Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.08.2018 й. 660-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 августдаги

660-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ихтисослаштирилган олимпия захиралари

мактаб-интернати тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг (кейинги ўринларда мактаб-интернат деб аталади) мақоми, мақсади ва асосий вазифалари, ҳуқуқлари, ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва бошқариш, шунингдек уни молиялаштириш тартибини белгилайди.


2. Мактаб-интернат ихтисослаштирилган умумтаълим давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланади ва унинг фаолияти юқори малакали мутахассислар ҳамда спортнинг олимпия ва миллий турлари бўйича терма жамоаларни шакллантириш учун спорт захирасини тайёрлашга йўналтирилади.


3. Мактаб-интернат ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ўз уставига амал қилади.

Мактаб-интернат устави Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланади ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.


4. Мактаб-интернатнинг ўқувчилар сони 550 нафарни ташкил этиб, улар 6-11-синфларда ўқитилади.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг ўқувчилари сони 700 нафарни, Тойлоқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг ўқувчилари сони 600 нафарни ташкил этади.

5. Мактаб-интернат юридик шахс ҳисобланади, ўз мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, бошқа зарур муҳр ва штампларга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобрақамлари ва банк ҳисобрақамларига эга бўлади.


6. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мактаб-интернатга умумий раҳбарлик қилади, назоратни ташкил этади, унинг ташкилий-кадрлар ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чораларини кўради.



2-БОБ. МАКТАБ-ИНТЕРНАТНИНГ МАҚСАДИ

ВА АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


7. Қуйидагилар мактаб-интернатнинг мақсади ҳисобланади:

ўқувчиларни чуқурлаштирилган ихтисосли ўқитиш, ҳар томонлама камол топтириш ва уларнинг спорт мутахассисликлари ва касбларини эгаллашини таъминлаш;

ёш спортчиларни истиқлол ғояларига садоқат, ватанпарварлик ва фидойилик руҳида тайёрлаш, уларда ўз Ватани билан фахрланиш ва миллий маданий-тарихий анъаналарни ҳурмат қилиш туйғусини шакллантириш.


8. Қуйидагилар мактаб-интернатнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида, спорт таълим муассасалари ёки спорт клубларидан дастлабки тайёргарликдан ўтган ҳамда спорт билан шуғулланишга иқтидори бўлган, мактаб-интернатда ўқиш истагини билдирган ўқувчилар ўртасида танлов асосида мактаб-интернатда ўқишни давом эттириш учун танлаб олиш;

республика ва халқаро мусобақаларда қатнашиш учун спорт захирасини терма жамоалар таркибига тайёрлаш;

ўқувчиларнинг республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этиши учун зарур ва етарли бўлган касбий мойиллигини, маҳорати ва кўникмалари чуқур ривожлантирилишини таъминлаш, спорт тайёргарлиги таълимининг навбатдаги босқичларида ўқишини, шунингдек эгалланган мутахассислик бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланишни давом эттириш;

мутахассислар ва спорт захирасини сифатли тайёрлаш учун зарур ташкилий, ўқув-методик, моддий-техник ва психологик-педагогик шарт-шароитларни таъминлаш;

давлат таълим стандарти доирасида умумтаълим ўқув дастурларини амалга ошириш;

ўқув-тарбия жараёнининг соғломлаштирувчи йўналишини амалга ошириш учун шарт-шароитларни таъминлаш, соғлом турмуш тарзи нормаларини жорий этиш.



3-БОБ. МАКТАБ-ИНТЕРНАТНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ


9. Мактаб-интернат қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда бошқа ташкилотлар орқали халқаро мусобақаларда қатнашиш, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасига мувофиқ чет эл мамлакатларида ўқув-машқ йиғинларини ўтказиш;

мактаб-интернатнинг тренер-ўқитувчилар таркиби ходимларини ва спортчиларини алмашиш, қўшма спорт тадбирлари, байрамлар, кўриклар, семинарлар ва шу кабиларни ўтказиш бўйича хорижий спорт ташкилотлари билан белгиланган тартибда битимлар тузиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ таълим ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида халқаро фаолиятда иштирок этиш.


10. Мактаб-интернат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хорижий мамлакатлар учун мутахассислар тайёрлашни амалга ошириши мумкин.


11. Мактаб-интернат Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасига мувофиқ хорижга (тажриба алмашиш, тажриба орттириш, турли тадбирлар, мусобақалар, олимпиадалар ва шу кабиларда қатнашиш мақсадида) юбориш учун спортчилар ва тренерлар танлашни амалга ошириши мумкин.



4-БОБ. ЎҚУВ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


12. Мактаб-интернатда ўқув жараёни давлат таълим стандартларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув режасига асосан амалга оширилади.           


13. Ўқув жараёни жадвали, ўқув машғулотлари турлари, аудитория ва аудиториядан ташқари ўқув-тарбиявий, шунингдек ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишнинг бошқа шакллари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги талабларидан келиб чиқиб белгиланади.


14. Ўқув йили 2 сентябрда бошланади ва ўқув режасига мувофиқ тугалланади.


15. Мактаб-интернатда ўқиш кундузги шаклда амалга оширилади. Ўқув машғулотларининг қанча давом этиши, ўқувчиларнинг ўқув юкламаси ва ўқув-тарбия жараёнининг бошқа масалалари давлат таълим стандартларига мувофиқ белгиланади.


16. Мактаб-интернат ўқув режаси ўқув, ўқув-машқ машғулотлари, якка тартибда ишлаш ва тарбиявий ишларни ташкил этиш шакллари ва усулларини белгилайди.

Ўқув дастурлари ўқув режасига мувофиқ қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

ўқув дарси - бу ўқув жараёнининг ажралмас қисми бўлиб, таълимий вазият, таълим иштирокчиларининг ўзаро боғлиқлик шакли, таълимнинг мақсади, мазмуни метод ва воситаларини ўзида мужассам этган тизимдир;

маъруза - ўқитишни ташкил этишнинг етакчи шакли бўлиб, ўқувчиларни ўқув материалининг асосий ҳолатларига, ўқувчиларни йўналтирувчанлик, ахборотлилик, методологик, тарбияловчилик ва ривожлантирувчилик вазифаларини амалга оширишга имкон беради;

семинар - таълим берувчини таълим олувчилар билан фаол суҳбатга киришишига йўналтирилган, назарий билимларни амалий фаолиятда амалга ошириш учун зарур шароитни таъминловчи машғулот шакли;

лаборатория иши - ўқувчилар томонидан мустақил равишда экспериментлар ўтказган ҳолда фанларни ўзлаштириши. Тажрибалар шахсий ёки гуруҳга бўлинган ҳолда ташкил этилиши мумкин;

мустақил тайёргарлик - ўқувчилар томонидан ўқитувчи билан мулоқотга киришмаган ҳолда махсус ўқув материалларини ўзлаштириш мақсадида қўлланиладиган ўқув фаолиятининг ажралмас қисми ҳисобланади. Мустақил тайёргарлик дарс жараёнида ва дарсдан ташқари жараёнда оғзаки ёки ёзма равишда қўлланилиши мумкин;

амалий машғулот - ўқитувчи раҳбарлигида илмий-назарий билимларни чуқурлаштириш ва мустақил ишлашга ўргатиш кўникмаларини ҳосил қилиш мақсадида ўтказилади.

Гуруҳда ва якка тартибдаги ўқув-машқ машғулотларида, ўқув-машқ йиғинларида, мусобақаларда қатнашиш ўқув-тарбия жараёнининг асосий шакллари ҳисобланади.


17. Таълим сифати ва спорт тайёргарлик даражасини назорат қилиш давлат таълим стандарти талабларига мувофиқ амалга оширилади.


18. Ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган мактаб-интернатнинг битирувчиларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, мазкур Низомга иловадаги шаклга мувофиқ ўрта-махсус маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади.

Ўрта-махсус маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом мактаб-интернат битирувчисига меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини беради.


19. Мактаб-интернатда ўқиш, спорт тайёргарлик, овқатланиш, тиббий даволаниш, меҳнат ва дам олиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича фаолияти, ўқувчилар яшаш шароитлари, шунингдек уларнинг таъминоти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


20. Мактаб-интернат ўқувчиларининг спорт маҳорати даражасини ошириш мақсадида таътил вақтида 60 кун давом этадиган ўқув-машқ йиғинлари ўтказган ҳолда ўқувчиларнинг фаол дам олишлари ташкил этилади.


21. Мактаб-интернатга қабул қилинган ўқувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

умумтаълим ва махсус спорт фанлари бўйича ўқиш;

ўқув-машқ жараёнида ва мусобақаларда иштирок этиш;

мактаб-интернатнинг ўқувчилари учун суткалик озиқ-овқат нормасига мувофиқ озиқ-овқат билан таъминланиш (истемол этиш);

мактаб-интернат моддий-техника базаси ва мол-мулкидан бепул фойдаланиш;

ўқувчилар турар жойида бепул яшаш;

белгиланган тартибда ўқишини бошқа таълим муассасасига кўчириш.


22. Мактаб-интернатда ўқувчилар ўқув синфларида 25 нафардан иборат бўлади. Ўқувчилар умумтаълим ва махсус фанлар ўқитиш бўйича синфларга, спорт тайёргарлиги йўналишлари бўйича эса - спорт бўлимларига бирлашади.


23. Умумий ўрта ва касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартларига мувофиқ тасдиқланган ўқув режасидаги фанларни ўзлаштирган, шунингдек (босқичли назорат) имтиҳонларни муваффақиятли топширган ўқувчиларни навбатдаги синфга ўтказиш мактаб-интернат директорининг буйруғи билан амалга оширилади.


24. Ўқувчилар:

бошқа таълим муассасасига кўчиришда, шу жумладан, ўқувчиларнинг ўз ташаббуси билан кўчиришда (ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг аризаси асосида);

тегишли спорт норматив талаблар топширилмаганда, спорт натижаси пасайганда ва тиббий номувофиқлик ҳолатларида;

ўқув интизоми ва мактаб-интернат ички тартиб қоидалари бузилганда, шу жумладан, ахлоқсизлик, спорт одоби, спорт тайёргарлиги режими бузилган, шу жумладан, тақиқланган фармокологик, алкоголли ва гиёҳванд воситалар қўлланилганда ҳамда спорт билан шуғулланиш учун рухсат этилмайдиган тиббий номувофиқлик бўлган тақдирда ўқув йили давомида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мактаб-интернатдан четлатилади.


25. Мактаб-интернат ўқувчиларининг спорт тайёргарлик даражаси ўсиб боришини, спорт мусобақаларида эришган натижаларини таҳлил қилиш, ўқув режасида белгиланган фанларни ўзлаштириш, ўқувчилар турар жойида тартиб-интизом талабларига риоя этиш, жамоатчилик ишларида қатнашганлик даражасини аниқлаш мақсадида ўқув йили давомида икки маротаба ички аттестация ўтказилади.


26. Ўқув йили давомида турли сабабларга кўра ўқувчилар сафидан чиқарилганлар ўрни умумий ўқувчилар контингентидан чиқмаган ҳолда, чорак якуни бўйича иқтидорли ўқувчилар ҳисобидан тўлдирилади.



5-БОБ. МАКТАБ-ИНТЕРНАТНИ БОШҚАРИШ


27. Таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва бирхиллаштириш, педагог кадрлар билан таъминлаш, мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда амалга оширилади.

28. Мактаб-интернатга жисмоний тарбия ва спорт соҳасида тегишли олий маълумотга ва спорт-таълим муассасаларида камида 5 йил амалий иш тажрибасига эга шахслар орасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор бошчилик қилади.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси вакиллари олимпия захиралари мактаб-интернати директорини танлаш, тайинлаш ва аттестация қилишда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан белгиланган тартибда иштирок этади.

29. Директор:

мактаб-интернат фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, ўқувчиларнинг ўқиши ва тарбияланиши, ўқув режалари ва дастурлари бажарилиши, молия-хўжалик фаолияти амалга оширилиши учун жавоб беради, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ходимларнинг штат жадвалини ҳамда тренер-ўқитувчилар ва ўқитувчилар таркибининг тариф жадвалини тасдиқлайди;

мактаб-интернат номидан иш кўради, унинг манфаатларини ифодалайди, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг мол-мулкини тасарруф этади ва шартномалар тузади;

мактаб-интернат ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва таълим муассасасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

ўз ваколатлари доирасида  мактаб-интернат ўқувчилари ва барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

мактаб-интернатнинг ўқув-моддий базасини мустаҳкамлаш, ўқув-машқ ва ўқув-тарбиявий ишларни такомиллаштириш, малакали педагог кадрлар, тренер-ўқитувчилар билан бутлаш ҳамда мактаб-интернат фаолиятининг бошқа масалалари бўйича айрим масалаларни кўриб чиқиш учун давлат бошқаруви тегишли органларига таклифлар киритади;

педагоглар ва бошқа ходимлар билан меҳнат шартномаларни тузади ва уларни бекор қилади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


30. Мактаб-интернатда директор ҳузуридаги коллегиал орган ҳисобланадиган педагогика ва тренерлар кенгаши ташкил этилади.

Педагогика ва тренерлар кенгашининг асосий вазифалари ва функциялари мактаб-интернат уставида белгиланади.


31. Мактаб-интернатда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг вакилларидан иборат бўладиган васийлик кенгаши тузилади.


32. Мактаб-интернатни аттестациядан ва аккредитациядан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



6-БОБ. ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИ

ҚАТНАШЧИЛАРИ


33. Ўқувчилар, ўқитувчилар ва тренер-ўқитувчилар таркиби, тарбиячилар, тиббиёт ходимлари ва ўқувчиларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) мактаб-интернат таълим жараёнининг қатнашчилари ҳисобланадилар.


34. Мактаб-интернат ўқувчилари давлат таълим стандартларига мувофиқ бепул таълим олиш, қўшимча таълим хизматларидан фойдаланиш, таълим муассасасининг уставида белгиланган шаклда таълим муассасасини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Мактаб-интернат ўқувчилари мактаб-интернатнинг уставига риоя қилишлари шарт.


35. Тегишли касб таълимига, касбий тайёргарликка эга бўлган ва юксак ахлоқий фазилатли шахслар мактаб-интернатда педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга. Суд қарори билан педагогик фаолият билан шуғулланиши тақиқланган ҳамда уларнинг судланганлиги олиб ташланмаган шахслар мактаб-педагогик фаолият билан шуғулланишга қўйилмайди.


36. Ўқитувчилар ва тренер-ўқитувчилар таркибини, тарбиячиларни ва тиббиёт ходимларини мактаб-интернатга ишга қабул қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


37. Мактаб-интернатнинг ўқитувчилар ва тренер-ўқитувчилар таркибини, тарбиячиларини ва тиббиёт ходимларини аттестациядан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


38. Ўқитувчилар ва тренер-ўқитувчиларнинг педагогик юкламаси қонун ҳужжатларида белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.


39. Ўқитувчилар ва тренер-ўқитувчилар таркибини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


40. Педагог ходимлар ва тренер-ўқитувчиларнинг ҳуқуқлари ва вазифалари қонун ҳужжатларига ва мактаб-интернат уставига мувофиқ белгиланади.


41. Ўқувчиларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) мактаб-интернатнинг таълим фаолияти билан танишиш ҳуқуқига эгадирлар.



7-БОБ. ТИББИЙ-БИОЛОГИК

ТАЪМИНЛАШ


42. Тиббиёт ходимлари тренер-ўқитувчилар билан биргаликда спорт машғулотлари, ўқув-машқ йиғинлари, мусобақалар, дам олиш даврида мактаб-интернат ўқувчиларини тиббий назоратдан ўтказадилар. Тренер-ўқитувчилар тиббий кузатувлар натижаларидан спортчилар тайёрлашнинг якка тартибдаги режаларига тузатишлар киритиш учун фойдаланадилар.


43. Мактаб-интернат ўқувчиларини тиббий таъминлаш мақсадида функционал ташхис ва саломатликни тиклаш тадбирлари учун саломатликни тиклаш марказига, зарур бино ва асбоб-ускуналарга эга бўлади.


44. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги спортчиларни танлаб олиш ва уларнинг функционал тайёргарлиги ҳолати юзасидан ташхис қўйиш, даволаш-профилактика тадбирлари ва спортчиларнинг саломатлигини тиклаш жараёнларини мақбуллаштириш учун мактаб-интернатга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида тегишли аппаратлар, зарур реактивлар ва дори-дармонлар билан таъминлайди.



8-БОБ. МАКТАБ-ИНТЕРНАТ ФАОЛИЯТИНИ

МОЛИЯВИЙ ВА МОДДИЙ ТАЪМИНЛАШ


45. Мактаб-интернат фаолиятини молиявий таъминлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

таълим хизматларини амалга оширишдан, педагогика, ишлаб чиқариш ва мактаб-интернатнинг уставдаги вазифаларига мувофиқ бўлган бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

мактаб-интернат ўқувчиларини текин (имтиёзли) овқатлантириш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўлови;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


46. Мактаб-интернат белгиланган тартибда тасдиқланган ва тегишли молия органларида рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.


47. Мактаб-интернат ходимларининг иш ҳақи қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.


48. Мактаб-интернат ўзининг молия-хўжалик фаолиятини бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида амалга оширади.


49. Мактаб-интернатнинг маблағлари, бинолари, спорт иншоотлари ва асбоб-ускуналари унинг хўжалик тасарруфида бўлади ва улардан уставдаги вазифаларни ҳал этиш учун фойдаланилади.


50. Мактаб-интернат белгиланган тартибда ўз ишлари натижаларининг тезкор ва бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, статистик ва бухгалтерия ҳисоботларини юритади.


51. Мактаб-интернатда хўжалик ва молия интизомига риоя этилишини назорат қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



9-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


52. Мактаб-интернатни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.






Низомга

ИЛОВА



Ихтисослаштирилган олимпия захиралари

мактаб-интернатлари битирувчиларига

бериладиган дипломнинг давлат

НАМУНАСИ



Ихтисослаштирилган олимпия захиралари

мактаб-интернати дипломининг

ТАВСИФИ


Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати дипломи намунаси 150 х 100 мм ўлчовда тўқ-кўк (аъло даражали диплом қизил-мармар) рангли ледериндан тайёрланган. Унинг юза томонида босма нақш усулида олтин рангда юқорида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган, пастроқда давлат тилида "IXTISOSLASHTIRILGAN OLIMPIYA ZAXIRALARI MAKTAB-INTERNATI DIPLOMI" сўзлари ёзилган.

Аъло даражали дипломлар учун "O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI IXTISOSLASHTIRILGAN OLIMPIYA ZAXIRALARI MAKTAB-INTERNATI DIPLOMI" ва "TНE REPUBLIС OF UZBEKISTAN DIPLOMA OF SPECIALISED BOARDING SCHOOL OF OLYMPIC RESERVES " сўзларидан қуйида давлат тилида "Аъло даражали" ва инглиз тилида "With honour`s" сўзлари ёзилади.

Дипломнинг ички варақ ўлчами 142 х 95 мм, жойлашиш тартиби - горизонтал, офсет босма усулда, бўёқлар сони "оддий" - 4+N , "аъло даражали" - 5+N .

Дипломнинг ҳар икки варағида саккизта позицияда: I ҳарфи ва еттита рақамли тартиб рақами ёзилади.

Муқова материали ранги битирувчилар дипломи - тўқ кўк, "аъло даражали" битирувчилар дипломи қизил-мармар рангли. Тўғри бурчакли (юмшоқ ёстиқча) билан қопланган қаттиқ муқова. Муқова материали - бумвинил (қоғоз қатлами асоси поливинилхлорид) тўқ кўк ва қизил-мармар рангли, материал қалинлиги 170+20 мкм. Муқовада матн олтин ранг зарли қоғозда, диаметри 45 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби ва "IXTISOSLASHTIRILGAN OLIMPIYA ZAXIRALARI MAKTAB-INTERNATI DIPLOMI" номи қиздириб нақш солиш йўли билан ёзилади.

Қоғоз тафсилоти:

қоғоз - 100% пахта, қалинлиги 140+5 г/кв.м, оқартиргичсиз, акс этмайдиган ультрабинафша нури;

ёруғликда яхши кўринадиган "пахта кўсаги" кўринишидаги асосий уч ўлчовли сув белгиси;

кўринадиган рангли тола қизил ва яшил тусда, қоғоз сиртида тартибсиз жойлашган, узунлиги 2,5-3 мм, "киприк" шаклида, ультрабинафша нурларисиз кўринади;

кўринмайдиган тола кўк ва оч яшил тусда, қоғоз қатламида тартибсиз жойлашган, узунлиги 2,5-3 мм, "киприк" шаклида ультрабинафша нурлари остида кўринади.

Босма тафсилоти:

босма жараёнида эксклюзив кимёвий турғун матбаа бўёқлари қўлланилади;

ички варақнинг асосий фони оч жигарранг, икки тангир сеткадан пайдо бўлган ингичка синусоидал чизиқдан ташкил топган нусха кўчирмайдиган ҳимоя сифатида хизмат қилади;

тангир сеткаларининг бири "ирис" эффектини қўллаш билан чоп этилади, яъни марказда яшил рангдан четлари бўйича ҳаво рангга равон ўтади;

ички варақ марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби чоп этилади, диаметри 35 мм, саккиз бурчак билан ҳошияланади;

бланканинг тўрт бурчагида мураккаб чизиқли нақш жойлаштирилади. Бу нақшлар ҳар хил қалинликдаги чизиқлардан ташкил топади, шакли ва зичлиги бир-бирига қопланиб, ягона зарҳални юзага келтиради. Қалбакиликдан нусха кўчирмайдиган ва сканерланмайдиган ҳимоя сифатида хизмат қилади;

ички варақнинг икки тарафи марказида "Ҳумо" қуши (25 х 40 мм ўлчамли) қиёфасида кўринмайдиган тасвир жойлаштирилади;

кичик матн, бир неча бор катталаштирилгандагина кўринади, узлуксиз чизиқни юзага келтиради ва такрорланадиган "IXTISOSLASHTIRILGAN OLIMPIYA ZAXIRALARI MAKTAB-INTERNATI" сўз бирикмасидан иборат. Кичик матн юқори қисмида "SPECIALISED BOARDING SCHOOL OF OLYMPIC RESERVES" сўзи "DIPLOM" сўзи остида ўнг тарафда жойлашади. Нусха тушириш ва қалбакилаштиришдан ҳимояланади;

серия "I" ва етти хонали рақам, икки тарафда бир хил берилади. Рақам қора флуоресценция бўёғида чоп этилади, ультрабинафша нурларида яшил рангда ёруғлик сочади.






(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири)


O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

IXTISOSLASHTIRILGAN OLIMPIYA ZAXIRALARI

MAKTAB-INTERNATI DIPLOMI

IN 0000000



____________________________________________________________________________________________________

(ismi, otasining ismi, familiyasi)

          


yilda




(ixtisoslashtirilgan olimpiya zaxiralari maktab-internati nomi)

           

ga kirib,


yilda


      


ning to`la kursini


        


yo`nalishi bo`yicha tamomladi.

           

Davlat attestatsiya komissiyasining

20


yil

"


"


dagi qaroriga

     

binoan unga


       


      


kasbi va

       


      


ixtisoslik(lar) berildi.

        

      







Davlat attestatsiya

komissiyasi raisi


Direktor

Kotib







M.O`





      


shahri(tumani),


yil


Ro`yxat raqami







Дипломнинг ички ўнг тарафига



TНE REPUBLIC OF UZBEKISTAN

DIPLOMA OF SPECIALISED BOARDING SCHOOL

OF OLYMPIC RESERVES


I N 0000000



____________________________________________________________________________________________________

(full name)

          

in 20


entered





(name of specialized boarding school of olympic reserves)

  


       

and in 20


completed a full course offered by the


  


(name of specialized boarding school of olympic reserves)

    

Having specialized



(field of study)

       


    

        

By the decision of the State Attestation Commission on

"


"


20


     

He/she is qualified as a



(name of profession)

     


    

and has the following speacialities:


        

      






(Seal)

Chairman of the State

Attestation Commission


Director

Secretary







      

      


City(district)


20


year



Registration Number



      

      

Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернати битирувчиси дипломига кўчирма варақ:






(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири)



IXTISOSLASHTIRILGAN OLIMPIYA ZAXIRALARI

MAKTAB-INTERNATI DIРLОMIGA ILOVA

_________ RAQAMLI DIРLОMGA ILOVA

(diрlоmsiz kuchga ega emas)






(familiyasi, ismi, otasining ismi)

        

      


20


yilda


ga kirib





(ixtisoslashtirilgan olimpiya zaxiralari maktab-internati nomi)


        

       


20


yilda






(ixtisoslashtirilgan olimpiya zaxiralari maktab-internati nomi)

         

    

maktab internatini tamomladi va о`qish davrida quyidagi fanlarni о`rgandi hamda ushbu bahоlarni оldi:

           

    

T/r

    

Fanlar nomi

        

O`quv rejasida

belgilangan soatlar

miqdori

       

To`plangan

reyting ballari

         

1

    

2

      

3

     

4

   

        

I. UMUMTA`LIM FANLARI

       

1.

Ona tili va adabiyot




2.

Chet tili ( )




3.

О`zbek (rus) tili




4.

Tarix (O`zbekiston tarixi, jahon tarixi)




5.

Matematika




6.

Informatika va axborot texnologiyalari




7.

Fizika. Astronomiya




8.

Kimyo




9.

Biologiya




10.

Amaliy geografiya




11.

Chaqiruvga qadar boshlang`ich tayyorgarlik




12.

Jismoniy tarbiya




13.

Ma`naviyat asoslari




14.

Falsafiy fanlar: (Shaxs va jamiyat, dinshunoslik asoslari, estetika)




15.

Oila psixologiyasi




16.

Нuquqshunoslik




17.

O`zbekiston Konstitutsiyasi




18.

Milliy istiqlol g`oyasi: asosiy tushuncha va tamoyillar




          

II. KASBIY FANLAR

       

1.

      




2.

       




3.

    




4.

     




5.

      




6.

       




7.

     




8.

       




9.

        




10.




11.

     




12.

          




13.

       




14.

       




15.

        




16.

          




17.

          




18.

       




19.

      




20.

        




21.

     




       

III. YAKUNIY DAVLAT ATTESTATSIYASI

       

1.

          




2.

       




3.

        




4.

         




5.

     




6.

     




          

      

Maktab internat direktоri


Ishlab chiqarish ta`limi bо`yicha direktоr о`rinbоsari


20___ yil "___" __________da berildi


Rо`yxatga olish raqami ____________



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 16 август














































Время: 0.0202
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск