ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта таълим. Мактабдан ташқари таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.08.2018 й. 666-сон "Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.08.2018 й.

N 666




ДАВЛАТ УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИ ЎҚУВЧИЛАРИНИ ЗАМОНАВИЙ

ЯГОНА МАКТАБ ФОРМАСИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларининг кийиниш маданияти ва тартиб-интизомга амал қилиш кўникмаларини мустаҳкамлаш, саломатликларини муҳофаза қилиш учун тегишли шарт-шароитлар яратиш, маънавий ва жисмоний соғлом авлодни камол топтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасининг 2018/2019 ўқув йили давомида давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар учун замонавий ягона мактаб формасини (кейинги ўринларда мактаб формаси деб юритилади) жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар:

давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасининг шакллари 1-иловага мувофиқ;

давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки, ўқувчиларнинг давлат умумий ўрта таълим муассасасига 1-иловага мувофиқ тасдиқланган шакллардаги ягона мактаб формаси босқичма-босқич жорий этилади.

4. "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси мактаб формасини ишлаб чиқарувчи ташкилотларни белгилашда уларнинг технологик жиҳатдан ишлаб чиқариш имкониятлари ва ҳудудий жойлашувини (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудида) инобатга олган ҳолда мактаб формасини ишлаб чиқарувчи ташкилотлар рўйхатини ҳудудлар бўйича шакллантирсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси билан биргаликда мактаб формаси савдосини ташкил қилиш мақсадида республиканинг ҳар бир туман (шаҳар) марказида аҳолига қулай жойларда мактаб формасини ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг савдо шохобчаларини ташкил этсинва уларнинг жойлашиш манзилларини оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги мактаб формасининг белгиланган стандартларга, санитария қоидалари нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ сифатли тўқимачилик маҳсулотларидан тайёрланиши устидан назорат ўрнатсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб мактаб формасининг давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ихтиёрий жорий қилинишига кўмаклашсин;

ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар орасида давлат умумий ўрта таълим муассасаларига мактаб формасида келишнинг афзалликлари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб борсин.


8. Тижорат банкларига аҳолининг мактаб формаларини харид қилиши учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган фоиз ставкаси бўйича қисқа муддатли (олти ойдан кам бўлмайдиган) истеъмол кредитлари ажратиш тавсия этилсин.


9. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, мактаб формаси жорий қилинишининг ўқувчилар ўртасида ижтимоий тенгликни мустаҳкамлашга ва сифатли таълим-тарбия олиш учун шароит яратишга хизмат қилиши оммавий ахборот воситаларида, жумладан, ижтимоий роликлар орқали мунтазам ва кенг ёритиш тавсия этилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Б.О. Саидов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 15 августдаги

666-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари

учун замонавий ягона мактаб формаларининг шакллари



1-6-синфлар учун

Баҳорги - кузги

Қишки

Т.р

Кийимлар

Ранги

Мато таркиби

Изоҳ

1.

Кўйлак

oқ

100% пахта

Оддий классик бичимда тикилган, енги калта вариантда ҳам тикилади.

2.

Нимча

кўк, кўк катак

65% пахта,

35% полиэстер

Ўғил болалар нимчасининг олд тарафида кўк катак матодан фойдаланилган, қиз болалар нимчасининг ёнида ёлғон чўнтак тикилган.

3.

Шим

кўк

65% пахта,

35% полиэстер

Шимнинг олд қисмида стрелка ва икки ёнида чўнтаклари бор. Шим кийиб юрилганида оёқнинг тўпиғи ёпиқ ҳолатда бўлиши таъминланиши шарт.

4.

Юбка

кўк катак

65% пахта,

35% полиэстер

Трапеция шаклида тикилган ва ён қисмида тўртта йиғма мавжуд. Юбка кийиб юрилганида тиззадан тепасини тўлиқ ёпиши ва тиззадан пастга кўпи билан 8 сантиметргача узайтирилиши мумкин.

5.

Енгил куртка

кўк

65% пахта,

35% полиэстер

Эркин бичимда тикилган, ёқа ва манжет қисмида резина материал ва икки ёнида чўнтаклари бор.


7-11-синфлар учун

Баҳорги - кузги

Қишки

Т.р

Кийимлар

Ранги

Мато таркиби

Изоҳ

1.

Кўйлак

оқ

70% пахта,

30% полиэстер

Классик услубда тикилган, енги узун ва калта вариантларда тикилади.

2.

Нимча

тўқ кўк

45% пахта,

55% полиэстер

Ўғил болаларнинг нимчасида икки қатор тугма ва қизларникида бир қатор тугма мавжуд.

3.

Шим

тўқ кўк

45% пахта,

55% полиэстер

Шимнинг олд қисмида стрелка ва икки ёнида чўнтаклари бор. Шим кийиб юрилганда оёқнинг тўпиғи ёпиқ ҳолатда бўлиши таъминланиши шарт.

4.

Юбка

тўқ кўк

45% пахта,

55% полиэстер

Тиззадан юқори бўлмаган, классик услубда тикилган. Юбка кийиб юрилганида тиззадан тепасини тўлиқ ёпиши ва тиззадан пастга кўпи билан 12 сантиметргача узайтирилиши мумкин.

5.

Пиджак

тўқ кўк

45% пахта,

55% полиэстер

Классик услубда тикилган, рельеф виточкалари ва чўнтаклари мавжуд.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 16 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 20 август, 33-сон, 679-модда
















































Время: 0.0245
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск