ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2018 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.2018 й. 683-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.08.2018 й.

N 683



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Қишлоқ хўжалигини ўз вақтида қишлоқ хўжалиги

техникаси билан таъминлаш механизмларини янада

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2018 йил 10 майдаги ПҚ-3712-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигини ўз вақтида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 10 майдаги ПҚ-3712-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 24 августдаги

683-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 70-модда):


а) 4-бандда:

иккинчи хатбошидаги "3 ойлик" сўзи "120 кунлик" сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "70" ва "уч ойлик" сўзлари тегишли равишда "80" ва "аванс тўланган кундан бошлаб 120 кун" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


2-банддаги "1 октябрь" ва "10 октябрь" сўзлари "15 август" сўзи билан алмаштирилсин;


3-банддаги "1 ноябрь" сўзи "1 сентябрь" сўзи билан алмаштирилсин;


4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Жамғарма маблағ билан таъминлашнинг мавжуд манбаларини ҳисобга олган ҳолда ҳар йили 1 сенябргача "Ўзагролизинг" АЖга лизинг операцияларини ўтказиш учун келгуси даврга ажратиладиган ресурслар ҳажми учун кафолат хатини тақдим этади";


6-банддаги "1 декабрь" сўзи "1 ноябрь" сўзи билан алмаштирилсин;


9-банднинг иккинчи хатбошидаги "аванс тўлови шаклида" сўзларидан кейин "етказиб бериш муддати 120 кундан ошмаган ҳолда" сўзлари қўшилсин;


10-бандда:

"3 ойлик" сўзи "120 кун" сўзи билан алмаштирилсин;

"2016 йилдан бошлаб эса - 50 фоизигача" сўзлари "2016 йилдан бошлаб - 50 фоизигача, 2018 йил 1 июлдан эса - 60 фоизигача" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"11. "Ўзагролизинг" АЖ шартномада кўрсатилган етказиб бериш муддатидан 120 кундан кеч бўлмаган муддатда навбатдаги йил чорагида етказиб бериладиган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 30 фоизи (2013 йилдан бошлаб - камида 50, 2014 йилдан бошлаб - камида 55, 2015 йилдан бошлаб - камида 60, 2016 йилдан бошлаб - камида 70, 2018 йил 1 июлдан бошлаб - 80 фоизигача) миқдорида ишлаб чиқарувчи корхоналарга ёки уларнинг расмий дистрибьютерларига операция ҳисоб рақамидан аванс тўлови тўлайди";


12-банднинг иккинчи хатбошида:

"уч" сўзи "ўн" сўзи билан алмаштирилсин;

"2016 йилдан бошлаб - 30 фоизигача" сўзидан кейин "2018 йил 1 июлдан - 20 фоизигача" сўзлари қўшилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш учун ҳар йиллик шартнома кампаниясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2012 йил 14 июлдаги 217-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 7-сон, 55-модда):


2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари 2018 йилдан бошлаб:

маҳаллий ва жаҳондаги етакчи ишлаб чиқарувчилар иштирокида бир йилда икки маротаба ўтказиладиган ҳудудий ярмаркалар доирасида қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш учун мувофиқлаштирилган шартнома кампанияси ўтказилишини, бунда февраль-март ойларида жорий йил учун қўшимча шартномалар тузилишини, сентябрь-октябрь ойларида келгуси йил учун шартномалар тузилишини таъминласинлар;

қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш учун ўтказилган шартнома кампанияси якунлари тўғрисидаги ахборотни жорий йилнинг 1 апрели ва 1 ноябридан кечиктирилмасдан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этсинлар."


б) 3-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа вазирликлар, идоралар ҳамда қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалик машинасозлигини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 7 апрелдаги ПҚ-832-сон қарори билан ташкил қилинган Қишлоқ хўжалик техникасига бўлган ҳар йилги талаб-эҳтиёжни белгилаш бўйича Махсус комиссия ишлари доирасида 1 апрелга қадар жорий йил учун, 1 декабрдан кечикмасдан келгуси календарь йил учун шартнома кампанияси маълумотлари асосида қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш ҳажми бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.";


в) Қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш учун ҳар йиллик шартнома кампаниясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Ҳар йили харидор томонидан 1 апрелгача - жорий йилда қишлоқ хўжалиги техникасини сотиб олишга, 1 ноябригача - келгуси календарь йилда қишлоқ хўжалиги техникаси сотиб олишга ишлаб чиқарувчи (воситачи, лизинг ташкилоти) билан шартнома тузилади;


10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Қишлоқ хўжалиги техникаси учун аванс тўлови олди-сотди шартномасида кўрсатилган етказиб бериш муддатидан 120 кундан кам бўлмаган муддатда белгиланган нархнинг камида 80 фоизи миқдорида тўланади.

Қишлоқ хўжалиги техникаси сотиб олиш аванс тўловлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан фойдаланган ҳолда лизинг асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2012-2016 йилларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида" 2012 йил 21 майдаги ПҚ-1758-сон қарорига 5-иловага мувофиқ қуйидаги нисбатларда ҳақ тўлаш шартларида амалга оширилади:

қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 20 фоизи - аванс сифатида лизинг олувчилар томонидан ўз маблағлари ҳисобига, 60 фоизи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан молиялаштирилади".


11-бандда:

биринчи хатбошидаги "3 ойлик" сўзи "120 кун" сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "65" рақами ва "3 ойлик" сўзи тегишли равишда "75" рақами ва "120 кун" сўзи билан алмаштирилсин;


13-банддаги "70" рақами "80" рақами билан алмаштирилсин;


14-банднинг учинчи хатбошидаги "65" рақами "75" рақами билан алмаштирилсин;


15-банддаги "5" рақами "10" рақами билан алмаштирилсин;


16-банднинг учинчи хатбошидаги "1 декабрь" сўзи "15 ноябрь" сўзи билан алмаштирилсин;


иловада:

"2-босқич" позициясининг "Муддатлар" устунидаги "1 декабригача" сўзи "жорий йилнинг 1 апрелигача, кейинги йилнинг 1 ноябригача" сўзлари билан алмаштирилсин;

"3-босқич" позициясининг "Чора-тадбирлар" устунидаги "70" рақами "80" рақами билан алмаштирилсин;

"3а-босқич" позициясининг "Чора-тадбирлар" устунидаги "65" рақами "75" рақами билан, "3 ойлик" сўзи "120 кун" сўзи билан алмаштирилсин;

"6-босқич" позициясининг "Муддатлар" устунидаги "5" рақами "10" рақами билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 25 август



































Время: 0.1798
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск