Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар /

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги "Yoshlar - kelajagimiz" жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.08.2018 й. 669-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 16 августдаги

669-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги

"Yoshlar - kelajagimiz" жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги "Yoshlar - kelajagimiz" жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) вазифалари ва фаолият йўналишларини, уни бошқариш тартибини, шунингдек Жамғарма маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашига ҳисобот беради.


2. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг қарорларига, мазкур Низомга, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


3. Жамғарма давлат мақсадли жамғарма шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўзининг мустақил балансига, шахсий ғазна ҳисобварағига ва хорижий валютадаги банк ҳисоб рақамларига, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга.

4. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахс мақомига эга бўлган туман ва шаҳар филиалларини ташкил этиш ҳуқуқига эга.


5. Жамғарманинг жойлашган жойи (почта манзили): Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 11-уй.


6. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


тадбиркорлик субъектлари - "Yoshlar - kelajagimiz" Давлат дастури (кейинги ўринларда Давлат дастури деб аталади) доирасида манзилли рўйхатга киритилган тадбиркорлик ва даромад келтирадиган меҳнат фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар тадбиркорлиги (18 ёшга тўлган 30 ёшдан ошмаган ёшлар) субъектлари, 50 фоиз ва ундан кўпроқ муассислари ёшлардан иборат бўлган тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, яратиладиган иш ўринларининг 70 фоизидан кам бўлмаган қисмини 5 йил давомида ёшларни иш билан таъминлаш учун тақдим этиш мажбуриятини ўз зиммасига оладиган тадбиркорлик субъектлари, жумладан, хорижий инвесторлар;


тижорат банклари - Давлат дастури доирасида имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга бериш амалиётини бажарадиган "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ, "Ипак йўли" АИТБ, АТ "Халқ банки" ва "Ҳамкор банк" АТБ;

кредит - Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат банкининг тадбиркорлик субъектлари Давлат дастури доирасидаги лойиҳаларини молиялаштириш учун бериладиган имтиёзли кредити;


кафиллик - Жамғармага тадбиркорлик субъектларининг кредит бўйича ўз мажбуриятларини бажариши учун тижорат банки олдида жавоб бериш масъулиятини юклайдиган кафиллик шартномаси.



2-БОБ. ЖАМҒАРМАНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФАОЛИЯТ

ЙЎНАЛИШЛАРИ


7. Давлат дастури доирасида тадбиркорлик субъектларига қуйидаги шаклда молиявий ёрдам кўрсатиш Жамғарманинг асосий вазифаси ҳисобланади:

а) тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банклари орқали йиллик 7 фоиз ставка билан (бунда, банк маржаси 2 фоизни ташкил этади) имтиёзли кредит ва мол-мулкни лизингга бериш;

б) тадбиркорлик субъектларига Давлат дастури доирасида бериладиган тижорат банклари кредит миқдорининг 50 фоизигача, аммо 1 млрд. сўмдан ошмайдиган миқдорда Жамғарма кафиллигини бериш;

Бунда, Жамғарма томонидан тақдим этиладиган кафилликларнинг умумий миқдори Жамғарма маблағларининг 25 фоизидан ошмаслиги керак.

в) Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларида улар қийматининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда иштирок этиш, кейинчалик Жамғарма улушини 5 йил давомида реализация қилиш;

г) тегишли кўникмаларга эга, банд бўлмаган ёшлар яшайдиган уй хўжаликлари учун 20 тагача парранда ва қуён боласи, 5 та майда ва 2 та йирик қорамол сотиб олиш, уларнинг қийматини келишилган муддатларда қайтарган ҳолда уларни боқиш ва кейинчалик реализация қилишда кўмаклашиш;


8. Жамғарма давлат-хусусий шериклик шартларида "Yosh tadbirkorlar" коворкинг-марказлари ва "Yoshlar mehnat guzari" комплекслари қурилиши қийматининг 30 фоизигача бўлган қисмини молиялаштиришда мазкур маблағларни уларнинг устав жамғармаси (капитали)га кейинчалик капиталлаштирган ҳолда иштирок этишга ҳақли.


9. Жамғарма ўз фаолиятини қуйидаги асосий йўналишлар бўйича амалга оширади:

ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш соҳасида давлат сиёсатини юритишда иштирок этиш, молиявий хизматлардан фойдаланишни кенгайтириш ҳамда имтиёзли кредит ва мол-мулкни лизингга бериш учун ресурслар ажратиш;

Давлат дастури доирасида ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш;

ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш орқали иш ўринлари ташкил этиш имконини берадиган давлат, тармоқ ва ҳудудий дастурлар, лойиҳалар ҳамда тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш;

тадбиркорлик субъектларининг инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш, янги турдаги маҳсулотлар яратиш ва ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, шунингдек ишлаб чиқариш фаолиятига самарали янги технологияларни жорий этишга кўмаклашиш;

илмий-тадқиқот муассасалари билан биргаликда республикада ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашни такомиллаштириш муаммоларини ўрганишга доир комплекс илмий ва амалий тадқиқотларни амалга оширилишида иштирок этиш.


10. Жамғарма бош келишувлар асосида тижорат банклари орқали миллий валютада тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлайди.



3-БОБ. ЖАМҒАРМАНИ БОШҚАРИШ


11. Жамғарманинг Кузатув кенгаши Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади ва унинг таркиби Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда республика комиссияси деб аталади) қарори билан тасдиқланади.


12. Жамғарманинг Кузатув кенгаши:

Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш комиссияси томонидан тақдим этилган манзилли рўйхатларни Жамғарманинг кейинги йил учун молиялаштириш прогноз параметрлари доирасида кўриб чиқади ва таҳлил қилади ҳамда тасдиқлаш учун республика комиссиясига киритади;

тижорат банкларидан келган ҳужжатларни кўриб чиқади ва ўз ваколатлари доирасида Жамғарма кафиллигини тақдим этиш ёки рад этиш ҳақида қарорлар қабул қилади, шунингдек, Давлат дастури доирасида тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини тезкорлик билан кўриб чиқиш мақсадида ички комиссия тузиши мумкин;

Жамғарманинг даромад ва харажатлари бўйича ҳар йилги прогнозларни тасдиқлайди;

Жамғарманинг бўш пул маблағларини тижорат банклари депозитларига ва бошқа молиявий активларида жойлаштириш бўйича чекланган параметрларни белгилайди;

Жамғарманинг фаолияти, шу жумладан маблағларнинг мақсадли йўналтирилиши, тадбиркорлик субъектларига молиявий ёрдам кўрсатишга доир қарорларнинг ўз вақтида қабул қилиниши юзасидан назоратни амалга оширади;

Жамғарма ижро этувчи директорининг Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисида, шунингдек манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар вакилларининг амалга оширилаётган ишлари самарадорлиги ва тақдим этилган ресурслар, Жамғарма кафиллиги натижалари ҳақида ҳисоботларини мунтазам эшитади;

Жамғармани йиллик аудитдан ўтказиш учун, жумладан, унинг маблағларидан мақсадли фойдаланиш бўйича аудиторлик ташкилотини белгилайди;

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашига Жамғарманинг устав капиталини кўпайтириш тўғрисида таклифлар киритиши мумкин;

Жамғарма ва унинг филиаллари ходимларини моддий рағбатлантириш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш тартибини белгилайди.

Кузатув кенгаши қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.


13. Жамғармага ижро этувчи директор - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари раҳбарлик қилади.

Жамғарма ижро этувчи директори:

Жамғарманинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишларига мувофиқ Жамғарма фаолиятини ташкил этади ҳамда унинг самарали ва натижадорлиги учун шахсан жавоб беради;

Жамғарма даромад ва харажатларининг ҳар йилги прогнозларини шакллантиради ҳамда Кузатув кенгашига тасдиқлаш учун киритади;

Жамғарма маблағларини шакллантириш манбаларини кенгайтиришга доир таклифларни ишлаб чиқади ва кўриб чиқиш учун Кузатув кенгашига киритади;

Жамғарма олдига қўйилган вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилиши учун зарур қўшимча маблағларни жалб этиш бўйича чоралар кўради;

Жамғарма даромад ва харажатларини ҳисобга олиш ҳамда уларнинг ижроси тўғрисида ҳисобдорликни таъминлайди ва тасдиқлаш учун Кузатув кенгашига тақдим этади;

Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш мониторингини тизимли равишда ташкил қилади;

Жамғарманинг бўш турган маблағларини Кузатув кенгаши томонидан белгиланган параметрлар доирасида тижорат банкларининг депозитларига ҳамда бошқа молиявий активларга жойлаштиради;

халқаро ва хорижий ташкилотларда Жамғарма манфаатларини ифодалайди;

Жамғарма номидан меҳнат, хўжалик ва бошқа шартномалар, шу жумладан, кафилликлар тақдим этиш ҳамда депозитларни тижорат банкларида жойлаштириш тўғрисидаги шартномаларни имзолайди.

Ижрочи директор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиши мумкин.


14. Жамғарманинг, шунингдек унинг туман (шаҳар) филиалларининг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ барча харажатлари Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.


15. Жамғарма ва унинг туман (шаҳар) филиаллари ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ва устамалар, рағбатлантирувчи тўловлар, шунингдек, қўшимча моддий рағбатлантириш маблағларидан ташкил топади.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШВА УЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ


16. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

даромадларнинг прогноз қилинган қисмини ошириб бажариш ҳисобига республика бюджетидан 2018 йил августда, 1 октябргача ва 1 декабргача тенг улушларда ажратиладиган 500 миллиард сўм миқдоридаги беғараз молиявий ёрдам;

ҳар чоракда Жамғармага ўтказиладиган, вазирлик, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига тушадиган йиллик тушумларнинг 1 фоизи миқдоридаги ажратмалар;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида" 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон Фармони 13-бандига мувофиқ Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармасига ҳар ойда тушадиган маблағларнинг 10 фоизи;

маҳаллий, хорижий ва халқаро ташкилотларнинг грантлари;

ҳомийлар - жисмоний ва юридик шахслар, Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг маблағлари;

Жамғарманинг вақтинча бўш пул маблағларини тижорат банкларининг депозитлари ҳамда бошқа молиявий активларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

Давлат дастури доирасида тадбиркорлик субъектларига тижорат банкларининг кредитлари бўйича бериладиган Жамғарманинг кафиллигидан тушадиган даромадлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

Давлат дастури доирасида туман ва шаҳарларда амалга ошириладиган тадбирларни 2019 ва кейинги йилларда молиялаштириш параметрлари Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг аниқ маблағларини кўрсатган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


17. Жамғарма ва унинг филиаллари маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларида тўпланади.

Хорижий валютадаги маблағлар Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида белгиланган тартибда очиладиган махсус валюта ҳисоб рақамларига ўтказилади.


18. Жамғарма маблағларидан:

тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредит ва мол-мулкни лизингга бериш учун тижорат банкларига молиявий ресурслар тақдим этиш;

тижорат банкларига тадбиркорлик субъектларининг кредитлари бўйича тақдим этилган кафилликлар билан боғлиқ тўловларни тўлаш;

Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаларида Жамғарма улуши билан иштирок этиш;

тегишли кўникмаларга эга, банд бўлмаган ёшлар яшайдиган уй хўжаликлари учун парранда ва қуён боласи, майда ва йирик қорамол сотиб олишда кўмаклашиш;

давлат-хусусий шериклик шартларида "Yosh tadbirkorlar" коворкинг-марказлари ва "Yoshlar mehnat guzari" комплекслари қурилиши қийматининг 30 фоизигача бўлган қисмини молиялаштиришда мазкур маблағларни уларнинг устав жамғармаси (капитали)га кейинчалик капиталлаштирган ҳолда иштирок этиш;

Жамғарма ва унинг филиалларини сақлаш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш;

Жамғарманинг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш;

Жамғарма ва унинг филиаллари ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ва устамалар, рағбатлантирувчи тўловлар, шунингдек, қўшимча моддий рағбатлантириш;

Жамғарма кафиллик портфелини суғурта йўли билан қоплаш бўйича сарф-харажатларини амалга ошириш;

Жамғарма Уставида белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун фойдаланилади.



5-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИ

ҲИСОБИДАН ТИЖОРАТ БАНКЛАРИГА

РЕСУРСЛАР ТАҚДИМ ЭТИШ


19. Тижорат банкига ресурс тақдим этиш учун Жамғарма ва тижорат банки ўртасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома (кейинги ўринларда бош келишув деб аталади) тузилади.


20. Жамғарма томонидан тижорат банкига ресурс тақдим этиш бўйича бош келишувда тижорат банки ушбу маблағлардан тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга бериш учун ресурс сифатида фойдаланиши қатъий келишилади.

Бош келишувда, шунингдек тижорат банклари Жамғарма ресурслари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига тақдим этиладиган кредитлар ва мол-мулк лизинги бўйича имтиёзли фоиз ставкалари миқдори кўрсатилади.


21. Жамғарма бош келишувни имзолагандан сўнг унда қайд этилган муддатларда тижорат банкларининг аризасига асосан уларнинг вакиллик ҳисоб рақамига зарур миқдордаги ресурсларни ўтказади.


22. Жамғарманинг тижорат банкларига тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларига имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга бериш мақсадида маблағлар ажратиш учун тақдим этиладиган маблағлари кредит ажратиш муддатига қараб, тегишли баланс ҳисоб рақамларида ҳисобга олинади.


23. Жамғарма томонидан тадбиркорлик субъектларига кредит ва мол-мулкни лизингга бериш учун тижорат банкига тақдим этилган ресурслар суммасига тижорат банкнинг 2 фоиз банк маржаси чегириб қолингандан сўнг 5 фоиз ставкаси миқдорида фоизлар қўшади ва ушбу фоизлар жамғариб бориладиган ҳисоб рақамида тўпланади ҳамда бош келишувда қайд этилган муддатларда Жамғарманинг тегишли банк ҳисоб рақамига ўтказилади.


24. Тижорат банки ресурсларнинг фойдаланилмаган қисмини Жамғарма ҳисоб рақамига бош келишувда қайд этилган муддатларда қайтариши лозим.


25. Навбатдаги ресурсларни ажратишда Жамғарма ва тижорат банки ўртасида янги ресурслар миқдори кўрсатилган ҳолда, бош келишувга қўшимчалар киритилади.


26. Жамғарма томонидан манзилли рўйхатга мувофиқ тижорат банкининг мурожаати асосида ажратилган ресурс маблағларига, ушбу маблағ тегишли тижорат банкига ўтказилган кундан бошлаб фоиз ҳисобланади, шунингдек, тадбиркорлик субъектларига берилган кредит ва мол-мулк лизинги бўйича асосий қарз ва ҳисобланган фоизларнинг қайтарилишидан қатъи назар тижорат банки томонидан Жамғармага ресурс ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари белгиланган муддатда қайтарилиши шарт.

27. Жамғарма тижорат банкида тадбиркорлик субъектларига кредит ва мол-мулк лизинги бериш учун тақдим этилган ресурслардан мақсадли фойдаланилишини, кредит ва лизинг ишларини ўрганиш ҳамда тижорат банки вакили билан жойларга чиқиш йўли билан текшириш ҳуқуқига эга.

Маблағлардан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда Жамғарма тижорат банкидан ресурсларнинг тегишли қисмини муддатидан аввал қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Тижорат банки бош келишувда келишилган шартлар асосида Жамғарманинг ушбу талабларини бажаришга мажбур.


28. Тижорат банклари ҳар чоракда Жамғармага ва ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига Жамғарма ресурсларини ўзлаштириш билан боғлиқ ҳолатлар тўғрисида кредит ва мол-мулк лизинги олган тадбиркорлик субъектларининг реестри илова қилинган ҳисоботни тақдим этади. Ушбу ҳисоботлар маълумотлари бўйича ҳар чоракда тижорат банки ва Жамғарма ўртасида маблағлардан фойдаланилишини таққослаш далолатномалари тузилади.


29. Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат банкига ресурс тақдим этиш билан боғлиқ бошқа масалалар Жамғарма ва тижорат банки ўртасида тузиладиган бош келишувда кўрсатилиши мумкин.



6-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИЛИШИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ,

ҲИСОБОТ БЕРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ


30. Жамғарманинг ижро этувчи директори қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамғармага маблағлар тушиши ва уларнинг сарфланишини ҳисобга олади ҳамда улар бўйича ҳисобот тузади.


31. Тижорат банки ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай Жамғармага унинг маблағларидан фойдаланиш тўғрисида маълумот тақдим этади.


32. Ижро этувчи директор ҳар чоракда Кузатув кенгашига Жамғарма маблағларидан фойдаланилгани тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади.


33. Ижро этувчи директор молиявий йил ниҳоясига етгач, кейинги йилнинг 1 февралигача бўлган муддатда республика комиссиясига молиявий ҳисобот йилида Жамғарма томонидан берилган кафилликлар асосида амалда тўланган компенсациялар ва тўловлар тўғрисида ахборот тақдим этади.


34. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорат бош бошқармаси белгиланган тартибда Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини текширади.


35. Жамғарма маблағларининг ўз вақтида шакллантирилиши ва мақсадли сарфланиши устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат ўрнатилади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


36. Мазкур Низом талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 18 август

















































Время: 0.2121
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск