ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / Умумий қоидалар /

Адлия вазирининг 15.08.2018 й. 418-мҳ-сон "Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимлари аккредитация карточкасининг шаклини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 15.08.2018 й. 3055-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.08.2018 й.

N 3055




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

15.08.2018 й.

N 418-мҳ


БУЙРУҒИ




Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет

эл фуқаролари бўлган ходимлари аккредитация

карточкасининг шаклини тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, БУЮРАМАН:


1. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимлари аккредитация карточкасининг шакли иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 4 июндаги 179-мҳ-сон "Аккредитация карточкасининг шаклини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2681, 2015 йил 4 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 22-сон, 299-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ҳамда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ташкулов зиммасига юклансин.



Вазир                                                        Р. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА


Изоҳ:

аккредитация карточкасига аккредитациядан ўтказилган шахснинг Нодавлат нотижорат ташкилотларининг аккредитациядан ўтказилган хорижий фуқаролар бўлган ходимлари, шунингдек уларнинг оила аъзолари давлат реестридаги тартиб рақамига мувофиқ рақам берилади;

аккредитация карточкаси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг тегишли ўринбосари томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади;

ёзувлари ўчирилган, расми кўчирилган, йиртилган ёки бошқача тарзда яроқсиз ҳолга келтирилган аккредитация карточкалари ҳақиқий ҳисобланмайди;

ушбу буйруқ кучга киргунга қадар Адлия вазирлиги томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларига, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларига берилган аккредитация карточкалари уларнинг амал қилиш муддати тугагунгача ҳақиқий ҳисобланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 16 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 20 август, 33-сон, 689-модда









































Время: 0.2162
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск