблағларни назарда тутсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов ва Навоий вилояти ҳокими К.Б. Турсунов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 16 август










































Время: 0.2053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск