ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик / Ўрмон хўжалигини ташкиллаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2018 й. 657-сон "Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ва унинг таркибига кирувчи Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.08.2018 й.

N 657




УГОМ-ЧОТҚОЛ ДАВЛАТ МИЛЛИЙ ТАБИАТ

БОҒИ ВА УНИНГ ТАРКИБИГА КИРУВЧИ БУРЧМУЛЛА

ВА ОҲАНГАРОН ДАВЛАТ ЎРМОН ХЎЖАЛИКЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА

[Кўчирма]


"Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга ошириш, шунингдек Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ва унинг таркибига кирувчи Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси ҳамда Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ва унинг таркибига кирувчи Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси, Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 11 майдаги ПҚ-2966-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимига ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Тошкент вилояти ҳокимлигининг Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ва унинг таркибига кирувчи Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси, Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари фаолияти ва мавжуд штат бирликларини Тошкент вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.


3. Белгилансинки:

Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасига йўналтириладиган маблағлар интенсив кўчатхона ва иссиқхоналарни ташкил этиш, мавжуд ўрмонзорларни муҳофаза қилиш ҳамда кўпайтириш, экотуризмни ривожлантириш, ишчи-ходимларни моддий рағбатлантириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида ушбу ўрмон хўжаликларининг ўз ҳисобида қолдирилади;

Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликларининг йил якуни бўйича олган соф фойдасининг 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.


4. Қуйидагилар:

Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ижро этувчи аппарати тузилмаси 1-иловага;

Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи тўғрисида низом 2-иловага;

Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи, Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжалиги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси бир ой муддатда:

Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи, Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси, Бурчмулла ва Оҳангарон ўрмон хўжаликлари штатлар жадвалини ишлаб чиқиб тасдиқласин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ҳудудида қўшимча 10 та пост ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 августдаги

657-сон қарорига

1-ИЛОВА



Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи

ижро этувчи аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

            

Илмий кенгаш

Бош директор

Диспетчерлар хизмати

4

Директорнинг рекреация, илм-фан ва таълим бўйича ўринбосари, илмий бўлим бошлиғи бош ўрмончи

Бош ҳисобчи

Бош иқтисодчи

Бош юрисконсульт

Директорнинг режим ва ўрмон фондини қўриқлаш бўйича ўринбосари

Илм-фан ва атроф муҳит мониторинги бўлими

4

Мехнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги мухандиси

Ходимлар бўйича мутахассис

Табиатни қўриқлаш бўйича инспекция бўлими

58

 

 

Чотқол давлат биосфера

қўриқхонаси

Бурчмулла давлат ўрмон

хўжалиги

Оҳангарон давлат ўрмон

хўжалиги

 

Ходимларнинг чекланган умумий сони - 103 нафар,

шу жумладан, бошқарув ходимлари - 12 нафар,

мутахассислар - 72 нафар,

ёрдамчи ходимлар - 19 нафар.





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 августдаги

657-сон қарорига

5-ИЛОВА



Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи, Чотқол давлат

биосфера қўриқхонаси, Бурчмулла ва Оҳангарон давлат

ўрмон хўжаликлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш

ТАРТИБИ


1. Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи, Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси, Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, ушбу Тартиб ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:

лавозим маошлари (тариф ставкалари);

лавозим маошларига қўшимчалар ва устамалар.


2. Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи, Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси, Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари раҳбарлари ва ходимларига бюджет маблағлари ҳисобига лавозим маошлари ҳамда қуйидаги қўшимчалар тўланади:

а) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари асосида лавозимга тайинланган мансабдор шахсларнинг умумий иш стажи, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳамда атроф муҳитни, шу жумладан, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, ўрмон хўжалиги тизимларида фаолият юритаётган ходимларнинг соҳадаги умумий иш стажи учун қатъий белгиланган лавозим маошига қўшимча устама ҳар ойда тариф сеткаси ва штат жадвалига мувофиқ ҳолда қуйидаги миқдорда:

1 - 3 йилгача - 5 фоиз;

3 - 5 йилгача - 10 фоиз;

5 - 8 йилгача - 15 фоиз;

8 - 10 йилгача - 20 фоиз;

10 - 15 йилгача - 25 фоиз;

15 - 20 йилгача - 30 фоиз;

20 - 25 йилгача - 35 фоиз;

25 йилдан ортиқ - 40 фоиз;

б) ходимлар ва инспекторлар таркибига хизмат вазифаларига кўра доимий яшаш жойидан бошқа жойда бўлганлиги учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 70,3 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ;

в) ходимларнинг баланд тоғли шароитда ишлаганлиги учун денгиз сатҳидан баландлик даражасига қараб иш ҳақига қуйидаги миқдорларда коэффициентлар белгиланади:

1500 дан 1700 метргача - 1,1;

1701 дан 2000 метргача - 1,15;

2000 дан 3000 метргача - 1,3;

3001 метрдан юқори - 1,4;

г) ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва улар иш самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ойда (жамоа шартномасига мувофиқ) йўл транспортига базавий ҳисоблаш миқдорининг 35 фоизигача ҳамда ходимлар тушлик овқатланиш харажатларига кўмаклашиш мақсадида базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 фоизигача миқдорда тўловлар амалга оширилади;

д) тегишли моддий рағбатлантириш фонди доирасида ходимларга, касаба уюшмаси билан келишган ҳолда фаолият натижаларига ҳамда иш кўрсаткичлари бажарилишига қараб ой ва чорак якуни бўйича қўшимча ҳамда мукофот пуллари белгилаш;

е) автомобиль транспорти ҳайдовчиларининг тариф ставкасига 1,228 миқдорида тармоқ коэффициент ҳамда малака даражаси учун иккинчи даражали ҳайдовчиларга Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасининг тегишли разряди бўйича ҳайдовчи базавий тариф ставкасининг - 10 фоизи миқдорида, биринчи даражали ҳайдовчиларга - 25 фоизи миқдорида қўшимча устама ҳақ тўланади.


3. Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи, Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси, Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари ташкилотларининг тегишли бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига қўшимча штат бирликлари, шу жумладан, бюджет маблағлари ҳисобига сақлаш кўзда тутилмаган штат бирликларини сақлаш, раҳбар ва ходимларга қуйидаги қўшимчалар тўлаш мумкин:

а) ташкилотнинг фаолият натижаларига ҳамда иш кўрсаткичлари бажарилишига қараб миллий боғ, қўриқхона ва ўрмон хўжаликлари раҳбарияти касаба уюшмаси ташкилоти билан келишган ҳолда ходимларга ой ва чорак якуни бўйича ходимлар ойлик иш ҳақининг бир бараваригача миқдорда, йил якуни бўйича ходимлар ойлик иш ҳақининг уч бараваригача миқдорда мукофотлар бериш;

б) Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни, Конституция куни, Наврўз, Янги йил ва ҳайит байрамлари учун ходимлар ойлик иш ҳақининг бир бараваригача миқдорда рағбатлантирилади;

в) ходим хизмат бурчини бажариш вақтида шикастланганда, жароҳат олган ёки майиб бўлган тақдирда - ходимга, шунингдек, ходим ўрмонларда ёнғинни ўчиришда ва хизматнинг бошқа турларини амалга оширишда қатнашиш жараёнида ҳалок бўлган ҳолларда унинг оиласига қонун ҳужжатларига мувофиқ йиллик ўртача иш ҳақининг камида олти баравари миқдорида бир йўла бериладиган тўловлар ва моддий ёрдам белгиланади;

г) зарур ҳолларда иш ҳақи фонди доирасида (кам таъминланган оилаларга, ходимнинг даволаниши учун, тўй, маърака, навбатдаги таътилга чиқишда ва бошқалар) ходимларга касаба уюшмаси билан келишган ҳолда моддий ёрдам пули тўланади;

д) ходимларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун йилда бир марта базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт бараваригача миқдорда пул маблағи тўланади.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 14 август












































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск