ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / Болалар, ёшлар ва аёллар ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.08.2018 й. 669-сон "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги "Yoshlar - kelajagimiz" жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.08.2018 й.

N 669




ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ИТТИФОҚИ

ҲУЗУРИДАГИ "YOSHLAR - KELAJAGIMIZ"

ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Yoshlar - kelajagimiz" Давлат дастури тўғрисида" 2018 йил 27 июндаги ПФ-5466-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ишсиз ва банд бўлмаган ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар ва мутахассисликларга профессионал ўқитиш юзасидан қисқа муддатли курслар сонини кўпайтириш ва сифатини ошириш бўйича чора-тадбирлар комплекси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига ва Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 16 августдаги

669-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ишсиз ва банд бўлмаган ёшларни меҳнат бозорида талаб

юқори бўлган касблар ва мутахассисликларга профессионал

ўқитиш юзасидан қисқа муддатли курслар сонини

кўпайтириш ва сифатини ошириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР КОМПЛЕКСИ

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш

механизми

Бажариш муддати

Масъуллар

Сарфла-

надиган

маблағ

миқдори*

Молиялаш-

тириш

манбалари

1.

Меҳнат бозорида эҳтиёж юқори бўлган ишчи касблар (мутахассисликлар)ни аниқлаш.

Ҳудудлар бўйича жорий, яқин, ўрта ва узоқ истиқболдаги меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунар ихтисосликларини аниқлаш. Бунда қуйидагиларни ҳисобга олиш:


1. Мавжуд хўжалик юритувчи субъектлардаги бўш (бўшайдиган) иш ўринлари;


2. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида ишга тушириладиган лойиҳаларда яратиладиган иш ўринлари;


3. Миллий ҳунармандчилик бўйича "Уста-шогирд" анъанаси асосида ўқитиш йўналишлари ва ҳажми;


4. Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг чет эллик иш берувчилар билан тузилган шартномаларига мувофиқ талаб этиладиган мутахассислик (ишчи касб)лар;


5. Норасмий сектор ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларидаги мутахассис (касб)ларга бўлган талаб.

2018 йил

август

ойидан

бошлаб доимий

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

2.

Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари сонини ва сифатини ошириш мақсадида нодавлат таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш ҳамда уларни молиялаштиришни кенгайтириш.

1. Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган, замонавий техника ва технологиялар, ўқув дастурлари асосида ўқитиш имкониятига ҳамда бошқа зарур шарт-шароитларга эга бўлган нодавлат таълим муассасалари билан ўзаро натижага йўналтирилган ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;


2. Ҳудудий аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан мазкур таълим муассасаларида мавжуд таълим йўналишлари, муддатлари ва ихтисосликлар тўғрисидаги маълумотларни ишсиз фуқаролар, айниқса ёшларнинг кенг оммасига етказиш бўйича чоралар кўриш;


3. Ҳудудий аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари йўлланмаси асосида юборилган ишсизларни, шу жумладан ёшларни касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун кетган харажатларни Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан молиялаштиришни кенгайтириш.

доимий

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Молия вазирлиги

Шартномага мувофиқ

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

3.

Ҳудудий аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари йўлланмаси асосида ишга жойлаштирилган ёхуд касбга ўқитишга йўналтирилган аҳолини ижтимоий заиф қатлами, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган оилалар аъзолари ва оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни ташкил этиш.

1. Аҳолини ижтимоий заиф қатламига мансуб шахсларни касбга ўқитишни қўллаб-қувватлашни белгилаб берувчи тартиб ишлаб чиқиш, бунда қуйидагиларни инобатга олиш:

а) ҳудудий аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари йўлланмаси асосида ишга жойлаштирилган аҳолини ижтимоий заиф қатлами, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган оилалар аъзолари ва оғир турмуш шароитида яшаётган аёлларни иш берувчи томонидан уларни малакасини оширишга кетадиган харажатларни энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баробаригача бўлган қисмини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан бир марталик субсидия сифатида молиялаштиришни ташкил этиш.

б) ҳудудий аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларидан рўйхатдан ўтган ишсизлар, айниқса кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизларни касбга қайта ўқитиш харажатларини молиялаштириш мақсадида касб-ҳунар таълими муассасаларига грант ажратиш.

2018 йил

сентябрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Молия вазирлиги, Касб-ҳунар

таълими маркази

Талабдан келиб чиқиб

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

4.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфидаги 14 та касб-ҳунар коллежлари базасида хорижий тажриба ва меҳнат бозори талабларидан келиб чиқиб ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшларни касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича курсларни ўз ичига олган замонавий марказларни ташкил этиш.

1. Ички ва ташқи меҳнат бозоридаги эҳтиёж таҳлили ҳамда ҳудуд хусусиятини инобатга олган ҳолда касб-ҳунар коллежлари базасида ташкил этиладиган ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ўқитиладиган касб (мутахассислик)лар рўйхатини шакллантириш;

2019 йил

февраль



Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Касб-ҳунар

таълими маркази

Лойиҳа смета ҳужжатлари асосида

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси

2. Белгилаб олинган ихтисосликлар бўйича касб-ҳунар коллежларининг мавжуд имкониятлари (устахона ва жиҳозлар, ётоқхона ва моддий-техника базасининг ҳолати, ишлаб чиқариш таълими усталарининг мавжудлиги)ни хатловдан ўтказиш ҳамда қўшимча талаб этиладиган жиҳоз ва зарур воситалар, қурилиш ва таъмирлаш ишлари ҳамда бошқа керакли шарт-шароитларни яратиш юзасидан таклиф ишлаб чиқиш;

2019 йил

март

3. Ушбу касб-ҳунар коллежлари базасида амалдаги таълимга халақит бермаган ҳолда ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини, шу жумладан ёшларни касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этишни назарда тутувчи тартиб ишлаб чиқиш.


2019 йил

июнь


5.

Энг яхши касб-ҳунар таълими муассасаси республика танлови ўтказиш.

1. Энг яхши касб-ҳунар таълими муассасаси республика танловини ўтказиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш;

2018 йил

октябрь


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Касб-ҳунар

таълими маркази

Ташкилий чора-тадбирлар режасида белгиланади

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари,

ҳомийлар маблағлари

2. Мазкур танловни ташкил этиш, ўтказиш ва ғолибларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаш;

ҳар ўқув

йилида

3. Ғолиблар томонидан жойларда мастер-класслар ташкил этиш.

доимий

6.

Ишчиларни малака даражаси, компететлиги ва кўникмаларини баҳолашнинг миллий тизимини жорий этиш.

1. Малака даражаси, компететлик ва кўникмаларини баҳолашнинг миллий тизими фаолияти тартибини белгилаб берувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигини малака даражасини баҳолаш хизматини кўрсатувчи субъектларни аккредитациядан ўтказиш бўйича масъул орган сифатида белгилаш.

2019 йил

январь


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Касб-ҳунар таълими маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Молия вазирлиги

Лойиҳа смета ҳужжатлари асосида

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари, Халқаро кредит ва грантлар

2. Тасдиқланган малака даражасига эга бўлган шахслар миллий реестри интернет-сайтини яратиш;


2019 йил

январь

3. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қошида касб-малака даражаси ва компетентлик бўйича Кенгаш ташкил этиш;


2019 йил

январь

4. Мазкур тизимни хориж тажрибаси асосида такомиллаштириб бориш бўйича амалий кўриш.


доимий

7.

Иш билан банд бўлмаган ёшларнинг касб-ҳунарга хоҳишини ва меҳнат йўналишларини аниқлаш учун ижтимоий тадқиқотлар ўтказилишини ташкил этиш.

1. Ишчи гуруҳини шакллантириш ва ижтимоий тадқиқот учун сўровнома ишлаб чиқиш;

2018 йил

октябрь


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Лойиҳа смета ҳужжатлари асосида

Ижрочилар

маблағлари

2. Ижтимоий тадқиқот ўтказиш режа жадвалини ишлаб чиқиш;


2018 йил

ноябрь

3. Ижтимоий тадқиқот ўтказиш ва якуний хулосаларни ишлаб чиқиш;

ҳар йили

4. Тадқиқот якунлари бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш

тадқиқот

якунидан

сўнг

8.

Ёшлар бандлигини таъминлашга, уларни касб-ҳунарга йўналтиришга қаратилган тарқатма материаллар (флаер, брошюралар) чоп этиш ва ҳудудларга тарқатиш

1. Ёшлар бандлигини таъминлашга, уларни касб-ҳунарга йўналтириш ва тадбиркорлик фаолиятига йўналтиришга қаратилган амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш;

2018 йил

октябрь


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,

Савдо-саноат палатаси,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Лойиҳа смета ҳужжатлари асосида

Ижрочилар

маблағлари

2. Ўз тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи, кенгайтирмоқчи бўлган ёшлар учун амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ берилган барча имтиёзларни умумлаштириш;

2018 йил

ноябрь

3. Ушбу жамланма маълумотларни ҳудудлардаги ёшларнинг кенг оммасига ва иш берувчиларга етказиш учун содда ва қулай бўлган инфографикалар, тақдимот материаллари ва қисқа видеороликлар ишлаб чиқиш;

2018 йил

декабрь

4. Тайёрланган маълумотларни оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва бошқа тарғибот тадбирлари орқали ёшлар ва иш берувчиларга етказиш.

доимий

9.

"Yoshlar - kelajagimiz" Давлат дастури доирасида кредит асосида молиялаштириладиган лойиҳа эгалари (ёш тадбиркорлар) учун тадбиркорлик кўникмаларини оширишга қаратилган ўқув курслари ташкил этиш.


1. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказидаги Ёшлар марказларида интернетга уланган компьютер жиҳозлари билан таъминланган ўқув хоналарини ташкил этиш;

2018 йил

декабрь


Савдо-саноат палатаси, Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази, Марказий банк


Ташкилий чора-

тадбирлар режасида белгиланади


Ижрочилар

Маблағлари


2. Муайян иш ўрнига эга бўлмаган, тадбиркорлик фаолиятини юритиш истагида бўлган ишсиз ёшларни Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази ва Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида ташкил этилаётган "Тадбиркорлик асослари" ўқув курсларига жалб қилиш;

2019 йилдан бошлаб

доимий


3. Тадбиркорликнинг турли йўналишлари бўйича махсус профессионал ўқув курсларида (паррандачилик, балиқчилик, сартарошлик, хизмат кўрсатиш ва ҳ.к.) ўқитиш ҳамда мазкур курсларни ташкил этиш учун олий таълим муассасаларининг, касб-ҳунар коллежларининг ўқитувчиларини, амалиётчи-мутахассисларни, муваффақиятга эришган тадбиркорларни ва чет эллик мутахассисларни жалб этишни йўлга қўйиш;

доимий

4. Ўқув курсини тамомлаган ёшларни Direktor.uz онлайн платформаси орқали "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари саводхонлигини ошириш" курсларида ўқитиш;

доимий

5. Direktor.uz онлайн платформаси орқали "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари саводхонлигини ошириш" курсларида ўз малакасини оширган ёшларни билимини тегишли онлайн сертификатлаш имтиҳонидан ўтказиш.

ўқув

курс-

ларидан

сўнг

  

*) Тасдиқланган смета харажатлари, тузилган шартнома ва бошқа сабабларга мувофиқ ажратиладиган маблағлар миқдори ва молиялаштириш манбаларига тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 18 август














































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск