ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш / Божхона декларацияси (БЮД, Т-6 шакли) /

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот маҳсулотларидан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириш ҳамда расмийлаштиришнинг божхона расмийлаштируви (декларациялаш) ва бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.08.2018 й. 670-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 16 августдаги

670-сон қарорига

ИЛОВА



Дастурий маҳсулотлар ва ахборот

маҳсулотларидан фойдаланиш ҳуқуқини

амалга ошириш ҳамда расмийлаштиришнинг

божхона расмийлаштируви (декларациялаш)

ва бухгалтерия ҳисобини юритиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Рақамли маҳсулотлар бўйича

битимларни ҳужжатли тасдиқлаш

3-боб. Рақамли маҳсулотлар экспорти ва

импортининг ўзига хос хусусиятлари

4-боб. Рақамли маҳсулотларнинг бухгалтерия ҳисоби

5-боб. Якунловчи қоида



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом дастурий маҳсулотлар ва ахборот маҳсулотларидан, шу жумладан "булутли технологиялар"ни харид қилиш ва уларга обуна бўлиш (кейинги ўринларда рақамли маҳсулотлар деб аталади) хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириш ҳамда расмийлаштиришнинг божхона расмийлаштируви (декларациялаш) ва бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низомнинг амал қилиши рақамли маҳсулотлар бўйича битимларни амалга оширадиган Ўзбекистон Республикасининг барча хўжалик юритувчи субъектларига татбиқ этилади.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


рақамли маҳсулотлар импорти - хорижий давлатнинг юридик ёки жисмоний шахси томонидан рақамли маҳсулотлар учун мутлақ ҳуқуқлар ёки рақамли маҳсулотлардан фойдаланиш ҳуқуқини Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахсига бериш ёхуд юридик ёки жисмоний шахснинг электрон ахборот муҳитида амалга ошириш жойидан қатъи назар, муайян ҳаракатларни ёки моддий натижага эга бўлмаган муайян фаолиятни амалга ошириши;


моддий ташувчи - рақамли маҳсулотларни яратиш, қайд этиш, узатиш, қабул қилиш, сақлаш ёки бошқа тарзда ишлатиш учун қўлланиладиган магнит, оптик, лазерли ёки бошқа электрон ахборот ташувчиси;


скриншот - шахсий компьютер ёки мобил қурилма экранининг, шу жумладан интернет саҳифасининг тасвирланган ўзгармаган график кўриниши;


хўжалик юритувчи субъект - иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи юридик шахс ёки юридик шахс ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркор;


рақамли маҳсулотлар - интеллектуал мулк объектларининг электрон нусхалари (рақамли товарлар), шунингдек, электрон ахборот муҳитида моддий натижага эга бўлмаган муайян ҳаракатлар ёки муайян фаолиятни амалга ошириш, шу жумладан "булутли технологиялар" хизматини харид қилиш ва унга обуна бўлиш хизматлари (рақамли хизматлар);


рақамли дистрибуция - рақамли маҳсулотларни моддий ташувчидан фойдаланмаган ҳолда, шу жумладан бутунжаҳон Интернет тармоғи орқали шахсий компьютерга ёки мобил қурилмага юклаш (юклаб олиш) орқали тарқатиш усули, онлайн хизматлардан фойдаланишга рухсат бериш ёки обуна бўлиш ва бошқалар;


рақамли маҳсулотлар экспорти - Ўзбекистон Республикасининг юридик ёки жисмоний шахси томонидан рақамли маҳсулотлар учун мутлақ ҳуқуқлар ёки рақамли маҳсулотлардан фойдаланиш ҳуқуқини хорижий давлатнинг юридик ва жисмоний шахсига бериши ёхуд амалга ошириш жойидан қатъий назар юридик ёки жисмоний шахснинг электрон ахборот муҳитида, муайян ҳаракатларни ёки моддий натижага эга бўлмаган муайян фаолиятни амалга ошириши.



2-БОБ. РАҚАМЛИ МАҲСУЛОТЛАР БЎЙИЧА

БИТИМЛАРНИ ҲУЖЖАТЛИ ТАСДИҚЛАШ


3. Рақамли маҳсулотлар бўйича битимлар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, шу жумладан электрон тижоратда шартномалар тузиш йўли орқали амалга оширилади.


4. Моддий ташувчиларда тарқатиладиган рақамли маҳсулотлар бўйича битимлар бошқа товарлар билан тузиладиган битимларга ўхшаш тарзда ҳужжат билан тасдиқланади.


5. Рақамли дистрибуция усуллари орқали тарқатиладиган рақамли маҳсулотлар бўйича битимлар:

а) электрон чеклар, рақамли маҳсулотга бўлган ҳуқуқни сотиб олиш квитанциялари, рақамли дистрибуция жараёнида ахборот тизимлари орқали шакллантирилган ва битим томонларини идентификация қилиш имконини берувчи бошқа хабарлар;

б) хўжалик юритувчи субъектниинг ички ҳужжатлари (хўжалик юритувчи субъектнинг жавобгар шахси ҳисоботи, банк кўчирмаси, бухгалтерлик маълумотнома ва бошқалар) билан тасдиқланади.


6. Хўжалик юритувчи субъектлар бирламчи ҳужжатларга қуйидагиларни илова қилган ҳолда бир томонлама расмийлаштириш ҳуқуқига эга:

а) қўшилиш шартномаси, оферта, лицензия ва бошқа шартноманинг электрон нусхалари;

б) инвойс, счёт-фактура ёки контрагентдан электрон хабар шаклида олинган бошқа ҳужжат нусхалари;

в) электрон тўлов тизимларидаги транзакциялар скриншоти, рақамли товарни сотиб олиш тўғрисидаги веб-сайтдан лог-ҳисоботлар ва пул маблағлари тушганини ва тўланганини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.

Ушбу ҳужжатда контрагент масъул шахсларининг имзоси талаб қилинмайди. Хўжалик юритувчи субъект рақамли дистрибуция усуллари орқали амалга ошириладиган рақамли маҳсулотлар бўйича битим операцияларини рўйхатга олиш учун бирламчи ҳужжат шаклини Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни талабларини инобатга олган ҳолда мустақил равишда ишлаб чиқади.



3-БОБ. РАҚАМЛИ МАҲСУЛОТЛАР ЭКСПОРТИ

ВА ИМПОРТИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ


7. Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан моддий ташувчи орқали олиб ўтиладиган рақамли маҳсулотларнинг божхона расмийлаштируви (декларациялаш) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


8. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган ва маълумотларни қайта ишлаш ускуналари учун рақамли маҳсулотларни ўз ичига олган моддий ташувчининг божхона қийматини аниқлашда, баҳоланаётган товар учун амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган нархдан дастурий таъминотнинг қиймати ва (ёки) ахборот моддий ташувчининг қийматини ажратиш шарти билан фақат ахборот ташувчининг қиймати ҳисобга олинади.

Агар, рақамли маҳсулот ахборот ташувчи бўлмаган товар таркибига кирса ҳамда бундай дастурий таъминотсиз ўзига хос бўлган вазифаларни бажара олмайдиган ушбу товарнинг ишлашини таъминлашга қаратилган бўлса, рақамли маҳсулот қиймати товар қийматидан ажратилмайди.


9. Рақамли дистрибуция усуллари орқали экспорт ёки импорт қилинадиган рақамли маҳсулотлар божхонада расмийлаштирилмайди.


10. Рақамли маҳсулотларни бутунжаҳон Интернет тармоғидаги хорижий электрон савдо майдончалари орқали рақамли дистрибуция йўли билан экспорт қилганда:

хорижий валютадаги тушумлар рақамли маҳсулот сотилганидан кейин хорижий онлайн-савдо майдончаси хизматлари ҳақи экспортчининг ҳисобрақамига чегириб қолинган ҳолда ўтказилади;

тушумларнинг тушиш муддатлари хорижий онлайн-савдо майдончаси қоидаларига мувофиқ белгиланади.



4-БОБ. РАҚАМЛИ МАҲСУЛОТЛАРНИНГ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ


11. Рақамли маҳсулотларни буюртма асосида яратиш ишларини бажаришда уларни буюртмачига топшириш юридик шахсларнинг бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

ижрочида - бажарилган ишларни амалга оширишдан олинган даромад сифатида:

4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар" ҳисобварағининг дебети;

9030 "Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар" ҳисобварағининг кредити;

буюртмачида:

номоддий активларни яратиш билан боғлиқ харажатлар сифатида:

а) 0830 "Номоддий активларни харид қилиш" ҳисобварағининг дебети;

6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар" ҳисобварағининг кредити;

б) 0400 "Номоддий активларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар" ҳисобварағининг дебети

0830 "Номоддий активларни харид қилиш" ҳисобварағининг кредити;

ёки жорий ҳаражатлар сифатида:

харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар дебети;

6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар" ҳисобварағининг кредити.


12. Рақамли маҳсулотларнинг мутлақ ҳуқуқларининг олди-сотдиси юридик шахсларнинг бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

ижрочида - бошқа активларнинг чиқиб кетиши сифатида;

а) номоддий активларнинг реализация қилинган (сотилган) қиймати:

4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар" ҳисобварағининг дебети;

9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағининг кредити;

б) қўшилган қиймат солиғи ҳисобланганда:

9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағининг дебети;

6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" ҳисобварағининг кредити;

в) номоддий активларнинг бошланғич қиймати ҳисобдан чиқарилганда:

9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағининг дебети;

0400 "Номоддий активларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар" ҳисобварағининг кредити;

г) номоддий активларнинг жамланган эскириши ҳисобдан чиқарилганда:

0500 "Номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар" ҳисобварағининг дебети;

9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағининг кредити;

д) номоддий активларнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромад суммасида:

9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағининг дебети;

9320 "Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромад" ҳисобварағининг кредити;

е) номоддий активларнинг чиқиб кетишидан етказиладиган зарар суммасида:

9430 "Бошқа операцион харажатлар" ҳисобварағининг дебети;

9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағининг кредити;

харидорда - номоддий активларни сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар сифатида:

а) 0830 "Номоддий активларни харид қилиш" ҳисобварағининг дебети;

6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар" ҳисобварағининг кредити;

б) 0400 "Номоддий активларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар" ҳисобварағининг дебети;

0830 "Номоддий активларни харид қилиш" ҳисобварағининг кредити;

жорий харажатлар сифатида:

харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебети;

6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар" ҳисобварағининг кредити.


13. Рақамли маҳсулотларнинг фойдаланиш ҳуқуқларининг олди-сотдиси юридик шахсларнинг бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

лицензиарда:

а) хизматларни кўрсатишдан олинган даромад сифатида - агар кўрсатилган даромад суммаси товарларни (хизматлар, ишлар) сотишдан олинган даромадларнинг умумий суммасидан ошса:

4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар" ҳисобварағининг дебети;

9030 "Ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар" ҳисобварағининг кредити;

б) роялти кўринишидаги бошқа даромадлар сифатида - агар кўрсатилган даромад суммаси товарларни (хизматлар, ишлар) сотишдан олинган даромадларнинг умумий суммасидан ошмаса:

4850 "Олиш учун роялти" ҳисобварағининг дебети;

9510 "Роялти кўринишидаги даромадлар" ҳисобварағининг кредити;

лицензиатда:

келгусидаги харажатларга таалуқли харажатлар сифатида - агар шартнома шартларига кўра, рақамли маҳсулотлардан фойдаланиш ҳуқуқи муайян муддатга тақдим этилса ва маълум бир муддат учун тўлов тўланса:

а) келгуси даврлар учун тўланган ёки кирим қилинган ҳаражатлар:

3190 "Келгуси даврларнинг бошқа харажатлари" ҳисобварағининг дебети;

5110-5530 пул маблағлари кредит ҳисобварақлари ёки 6930 "Роялти бўйича қарз" ҳисобварағининг кредити;

б) харажатлар учун сарфланадиган келгуси даврлар харажатлари суммаси бўйича:

харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебети;

3190 "Келгуси даврларнинг бошқа харажатлари" ҳисобварағининг кредити.

Жорий ҳаражатлар учун келгуси даврлар ҳаражатларини ҳисобдан чиқариш белгиланган муддатда тенг равишда ёки жорий харажатлар сифатида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сони ёки ҳажмига пропорционал равишда амалга оширилади, агар шартнома шартлари бўйича:

рақамли маҳсулотлардан фойдаланиш ҳуқуқи муддат кўрсатилмаган ҳолда тақдим этилганда;

рақамли маҳсулотлардан фойдаланиш ҳуқуқи муайян муддатга берилганда ва фойдаланиш ҳуқуқи учун даврий тўловлар назарда тутилганда:

харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебети;

5110-5530 пул маблағлари кредит ҳисоб-варақлари ёки 6930 "Роялти бўйича қарз" ҳисобварағининг кредити.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


14. Рақамли маҳсулотлар билан боғлиқ битимни амалга оширувчи субъектлар ушбу Низом нормаларига риоя этилмаганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 20 август, 33-сон, 681-модда









































Время: 0.2038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск