Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар /

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги "Yoshlar - kelajagimiz" жамғармаси маблағларидан имтиёзли кредитлар ажратиш ва лизинг хизматларини кўрсатиш ҳамда тижорат банклари кредитлари бўйича кафилликлар бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.08.2018 й. 669-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 16 августдаги

669-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги

"Yoshlar - kelajagimiz" жамғармаси маблағларидан

имтиёзли кредитлар ажратиш ва лизинг хизматларини

кўрсатиш ҳамда тижорат банклари кредитлари

бўйича кафилликлар бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Yoshlar - kelajagimiz" Давлат дастури (кейинги ўринларда Давлат дастури деб аталади) доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги "Yoshlar - kelajagimiz" жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларидан кредитлар ажратиш ва лизинг хизматларини кўрсатиш ҳамда тижорат банклари кредитлари бўйича кафилликлар бериш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш комиссияси (кейинги ўринларда ҳудудий комиссия деб аталади) - тегишли ҳудудда Давлат дастурининг бажарилишини мувофиқлаштириш, тизимли мониторинг қилиш ва рўёбга чиқарилишига кўмаклашиш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бошчилигида ҳамда ички ишлар бошқарма (бўлим) бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман (шаҳар) кенгаши раиси, шунингдек, Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази бўлинмаси раҳбаридан иборат таркибда ташкил этиладиган комиссия;


тадбиркорлик субъектлари - Давлат дастури доирасида манзилли рўйхатга киритилган тадбиркорлик ва даромад келтирадиган меҳнат фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар тадбиркорлиги субъектлари (18 ёшга тўлган 30 ёшдан ошмаган ёшлар), 50 фоиз ва ундан кўпроқ муассислари ёшлардан иборат бўлган тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, яратиладиган иш ўринларининг 70 фоизидан кам бўлмаган қисмини 5 йил давомида ёшларни иш билан таъминлаш учун тақдим этиш мажбуриятини ўз зиммасига оладиган тадбиркорлик субъектлари, жумладан, хорижий инвесторлар;


манзилли рўйхат - ёшлар шуғулланиш истагини билдирган меҳнат фаолияти турини таҳлил қилиш, шунингдек, имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга бериш талабномаларини танлаб олиш натижалари бўйича ҳудудий комиссиялар томонидан шакллантириладиган ҳамда Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича республика комиссияси томонидан тасдиқланадиган тадбиркорлик субъектларининг бизнес лойиҳалари мажмуи;


тижорат банклари - Давлат дастури доирасида имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга бериш хизматларини кўрсатадиган "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ, "Ипак йўли" АИТБ, АТ "Халқ банки" ва "Ҳамкор банк" АТБ;

кредит линияси - тижорат банклари билан Жамғарма ўртасида тузилган шартномаларга асосан ёшларга имтиёзли кредит ва мол-мулкни лизингга бериш учун очилган кредит линиялари;


ишчи гуруҳ - ҳудудий комиссия томонидан тадбиркорлик субъектларининг бизнес лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида инвестициявий ва ижтимоий комплекслар ҳудудий органларининг, молиялаштирувчи тижорат банкларининг бириктирилган ходимлари, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда давлат солиқ инспекцияси ва Жамғарманинг туман (шаҳар) филиали ходимидан иборат таркибда ташкил этилган гуруҳ.


3. Жамғарма Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича республика комиссиясининг (кейинги ўринларда республика комиссияси деб аталади) ишчи органи ҳисобланади.



2-БОБ. МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТЛАРНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


4. Давлат дастури доирасида имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга олиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


5. Ҳудудий комиссия ишчи гуруҳ билан биргаликда ҳар йили октябрь ойига қадар ҳар бир хонадонни уйма-уй юриш орқали Давлат дастури доирасида имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга олиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектларининг дастлабки рўйхатини шакллантиради.


6. Ҳудудий комиссия тижорат банклари билан биргаликда шакллантирилган тадбиркорлик субъектларининг дастлабки рўйхатига мувофиқ лойиҳаларни ҳар йили 1 ноябрга қадар қуйидаги мезонларга асосан ўрганиб чиқади:

лойиҳанинг ҳисоб-китоблари асосланганлиги ҳамда иқтисодий самарадорлиги;

лойиҳани амалга ошириш имкониятлари ва етарлича шароит мавжудлиги;

лойиҳани амалга ошириш юзасидан имтиёзли кредитларни қайтариш бўйича мажбуриятларни мол-мулк гарови, суғурта ташкилотлари кафолати, учинчи шахс кафиллиги билан таъминланиши, шунингдек, Жамғарманинг кафиллигига бўлган эҳтиёжи;

лойиҳани ҳақиқатдан ҳам тадбиркорлик субъекти лойиҳа ташаббускори эканлиги, унинг бизнес кўникмаларга ва лойиҳанинг ўзига хос жиҳатлари бўйича тўлиқ тушунчага эга эканлиги;

лойиҳанинг мазкур Низомнинг 24 ва 34-бандлари талабларига мувофиқлиги;

лойиҳани амалга оширишда юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ва унинг бошқа муҳим жиҳатларини ўрганади.


7. Ҳудудий комиссиялар томонидан манзилли рўйхатга киритиш учун лойиҳалар танлаб олинишида қуйидагиларга устуворлик берилади:

ишсиз ёшлар сони кўп бўлган маҳаллаларда амалга ошириладиган лойиҳаларга;

бошқа лойиҳаларга нисбатан кўпроқ иш ўрни яратиладиган лойиҳаларга;

инновацион ва стартап лойиҳаларга;

кам таъминланган оилалар аъзоси бўлган ёшларга;

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёшларга;

бола тарбиялаётган ёлғиз ёш ота ёки оналарга;


8. Зарур ҳолларда, ҳудудий комиссия лойиҳа ташаббускорини таклиф этган ҳолда лойиҳанинг тақдимоти ўтказилишини ташкил қилиши мумкин.


9. Тадбиркорлик субъектининг лойиҳаси бўйича тижорат банкининг кредит қўмитаси (комиссияси) имтиёзли кредит ва мол-мулкни лизингга бериш бўйича хулоса тақдим этади.


10. Ҳудудий комиссия тижорат банкларининг кредит қўмиталари (комиссиялари) томонидан тақдим этилган хулосаларга асосан туман (шаҳар)да реализация қилинадиган самарали лойиҳаларни манзилли рўйхатини шакллантиради ва мазкур Низомга 2-иловадаги шаклга мувофиқ расмийлаштиради ҳамда ҳар йили 10 ноябрга қадар Жамғармага тақдим этади.


11. Жамғарма ҳудудий комиссиялар томонидан тақдим этилган манзилли рўйхатларни ҳар йили 1 декабрга қадар туман (шаҳар)лар кесимида умумлаштириб, Жамғарманинг кейинги йил учун молиялаштириш прогноз параметрлари доирасида кўриб чиқади ва таҳлил қилади ҳамда тасдиқлаш учун республика комиссиясига киритади.


12. Тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхати республика комиссияси томонидан ҳар йили 25 декабрга қадар тасдиқланади.


13. Тасдиқланган манзилли рўйхат 3 кун ичида тижорат банкларига ҳамда Жамғармага тақдим этилади. Жамғарма тасдиқланган манзилли рўйхатни олганидан сўнг 5 иш куни ичида уни ҳудудий комиссияларига етказилишини ҳамда ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминлайди.

Ҳудудий комиссияларга тасдиқланган манзилли рўйхат келиб тушган кундан бошлаб 10 кун ичида мазкур рўйхатга киритилган тадбиркорлик субъектлари (лойиҳа ташаббускорлари)ни хабардор қилади.


14. Тасдиқланган манзилли рўйхатга мувофиқ лойиҳаларнинг реализация қилинганлиги ҳудудий комиссиялар томонидан ҳар чоракда ўрганилиб, лойиҳаларни амалга оширишда юзага келаётган муаммолар ҳал этиб борилади.

Шунингдек, заруратга кўра манзилли рўйхатда белгиланган муддатда амалга оширилмаган лойиҳалар ўрнига ҳудудий комиссиялар томонидан аниқланган бошқа истиқболли лойиҳаларни тасдиқланган параметрлар доирасида молиялаштиришни инобатга олган ҳолда манзилли рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Жамғармага таклифлар киритади.


15. Жамғарма ҳудудий комиссияларнинг манзилли рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларини умумлаштиради, кўриб чиқади ва заруратга кўра натижаси бўйича республика комиссиясига киритади.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР АЖРАТИШ ВА

МОЛ-МУЛКНИ ЛИЗИНГА БЕРИШНИНГ

УМУМИЙ ТАРТИБИ


16. Жамғарма маблағларидан имтиёзли кредитлар ажратиш ва лизинг хизматларини кўрсатиш тижорат банклари ҳамда тижорат банклари томонидан жалб қилинган лизинг хизматини кўрсатувчи ташкилотлар орқали манзилли рўйхатга асосан амалга оширилади.


17. Манзилли рўйхатдаги лойиҳаларни молиялаштириш учун Жамғарма билан тижорат банки ўртасида 5 йил муддатгача йиллик 5 фоиз ставка билан молиявий ресурслар ажратиш тўғрисида шартнома (кейинги ўринларда бош келишув деб аталади) имзоланади.


18. Бош келишувда тижорат банки Жамғарма маблағларидан манзилли рўйхатга киритилган лойиҳаларнигина молиялаштириш учун фойдаланиши қатъий белгиланади.


19. Манзилли рўйхатдаги лойиҳалар тижорат банкларининг кредит қўмиталари (комиссиялари) томонидан имтиёзли кредит ва мол-мулкни лизингга бериш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг молиялаштирилади.


20. Тадбиркорлик субъектига имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга бериш тижорат банклари томонидан 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга 12 ойгача имтиёзли давр билан 2019 йил 31 декабргача йиллик 7 фоиз ставкада (бунда тижорат банки маржаси 2 фоизни ташкил этади), 2020 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасида, 2021 йил 1 январдан бошлаб эса тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда белгиланадиган ставкаларда амалга оширилади.

Бунда, кредит ва мол-мулк лизингидан фойдаланиш муддати ва имтиёзли даври лойиҳаларнинг бизнес режасига асосан белгиланади.

Манзилли рўйхатга киритилган қиймати икки миллиард сўмдан юқори бўлган лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг ижобий хулосаси олингандан сўнг молиялаштирилади.


21. Имтиёзли кредитлар ва мол-мулк лизинги учун ажратилган маблағлар тижорат банкларининг алоҳида ҳисобварақларда юритилади.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА КРЕДИТ ЛИНИЯСИ

ҲИСОБИДАН ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР

АЖРАТИШ ВА РАСМИЙЛАШТИРИШ

ТАРТИБИ


22. Жамғарма маблағларидан имтиёзли кредитлар тадбиркорлик субъектларига тадбиркорликни йўлга қўйиш ёки ривожлантириш мақсадлари учун ажратилади.


23. Имтиёзли кредитлар қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида берилади.


24. Жамғарма маблағларидан имтиёзли кредитлар ажратиш мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


25. Имтиёзли кредитлар қуйидаги мақсадларга ажратилмайди:

аввал олинган кредитлар ёки бошқа ҳар қандай қарзларни қайтаришга;

спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари, шунингдек, чилим ва электрон сигареталар ишлаб чиқаришга;

савдо-воситачиликни амалга оширишга;

умумий овқатланиш ташкилотларининг айланма маблағларини шакллантиришга;

ишлаб чиқариш мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни сотиб олишга;

маъмурий харажатларни тўлашга, жумладан хизмат автомобиллари таъминотига;

тиражли, бир лаҳзали ва рақамли лотореяларни ташкил этишга, шунингдек ушбу мақсадлар учун ускуналар харид қилишга.


26. Айланма маблағларни тўлдиришга имтиёзли кредитлар тадбиркорлик субъектларига 18 ой муддатгача ажратилади.

27. Тадбиркорлик субъектлари кредит олиш учун тижорат банкига ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

бизнес режа;

кредитлар қайтарилиши бўйича мажбуриятни таъминлашга доир ҳужжатлар;

паспорт нусхаси - юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини юритаётганлар учун.

Юридик шахс мақомига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари юқоридаги тегишли ҳужжатлар билан бирга давлат солиқ инспекциясига охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия балансини (1-сон шакл), 90 кундан ортиқ муддатдаги қарзларга доир солиштириш далолатномаларини, молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботни (2-сон шакл) тижорат банкига тақдим этади, янги ташкил этилган юридик шахслар бундан мустасно.


28. Имтиёзли кредитларни қайтариш бўйича мажбуриятлар мол-мулк гарови, суғурта ташкилотлари кафолати, учинчи шахс кафиллиги, жумладан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги "Yoshlar - kelajagimiz" жамғармасининг кафиллиги (кредит ҳажмининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда) ҳамда қонун ҳужжатларида ва тижорат банкининг ички кредит сиёсатида белгиланган бошқа усулларда таъминланиши мумкин.


29. Тижорат банклари ўзларининг ички кредит сиёсатига мувофиқ таъминланмаган имтиёзли кредит (эътимодли кредит) бериш ҳақида қарор қабул қилишлари мумкин.


30. Имтиёзли кредит ажратиш бўйича тадбиркорлик субъектининг аризаси тижорат банки томонидан уч иш куни ичида кўриб чиқилади ва натижаси бўйича кредит ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида асослантирилган қарор қабул қилинади.


31. Имтиёзли кредит ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда бир иш куни ичида тадбиркорлик субъекти ва тижорат банки ўртасида кредит шартномаси имзоланади.


32. Кредит бериш асослантирилган ҳолда рад этилган тақдирда, тижорат банки тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни ичида бу ҳақда тадбиркорлик субъектини ҳамда ҳудудий комиссияни ёзма шаклда хабардор қилади.


33. Жамғарма ресурслари ҳисобидан имтиёзли кредит ажратишда тижорат банкининг маълум бир филиалида маблағлар етишмаган тақдирда бошқа бир филиалида мавжуд маблағлар тижорат банкининг ҳудудий бўлинмаси томонидан туман ва шаҳар филиалларига қайта тақсимланиши мумкин.



5-БОБ. ЖАМҒАРМА КРЕДИТ ЛИНИЯСИ

ҲИСОБИДАН ЛИЗИНГ ХИЗМАТЛАРИНИ

КЎРСАТИШ ШАРТЛАРИ


34. Мол-мулкни лизингга бериш ва лизинг хизматларини кўрсатиш учун маблағлар ажратиш тадбиркорлик субъектларига тадбиркорликни йўлга қўйиш ёки ривожлантириш мақсадлари учун ажратилади.


35. Тижорат банклари томонидан лизинг хизматлари қуйидаги мақсадларга кўрсатилмайди:

мелиорация техникаси, машиналари ва енгил автотранспорт воситаларини харид қилишга;

спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари, шунингдек, чилим ва электрон сигареталар ишлаб чиқариш ускуналарини харид қилишга;

тиражли, бир лаҳзали ва рақамли лотореяларни ташкил этиш учун ускуналар харид қилишга.


36. Тадбиркорлик субъектлари имтиёзли асосда лизингга мини-технологиялар ҳамда ихчам асбоб-ускуналар сотиб олиш учун тижорат банкларига ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

лизинг объектининг техник-иқтисодий кўрсаткичлари тўғрисида маълумотлар;

имтиёзли лизингнинг бутун муддати учун пул оқими прогнози кўрсатилган бизнес-режа;

тадбиркорлик субъектининг рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ инспекциясининг баланс қабул қилинганлиги тўғрисидаги ёзув мавжуд бўлган охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси, дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисидаги маълумотнома, шунингдек 90 кундан ортиқ муддатдаги қарздорлик бўйича таққослаш далолатномалари (янги ташкил этилган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритаётган оилавий тадбиркорлик субъектлари  ҳамда деҳқон хўжаликлари бундан мустасно).


37. Лизинг бўйича молиявий ижарага олинган мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиши, йўқолиши, ўғирланиши, шикастланиши, бузилиши ва барвақт эскириши хавфи билан боғлиқ бўлган тарздаги ҳар қандай етказилиши мумкин бўлган зарардан лизинг объектини суғурталаш тарафларнинг келишувига биноан суғурталанади. Бундай келишув бўлмаган тақдирда, тадбиркорлик субъекти лизинг объекти суғуртаси учун жавобгар бўлади.


38. Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат банклари орқали лизинг хизматларини кўрсатиш Ўзбекистон Республикасининг "Лизинг тўғрисида"ги Қонуни ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



6-БОБ. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА

ЖАМҒАРМА   ТОМОНИДАН   ТИЖОРАТ

БАНКЛАРИНИНГ КРЕДИТЛАРИ БЎЙИЧА

КАФИЛЛИК БЕРИШ ШАРТЛАРИ


39. Тижорат банки томонидан тадбиркорлик субъектига ажратиладиган кредитларни қайтариш мажбуриятлари бўйича таъминот сифатида кредит суммасининг 50 фоизигача, аммо 1 млрд. сўмдан ошмаган миқдорда Жамғарма кафиллиги берилиши мумкин.


40. Жамғарма томонидан тақдим этиладиган кафилликларнинг умумий миқдори Жамғарма жами маблағларининг 25 фоизидан ошмаслиги керак.


41. Кафиллик бериш бўйича Жамғарма хизматлари пулли ҳисобланади. Жамғарманинг кафиллиги берилганлиги учун тадбиркорлик субъектларидан миллий валютада кафиллик суммасининг 1 (бир) фоизи миқдорида бир марталик воситачилик ҳақи ундирилади.


42. Жамғарма кафиллиги тадбиркорлик субъектларига улар қуйидаги шартларга мос келганда берилади:

тадбиркорлик субъекти лойиҳада ўзининг 25 фоиздан (оилавий тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно) кам бўлмаган улуши билан иштирок этса;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган ҳолда фаолиятини амалга ошираётган бўлса;

тижорат банклари кредитлари бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлиги бўлмаса.


43. Тадбиркорлик субъектининг имтиёзли кредит олиш мақсадида тижорат банкига тақдим этган ҳужжатларида кредит қайтарилиши бўйича мажбуриятни таъминлаш Жамғарма кафиллиги назарда тутилган бўлса, тижорат банки томонидан тадбиркорлик субъектининг ҳужжатлари ушбу Низомнинг 41-бандидаги шартларга мослиги билан бир вақтда ўрганиб чиқилади ва натижаси бўйича:

ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда тижорат банки бир кун муддатда тадбиркорлик субъектидан етишмаётган ахборотни (ҳужжатни) талаб қилади;

тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва лойиҳанинг молиявий-иқтисодий самарадорлигини қонунчиликда белгиланган тартиб-таомиллар ҳамда ички кредит сиёсатига мувофиқ баҳолайди.

Кредит ажратиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда тижорат банки тадбиркорлик субъектининг Жамғарма кафиллигини олиш учун аризаси илова қилинган ўз хулосасини бош тижорат банкига икки кун муддатда юборади ҳамда бу ҳақда тадбиркорлик субъектига маълум қилади.

Тижорат банки кредит ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган ҳолатда тадбиркорлик субъектига Жамғарма кафиллиги учун рад этишнинг асосли сабаблари кўрсатилган ёзма жавоб юборади.


44. Бош тижорат банки ҳужжатларни олгач, икки иш кунида зарур ҳужжатлар ва улар бўйича умумлаштирилган ахборотни кўриб чиқади ҳамда Жамғармага тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитлар бўйича Жамғарма кафиллигини тақдим этиш учун юборади.


45. Жамғарма томонидан Жамғарма кафиллигини олиш учун бош тижорат банки томонидан юборилган ҳужжатлар тўплами қабул қилингандан сўнг уч иш куни мобайнида:

тақдим этилган ҳужжатларни текширади, заруратга кўра, бир иш куни мобайнида бош тижорат банкидан етишмаётган ахборотни (ҳужжатларни) сўраб олади;

умумлаштирилган маълумотларни ушбу Низом талабларига мувофиқлигини текширади;

кафиллик олиш учун ариза маъқулланган тақдирда тижорат банкини хабардор қилади.


46. Ҳужжатлар кафиллик олиш учун талабларга мос келмаган тақдирда Жамғарма бош тижорат банки ва Жамғарманинг туман (шаҳар) филиалига икки иш куни мобайнида қабул қилинган қарор ҳақида асосли сабабларни ёзма равишда кўрсатиб хабарнома юборади ва тақдим этилган ҳужжатларни қайтаради.


47. Кафиллик олиш учун ариза маъқуллангач:

тижорат банки ва тадбиркорлик субъекти ўртасида кредит шартномаси;

Жамғарманинг туман (шаҳар) филиали, тижорат банки ва тадбиркорлик субъекти ўртасида кафиллик шартномаси тузилади.

Бунда кафиллик шартномасини Жамғарма номидан Жамғарманинг туман (шаҳар) филиали раҳбари имзолайди. Тижорат банки ва тадбиркорлик субъекти ўртасида тузилган кредит ва кафиллик шартномаларининг нусхаси, шунингдек кредитни қайтариш жадвали Жамғармага юборилади.


48. Жамғарманинг берилган кафилликлар бўйича тижорат банки олдидаги мажбуриятлари қуйидаги ҳолатларда бекор қилинади:

кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар берилган кафиллик суммаси бўйича тўлиқ қайтарилганда;

жамғарма томонидан кафиллик бўйича тўловлар амалга оширилганда;

тадбиркорлик субъекти кредит маблағларини бошқа субъектга Жамғарманинг ёзма равишдаги рухсатисиз берганда;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда.


49. Жамғарма кафиллик портфелининг қисман ёки тўлиқ ҳажмини суғурта йўли билан қоплаш ҳуқуқига эга. Бунда суғурта йўли билан қоплаш бўйича сарф-харажатлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


50. Кафилликка эга бўлган тадбиркорлик субъекти Жамғармага кредит бўйича жорий қарзни қайтарганидан сўнг такроран мурожаат қилишга ҳақли.



7-БОБ. ЖАМҒАРМАНИНГ ТАҚДИМ ЭТИЛГАН

КАФИЛЛИКЛАР БЎЙИЧА МАЖБУРИЯТЛАРНИ

БАЖАРИШ ТАРТИБИ


51. Тадбиркорлик субъекти кредитни қайтарганда ва кредит бўйича ўз мажбуриятларини имкон қадар камайтирганда, биринчи навбатда, Жамғарма кафиллигидан кредит бўйича қайтарилган суммага мутаносиб равишда озод этилади (таъминотдан чиқарилади). Бунда тадбиркорлик субъекти томонидан ажратилган кредит бўйича таъминот сифатида тақдим этилган мулк Жамғарма таъминоти тўлиқ қопланганидан сўнг имтиёзли кредитларни қайтариш бўйича мажбуриятлардан озод этилади.


52. Тадбиркорлик субъекти асосий қарз ва ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўлаш билан боғлиқ мажбуриятларни кредит шартномасида белгиланган муддатларда бажармаса ёки тегишли равишда бажармаса, ёхуд мажбуриятлар 10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда бажарилмаса ёки тегишли равишда бажарилмаса, тижорат банки қонунчиликда белгиланган тартибда унга ёзма талаблар қўяди.


53. Тадбиркорлик субъекти кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган санадан (тегишли равишда бажармаганда) бошлаб, тижорат банки 90 календарь кун давомида тадбиркорлик субъектидан кредит бўйича асосий қарзнинг қайтарилмаган суммасини олиш, ундан фоизларни ундириш ҳамда кредит шартномасида кўзда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариши учун барча оқилона ва юзага келган вазиятда мумкин бўлган чоралар кўришга мажбур, жумладан:

тадбиркорлик субъектининг ҳисоб рақамидаги маблағни унинг рухсатисиз олиб қўйиш;

гаров предметини ундириш ва таъминот бўйича талаблар қўйиш (Жамғарма кафиллиги бундан мустасно).


54. Муддатлар тугагач ва мазкур Низомнинг 52-бандида назарда тутилган барча зарур тартиб-таомиллар бажарилгандан сўнг кредит шартномасида белгиланган тартибда тижорат банки олдидаги қарз суммаси қайтарилмаса тижорат банки Жамғармага қуйидагилар қайд этилган талабларни қўяди:

кафиллик шартномаси реквизитлари (шартнома тузилган сана, рақами, банк ва Жамғарма кафил бўлган тадбиркорлик субъекти номи);

кафиллик шартномаси билан таъминланадиган кредит шартномаси реквизитлари (шартнома тузилган сана, рақами ва бошқалар);

кредит бўйича асосий қарз ва ҳисобланган фоизлар суммасига бўлинган талаблар ҳажми;

тадбиркорлик субъектининг шартнома бўйича бажармаган мажбуриятлари ҳажми бўйича жавобгарликнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, Жамғарманинг кафиллик шартномаси бўйича молиявий жавобгарлик ҳажмини ҳисоблаш;

тижорат банкининг Жамғарма томонидан тўланадиган маблағлар ўтказилиши лозим бўлган тўлов реквизитлари кўрсатилган ҳисоб рақами;

тижорат банки талабларини қаноатлантириш муддатлари.


55. Талаб Бош тижорат банкининг ваколатли вакили томонидан имзоланиши ва тижорат банки муҳри билан тасдиқланиши лозим.


56. Ушбу талабга қуйидагилар илова қилинади:

талабни (эътирозни) имзолайдиган шахс ваколатини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси;

тадбиркорлик субъектининг ҳисобланган қарзи ва Жамғарма молиявий масъулиятининг ҳисобланган ҳажми;

тадбиркорлик субъектининг тижорат банки олдида қарздорлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;

тижорат банкининг тадбиркорлик субъектига йўллаган талабининг (эътирози) нусхаси;

тижорат банки мазкур Низомнинг 51-бандида қайд этилган тадбиркорлик субъектига нисбатан чоралар кўргани ва тегишли ишларни амалга оширганини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотнома.

Тижорат банкининг Жамғармага нисбатан талаби (эътирози) қайд этилган барча ҳужжатлар бош тижорат банкининг ваколатли вакили томонидан тасдиқланиб, тижорат банки муҳри билан мустаҳкамланиши лозим.


57. Жамғарма тақдим этилган талабни унинг берилган кафилликка ва илова қилинган ҳужжатларга мувофиқлиги бўйича кўриб чиқади. Кўриб чиқиш кафиллик шартномасида назарда тутилган муддатларда амалга оширилади.


58. Жамғарма талаблар ва илова қилинган ҳужжатлар кафиллик шартномаси шартларига мос келмаган ҳолатларда тижорат банкига кафиллик суммасини тўлаш ҳақидаги талабни бажаришни рад этиш ҳуқуқига эга.

Эътирозлар билдирилган тақдирда Жамғарма тижорат банкидан талаб келган санадан бошлаб, уч иш куни мобайнида тижорат банкига мавжуд барча эътирозлар кўрсатилган хатни юборади.


59 Жамғарма эътирозлар билдирилмаганда тижорат банки кўрсатган ҳисоб рақамга маблағ ўтказиши шарт. Жамғарма тижорат банки талаблари асосида ва кафиллик шартномасига мувофиқ тижорат банкига кредитнинг тўланмаган қисми бўйича кафиллик шартномасида кўрсатилган мажбуриятлар суммасидан ошмайдиган миқдорда маблағ тўлайди.


60. Жамғарма мажбуриятлари у тижорат банкига маблағ ўтказган пайтдан бажарилган ҳисобланади.


61. Жамғарма кафиллик бўйича тўловларни тўлагандан сўнг тижорат банки билан биргаликда харажатларни тадбиркорлик субъектининг бошқа ликвид мулки ҳисобидан регресс тартибда, жумладан, судга мурожаат қилиш орқали қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.



8-БОБ. МОНИТОРИНГ ЎТКАЗИШ


62. Тижорат банклари томонидан Жамғарма маблағларидан ажратилган имтиёзли кредит ва мол-мулк лизингидан фойдаланиш қонун ҳужжатларига мувофиқ доимий мониторинг қилиб борилади.

Кредит ва лизинг шартномасига асосан кредит ва лизингдан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, тижорат банки кредит ва лизинг суммаси, шунингдек, унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин қайтариб олишга ҳамда шартномада белгиланган шартлар асосида жарима белгилашга ҳақлидир.


63. Манзилли рўйхат доирасида тадбиркорлик субъектига ажратилган молиявий маблағлардан мақсадсиз фойдаланилганлиги ҳолати аниқланса ҳудудий комиссиялар, Жамғарманинг туман (шаҳар) филиаллари ва тегишли тижорат банклари мазкур маблағларни ўз вақтида тўлиқ қайтариш чораларини кўради. Агар тадбиркорлик субъекти томонидан Жамғарма маблағларидан ажратилган молиявий маблағларни, шунингдек етказилган зарарни ихтиёрий равишда қоплаш рад этилган ҳолларда уларни мажбурий ундириш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ судга мурожаат қилади.



9-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


64. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



"Yoshlar - kelajagimiz" Давлат дастури доирасида

имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга олиш

истагини билдирган тадбиркорлик субъектлари

томонидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг

манзилли рўйхатини шакллантириш

СХЕМАСИ

    

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

        

1-босқич

Ёшлар тадбиркорлигини

ривожлантириш туман (шаҳар) комиссиялари, ишчи гуруҳ

Ҳар бир хонадонни уйма-уй юриш орқали Давлат дастури доирасида имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга олиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектларининг дастлабки рўйхатини шакллантириш.

ҳар йили

октябрь ойига қадар



2-босқич

Ёшлар тадбиркорлигини

ривожлантириш туман

(шаҳар) комиссиялари


Тижорат банклари

1. Шакллантирилган тадбиркорлик субъектларининг дастлабки рўйхатига мувофиқ лойиҳаларни ўрганиб чиқиш.


2. Имтиёзли кредит ва мол-мулкни лизингга бериш бўйича кредит қўмитаси (комиссияси)нинг хулосасини тақдим этиш.

ҳар йили

1 ноябрга қадар




3-босқич

Ёшлар тадбиркорлигини

ривожлантириш туман

(шаҳар) комиссиялари


Тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини ўрганиш натижаларига кўра туман (шаҳар)да реализация қилинадиган самарали лойиҳаларни манзилли рўйхатини шакллантириш, расмийлаштириш ҳамда Жамғармага тақдим этиш.

ҳар йили

10 ноябрга қадар





4-босқич

"Yoshlar - kelajagimiz"

жамғармаси

Ҳудудий комиссиялар томонидан тақдим этилган манзилли рўйхатларни туман (шаҳар)лар кесимида умумлаштириб Жамғарманинг кейинги йил учун молиялаштириш прогноз параметрлари доирасида кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш ҳамда тасдиқлаш учун республика комиссиясига киритиш.

ҳар йили

1 декабрга қадар





5-босқич

Ёшлар тадбиркорлигини

ривожлантириш республика

бўйича комиссияси


1. Тадбиркорлик субъектларининг туман (шаҳар)ларда реализация қилинадиган лойиҳаларининг манзилли рўйхатини тасдиқлаш.


2. Тасдиқланган манзилли рўйхатни имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга беришни молиялаштириш учун тижорат банкларига ҳамда Жамғармага тақдим этиш.


ҳар йили

25 декабрга қадар



манзилли рўйхат

тасдиқлангандан сўнг

уч кун ичида



6-босқич


"Yoshlar - kelajagimiz"

жамғармаси


Тасдиқланган манзилли рўйхатни ҳудудий комиссияларига етказилишини ҳамда ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминлаш.

манзилли рўйхатни олгандан сўнг беш иш куни ичида







7-босқич

Ёшлар тадбиркорлигини

ривожлантириш туман

(шаҳар) комиссиялари

Тасдиқланган манзилли рўйхатга киритилган тадбиркорлик субъектлари (лойиҳа ташббускорлари)ни хабардор қилиш.

манзилли рўйхат келиб тушган кундан бошлаб ўн кун ичида

  


8-босқич

Ёшлар тадбиркорлигини

ривожлантириш туман

(шаҳар) комиссиялари

1. Тасдиқланган манзилли рўйхатга мувофиқ лойиҳаларнинг реализация қилинганлиги ҳолатини ўрганиш.


2. Манзилли рўйхатда белгиланган муддатда амалга оширилмаган лойиҳалар ўрнига ҳудудий комиссиялар томонидан аниқланган бошқа истиқболли лойиҳаларни тасдиқланган параметрлар доирасида молиялаштиришни инобатга олган ҳолда манзилли рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Жамғармага таклифлар киритиш.


ҳар чоракда



заруратга кўра




 

9-босқич

"Yoshlar - kelajagimiz"

жамғармаси

Ҳудудий комиссияларнинг манзилли рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларини умумлаштириш, кўриб чиқиш ва натижаси бўйича республика комиссиясига киритиш.

заруратга кўра

   





Низомга

2-ИЛОВА



"Ёшлар - келажагимиз" Давлат дастури доирасида

_________________ тумани (шаҳри)дареализация

қилинадиган тадбиркорлик лойиҳаларининг

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ


Лойиҳа ташаб-

бускори

Лойиҳа номи

Лойиҳа умумий қий-

мати, млн.

сўм

шундан:

Ажратиладиган банк

кредитининг таъминот

билан таъминланганлиги,

шундан

Лизинг объек-

ти

Лизинг қий-

мати, млн.

сўм

Хизмат кўрса-

тувчи банк

Кредит /лизинг ажра-

тиш муддати

Ишга туши-

риш муд-

дати

Янги иш ўрин-

лари

ўз маблағи, млн.

сўм

банк кредити, млн.

сўм

хорижий инвес-

тициялар (минг АҚШ доллари)

лойиҳа ташаб-

бускори томонидан тақдим этиладиган таъминот миқдори (фоизда)

"Ёшлар - келажагимиз" жамғар-

масидан сўраладиган кафиллик миқдори (фоизда)
























    

    

Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ___________ туман (шаҳар) комиссияси раиси


имзо

Ф.И.Ш.






Комиссия аъзоси

имзо

Ф.И.Ш.









Комиссия аъзоси

имзо

Ф.И.Ш.









Комиссия аъзоси

имзо

Ф.И.Ш.






Низомга

3-ИЛОВА



"Yoshlar - kelajagimiz" жамғармаси маблағлари

данимтиёзли кредитлар ажратиш

СХЕМАСИ

        

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар




1-босқич

Тадбиркорлик субъекти

Манзилли рўйхатга мувофиқ имтиёзли кредитлар ажратишни сўраб тижорат банкига тегишли ҳужжатларни тақдим этиш.

тасдиқланган

манзилли рўйхат

бўйича хабардор

қилинганидан сўнг





2-босқич

Тижорат банки


Имтиёзли кредит ажратиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш.

ариза келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида

3-босқич


Тижорат банки,

тадбиркорлик субъекти



Тижорат банки

1. Имтиёзли кредит ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, тадбиркорлик субъекти ва тижорат банки ўртасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кредит шартномасини тузиш.


2. Имтиёзли кредит ажратиш асослантирилган ҳолда рад этилган тақдирда, тадбиркорлик субъектига ҳамда ҳудудий комиссияга бу ҳақда ёзма равишда хабар бериш.


бир иш куни ичида


4-босқич

Тижорат банки

Шартномага мувофиқ имтиёзли кредит ажратиш.

шартномада

белгиланган муддатда

5-босқич

Тижорат банки


Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш туман (шаҳар) комиссиялари

Жамғарма маблағларидан ажратилган имтиёзли кредитдан фойдаланишнинг бутун муддати давомида мониторинг ўтказиш.

Шунингдек, ишчи гуруҳлар билан биргаликда Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилаётганлиги устидан мониторинг ўтказиш ва мониторинг давомида лойиҳаларни амалга оширишда юзага келаётган муаммоларни ҳал этиб бориш.

     

доимий



ҳар чоракда


6-босқич


Ёшлар тадбиркорлигини

ривожлантириш туман (шаҳар)

комиссиялари, Жамғарманинг

туман (шаҳар) филиаллари,

тижорат банклари

   

Манзилли рўйхат доирасида тадбиркорлик субъектига ажратилган молиявий маблағлардан мақсадсиз фойдаланилганлиги ҳолати аниқланса, мазкур маблағларни ўз вақтида тўлиқ қайтариш чораларини кўриш. Агар тадбиркорлик субъекти томонидан Жамғарма маблағларидан ажратилган молиявий маблағларни, шунингдек етказилган зарарни ихтиёрий равишда қоплаш рад этилган ҳолларда уларни мажбурий ундириш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ судга мурожаат қилиш.

      


заруратга кўра

  

  

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 18 август




















































Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск