ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.2018 й. 682-сон "Ўзбекистон Республикасининг ташқи сектори статистикасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.08.2018 й.

N 682



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ТАШҚИ СЕКТОРИ СТАТИСТИКАСИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикасида туризм хизматлари (сафарлар) экспорти ва импорти ҳажмлари ҳисоб-китобини янада такомиллаштириш ва тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 263-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 4-сон, 77-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг ташқи сектори статистикасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага* мувофиқ қўшимчалар киритилсин.

Белгилансинки, киритилаётган ўзгартиришлар 2021 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари сервер асбоб-ускуналари модернизация қилингандан кейин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази 2021 йил 1 январдан бошлаб Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 263-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг ташқи сектори статистикасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандида белгиланган тартибда, ушбу қарор билан киритиладиган қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда камида 24 соат даврга Ўзбекистон Республикасига келган ва Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетган хорижий фуқаролар ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сони тўғрисида статистик маълумотлар тақдим этилишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида таққосланадиган динамикада туризм хизматлари (сафарлар) экспорти ва импорти кўрсаткичлари шакллантирилишини таъминласин.


4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Б.А. Бегалов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 25 август








































Время: 0.1939
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск