ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандартлари / 02. 2-сон БҲМС "Асосий хўжалик фаолиятидан тушган даромадлар" /

2-сон БҲМС "Асосий хўжалик фаолиятидан тушган даромадлар" (АВ томонидан 26.08.1998 й. 483-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирлиги томонидан 20.08.1998 й. 41-сон билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.08.1998 й.

N 483




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

20.08.1998 й.

N 41



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ

МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


2-СОН БҲМС


АСОСИЙ ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИДАН

ТУШГАН ДАРОМАДЛАР


МАҚСАД


Бухгалтерия ҳисобининг ушбу миллий стандарти "Бухгалтерия ҳисоби тўгрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий жиҳатдан тартибга солиш тизимининг бир унсуридир.

Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концепция асоси доирасида ҳисобот даврида сармоя эгалари томонидан сарфланган маблағ билан боғлиқ кўпайишдан ташқари активларнинг кўпайиши ёки мажбуриятларнинг камайиши кўринишида иқтисодий нафнинг ортиши сифатида даромадлар аниқланади.

Хўжалик фаолиятидан тушадиган даромад асосий, операцион ва молиявий фаолиятдан олинадиган даромадлардан иборат бўлади.

Ушбу стандартда даромад деганда хўжалик юритувчи субъектнинг оддий фаолияти давомида олинган даромадлар, шу жумладан маҳсулотни сотиш (ишларни бажариш ва хизмат кўрсатиш)дан олинган даромадлар, олинган фоизлар, дивидендлар, роялтилар ва бошқалар тушунилади.

Ушбу стандартнинг мақсади хўжалик юритувчи субъектнинг асосий хўжалик фаолиятидан оладиган даромадларини ва уларни ҳисобга олиш тартибини белгилашдан иборат.

Асосий хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадларни ҳисоблаш чоғида даромад эътироф этилган пайтни аниқлаш асосий масала ҳисобланади. Асосий хўжалик фаолиятидан тушган даромад хўжалик юритувчи субъектга келгусида иқтисодий наф тушиши эҳтимоли бўлган пайтда, шунингдек бу нафни ишончли ва аниқ ўлчаш мумкин бўлган пайтда акс эттирилади. Бу стандарт мазкур мезонлар бўйича талаблар бажариладиган ва, бинобарин, асосий хўжалик фаолиятидан тушадиган даромад эътироф этиладиган вазиятни белгилаб беради. Шунингдек у мазкур мезонларни қўлланиш юзасидан амалий кўрсатмалар беради.



ҲАРАКАТ СОҲАСИ


1. Ушбу стандарт хўжалик фаолиятининг қуйидаги соҳаларидан олинган даромадларни ҳисобга олиш чоғида қўлланилади:

1.1. Товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизмат кўрсатиш;

1.2. Фоизлар, роялтилар ва бошқа даромадлар олишга имкон берадиган активларни фойдаланиш учун бошқа хўжалик юритувчи субъектга топшириш.


2. Хўжалик юритувчи субъектлар сотиш мақсадида ишлаб чиқарган товарлар ҳамда қайта сотиш учун харид қилинган товарлар ёки қайта сотиш мақсадида сақланаётган бошқа активлар товарларга киради.


3. Хизмат кўрсатиш одатда субъектнинг шартномада белгилаб қўйилган шартларни келишилган давр давомида бажаришни ўз ичига олади. Хизматлар бир ёки бир неча давр давомида бажарилиши мумкин. Хизмат кўрсатишга доир айрим битимлар пудрат қурилиши билан бевосита боғлиқ бўлади, масалан, архитекторлар ва лойиҳа бошқарувчилари хизматига доир битимлар стандарт талабларига мувофиқ "Пудрат қурилиши" сифатида кўриб чиқилади.


4. Хўжалик юритувчи субъектнинг активларидан бошқа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан фойдаланиш қуйидаги кўринишдаги даромадларга олиб келади:

4.1. Хўжалик юритувчи субъектга қарашли бўлган ва ҳақ тўлаш шарти билан фойдаланиш учун берилган пул маблағи ёки пул ўрнини босадиган бойликлар ёхуд сўмларни акс эттирувчи фоизлар;

4.2. Хўжалик юритувчи субъектнинг узоқ муддатли активларидан пул тўлаш шарти билан фойдаланиш учун берилган, масалан, патентлар, савдо маркалари, муаллифлик ҳуқуқлари ва компьютер дастурларидан фойдаланганлик учун тўланадиган роялтилар;

4.3. Иштирокчилар (муассислар) ўртасида уларнинг хусусий сармоядаги улушига мутаносиб равишда фойдани тақсимлашдан оладиган бошқа даромадлари.


5. Стандарт қуйидаги фаолият натижасида келадиган даромадга қўлланилмайди:

5.1. Лизинг битимлари ("Лизингни ҳисобга олиш" БҲМСни қаранг);

5.2. Инвестициядан олинадиган қўшимча дивидендлар ва даромадлар;

5.3. Суғурта компаниялари билан суғурта битимлари;

5.4. Молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлар жорий қийматидаги ўзгаришлар ёки улар сотилган тақдирда;

5.5. Бошқа айланма маблағлар қийматидаги ўзгаришлар;

5.6. Чорва моллар, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги маҳсулотларининг табиий кўпайиши;

5.7. Минерал маъданларни қазиб олиш.



АТАМАЛАР


6. Бу стандартда фойдаланиладиган атамалар:

...
Время: 0.1507
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск