Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати ҳамда олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб- интернатида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.08.2018 й. 660-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 августдаги

660-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ихтисослаштирилган олимпия захиралари

мактаб-интернати ҳамда олимпия ва миллий спорт

турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-

интернатида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини

қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини

тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати хамда олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида (кейинги ўринларда мактаб-интернат деб аталади) ўқувчиларни озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартибини белгилайди.

2. Мактаб-интернат ўқувчилари суткалик озиқ-овқат нормасига мувофиқ, ота-оналар тўлови ҳисобига харажатларни қисман қоплаган ҳолда, бепул (имтиёзли) озиқ-овқат билан таъминланадилар.


3. Таътиллар даврида (60 кунгача) мактаб-интернат ўқувчилари учун ўтказиладиган ўқув-машқ йиғинлари вақтида ўқувчилар озиқ-овқат билан тўлиқ таъминланадилар.



2-БОБ. ОТА-ОНАЛАР ТЎЛОВИНИ

ТЎЛАШ ТАРТИБИ


4. Мактаб-интернатларга ота-оналар тўлови ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ва мактаб-интернат маъмурияти ўртасида тузиладиган шартнома асосида тўланади.


5. Мактаб-интернатга ота-оналар тўлови ҳар ойда, тўланадиган жорий ойнинг ўнинчи кунидан кечикмай тўланади. Ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) хоҳишига кўра ота-оналар тўлови янада узоқ муддатлар учун тўланиши мумкин.

Ота-оналар тўлови ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган муддатдан кейин бир ҳафта мобайнида тўланмаган тақдирда мактаб-интернат ўқувчисига текин (имтиёзли) озиқ-овқат бериш тўлов тўланадиган вақтгача тўхтатилади.


6. Ота-оналар тўлови банкка тўланади, кейинчалик мактаб-интернатга тўлов тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг нусхаси (квитанцияси) тақдим этилади.

Ота-оналар тўлови пул ўтказиш йўли билан тўланган тақдирда мактаб-интернатга тўлов топшириқномасининг нусхаси (тўлов тўланганлиги тўғрисидаги банк белгиси билан) тақдим этилади.


7. Мактаб-интернат бўйича ота-оналар тўлови тегишли ҳудудий ғазначилик ҳисобрақамларига, кейинчалик улардан фойдаланиш учун мактаб-интернатнинг ғазначилик бўлинмаларидаги ҳисоб рақамларига ўтказилади.



3-БОБ. МАКТАБ-ИНТЕРНАТЛАРДА

ОТА-ОНАЛАР ТЎЛОВИНИ ҲИСОБЛАШ


8. Мактаб-интернатда ота-оналар тўлови миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида белгиланади.

Мактаб-интернатга ота-оналар тўловининг бир кунлик миқдорини ҳисоблаш ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг бир ойлик тўлови миқдорини қонун ҳужжатларига мувофиқ мактаб-интернатнинг ойлик иш жадвали бўйича иш кунлари сонига тақсимлаш йўли билан амалга оширилади.


9. Мактаб-интернат ўқувчиси ўзининг ёки оила аъзоларининг (у парвариш қилишга мажбур бўлган) касаллиги сабабли мактаб-интернатга кетма-кет уч кундан ортиқ келмаган давр учун тўлов ота-оналар тўловини кейинги тўлаш чоғида ўқувчи мактаб-интернатга келмаган давр учун ҳисоблаб ёзилган тегишли суммани чегириш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади.

Бунда ўқувчининг ёки унинг оила аъзоларининг касаллиги (карантин) сабабли мактаб-интернатга келмаганлиги тегишли даволаш муассасаси берган маълумотнома билан тасдиқланиши керак.


10. Мактаб-интернат ўқувчиси ўқув йили давомида спорт турлари бўйича терма жамоа таркибида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, федерация (уюшма) ёки бошқа маблағлар ҳисобидан мактаб-интернат директорининг буйруғи билан ўқув-машқ йиғинларига жалб этилганда овқатланиш табелига киритилмайди ва ота-она тўлови ҳисобланмайди.

Ўқувчининг  ўқув-машқ йиғинлари даври учун тўлов ота-оналар тўловини кейинги тўлаш чоғида ўқувчи мактаб-интернатга келмаган давр учун ҳисоблаб ёзилган тегишли суммани мазкур Низомнинг 8-бандига мувофиқ чегириш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади.

Ўқувчи мактаб-интернатга келмаган бошқа барча ҳолатларда ота-оналар тўлови умумий асослар бўйича ундирилади.


11. Мактаб-интернат ўқувчиларига бепул (имтиёзли) овқатланиш учун ота-она тўлови директор томонидан тасдиқланган буйруққа асосан тарбиячи ёки гуруҳ раҳбари томонидан директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигида тақдим этилган овқатланиш учун кунлик табель асосида ҳисобланади.


12. Ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ўқувчи мактаб-интернатга келиши бошқа таълим муассасасига ўтиши муносабати билан тўхташидан камида бир ҳафта олдин бу тўғрида мактаб-интернат маъмуриятини ёзма равишда хабардор қилиши керак. Мактаб-интернат хабардор қилинмаган тақдирда ота-оналар тўлови сифатида тўланган тўлов қайта ҳисоб-китоб қилинмайди ва қайтариб берилмайди.


13. Ота-оналар тўлови сифатида тўланган маблағларни ота-оналарга (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга) қайтариб бериш тегишли суммани ота-оналардан (уларнинг ўрнини босувчи шахслардан) бирининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан амалга оширилади.



4-БОБ. МАКТАБ-ИНТЕРНАТ ЎҚУВЧИЛАРИНИ

ОТА-ОНАЛАР ТЎЛОВИДАН ОЗОД

ҚИЛИШ ТАРТИБИ


14. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан берилган кам таъминланган оила тўғрисидаги маълумотнома ўқувчиларни ота-оналар тўловидан озод қилиш учун асос ҳисобланади.

Ушбу ҳужжат кўриб чиқиш учун мактаб-интернатга тақдим этилади.


15. Кам таъминланган оилаларнинг ота-оналар тўловидан (режалаштирилаётган ўқувчилар умумий сонининг 30 фоизи доирасида) озод қилинаётган ўқувчилари рўйхати молия йили бошлангунгача, ота-оналар кенгаши йиғилиши баённомаси асосида мактаб-интернат директорининг буйруғи билан тасдиқланади.

Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида таълим олаётган кам таъминланган оилалардан бўлган ўқувчилар ота-оналар тўловидан (режалаштирилаётган ўқувчилар умумий сонининг 15 фоизи доирасида) озод қилинади.

Бунда кам таъминланган оилаларнинг ота-онаси (улардан бири ёки иккаласи ҳам) I ёки II гуруҳ ногиронлари бўлган ўқувчилари ота-оналар тўловидан биринчи навбатда озод қилинадилар.


16. Кам таъминланган оила рўйхатига киритилган ўқувчи мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқарилганда унинг ўрнига умумий кам таъминланган оила рўйхатида бўлган, лекин кам таъминланган оила сифатида ота-оналар тўловидан озод этилганлар рўйхатига киритилмаган ўқувчи кейинги ойдан рўйхатга киритилади ва ота-она тўловидан озод этилади.


17. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги  томонидан спорт турлари бўйича барча ёшлар тоифасидаги Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари асосий ва захира таркибига киритилган ўқувчилар директорнинг буйруғига асосан спорт терма жамоаларининг асосий ва захира таркибида бўлган даврда ота-она тўловидан озод этилади.


18. Мактаб-интернатга ота-оналар тўлови бўйича маблағларни ҳисоблаш ва тушишининг бухгалтерия ҳисоби тегишли мактаб-интернатнинг бухгалтерияси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


19. Мактаб-интернатларнинг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари ота-оналар тўловидан тушадиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши учун жавоб берадилар.


20. Ота-оналар тўловидан тушган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш белгиланган тартибда амалга оширилади.


21. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 16 август














































Время: 0.2008
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск