Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат унвонлари ва мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.2018 й. 650-сон "Зулфия номидаги давлат мукофоти комиссиясининг янгиланган таркибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.08.2018 й.

N 650




ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ

МУКОФОТИ КОМИССИЯСИНИНГ

ЯНГИЛАНГАН ТАРКИБИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги 1999 йил 10 июндаги ПФ-2326-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 2018 йил 29 мартдаги ПФ-5389-сон Фармонига мувофиқ Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси фаолиятини такомиллаштириш, истеъдодли қизларни танлаш ва уларнинг иқтидорини турли йўналишларда намоён қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг янгиланган таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси (Т. Нарбаева)га комиссия аъзолари томонидан иқтидорли қизларнинг имкониятларини намоён қилиш, уларнинг билим ва салоҳиятларини ҳаётга кенг татбиқ этиш борасидаги фаолиятини самарали ташкил этиш, ушбу йўналишда Зулфия номидаги Давлат мукофоти ҳудудий комиссияларига амалий ёрдам кўрсатиш тавсия этилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг янги таркибини тасдиқлаш тўғрисида"2012 йил 31 январдаги 23-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Нарбаева зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 13 августдаги

650-сон қарорига

ИЛОВА



Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг

ТАРКИБИ


1.

З. Маҳкамова

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси, Комиссия раиси

2.

лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари (келишув асосида)

3.

Б. Сайфуллаев

-

маданият вазири

4.

Э. Баситханова

-

соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари

5.

С. Саидов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

6.

Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузуридаги "Оила ва хотин-қизлар" илмий-тадқиқот институти директори

7.

Р. Убайдуллаева

-

"Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори

8.

Ж. Шермуҳаммедова

-

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси эксперт кенгаши аъзоси, фалсафа фанлари номзоди

9.

Д. Каттаханова

-

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ўринбосари, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори

10.

Г. Холиқулова

-

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти илмий ишлар бўйича проректори

11.

М. Пардаева

-

Халқ таълими вазирлиги Республика таълим маркази директори ўринбосари

12.

Ш. Турдиқулова

-

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази директори

13.

А. Нуриддинов

-

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси

14.

А. Кадиров

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

15.

И. Мирзаалиев

-

Ўзбекистон халқ шоири

16.

М. Улуғова

-

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира

17.

Х. Комилова

-

"Осиё рамзи" Ўзбекистон дизайнерлар уюшмаси раиси

18.

М. Аббосова

-

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи муассислигидаги "Ёш ижодкорлар кенгаши" нодавлат нотижорат ташкилоти раиси, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори

19.

О. Абдуллаева

-

Ўзбекистон давлат консерваторияси бастакорлик ва чолғулаштириш кафедраси мудири, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори

20.

Н. Қурбонова

-

Республика "Томоша" болалар мусиқий театр-студияси директори

21.

М. Усмонова

-

"Саодат" журнали бош муҳаррири, Комиссия масъул котиби

       


Изоҳ. Комиссиянинг аъзолари бошқа лавозимга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 15 август














































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск