Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2018 й. 658-сон "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.08.2018 й.

N 658




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ВАЗИРЛИГИ

ҲУЗУРИДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ БЎЙИЧА

МУТАХАССИСЛАРНИ ИЛМИЙ-МЕТОДИК ТАЪМИНЛАШ,

ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МАРКАЗИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти қошидаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутхассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тасарруфига берилганлиги, Нукус, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида унинг филиаллари (кейинги ўринларда филиаллар деб аталади) ташкил қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони 28 нафардан иборат тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази Нукус, Самарқанд ва Фарғона филиалларининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази тўғрисида низом 3-иловага мувофиқ;

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирига, зарурат бўлганда, Марказ ва унинг филиаллари тузилмаларига ходимларнинг чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

давлат мактабгача таълим муассасалари жисмоний тарбия инструкторлари, умумтаълим мактаблари ва академик лицейларнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, профессионал таълим ва олий таълим муассасаларининг кафедра мудирлари ҳамда жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, шунингдек, олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва жисмоний маданият, спорт фаолияти йўналишлари бўйича раҳбар ва педагог кадрларни, олимпия захиралари коллежлари, давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари, спорт мактабларининг раҳбар кадрларини, инструктор-методистлари ва тренерларини ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа мутахассисларни (кейинги ўринларда жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар деб аталади) қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

давлат таълим стандартлари ҳамда касбга доир билим ва кўникмаларга қўйилган талаблар асосида меҳнат бозори эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, касбий маълумотга эга бўлмаган спорт таълим муассасалари ходимлари учун қўшимча ихтисослик бўйича пулли асосда қайта тайёрлаш ва қисқа муддатли махсус курсларни ташкил этиш;

жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни касбий, маънавий-ахлоқий савиясини ошириш, спорт таълим тизимини илмий-методик таъминлаш, илғор педагогик технологияларни жорий этиш;

ўқув-машғулот жараёнига, хусусан, спорт таълим муассасалари амалиётига замонавий инновацион педагогик технологияларни, ўқитишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;

спорт таълим муассасалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда илмий-методик ишларни ташкил этиш;

халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, конференциялар, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар ўтказиш орқали жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мамлакатимиз ютуқларини халқаро даражада кенг ёритиш, хорижий спорт таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Марказ юридик шахс мақомига эга бўлган, спортчиларни тайёрлашнинг барча даражаларида ўқув-машғулот жараёнини илмий-методик таъминлашни, жисмоний тарбия ва спорт фаолияти бўйича педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга ихтисослаштирилган илмий-методик ва таълим муассасаси ҳисобланади;

филиаллар Марказнинг юридик шахс мақомидаги таркибий тузилмаси ҳисобланади;

Марказ ва филиаллар фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, хўжалик фаолиятидан ва шартномалар асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро молия ташкилотларининг грантлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар ҳар йили 15 ноябрга қадар таълим муассасаларида фаолият юритаётган жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг эгаллаб турган лавозимига кўра малака ошириш курсларидан ўтиши бўйича белгиланган даврийликни инобатга олган ҳолда кейинги календарь йилда малака ошириш курсларига ўқишга юбориладиган тингловчилар контингентини шакллантириб Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига тақдим этиб борсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълим маркази Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари ҳамда Касб-ҳунар таълими тизимини янада такомиллаштиришни мувофиқлаштириш республика комиссияси билан биргаликда икки ой муддатда келгусида фаолияти тугатилиши режалаштирилаётган касб-ҳунар коллежларининг бино ва иншоотлари, моддий-техник воситалари, ўқув ускуналари ва бошқа мулклари билан бирга оператив бошқариш ҳуқуқи билан Марказнинг Нукус, Самарқанд ва Фарғона шаҳарлари филиалларига бепул берилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги икки ой муддатда:

филиалларнинг уставлари тасдиқланиши ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

танлов асосида Марказ ва филиалларни юқори малакали профессор-ўқитувчилар билан тўлдириш чораларини кўрсин;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Марказ ва филиалларда таълим жараёнини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, профессор-ўқитувчиларга педагогик юклама ҳажмини белгиланган тартибда тасдиқласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

2018 йил учун тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Марказ ва филиаллар фаолияти ҳамда уларга юкланган вазифаларни бажариш билан боғлиқ харажатларнинг "Таълим" соҳасига ажратилган маблағлар доирасида молиялаштирилишини таъминласин, 2019 йилдан бошлаб эса ушбу харажатларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрларини шакллантиришда назарда тутсин;

Марказга 3 та, шу жумладан 1 та хизмат, 1 та навбатчи ва 1 та махсус автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Жисмония тарбия ва спорт вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда Марказ ва филиалларнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ишларини 2019 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилиши бўйича асосланган таклифлар ишлаб чиқсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 5-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 августдаги

658-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт

вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт

бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш,

қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази

ТУЗИЛМАСИ

          


Директор

Илмий кенгаш

Директорнинг ўқув ишлари

бўйича ўринбосари

Директорнинг илмий-методик ишлар

бўйича ўринбосари

Молия-иқтисодиёт бўлими

3

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнини ташкил этиш бўлими

4

Ўқув-машғулот жараёнини илмий ахборот билан таъминлаш ҳамда илмий-методика бўлими

4

Кадрлар бўлими

2


Бош юрисконсульт

1

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёни мониторингини олиб бориш ва сифатини баҳолаш бўлими

2

Халқаро тажрибани ўрганиш ва ўқитишнинг замонавий методикаларини жорий этиш бўлими

2

Девонхона ва архив

2

Хўжалик бўлими*

1


Ахборот-коммуникацион

технологиялар бўлими

2

Ахборот-ресурс маркази

2

Нукус, Самарқанд ва Фарғона филиаллари

Кафедралар*

    

Ходимларнинг чекланган умумий сони (техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлар ва профессор-ўқитувчилар таркибидан ташқари) - 28 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари - 15 нафар.


*) Марказ хўжалик бўлимининг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари ҳамда кафедраларининг ўқув-ёрдамчи ходимлари сони қонун ҳужжатларида олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 августдаги

658-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт

вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт

бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш,

қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази

Нукус, Самарқанд ва Фарғона филиалларининг

ТУЗИЛМАСИ

Директор

Директорнинг ўқув ва илмий ишлар бўйича ўринбосари

Бухгалтерия

2

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнини ташкил этиш бўлими

3

Юрисконсульт

1

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёни мониторингини олиб боришва сифатини баҳолаш бўлими

2

Кадрлар бўлими

1

Хўжалик бўлими*

1

Ахборот-ресурс маркази

1

Кафедралар*


Ходимларнинг чекланган умумий сони (техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлар ва профессор-ўқитувчилар таркибидан ташқари) - 13 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари - 9 нафар.

Нукус, Самарқанд ва Фарғона филиаллари ходимларнинг чекланган умумий сони (техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлар ва профессор-ўқитувчилар таркибидан ташқари) - 39 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари - 27 нафар.


*) Марказ филиали хўжалик бўлимининг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари ҳамда кафедраларининг ўқув-ёрдамчи ходимлари сони қонун ҳужжатларида олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 августдаги

658-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 18 декабрдаги "Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 347-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 51-сон, 609-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 288-сон қарори иловасининг 26-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 367-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 31 майдаги 329-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 433-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 14 август










































Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск