Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.08.2018 й. 658-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 августдаги

658-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт

вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт

бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш,

қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш

маркази тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) мақомини, асосий вазифалари ва функцияларини, ҳуқуқларини тартибга солади, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Марказ Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) таркибий тузилмаси ҳисобланади ҳамда давлат мактабгача таълим муассасалари жисмоний тарбия инструкторларини, умумтаълим мактаблари ва академик лицейларнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини, профессионал таълим ва олий таълим муассасаларининг кафедра мудирларини ҳамда жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, шунингдек, олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва жисмоний маданият, спорт фаолияти йўналишлари бўйича раҳбар ва педагог кадрларни, олимпия захиралари коллежлари, давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари, спорт мактабларининг раҳбар кадрлари, инструктор-методистлари ва тренерларини ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа мутахассисларни (кейинги ўринларда жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар деб аталади) қайта тайёрлайди ва малакасини оширади, янги илғор педагогик технологияларни жорий этади, жисмоний тарбия ва спорт тизимида ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш масалаларида узлуксиз методик хизмат кўрсатади, шунингдек, тренерларни аттестациядан ўтказади ҳамда уларга рухсатнома беради.

3. Марказнинг расмий номи:

а) давлат тилида - Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази;

б) рус тилида - Центр научно-методического обеспечения, переподготовки и повышения квалификации специалистов по физической культуре и спорту;

в) инглиз тилида - The Center of scientifically-methodical providing for retraining and professional development of specialists in physical culture and sport;


4. Марказ тингловчилари кундузги ўқиш, масофавий ўқитиш шакллари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклларда ўқитилади.


5. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


6. Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади ҳамда жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, ушбу йўналишда ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий ва ташкилий-методик ишларни амалга ошириш фаолияти билан шуғулланади.


7. Марказнинг жойлашган жойи (почта манзили): Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Кўкча Дарвоза кўчаси, 27-уй.



2-БОБ. МАРКАЗНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


8. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, тренерларни аттестациядан ўтказиш ҳамда уларга рухсатнома бериш;

жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни касбий, маънавий-ахлоқий савиясини ошириш, спорт таълим тизимини илмий-методик таъминлаш, илғор педагогик технологияларни жорий этиш;

ўқув-машғулот жараёнига, хусусан спорт таълим муассасалари амалиётига замонавий инновацион педагогик технологияларни, ўқитишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;

спорт таълим муассасалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда илмий-методик ишларни ташкил этиш;

халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, конференциялар, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар ўтказиш орқали жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мамлакатимиз ютуқларини халқаро даражада кенг ёритиш, хорижий спорт таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш.


9. Марказ унга юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:


а) жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш йўналишида:

жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш, юқори малакали педагог мутахассисларни тайёрлаш;

давлат таълим стандартлари ҳамда касбга доир билим ва кўникмаларга қўйилган талаблар асосида меҳнат бозори эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда касбий маълумотга эга бўлмаган спорт таълим муассасалари ходимлари учун қўшимча ихтисослик бўйича қайта тайёрлаш ва қисқа муддатли махсус курсларни ташкил этиш;

жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ривожлантириш истиқболларини прогнозлаштириш, давлат дастурларини ишлаб чиқишда қатнашиш;

мутахассислик бўйича ва спорт таълимини бошқариш соҳасида раҳбарлар ва мутахассисларнинг билимларини ошириш;

илғор хорижий тажрибани жорий этиш мақсадида жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар малакасини мунтазам равишда ошириб бориш учун қисқа муддатли ва мақсадга йўналтирилган курсларни ташкил этиш;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув режалари ва дастурлари тизимли равишда такомиллаштирилишини таъминлаш;


б) жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни касбий, маънавий-ахлоқий савиясини ошириш, спорт таълим тизимини илмий-методик таъминлаш, илғор педагогик технологияларни жорий этиш йўналишида:

ўқув-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурлари ва технологияларни жорий этиш;

ўқув жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишни ҳисобга олган ҳолда ўқув режалари ва дастурлари тизимли равишда такомиллаштирилишини таъминлаш;

илмий-педагог кадрларни тайёрлаш мазмуни ва сифатини такомиллаштиришга, касбий, маънавий-ахлоқий савиясини ошириш, спорт таълим тизимини методик таъминлаш, илғор педагогик технологияларни жорий этишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда Вазирликка киритиш;


в) ўқув-машғулот жараёнига, хусусан, спорт таълим муассасалари амалиётига замонавий инновацион педагогик технологияларни, ўқитишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш йўналишида:

жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнларининг илмий муаммоларига йўналтирилган фундаментал, амалий ва инновацион илмий изланишлар олиб борилишини мувофиқлаштириш;

таълим дастурларининг узлуксизлиги ва изчиллигини ҳисобга олган ҳолда ижодий тафаккурни ривожлантиришга қаратилган ўқитишнинг интерактив усулларидан фойдаланиш орқали жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув режалари ва дастурларни, ўқув-методик ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича халқаро тажрибани, шунингдек, жаҳоннинг энг яхши спорт таълим муассасалари ютуқларини умумлаштириш асосида илмий асосланган инновацияларни жорий этиш;

жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни тайёрлашнинг барча босқичларида спорт маҳоратидан сабоқ беришнинг инновацион методикаларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга йўналтирилган илмий-тадқиқотлар ўтказиш ҳамда илмий-амалий ва тадқиқот ишлари учун хорижий мутахассисларини жалб этиш;

жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда таълим жараёнининг юқори даражасини таъминлаш, илмий тадқиқотларга интилиш, мустақил фикрлаш кўникмалари ва ижодий маҳоратни ривожлантириш;


г) спорт таълим муассасалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда илмий-методик ишларни ташкил этиш йўналишида:

ўқитишнинг замонавий шаклларини, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ўқув-машғулот жараёнини ташкил этишда спорт таълим муассасаларига методик ёрдам кўрсатиш;

ўқув-машғулот жараёни сифатини оширишга, спортчилар қобилиятларини ривожлантириш ва рағбатлантиришга қаратилган тадбирлар (конференциялар, спорт мусобақалари, семинар-тренинглар, танловлар) ташкил этиш;

жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг ўз соҳасини билишини ривожлантириш ва оширишда ўқитишнинг интерактив ва замонавий усулларини, методик материаллар, ёрдам кўрсатишнинг самарали шаклларини ишлаб чиқиш, синаб кўриш ва ўқув-машғулот жараёнига жорий этиш;

қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг самарали шаклларини (тўғридан-тўғри малака ошириш, илмий-тадқиқот муассасасида тажриба орттириш, хорижда тажрибага эга бўлиш, мустақил ўқиб билим олиш, масофавий таълим, ва бошқа шаклларини) жорий этишнинг илмий ва ташкилий-методик асосларини ишлаб чиқиш;

турли хил методик материаллар тайёрлаш, педагогик ва илмий-методик ахборотни умумлаштириш ва тарқатиш, журналлар, газеталар, тўпламлар, тавсияномалар ва қўлланмалар нашр этиш;

миллий ва халқаро илғор тажрибадан фойдаланган ҳолда жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар маҳоратини ошириш дастурлари, методик тавсияномалар, қўлланма ҳамда илмий-методик ишланмалар билан таъминлаш;

давлат таълим стандартлари, ўқув режалари, дарсликлар ва ўқув-методик материалларни ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш, таклифлар киритиш ва Марказнинг илмий-методик кенгашида хулосалар қабул қилиш;

жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларининг ўқув-методик базасини шакллантириш ҳамда филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда уларга ташкилий-методик раҳбарликни амалга ошириш;

филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш, натижадорлигини мунтазам ўрганиб бориш ва тегишли таклифлар ишлаб чиқиш;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича филиаллар раҳбарларининг ҳисоботлари муҳокамасини ташкил этиш, муҳокама натижалари юзасидан филиалларни ривожлантириш чораларини кўриш;


д) халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, конференциялар, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар ўтказиш орқали жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мамлакатимиз ютуқларини халқаро майдонда кенг ёритиш, хорижий спорт таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш йўналишида:

соҳадаги халқаро тажрибаларни жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнига татбиқ этиш;

хорижий ва мамлакатимизнинг малакали амалиётчи мутахассислари, тренерларини таълим жараёнига жалб этган ҳолда жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар ҳамда филиалларда дарс берадиган профессор-ўқитувчилар таркибининг касбий тайёргарлигини узлуксиз ривожлантириб бориш;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларининг замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва хорижий тилларни самарали ўзлаштиришлари учун тегишли шарт-шароитлар яратиш;

халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этувчи иқтидорли ёш профессионал спортчилар тайёрлаш учун уларнинг кўникма ва билимларини ривожлантиришга йўналтирилган замонавий ўқитиш дастурлари ва услубларини жорий этиш;

халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, спорт таълим соҳасида мамлакатимиз ютуқларини халқаро даражада кенг ёритиш;

конференциялар, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар ўтказиш, хорижий спорт таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш;

жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасида маҳаллий ва халқаро ташкилотлар билан белгиланган тартибда шериклик фаолиятини юритиш;


е) тренерларни аттестациядан ўтказиш ҳамда уларга рухсатнома бериш йўналишида:

тренерларнинг спорт тури бўйича касбий билим, кўникма ва малакаси, методологик маданияти, шахсий, касбий ўсишини, амалий кўникмаларига эга бўлиши, шунингдек уларнинг замонавий педагогик технологиялардан фойдаланишни билиш даражасини аниқлаш;

спорт тури бўйича малакаси, спорт машғулотини ўтказиш маҳорати, меҳнат самарадорлиги ва ижтимоий-сиёсий билимларини оширган педагог кадрларни рағбатлантириш.


3-БОБ. МАРКАЗНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


10. Марказ ўзига юклатилган функциялар ва вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирликка таълим мазмунини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритиш;

жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича дастурлар, ўқув қўлланмалари, илмий асарлар тўпламлари, илмий-амалий конференциялар материаллари, методик кўрсатмалар ҳамда қўлланмалар тайёрлаш ва нашр этиш;

аҳолига, турли ташкилотларга пуллик таълим хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ва асосий фаолиятга зид бўлмаган фаолиятнинг барча турларини амалга ошириш;

кафедралар ва бўлимларни ўзгартириш, янгиларини ташкил этиш, мавжуд кафедра ва бўлимларни тугатиш, тасдиқланган штат жадвали доирасида штат бирликларини бир бўлинмадан бошқа бўлинмага ўтказиш бўйича Вазирликка таклифлар киритиш;

профессор-ўқитувчилар таркибига, бошқа ходимларга белгиланган тартибда рағбатлантирувчи устамалар тайинлаш;

юқори меҳнат кўрсаткичлари учун Марказ ходимларини давлат ва идоравий мукофотлар билан мукофотлаш тўғрисида Вазирликка таклифлар киритиш;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича фаолият сифати ва самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;

ҳамкорлик доирасида муаллифлик ишларини ишлаб чиқишга тажрибали мутахассислар, педагоглар ва ходимларни жалб қилиш (зарур бўлса шартномалар асосида);

қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартишларга мувофиқ ўқув дастурларига тузатишлар киритиш;

ўз ваколатлари доирасида халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;

хорижлик тажрибали мутахассисларни жалб қилган ҳолда илғор хорижий тажрибани жорий этиш мақсадида жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар малакасини мунтазам ошириш учун қисқа муддатли ва аниқ мақсадга йўналтирилган курсларни ташкил этиш;

ходимларни ўқитиш, семинарлар ва конференцияларда қатнашиш учун хорижга тажриба алмашиш ва инновацион педагогика технологияларини ва илғор методикаларни ўрганиш бўйича тажриба орттиришга юбориш;

ўз фаолиятини оммавий ахборот, шу жумладан Интернет тармоқларида кенг ёритиш;

тренерларни аттестациядан ўтказиш ҳамда уларга рухсатнома бериш.

Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.



4-БОБ. МАРКАЗ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


11. Марказ ўз фаолиятида бевосита Вазирликка бўйсунади ва унга ҳисобот беради.


12. Марказга Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.


13. Қуйидагилар Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази директорининг (кейинги ўринларда Марказ директори деб аталади) асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;

Марказ фаолиятига, ўқув-методик, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий ишлар самарали ташкил этилишига умумий раҳбарлик қилиш;

ташкилотлар билан Марказ номидан хўжалик шартномалари тузиш, Вазирликда Марказ манфаатларини ифодалаш, шунингдек, ўз фаолияти тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиш;

Марказ Илмий-методик кенгаши тавсиялари асосида ўқув-мавзу режалари, дастурлар ва илмий-методик ишлар режаларини тасдиқлаш;

ўз ваколатлари доирасида буйруқлар чиқариш ва ишончномалар бериш;

ходимларни рағбатлантириш, интизомий жазо қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш;

қайта тайёрлаш ва малака оширишга қўйилган давлат таълим талаблари, ўқув режалари ва дастурлар, бошқа ўқув-методик ҳужжатларнинг ўқув жараёнига жорий этилишини таъминлаш;

Марказда олиб борилаётган илмий-тадқиқот ва илмий-методик ишларни мувофиқлаштириш;

тингловчиларга маиший хизмат кўрсатиш, Марказнинг ўқув-методик ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича ишларни ташкил этиш;

Марказ ички тартиб қоидаларини тасдиқлаш ҳамда ушбу қоидалар ходимлар ва тингловчлар томонидан бажарилишини назорат қилиш;

жамоада соғлом маънавий ва ижодий муҳитни шакллантириш чора-тадбирларини кўриш.

Марказ директори қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларга ҳам эга бўлиши мумкин.


14. Марказда ўқув-методик ишларга директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, илмий-методик ишларга директорнинг илмий-методик ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлик қилади.

Марказ директори ўринбосарлари, филиаллар директорлари ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири билан келишилган ҳолда Марказ директори томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.


15. Фаолиятнинг асосий масалаларини кўриб чиқиш учун Марказда директор раислигида Илмий-методик кенгаш ташкил этилади.

Илмий-методик кенгаш таркиби Марказ директорининг буйруғи билан тасдиқланади. Илмий-методик кенгаш таркибига директор ўринбосарлари, кафедралар ва бўлимлар раҳбарлари, шунингдек, етакчи профессорлар ва ўқитувчилар, спорт федерациялари вакиллари киритилиши мумкин.

Илмий-методик кенгаш қарорлари Марказ директорнинг буйруқлари билан амалга оширилади.

Илмий-методик кенгаш раиси ва котиби кенгаш қарорлари бажарилишининг мунтазам равишда мониторингини олиб боради ва қабул қилинган қарорлар ижроси тўғрисида кенгаш аъзоларига ҳисобот беради.

Илмий-методик кенгаш аъзолари кенгаш мажлисида кўриб чиқилган масалалар юзасидан қабул қилинган қарорлар тўғри ва аниқ бажарилиши учун жавоб беради.

Илмий-методик кенгашнинг иш тартиби Марказнинг йиллик иш режасига мувофиқ ташкил этилади.


16. Қуйидагилар Илмий-методик кенгашнинг вазифалари ҳисобланади:

Марказ, унинг кафедралари ва бўлимлари режалари ва ҳисоботларини кўриб чиқиш, Марказ фаолиятини такомиллаштириш бўйича ўқув иш режалари ва курслар дастурларини, тавсияларни муҳокама қилиш;

Марказ илмий-методик ва ташкилий ишларининг асосий йўналишларини таъминлаш ва белгилаш, самарали қайта тайёрлаш ва малака ошириш, илмий-тадқиқот фаолиятини таҳлил қилиш ва мувофиқлаштириш, маънавий-маърифий ишларни такомиллаштириш;

қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг давлат таълим талаблари, ўқув режалари ва дастурлар бажарилишини кўриб чиқиш;

Марказ кафедралари ва бўлимларини очиш, уларнинг фаолиятини ўзгартириш ва тугатиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш;

дарсликлар, ўқув қўлланмалари, илмий, ўқув-методик адабиётларни эълон қилиш масалаларини кўриб чиқиш;

Марказни ривожлантиришнинг жорий (йиллик) ва истиқболли режаларини тасдиқлаш.



5-БОБ. МАРКАЗНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА

МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ, УНИНГ

ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ

ВА УЛАРНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


17. Марказ Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.


18. Марказ ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалардан ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат бўлади.


19. Марказ ходимлари лавозим маошларига ҳар ойда қўшиладиган рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган устамалар ва қўшимча ҳақлар Вазирлик томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ тўланади.


20. Меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси, Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Марказ ходимларига иш ҳақи тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш манбалари ҳисобланади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


21. Марказни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 14 август














































Время: 0.0225
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск