ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Чорвачилик. Қоракўлчилик /

Қоракўлчилик билан шуғулланадиган субъектлар томонидан етиштирилган қўй териси, қоракўл териси ва жунни харид қилиш, шунингдек, уларга озуқа мақсадлари учун омихта ем, арпа дони, пахта шроти вашелухасини сотиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.08.2018 й. 649-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 13 августдаги

649-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қоракўлчилик билан шуғулланадиган

субъектлар томонидан етиштирилган қўй

териси, қоракўл териси ва жунни харид қилиш,

шунингдек, уларга озуқа мақсадлари учун

омихта ем, арпа дони, пахта шроти ва

шелухасини сотиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом қоракўлчилик билан шуғулланадиган субъектлар томонидан етиштирилган қўй териси, қоракўл териси ва жунни харид қилиш, шунингдек, уларга озуқа мақсадлари учун омихта ем, арпа дони, пахта шроти ва шелуха сотиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


қоракўлчилик билан шуғулланадиган субъектлар - қоракўлчилик йўналишидаги масъулияти чекланган жамиятлари, фермер ва деҳқон хўжаликлари;


кучли озуқа маҳсулотлари - қоракўлчилик билан шуғулланадиган субъектлар учун қишлов даврида, йил оғир келганда ва келгусида насл учун фойдаланилмайдиган она (совлиқ) қўйларни гўшт учун боқиш ва улардан экспортбоп қоракўл тери олиш ҳамда қўйларни уруғлантириш мавсуми учун талаб этиладиган омихта ем, арпа дони, пахта шроти ва шелухаси;


сотувчилар - "Ўздонмаҳсулот" АКнинг омихта ем ва арпа донини, "Ўзпахтаёғ" АЖнинг пахта шроти ва шелухасини биржа савдолари орқали сотиш ҳуқуқига эга бўлган ҳудудий ташкилотлари;


харидор - кучли озуқа маҳсулотларини сотиб олувчи қоракўлчилик билан шуғуллададиган субъектлар;


қоракўл тери - қоракўл зотига мансуб она (совлиқ) қўйлардан туғилган қўзилардан олинадиган хомашё;


жун - қўй ва эчкиларнинг жунини қирқиш натижасида олинадиган хомашё;


қоракўлчилик маҳсулотлари - қўй териси, қоракўл тери ва жун хомашёси.



2-БОБ. ҚОРАКЎЛЧИЛИК БИЛАН ШУҒУЛЛАНАДИГАН

СУБЪЕКТЛАР ТОМОНИДАН ЕТИШТИРИЛГАН ҚЎЙ

ТЕРИСИ, ҚОРАКЎЛ ТЕРИСИ ВА ЖУННИ ХАРИД

ҚИЛИШ ТАРТИБИ


3. Республика ҳудудида қўй териси, қоракўл тери ва жунни тайёрлаш ҳамда харид қилиш "Чармсаноат" ва "Қоракўлчилик" уюшмалари тизимидаги корхоналар томонидан олдиндан 50 фоиз бўнак тўлаш орқали амалга оширилади.


Бошқа юридик ва жисмоний шахслар ҳам қўй териси, қоракўл тери ва жунни тайёрлаши ҳамда харид қилиши мумкин.



3-БОБ. ҚОРАКЎЛЧИЛИК БИЛАН ШУҒУЛЛАНАДИГАН

СУБЪЕКТЛАРГА ОЗУҚА МАҲСУЛОТЛАРИ САВДОЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАМДА ОЗУҚА МАҲСУЛОТЛАРИ

ЕТКАЗИБ БЕРИШ ТАРТИБИ


4. Қоракўлчилик билан шуғулланадиган субъектларга озуқа маҳсулотлари савдоларини ташкил этиш ҳамда озуқа маҳсулотлари етказиб бериш мазкур Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


5. Ҳудудий "Қоракўл" уюшмалари ҳар йил якуни билан Қорақалпоғистон Республикаси ва қоракўлчилик субъектлари мавжуд бўлган вилоятлар кесимида қоракўлчилик субъектларидаги чорва молларига келгуси йил учун талаб этиладиган кучли озуқа маҳсулотлари миқдори тўғрисидаги таклифларни тайёрлайди ва Республика "Қоракўлчилик" уюшмасига тақдим этади.

Талаб этиладиган кучли озуқалар миқдорини аниқлашда ҳар бир қоракўлчилик субъектидаги чорва мол бош сони ва республикамиз ҳудудида куз, қиш ва баҳор ойларида об-ҳавонинг келиши, яъни, ёғингарчилик миқдори ва яйловларнинг ҳосилдорлиги инобатга олинади.

Шунингдек, қайта ишлаш корхоналарига қоракўлчилик маҳсулотларини етказиб берган қоракўлчилик субъектларини рағбатлантириш мақсадида қайта ишлаш корхоналарига етказиб берилган ёки етказиб берилиши кутилаётган маҳсулот суммасининг 30 фоизига тенг суммадаги кучли озуқалар ҳам йиллик талаб этиладиган кучли озуқалар миқдорига киритилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги "Ўздонмаҳсулот" АК ва "Ўзпахтаёғ" АЖ билан биргаликда ҳар йили қоракўлчилик субъектлари учун ажратиладиган кучли озуқа маҳсулотлари ҳажмларини Қорақалпоғистон Республикаси ва қоракўлчилик субъектлари мавжуд бўлган вилоятлардаги омихта ем, пахта шроти ва шелухасини ишлаб чиқарувчи корхоналар кесимида шакллантиради ва тасдиқлайди.


8. "Ўздонмаҳсулот" АК ва "Ўзпахтаёғ" АЖ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ойлар бўйича тақдим этилган йиллик талабга асосан тегишли ой учун биржа савдоларига қўйиладиган ҳажмлар тўғрисидаги маълумотларни тегишли ойнинг 1-санасигача Республика "Қоракўлчилик" уюшмасига ва ўзларининг ҳудудий ташкилотларига юборади.

Бунда, биржа савдоларига чиқариладиган маҳсулотнинг бошланғич нархи сотувчи томонидан декларацияланадиган нарх ва улгуржи сотиш нархи даражасида белгиланади.

Савдолар жараёнида нархлар ошишининг йўл қўйиладиган чегараси бошланғич нархга нисбатан 15 фоизгача миқдорида белгиланади ва нарх 15 фоиздан ошиб кетган тақдирда савдолар тўхтатилади ҳамда сотилмай қолган маҳсулот ҳажми кейинги савдоларга ўтказилади.


9. Биржа савдолари орқали қоракўлчилик билан шуғулланадиган субъектларга сотилиши лозим бўлган кучли озуқа маҳсулотлари ҳажми ҳудудий "Қоракўл" уюшмалари томонидан ҳар ойнинг 3-санасигача Республика "Қоракўлчилик" уюшмасига киритилади.

Бунда, қоракўлчилик билан шуғулланаётган субъектларга ажратиладиган озуқа миқдори чорва моллари бош сони, мазкур худуддаги яйловлар ҳосилдорлиги ва қайта ишлаш ташкилотларига етказиб берилган маҳсулотлар ҳажмига қараб аниқланади.


10. Ҳудудий "Қоракўл" уюшмалари томонидан тақдим этилган қоракўлчилик билан шуғулланаётган субъектлар ва уларга ажратилиши назарда тутилган кучли озуқалар миқдори Республика "Қоракўлчилик" уюшмаси томонидан ўрганилади ва ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида рўйхат ҳар ойнинг 5-санасигача "Ўзбекистон Республика товар хом-ашё биржаси" АЖга тақдим этилади.

Бунда, ажратилган кучли озуқа маҳсулотларининг фақатгина қоракўлчилик йўналишидаги субъектларга ажратилишига Республика "Қоракўлчилик" уюшмаси ва ундан мақсадли ва самарали фойдаланилишига худудий "Қоракўл" уюшмалари ҳамда қоракўлчилик билан шуғулланаётган субъектларнинг раҳбарлари масъул ҳисобланади.


11. Сотувчилар ва қоракўлчилик билан шуғулланадиган субъектлар биржага хизмат қилувчи банкдаги ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг иккиламчи талаб қилиб олингунгача депозит ҳисобварағига биржа савдоларига қўйилган озуқа маҳсулоти умумий қийматининг ва мўлжалланаётган келишув ҳажмининг 2 фоизигача бўлган миқдордаги закалат қўяди.


12. Биржа савдолари бўйича ҳисоб-китоблар товар-хомашё биржаларида ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.


13. Қоракўлчилик билан шуғулланадиган субъектлар томонидан етиштирилган ва қайта ишлаш ташкилотларига етказиб берилган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотлар ҳудудий "Қоракўл" уюшмалари томонидан ҳар ой якунига кўра келгуси ойнинг 3-санасигача Республика "Қоракўлчилик" уюшмасига тақдим этилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


14. Ушбу Низом қоидалари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.





Низомга

ИЛОВА



Қоракўлчилик билан шуғулланадиган субъектларга

озуқа маҳсулотлари савдоларини ташкил этиш

ҳамда озуқа маҳсулотлари етказиб бериш

СХЕМАСИ

            

Босқичлар

Тадбирлар

Масъуллар

Муддатлар

I босқич

Қорақалпоғистон Республикаси ва қоракўлчилик субъектлари мавжуд бўлган вилоятлар кесимида қоракўлчилик субъектларидаги чорва молларига келгуси йил учун талаб этиладиган кучли озуқа маҳсулотлари миқдори тўғрисидаги таклифларни тайёрлайди ва Республика "Қоракўлчилик" уюшмасига тақдим этади.

Ҳудудий

"Қоракўл" уюшмалари

йил якуни билан



II босқич

Ҳудудий "Қоракўл" уюшмалари томонидан тақдим этилган таклифларни ўрганиб чиқади ва уларни умумлаштирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибиятига киритади.

Республика

"Қоракўлчилик" уюшмаси

йил якуни билан

III босқич

Республика "Қоракўлчилик" уюшмаси томонидан тақдим этилган таклифларни ўрганиб чиқиб, кучли озуқа маҳсулотларини белгиланган тартибда ажратилишини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти

йил якуни билан

IV босқич

Қоракўлчилик субъектлари учун ажратиладиган кучли озуқа маҳсулотлари ҳажмларини Қорақалпоғистон Республикаси ва қоракўлчилик субъектлари мавжуд бўлган вилоятлардаги омихта ем, пахта шроти ва шелухасини ишлаб чиқарувчи корхоналар кесимида шакллантиради ва тасдиқлайди.

Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўздонмаҳсулот" АК,

"Ўзпахтаёғ" АЖ

йил бошида

V босқич

Талаб этиладиган кучли озуқа маҳсулотларини биржа савдоларига қўйиладиган ҳажмлар тўғрисидаги маълумотларни Республика "Қоракўлчилик" уюшмасига ва ўзларининг ҳудудий ташкилотларига юборади.

"Ўздонмаҳсулот" АК

"Ўзпахтаёғ" АЖ

тегишли ойнинг 1-санасигача

VI босқич

1. Биржа савдолари орқали қоракўлчилик билан шуғулланадиган субъектларга сотилиши лозим бўлган кучли озуқа маҳсулотлари ҳажми ҳудудий "Қоракўл" уюшмалари томонидан Республика "Қоракўлчилик" уюшмасига киритилади.


2. "Қоракўл" уюшмаларига тақдим этилган маълумотларни Республика "Қоракўлчилик" уюшмасига тақдим этади.

Ҳудудий

"Қоракўл" уюшмалари

ҳар ойнинг 3-санасигача

VII босқич

Ҳудудий "Қоракўл" уюшмалари томонидан тақдим этилган қоракўлчилик билан шуғулланаётган субъектлар ва уларга ажратилиши назарда тутилган кучли озуқалар миқдори Республика "Қоракўлчилик" уюшмаси томонидан ўрганилади ва ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида рўйхат "Ўзбекистон Республика товар хом-ашё биржаси" АЖга тақдим этилади.

Республика

"Қоракўлчилик" уюшмаси

ҳар ойнинг 5-санасигача

VIII босқич

Қоракўлчилик билан шуғулланадиган субъектлар томонидан етиштирилган ва қайта ишлаш ташкилотларига етказиб берилган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни ҳудудий "Қоракўл" уюшмаларига тақдим этади.

Қоракўлчилик билан

шуғулланадиган субъектлар

ҳар ойда бир марта

IX босқич

Қайта ишлаш корхоналарига қўй тери, қоракўл тери ва жунни етказиб берган қоракўлчилик билан шуғулланадиган субъектларга қўшимча кучли озуқалар ажаратиш бўйича таклиф киритиш.

Қайта ишлаш корхоналари

ва худудий "Қоракўл" уюшмалари

йил якуни билан

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 15 август












































Время: 0.0155
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск