Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2018 й. 660-сон "Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.08.2018 й.

N 660



ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ОЛИМПИЯ

ЗАХИРАЛАРИ МАКТАБ-ИНТЕРНАТЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 25 январдаги ПФ-5313-сон, "Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сон фармонларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3504-сон қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, шунингдек спортнинг олимпия ва миллий турлари бўйича терма жамоаларни шакллантириш учун спорт захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати тўғрисида низом 1-иловага;

Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати ҳамда олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини кўчириш тартиби тўғрисида низом 2-иловага;

Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати ҳамда олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисида низом 3-иловага;

Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг айрим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида низом 4-иловага;

Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлар жадвали 5-иловага;

Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати ўқувчилари учун суткалик озиқ-овқат нормаси 6-иловага;

Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати ҳузуридаги олимпия захиралари марказлари тўғрисида низом 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари ҳузурида олимпия захиралари марказларини ташкил этиш ва уларда ўқув-машқ жараёнини 2020/2021 ўқув йилидан амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

3. Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларининг 2018/2019 ва 2019/2020 ўқув йиллари учун ўқувчилар сони 600 нафар, Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг ўқувчилар сони 750 нафар этиб белгилансин.

4. Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларининг 6-синфга ўқишга қабул қилиш 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ташкил этилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 августдаги

660-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ихтисослаштирилган олимпия захиралари

мактаб-интернати бошқарув, техник, хизмат

кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг

НАМУНАВИЙ ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ

    

Т/р

Лавозимлар номи

Штат бирлиги сони

1.

Директор

1

2.

Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари

1

3.

Директорнинг спорт ишлари  бўйича ўринбосари

1

4.

Директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

1

5.

Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари

1

6.

Ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбари

1

7.

Котиб-иш юритувчи

1

8.

Кадрлар бўйича бош инспектор

1

9.

Кадрлар ва ўқувчилар бўйича инспектор

1

10.

Юрисконсульт

1

11.

Бош муҳандис-энергетик

1

12.

Психолог

1

13.

Спорт психологи

3

14.

Иш юритувчи

1

15.

Бош бухгалтер

1

16.

Бухгалтер

3

17.

Кассир

1

18.

Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги муҳандиси

1

19.

Ўқув бўлими  мудири

1

20.

Ўқув бўлими услубчиси*

1

21.

Ёшлар етакчиси**

1

22.

Спорт захирасини тайёрлаш ва мониторингини юритувчи бўлим катта инструктор-методисти

1

23.

Инструктор-методист

8

24.

Спорт шифокори (Тиббиёт пункти мудири)

1

25.

Шифокор-травматолог

1

26.

Шифокор-педиатор, олий тоифали

1

27.

Шифокор-диетолог

1

28.

Ҳамшира, олий тоифали

2

29.

Ҳамшира, 1-тоифали

2

30.

Массажист

2

31.

Санитарка (кичик тиббий ходим)

1

32.

Бош ошпаз

1

33.

Ошпаз

7

34.

Ошхона ишчиси

4

35.

Идиш-товоқ ювувчи

4

36.

Ёрдамчи ишчи

1

37.

Юкчи

1

38.

Омбор мудири

1

39.

Омборчи (кладовшик)

2

40.

Таъминот бўйича агент

1

41.

Катта тарбиячи

1

42.

Кир ювиш бўйича машинист

2

43.

Кийим ва бельёни таъмирлаш бўйича ишчи

1

44.

Дазмолчи

1

45.

Махсус оёқ кийимларини таъмирловчи ишчи

1

46.

Бино ва иншоотларга хизмат кўрсатиш бўйича муҳандис

1

47.

Кутубхоначи

1

48.

Видео-ёзув оператори

2

50.

Сув узатиш тармоқларини таъмирловчи ишчи

1

51.

Архивариус

1

52.

Овоз оператори

1

        

*) 2020 йил 1 июлгача фаолият олиб боради.


**) 2020 йил 1 июлдан иш фаолиятини бошлайди.


Изоҳ.


1. От спорти тури мавжуд бўлган ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларининг қўшимча штат бирлиги Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади.


2. Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари ходимлари учун алоҳида лавозимларни киритиш меъёрлари ушбу намунавий штатлар иловасига мувофиқ амалга оширилади.






Намунавий штатлар жадвалига

ИЛОВА



Ихтисослаштирилган олимпия захиралари

мактаб-интернатлари бошқарув, техник, хизмат

кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлари учун

алоҳида лавозимларни киритиш

МЕЪЁРЛАРИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДА


1. Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларида назарда тутилган ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари (кейинги ўринларда мактаб-интернат деб аталади) бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг алоҳида лавозимлари мазкур меъёрларга мувофиқ киритилади.



2-БОБ. МАКТАБ-ИНТЕРНАТЛАРДА АЛОҲИДА

ЛАВОЗИМЛАРНИ КИРИТИШ МЕЪЁРЛАРИ


2. Мактаб-интернатда ўқув йўналиши бўйича ўқувчилар сони 300 нафар ва ундан ортиқ бўлса - 1,0 бирлик бўлим мудири лавозими киритилади.


3. Мактаб-интернат ўқув режасида ўқув-лаборатория амалий машғулотлари ўтказилиши кўзда тутилган ҳамда амалий машғулотлар ўтказилиш учун жиҳозланган ҳар бир ўқув-лаборатория хонаси мавжуд бўлса - 1,0 бирлик лаборант лавозими киритилади.


4. Мактаб-интернатнинг лингафон, компьютер ва ўқув-техника жиҳозлари ўрнатилган хоналарига хизмат кўрсатиш учун - 1,0 бирлик лингафон, компьютер ва ўқув-техника жиҳозларига хизмат кўрсатувчи техник лавозими киритилади.


5. Мактаб-интернатнинг гардероб хонасидаги мавжуд 250 та ва ундан ортиқ жиҳозланган кийим сақлаш жойлари учун - 1,0 бирлик гардеробчи (кийим сақловчи) лавозими мавсумий 5 ойга киритилади.


6. Мактаб-интернатнинг 2500 кв. м ва ундан ортиқ қоплама тўшалган (асфальт, бетон, брусчатка) майдонини супуриш учун - 1,0 бирлик ҳовли супурувчи лавозими киритилади. Қоплама тўшалган майдоннинг кейинги ҳар 2500 кв. м учун 1,0 бирликдан ҳовли супурувчи лавозими киритилади.


7. Мактаб-интернатнинг мевали боғ, гулзор ва кўкаламзорлаштирилган 0,5 га.дан 2,0 га.гача майдони учун - 1,0 бирлик, кейинги ҳар 2,0 га. майдон учун - 1,0 бирлик боғбон лавозими киритилади. Ижарага берган майдони бундан мустасно.


8. Мактаб-интернатни кеча-кундуз қўриқлаш учун дам олиш ва байрам кунлари ҳамда таътил даврида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда ҳар бир алоҳида бино, иншоотлар учун 4,0 бирлик қоровул лавозими киритилади. Бунда ҳудуддан ташқарида жойлашган бинолар учун ҳам алоҳида 4,0 бирлик қоровул лавозими киритилади.


9. Ҳар бир алоҳида бино, шу жумладан ўқувчилар турар жойи, спорт иншоотлари учун - алоҳида комендант 1,0 бирлик штат лавозими киритилади (очиқ спорт майдонларидан ташқари).


10. Бино, иншоотлар ва жиҳозларни жорий таъмирловчи ва хизмат кўрсатувчи:

электромонтёр лавозими 700 тагача ёритиш нуқталари (выключатель, розетка ва коробка) (таълим муассасаси балансида бўлган кўча ёритиш нуқталари ҳам ҳисобланади) учун - 0,5 бирлик, ҳар 700 та ёритиш нуқталари учун - 1,0 бирлик (бироқ таълим муассасасида 3,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда);

чилангар (сантехник) лавозими - сув қувурлари, канализация ва иссиқлик қуввати билан жиҳозланган хар 2800 кв.м. майдон учун - 1,0 бирлик (бироқ таълим муассасасида 5,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда);

чилангар лавозими - сув қувурлари, канализация ва иссиқлик қуввати билан жиҳозланган ҳар 2800 кв.м. майдон учун - 1,0 бирлик (бироқ таълим муассасасида 5,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда);

дурадгор лавозими - таълим муассасаси биносининг фойдаланиладиган 3500 кв.м. ва ундан ортиқ майдони учун - 1,0 бирлик (таълим муассасасида 3,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда) киритилади.

Муассаса балансидаги биноларнинг эксплуатация ишлари ихтисослаштирилган ташкилот томонидан шартнома асосида амалга оширилганда, иншоотлар ва жиҳозларни жорий таъмирловчи ва хизмат кўрсатувчи ишчилар лавозимлари киритилмайди.

11. Биноларнинг ички қисми, шу жумладан хизмат хоналари, йўлаклар, зинапоялар, мажлислар зали ва спорт зали ҳамда ўқув-аудитория (ётоқхонанинг ўқувчилар ётадиган хоналари бундан мустасно) майдонини тозаловчи фаррош лавозими ҳар 700 кв.м тозалаш майдони учун - 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда киритилади.


12. Биноларнинг ички қисмидаги, спорт залларидаги ҳожатхона ва чўмилиш хоналарини тозаловчи фаррош лавозими ҳар 50 кв.м тозалаш майдони учун - 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда киритилади.


13. Уй-жой коммунал хўжалик тизимига ўтказилмаган мактаб-интернатларда иситиш мавсумида (5 ой) ўт ёқувчи лавозими:

локал иситиш тизимида кўмир, торф, мазут ва ҳоказолар билан иситиладиган хар бир қозонхонага ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун - 2,0 бирликдан, табиий газ ёқилғиси билан ишлайдиган хар бир қозонхоналарда (қозонхона ҳажмидан қатъи назар) ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун - 1,0 бирликдан (бунда ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун - 1,0 бирлиги йил давомида сақланади);

алоҳида кичик қозонлар билан иситиладиган ҳар бир алоҳида манзилда жойлашган бинолар мажмуасига ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун қозонлар сони 6 тагача бўлса - 1,0 бирликдан, 6 ва ундан ортиқ бўлса - 2,0 бирликдан (бунда ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун - 1,0 бирлиги йил давомида сақланади);

иситиш печлари орқали иситиладиган муассасаларда ҳар 10 та печ учун - 1,0 бирликдан ва кейинги ҳар 5-9 та печ учун қўшимча 0,5 бирликдан (лекин муассаса учун 0,5 бирликдан кам бўлмаган ҳолда) киритилади.


14. Мактаб-интернатда 1,0 бирликда ҳар иккита бинога комплекс хизмат кўрсатувчи ва биноларни жорий таъмирлаш ишчиси лавозими доимий киритилади.


15. Тарбиячи лавозими дам олиш ва байрам кунларида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда, мактаб-интернатнинг ўқувчилар турар жойида  яшовчи ҳар 25 нафар ўқувчига 1,0 бирлик ҳисобидан киритилади.


16. Мактаб-интернатнинг ҳар бир алоҳида жойлашган ўқувчилар турар жойи учун уларнинг ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун - 1,0 бирлик (бироқ 4,0 ўрин алмашиш иш вақтидан ортиқ бўлмаган ҳолда) ўқувчилар турар жойининг  навбатчи тарбиячиси лавозими киритилади.


17. Мактаб-интернатнинг ўқувчилар турар жойида 300 нафар ва ундан ортиқ ўқувчилар истиқомат қилаётган бўлса - 0,5 бирлик паспортист лавозими киритилади.


18. Хўжалик бекаси лавозими мактаб-интернат ўқувчилар турар жойида яшовчи ўқувчилар сони 150 нафардан 300 нафаргача - 1,0 бирлик, 300 нафардан ортик бўлса - 2,0 бирлик штат киритилади.


19. Лифтчи лавозими бир бинода жойлашган ва фойдаланилаётган ҳар бир лифт ёки лифтлар гуруҳига ҳар бир ўрин алмашиш иш вақтида учун - 1,0 бирлик (бироқ 2,5 ўрин алмашиш иш вақтидан ортиқ бўлмаган ҳолда) киритилади.


20. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган вазирлик ва идоралар аппаратлари, уларга бўйсунувчи ташкилотлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари енгил хизмат автомашиналари чекланган миқдорларига мувофиқ транспорт воситаларининг чекланган сонидан (лимитидан) келиб чиқиб, соз ҳолатдаги ҳар бир автотранспорт воситаси учун - 1,0 бирлик ҳайдовчи лавозими киритилади.


21. Мактаб-интернат балансига киритилган "Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод" мусобақасида ва бошқа спорт тадбирларида ғолиб бўлганлик учун берилган транспорт воситалари учун таълим муассасасининг харажатлар сметасида ёқилғи-мойлаш материаллари учун маблағлар режалаштирилиб, 1,0 бирлик ҳайдовчи лавозими киритилади. Таълим муассасаси раҳбари учун хизмат автомашинаси сифатида фойдаланилаётган транспорт воситалари бундан мустасно.


22. Мактаб-интернат ўқувчиларининг турли хил тадбирларда хавфсиз қатнашишини таъминлаш учун мўлжалланган махсус автотранспорт (автобус, микроавтобус) воситаси мавжуд бўлса, уларнинг ҳар бири учун алоҳида 1,0 бирлик автобус ҳайдовчиси лавозими киритилади.


23. Спорт иншоотлари, ёпиқ ва очиқ сув ҳавзаси ҳамда бассейнлари мавжуд бўлган мактаб-интернатларда 1,0 бирликдан дезинфектор ҳамда сувдан ҳар бирига алоҳида қутқарувчи, таъмирловчи ва тозалувчи лавозимлари киритилади.


24. Ёпиқ ва очиқ сув ҳавзасида сув иншоотлари насос станцияси операторлари ҳамда бассейнлари мавжуд бўлган 1,0 бирликдан оператор кеча-кундуз ишлаш учун дам олиш ва байрам кунлари ҳамда таътил даврида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда ҳар бир алоҳида бино, иншоотлар учун 4,0 бирлик оператор лавозими киритилади.


25. Ёпиқ ва очиқ сув ҳавзасида сув иншоотларига алоҳида хлор билан ишлов берувчи 1,0 бирлик штат лавозими киритилади.


26. Футбол майдонини таъмирловчи ва тозаловчи учун - 1,0 бирлик штат бирлиги.


27. Мактаб-интернатнинг балансидаги мавжуд соз ҳолатдаги трактор техникаси учун - 1,0 бирлик техникани бошқариш тракторист лавозими киритилади.


28. Ҳар бир алоҳида жойлашган спорт иншоотлари ва спорт майдонлари учун тозаловчи, таъмирловчи 1,0 бирлик штат бирлиги лавозими киритилади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


29. Ушбу Меъёрлар асосида тузиладиган штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказиш учун тақдим қилишда, унга мактаб-интернатнинг асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар (ўқувчилар контингенти, бинолар сони, майдонлар ҳажми, филиаллар (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги маълумотлар) муассаса раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланган ҳолда илова қилинади.


30. Штат жадвалини тузишда мактаб-интернатнинг йилнинг 1 январь ҳолатидаги рўйхатида мавжуд бўлган ўқувчилар сони ҳисобга олинади ва у ўқувчилар сони ўзгаришига кўра йилнинг 1 сентябрдаги ҳолати бўйича қайта кўриб чиқилиши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 августдаги

660-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ихтисослаштирилган олимпия захиралари

мактаб-интернати ўқувчилари учун

суткалик озиқ-овқат

НОРМАСИ

             

Т/р

Маҳсулотлар номи

Грамм

(брутто)

1.

Буғдой нони, 1-нав

600

2.

Буғдой уни, 1-нав

30

3.

Ёрма, макарон маҳсулотлари

160

4.

Қанд-шакар

100

5.

Асал

30

6.

Қандолатчилик маҳсулотлари

120

7.

Сариёғ

80

8.

Ўсимлик ёғи

30

9.

Сут-қатиқ

600

10.

Қаймоқ

50

11.

Творог

100

12.

Пишлоқ

50

13.

Гўшт, парранда гўшти

410

14.

Колбаса маҳсулотлари

70

15.

Балиқ

100

16.

Тухум (дона)

2

17.

Картошка

500

18.

Сабзавотлар, шу жумладан, помидор пастаси

700

19.

Мева-резаворлар, шарбатлар, витаминли ичимликлар

800

20.

Қуруқ мевалар, шу жумладан, наъматак - 5 гр, баргак

50

21.

Чой

3

22.

Какао

5

23.

Йодланган туз

10

24.

Хамиртуруш

1

25.

Минерал сув

500

26.

Буғдой майсалари кукуни маҳсулоти


3


Оқсиллар

231,8


Ёғлар

228,8


Углеводлар

957,9


Калорияси

6693,8

  





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 августдаги

660-сон қарорига

8-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Олимпия захиралари коллежларида спорт захирасини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 30 июлдаги 163-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 7-сон, 40-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Олимпия захиралари коллежлари тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш тўғрисида" 2013 йил 2 августдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 йил, 8-сон, 50-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Олимпия захиралари коллежлари тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш тўғрисида" 2015 йил 31 июлдаги 221-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 йил, 7-сон, 67-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2015 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-394-сон Қонуни) " 2016 йил 20 октябрдаги 355-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 йил, 10-сон, 95-модда) 5-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2779-сон қарори)" 2017 йил 16 майдаги 288-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 йил, 20-сон, 367-модда) 13-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 16 август











































Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск