ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Озиқ-овқат саноати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.2018 й. 684-сон "Донни қайта ишловчи корхоналарни қўшимча равишда қўллаб-қувватлаш ва уларнинг экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.08.2018 й.

N 684



ДОННИ ҚАЙТА ИШЛОВЧИ

КОРХОНАЛАРНИ ҚЎШИМЧА РАВИШДА

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА УЛАРНИНГ

ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ташқи бозорларда маҳаллий товарлар экспорт қилинишини рағбатлантириш ва рақобатдошлигини таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 15 декабрдаги ПФ-5286-сон Фармони ва "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хўжалик юритувчи субъектларга (кейинги ўринларда хўжалик юритувчи субъектлар деб аталади), уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ўзлари импорт қилган донни қайта ишлаш орқали ишлаб чиқарилган унни экспорт қилишига рухсат берилсин.

Бунда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан экспорт қилинадиган ун миқдори улар томонидан импорт қилинган дон миқдорининг 75 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.


2. Белгилаб қўйилсинки:

2020 йилнинг 1 январига қадар иловадаги рўйхатга мувофиқ Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган дон маҳсулотлари божхона тўловларини (божхона йиғимлари бундан мустасно) тўлашдан озод этилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ва "Ўздонмаҳсулот"АК билан биргаликда икки ҳафта муддатда "Ўздонмаҳсулот" АК тизимидаги корхоналарни ҳамда нон ишлаб чиқарувчиларни молиявий соғломлаштириш ва уларнинг рентабеллигини таъминлаш мақсадида ун ва нон нархини шакллантириш тартибини такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Н.С. Отажонов, З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 24 августдаги

684-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасига олиб киришда божхона

тўловларидан озод этиладиган дон маҳсулотлари

РЎЙХАТИ

         

Т/р

   

Маҳсулотлар номи

        

ТИФ ТН коди

    

1

Қаттиқ уруғлик буғдой

1001110000

2

Уруғлик буғдой, қаттиқ буғдойдан ташқари

100191

3

Озиқа ёки ноозиқа қаттиқ буғдой

1001190000

4

Озиқа ёки ноозиқа буғдой, қаттиқ буғдойдан ташқари

1001990000

5

Қайта ишланмаган арпа

1003900000

6

Маккажўхори, ширинидан ташқари


1005900000

7

Қайта ишланмаган тариқ

1008290000

           

Изоҳ: 1 - 4-позицияларда кўрсатилган маҳсулотлар импортида божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўшилган қиймат солиғини тўлашга татбиқ қилинмайди.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 25 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 27 август, 34-сон, 697-модда











































Время: 0.1388
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск