Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати ҳузуридаги олимпия захиралари марказлари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.08.2018 й. 660-сон қарорига 7-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 августдаги

660-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ихтисослаштирилган олимпия захиралари

мактаб-интернати ҳузуридаги олимпия

захиралари марказлари тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати ҳузуридаги олимпия захиралари марказларининг (кейинги ўринларда марказ деб аталади) асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, шунингдек фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Марказ юридик шахс ҳисобланмайди.


2. Марказ ўз фаолияти ҳақида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига ҳисобот беради.

Марказнинг ихтисослашуви минтақаларда шаклланган мактабларни, миллий анъаналарни, тренер-ўқитувчилар таркибини ҳамда эришилган спорт натижаларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.



2-БОБ. МАРКАЗНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


3. Қуйидагилар марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

халқаро даражадаги спортчиларни тайёрлаш учун ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати (кейинги ўринларда мактаб-интернат деб аталади) мутахассисларни, тренер-ўқитувчилар, спорт психологлари ва инструктор-методистларни, шу жумладан хорижий мамлакатлардан етакчи мутахассисларни кенг жалб этиш орқали марказ тренер-ўқитувчилари таркибини мустаҳкамлаш;

спортчиларнинг ўқув-машғулот жараёнини халқаро стандартлар даражасида ташкил этиш, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, ўқув-машқ жараёнларига энг янги илмий-услубий технологияларни жорий этиш йўли билан уларни назарий ва техник-тактик жиҳатдан тайёрлаш сифатини мунтазам ошириб бориш;

ёш истиқболли спортчиларни танлаш ва тарбиялаш масалалари бўйича умумтаълим мактаб спорт мактаблари, олий таълим муассасаси, ташкилот ҳамда федерация (уюшма)лар билан узлуксиз ҳамкорликни амалга ошириш, уларга ўқув-методик ҳамда меъёрий-ахборот ёрдами кўрсатишни таъминлаш;

мактаб-интернат базасида миллий терма жамоалар ва уларнинг захиралари иштирокида ўқув-машқ йиғинлари, республика ва минтақавий спорт мусобақаларини ташкил этиш ва мунтазам равишда ўтказиб бориш, тренер-ўқитувчилар ҳамда спортчиларнинг касб маҳорати даражасини ошириш учун тажриба алмашиш бўйича хорижий клублар ва марказлар билан ҳамкорликни ривожлантириш.


4. Марказ юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни бажаради:

иқтидорли ва истиқболли спортчиларнинг спорт камолотига эришиши учун уларга зарур шарт-шароитлар яратади;

манфаатдор ташкилотлар ва муассасалар билан биргаликда спорт захираси ва юқори маҳоратли спортчиларни танлаш ва тайёрлашнинг методик ва тиббий таъминланишини амалга оширади;

ўқитишнинг барча босқичларида спортчилар спорт тайёргарлигининг ишлаб чиқилган ўқув режалари ва ўқув дастурларига мувофиқ ўқув-машқ жараёнининг ташкил этилиши ва ўтказилишини, унга илғор илмий технологиялар ва методикалар жорий этилишини ташкил этади;

ўқув-машқ жараёни натижаларини, спортчиларнинг жисмоний ривожланишининг якка тартибдаги кўрсаткичлари ўсиши динамикасини, спорт тури техникасининг асослари ўзлаштирилишини таҳлил қилади;

спортчиларнинг ўқув-машқ йиғинларида, туман, шаҳар, вилоят, республика ва халқаро спорт тадбирларида иштирокини таъминлайди;

спорт турлари бўйича энг янги жаҳон илмий-методик тавсияларни ва технологияларини қўллаган ҳолда кучли спортчилар  республиканинг миллий терма жамоаларига номзодларни ва уларнинг захираларини тайёрлайди;

спортчиларнинг спорт мусобақаларида, чемпионат ва кубокларда, турнирларда, фестивалларда, конференцияларда, симпозиумларда, семинарларда, йиғинларда ва бошқа спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларда, шу жумладан халқаро тадбирларда иштироки орқали спортчиларнинг спорт маҳоратини, марказнинг ва мактаб-интернат тренер-ўқитувчилари ва бошқа мутахассисларининг малакасини ошириш тадбирларини ўтказади.



3-БОБ. МАРКАЗНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ,

МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


5. Марказ:

тайёрлаш даври ва босқичига кўра ўқув машғулот ишларининг бир ҳафталик режимини белгилаш;

ўқитиш ва тарбиялашнинг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шакли, воситалари ва усулларини танлаш;

юкланган вазифаларни бажариш юзасидан тадбирларни амалга ошириш учун мактаб-интернатга бириктирилган моддий-техник база ва мол-мулкдан белгиланган тартибда фойдаланиш ҳуқуқига эга.


6. Марказ:

ўқув-машқ ва тарбиявий жараённи амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини, спортчилар томонидан ўз мажбуриятлари, ўқув дастурлари ва топшириқлар бажарилишини таъминлашга;

спорт турлари бўйича тасдиқланган ўқув дастурлари асосида марказнинг йиллик ўқув-машқ машғулотлари жадвалини ишлаб чиқишга;

спорт турлари бўйича ўқув дастурлари талабларига ва ўқув режаларига мувофиқ ўқув-машқ ва тарбиявий жараённи амалга оширишга;

ўқув-машқ жараёнини ўтказиш даврида марказнинг спортчилари хавфсизлигини таъминлашга;

мактаб-интернат моддий-техника базаси ва мол-мулки сақланишини, улардан мақсадли фойдаланилишини таъминлашга мажбур.


7. Марказ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:

ўқув-машқ жараёнининг қўлланиладиган шакллари, усуллари ва уни ташкил этиш воситаларининг спортчиларнинг ёши билан боғлиқ руҳий-жисмоний хусусиятларига, майлларига, қобилиятларига, қизиқишларига, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш талабларига муқобиллиги;

спортчилар ва ходимларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиниши;

юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун жавоб беради.



4-БОБ. МАРКАЗГА СПОРТЧИЛАРНИ ҚАБУЛ

ҚИЛИШ ВА СПОРТ ЎҚУВ ГУРУҲЛАРИНИ

ТЎЛДИРИШ


8. Спортчиларни марказга қабул қилиш ўқиш ва ишлаш жойидан қатъи назар спорт турлари бўйича ёшлар миллий терма жамоаларининг асосий таркиби аъзолари ва захирасидан, спортнинг муайян тури билан шуғулланиш учун зарур спорт кўрсаткичларига ва юқори маҳоратли спортчи салоҳиятига эга бўлган истиқболли спортчилар орасидан танлов асосида амалга оширилади.

Марказга мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ контингентдаги спортчилар қабул қилинади.


9. Спортчиларни марказга қабул қилиш белгиланган тартибда мактаб-интернат директорининг буйруғи билан амалга оширилади.


10. Марказга спортчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш, четлатиш ва тиклаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан тасдиқланади.


11. Марказ спортчилари:

ўқув режалари ва ўқув дастурларига мувофиқ тренер-ўқитувчининг раҳбарлигида спорт тайёргарлигидан ўтиш, ўқув-машқ жараёнида ва спорт мусобақаларида қатнашиш;

марказ томонидан белгиланган тартибда марказнинг ахборот ресурслари, жисмоний тарбия-спорт иншоотлари, спорт анжомлари ва асбоб-ускуналаридан фойдаланиш;

якка тартибда фойдаланиладиган спорт формаси ва анжомларини белгиланган тартибда олиш;

ўқув-машқ машғулотлари жараёнида соғлиғининг хавфсиз шарт-шароитлари ва муҳофаза қилиниши, тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.


12. Марказ спортчилари:

ўз назарий, умумий ва махсус жисмоний тайёргарлигини доимий равишда ошириб боришга, спорт маҳоратини такомиллаштиришга;

якка тартибдаги ва гуруҳли машғулотларнинг ўқув режалари ва ўқув дастурларини бажаришга;

спорт режимига ва гигиеник талабларига риоя қилишга;

тренер-ўқитувчилар ва бошқа спортчиларнинг шаъни ва шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилишга;

мактаб-интернатнинг мол-мулкига виждонан муносабатда бўлишга, марказнинг ички тартибига риоя этишга;

тиббий назорат талабларига қатъий риоя қилишга, мунтазам равишда, 6 ойда камида бир марта диспансер кўригидан ўтишга мажбур.



5-БОБ. ЎҚУВ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА УНИНГ МАЗМУНИ


13. Ўқув йилининг қанча давом этиши спорт турининг ўзига хослигига, спорт мусобақалари тақвимига, спорт тайёргарлигининг даврийлаштирилишига боғлиқ бўлади ва спортнинг ҳар бир тури учун мактаб-интернат томонидан якка тартибда белгиланиши мумкин.


14. Спортчилар билан ўқув-машқ машғулотлари белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув дастурлари ва йиллик ўқув режаси бўйича ўтказилади.


15. Ўқув-машқ машғулотларининг мазмуни белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув дастурларига мувофиқ бўлиши керак.


16. Ўқув-машқ жараёни ўқитишнинг техник воситалари кенг қўлланган, тиклаш тадбирлари ўтказилган ҳолда спорт машқларининг замонавий методикалари асосида тренер-ўқитувчилар томонидан амалга оширилади ҳамда машқ қилиш ва мусобақалашиш фаолиятини бирга қўшиб олиб бориш негизида қурилади.


17. Марказда спортчиларни тайёрлаш бўйича ҳар йилги спортчилар учун назорат нормативлари спорт федерация (уюшма)ларининг тақдимномаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ўқув йили бошлангунга қадар тасдиқланади.

18. Марказда спортчиларни тайёрлаш сифати юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан спорт федерация (уюшма)лари билан биргаликда амалга оширилади.

19. Марказда спортчиларнинг кўп йиллик спорт тайёргарлиги ўқув-машқ босқичида, спорт камолоти ва олий спорт маҳорати босқичларида амалга оширилади.


20. Қуйидагилар марказ ўқув-машқ жараёнининг асосий шакллари ҳисобланади:

гуруҳлар бўйича ва якка тартибдаги ўқув-машқ ва назарий машғулотлар;

ўқув-машқ йиғинлари;

спортчиларнинг соғлиғини тиклаш, профилактика ва соғломлаштириш тадбирларини, тиббий-биологик текширишларни, педагогик тестдан ўтказишни амалга ошириш;

спортчиларнинг мусобақаларда ва турли даражадаги мусобақа учрашувларидаги иштирокини ташкил этиш;

спорт-соғломлаштириш оромгоҳларида спортчилар билан машғулотлар ўтказиш;

ўқув видеоёзувларини, кинодастурларини, шунингдек етакчи спортчилар иштирокидаги спорт мусобақаларини кўриш ва таҳлил қилиш.


21. Республика ва халқаро мусобақаларда қатнашишга қўйилган жамоалар ва спортчиларни тайёрлаш спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига мувофиқ ўқув-машқ йиғинларини ўтказади.


22. Ўқув-машқ йиғинларини ташкил этиш ва ўтказиш белгиланган тартибда марказнинг календарь йил бошланишидан икки ой олдин тасдиқланадиган спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига мувофиқ амалга оширилади.


23. Ўқув-машқ йиғинларининг вазифалари туман, шаҳар, вилоят, республика ва халқаро спорт тадбирларининг календарь режасини ҳисобга олган ҳолда  мактаб-интернатлар тренер-ўқитувчилар кенгаши томонидан аниқланади. Ўқув-машқ йиғинлари спортчиларнинг спорт маҳоратини оширишни таъминлаши керак, улар мақбул шароитларда ва машқ тизимининг муайян даврларида ўтказилади.


24. Марказнинг турли спорт мусобақаларида ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлардаги, шу жумладан турли ташкилотлар томонидан ўтказиладиган халқаро тадбирлардаги иштироки тасдиқланган календарь режасига ва уларнинг регламентларига, низомларига ёки расмий таклифларга мувофиқ амалга оширилади.


25. Марказ ўқув-машқ машғулотлари жараёнида директор тасдиқлаган режага мувофиқ спортчилар билан тарбиявий ишларни амалга оширади. Марказнинг тарбиявий ишлари шахснинг ҳар томонлама камол топишига ёрдам беради ва спортчиларда ватанпарварлик туйғусини, жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига эҳтиёжни, уларнинг ўз билимлари, маҳорати ва кўникмаларини доимий равишда тўлдириб боришига йўналтирилади.



6-БОБ. МАРКАЗНИ БОШҚАРИШ


26. Марказни бошқариш ушбу Низомга, бошқа қонун ҳужжатларига ва марказ уставига мувофиқ амалга оширилади.


27. Мактаб-интернат директори марказга жамоатчилик асосида раҳбарлик қилади.


28. Мактаб-интернат директори марказ ишларига умумий раҳбарлик қилади, унинг фаолияти юзасидан тўлиқ жавоб беради, тренер-ўқитувчилар жамоаси билан биргаликда марказни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайди, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларида унинг манфаатларини ифодалайди, марказ кадрларини танлайди, ходимларни, шу жумладан тренер-ўқитувчиларни лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.


29. Марказда ташкилий, тарбиявий, соғломлаштириш ва методик ишларни олий жисмоний тарбия маълумотига ва тренер-ўқитувчилик ишида камида бир йил тажрибага эга бўлган мутахассислар орасидан тайинланадиган инструктор-методист амалга оширади.

Инструктор-методист ўқув-машқ машғулотларининг ўтказилиши, спорт турлари бўйича дастурлар, ўқув режалари ва машғулотлар жадвалининг бажарилиши, ўқув-методик ҳужжатларнинг юритилиши, марказнинг разрядчилари ва спорт рекордларининг ҳисобга олиниши юзасидан назоратни амалга оширади, марказнинг методик кабинети ишларига раҳбарлик қилади, тиббиёт муассасалари, таълим муассасалари ва ўқув-тарбия жараёни масалалари бўйича бошқа ташкилотлар билан алоқани таъминлайди.


30. Марказнинг тренер-ўқитувчилар таркиби олий ёки ўрта махсус, жисмоний тарбия бўйича касбий маълумотга эга бўлган мутахассислар орасидан тўлдирилади.

Спорт бўйича тренер-ўқитувчилар ўқув гуруҳларини танлаш ва тўлдиришни, спортчилар билан тарбия ва ўқув-машқ ишларини амалга оширади, спортчиларнинг тиббий ва диспансеризация кўригидан ўз вақтида ўтишини назорат қилади, спортчиларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда улар учун ўқув-машқ режаларини ишлаб чиқади, ўқув-машқ жараёнига энг самарали ҳамда замонавий шакллар ва методларни жорий этиш ҳамда уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади.


31. Спортчиларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) марказда ўтказиладиган ўқув-машқ ва тарбия жараёни билан танишиш, шунингдек марказнинг низомида назарда тутилган тартибда унда қатнашиш ҳуқуқига эга.



7-БОБ. ТИББИЙ НАЗОРАТ


32. Марказ спортчилари учун белгиланган намунадаги тиббий-назорат картаси тўлдирилади, унда спортчилар соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар ва доимий назорат мактаб-интернат тиббиёт ходимлари томонидан олиб борилади ва хужжатлар жамланмаси тиббиёт пунктида сақланади.


33. Марказ спортчиларини пухта тиббий текширувлардан ўтказиш учун соғлиқни сақлаш муассасаслари томонидан мутахассислар жалб қилиниши мумкин.



8-БОБ. МАРКАЗНИНГ МОДДИЙ ТАЪМИНОТИ,

УНИНГ МОЛИЯЛАШТИРИЛИШИ

ВА ҲИСОБОТЛАРИ


34. Марказнинг спорт асбоб-ускуналарини, анжомларини, методик адабиётларини ва кўргазмали қўлланмаларини, спорт кийимлари ва формаларини сотиб олиш, шунингдек спортчиларнинг спорт тадбирларида ва ўқув-машқ йиғинларида қатнашишини таъминлаш мактаб-интернатга ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади.

Тасдиқланган йиллик режада назарда тутилмаган тадбирлар ўтказиладиган тақдирда уларни ташкил этиш мактаб-интернатнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


35. Марказ спортчилари учун суткалик озиқ-овқат нормаси мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ мактаб-интернатга ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади.


36. Марказ фаолиятини молиялаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


37. Марказ белгиланган тартибда мониторинг ва статистика ҳисоботи мактаб-интернатнинг бухгалтерия хизмати томонидан юритилади.


38. Марказ спортчилари ота-оналар тўловидан озод қилинади.



9-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


39. Мазкур Низомда белгиланган масалалар бўйича низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.






Низомга

1-ИЛОВА



Ихтисослаштирилган олимпия захиралари

мактаб-интернати ҳузуридаги Олимпия

захиралари марказининг қабул

КОНТИНГЕНТИ

  

Т/р

Таълим муассасаси номи

Контингент сони

1.

Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

50

2.

Андижон ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

50

3.

Урганч ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

50

4.

Чирчиқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

50

5.

Нукус ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

50

6.

Самарқанд ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

50

7.

Фарғона ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

50

8.

Наманган ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

50

9.

Бухоро ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

50

10.

Навоий ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

50

11.

Қарши ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

50

12.

Жиззах ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

50

13.

Термиз ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

50

14.

Гулистон ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

50

Жами:

700


     

Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси билан келишган ҳолда ҳудудий марказлар контингентига ўзгартириш киритиши мумкин.






Низомга

2-ИЛОВА



Ихтисослаштирилган олимпия захиралари

мактаб-интернати  ҳузуридаги Олимпия захиралари

маркази спортчилари учун суткалик озиқ-овқат

НОРМАСИ

             

Т/р

Маҳсулотлар номи


Грамм

(брутто)

  

1.

Буғдой нони, 1-нав

600

2.

Буғдой уни, 1-нав

30

3.

Ёрма, макарон маҳсулотлари

160

4.

Қанд-шакар

100

5.

Асал

30

6.

Қандолатчилик маҳсулотлари

75

7.

Сариёғ

80

8.

Ўсимлик ёғи

30

9.

Сут-қатиқ

600

10.

Қаймоқ

50

11.

Творог

100

12.

Пишлоқ

50

13.

Гўшт, парранда гўшти

410

14.

Колбаса маҳсулотлари

70

15.

Балиқ

100

16.

Тухум (дона)

2

17.

Картошка

500

18.

Сабзавотлар, шу жумладан, помидор пастаси

600

19.

Мева-резаворлар, шарбатлар, витаминли ичимликлар

800

20.

Қуруқ мевалар, шу жумладан, наъматак - 5 гр, баргак

50

21.

Чой

3

22.

Какао

5

23.

Йодланган туз

10

24.

Хамиртуруш

1

25.

Минерал сув

200

26.

Буғдой майсалари кукуни маҳсулоти


3


Оқсиллар

238,4


Ёғлар

238,4


Углеводлар

1017,9


Калорияси

7133,04


Изоҳ. Марказга аъзо бўлган спортчилар (спортчи-ўқувчилар) учун алоҳида таомнома тузилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 16 август











































Время: 0.0073
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск