язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.08.2018 й. ПҚ-3904-сон "Мактабгача таълим тизимини такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

08.08.2018 й.

N ПҚ-3904



МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА

ҚАРАТИЛГАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА



Фарғона вилоятининг Сўх тумани хамда Фарғона туманининг "Шоҳимардон" ва "Ёрдон" қишлоқларида мактабгача таълим тизимини янада ривожлантириш, ёш авлодни хар томонлама интеллектуал, маънавий-эстетик, жисмоний камол топдириш, уларни мактабга тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш хамда таълимнинг ушбу босқичига мактабгача ёшдаги болалар қамровини ошириш ва мактабгача таълимнинг аҳоли учун ҳаммабоплигини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


2. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчкоров ва мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 8 августдаги

ПҚ-3904-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимча


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат мактабгача таълим муассасалари ходимларининг айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3571-сон қарорининг 2-бандидаги "Ховос ва Сардоба туманларида" сўзлари "Ховос ва Сардоба туманлари. Фарғона вилоятининг Сўх тумани ҳамда Фарғона туманининг "Шоҳимардон" ва "Ёрдон" қишлоқларида" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сон қарорига 32-илованинг рус тилидаги матни изоҳи "Сырдарьииской области" сўзларидан кейин "в Сохском районе, в селах "Шохимардон" и "Ёрдон" Ферганского района Ферганской области" сўзлари билан тўлдирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 13 август, 32-сон, 659-модда