Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Экология жамғармалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.04.2004 й. 162-сон "Оролбўйи генофондини муҳофаза қилиш хайрия жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.04.2004 й.

N 162



ОРОЛБЎЙИ ГЕНОФОНДИНИ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШ ХАЙРИЯ ЖАМҒАРМАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Оролбўйи экологиясини яхшилаш, аҳолиси соғлиғини мустаҳкамлаш ва атроф табиий муҳитини муҳофаза қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, 1-иловага мувофиқ бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, банклар, халқаро ташкилотлар, жамоат ташкилотлари ва тузилмаларнинг Оролбўйи генофондини муҳофаза қилиш хайрия жамғармасини ташкил этиш ҳамда уларнинг Жамғарма муассислари сифатида қатнашиши тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

минтақани барқарор ривожлантиришнинг асосий шарти сифатида Оролбўйи аҳолиси соғлиғини сақлаш ва атроф табиий муҳитини муҳофаза қилиш масалалари бўйича тизимли дастурлар ва лойиҳалар ишлаб чиқишни ташкил этиш ва уларни амалга ошириш;

соғлиқни сақлаш минтақавий тизимини такомиллаштиришда, аҳолининг, айниқса болалар ва аёлларнинг соғлиғи даражасини оширишда, санитария-эпидемиология вазиятини яхшилашда, кундалик ҳаётга оилавий саломатлик маданиятини жорий этишда ёрдам кўрсатиш;

атроф табиий муҳит, шу жумладан Оролбўйи наботот ва ҳайвонот дунёсини соғломлаштириш ҳамда муҳофаза қилиш муаммоларини ҳал этишга жамоатчиликни жалб этиш;

минтақанинг биологик рангбаранглигини сақлашда ва тиклашда фаол иштирок этиш;

юқорида кўрсатиб ўтилган муаммолар ва вазифаларни ҳал қилишга халқаро ташкилотларни кенг жалб этиш.


3. Қуйидагилар:

Оролбўйи генофондини муҳофаза қилиш хайрия жамғармасининг Ҳомийлик кенгаши таркиби 2-иловага мувофиқ;

Жамғарманинг ходимлари сони 5 нафар бўлган ижро этувчи дирекцияси тузилмаси 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

бюджетдан ташқари маблағлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг, Ҳукуматга қарашли ва Ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро ташкилотларнинг, ҳомийларнинг ҳомийлик маблағлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади.

5. Япония, Жанубий Корея, Ҳиндистон ва Туркия ҳукуматларидан Оролбўйидаги экологик аҳволни яхшилаш учун тушган 513854 АҚШ доллари миқдоридаги маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг таклифига кўра белгиланган тартибда Жамғармага берилиши маълумот учун қабул қилинсин.


6. Қуйидагиларга:

а) Жамғарма муассисларига - бир ой муддатда Жамғарма уставини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш тавсия этилсин;

б) Жамғарманинг Ҳомийлик кенгашига:

Жамғарма олдида турган вазифаларни ҳал этишга манфаатдор давлат, жамоат тузилмаларининг ва Ҳукуматга қарашли бўлмаган тузилмаларнинг, шунингдек халқаро ташкилотларнинг жалб этилишини таъминлаш;

Орол денгизи ва Оролбўйи зонасининг биологик рангбаранглигини сақлаш, аҳоли соғлиғини мустаҳкамлаш, болаларни спорт билан шуғулланишга кенг жалб қилиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, минтақада тарқалган касалликларнинг олдини олиш, аҳолининг яшаш ва турмуш шароитларини яхшилаш, давлатнинг мақсадли дастурларини бажариш бўйича вазифаларнинг бажарилишини таъминловчи аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш;

Жамғарманинг моддий-техник ва молиявий базасини мустаҳкамлашда уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;

Жамғарма маблағларидан мақсадли, қонуний ва самарали фойдаланилиши устидан қатъий назоратни таъминлаш;

Жамғармани Ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилот сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишда кўмаклашиш;

Нукус ва Урганч шаҳарларида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва Хоразм вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарларига Жамғарма бўлимларига жамоатчилик асосида раҳбарлик қилишни юклаган ҳолда, Жамғарма бўлимларини очиш тавсия этилсин.


7. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, жамоат ташкилотлари билан биргаликда Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан мақсадли фойдаланиш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармаси, UzGEF агентлиги Оролбўйи генофондини муҳофаза қилиш хайрия жамғармаси фаолиятини ташкил этишда фаол иштирок этсинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 3 апрелдаги

162-сон қарорига

1-ИЛОВА



Оролбўйи генофондини муҳофаза қилиш

хайрия жамғармаси муассислари

ТАРКИБИ

1.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


2.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги


3.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


4.

Иқтисодиёт вазирлиги


5.

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси


6.

Молия вазирлиги


7.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси


8.

"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси


9.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси


10.

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси


11.

Навоий кон-металлургия комбинати


12.

"Агробанк" АТБ

13.

"Ўзсаноатқурилишбанк"


14.

"Ўзмиллийбанк"


15.

"Ипотека" - банк"

16.

"Қишлоқ қурилиш банк" АТБ

17.

"Асака" банки


18.

UzGEF агентлиги


19.

Оролни қутқариш халқаро жамғармаси


20.

"Ўзметкомбинат" бирлашмаси


21.

"Олмалиқ кон-металлургия комбинати" очиқ акциядорлик жамияти






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 3 апрелдаги

162-сон қарорига

2-ИЛОВА



Оролбўйи генофондини муҳофаза қилиш

хайрия жамғармаси Ҳомийлик кенгаши

ТАРКИБИ

1.

Азимов Р.С.

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Кенгаш раиси


2.

Азизхўжаев А.А.

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Кенгаш раисининг ўринбосари

3.

Инамова С.Т

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Кенгаш раисининг ўринбосари

4.

Назиров Ф.Ғ.

- Соғлиқни сақлаш вазири


5.

Нурмуродов М.Б.

- Молия вазири


6.

Алихонов Б.Б.

- Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи


7.

Бегалиев С.

- Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири


8.

Обидов О.О.

- Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири


9.

Боймуратов А.Ж.

- "Агробанк" АТБ бошқарувининг раиси

10.

Рустамов Қ.Қ.

- "Ўзсаноатқурилишбанк" бошқаруви раиси


11.

Мирхўжаев З.С.

- "Ўзмиллийбанк" бошқаруви раиси


12.

лавозимига кўра

- "Соғлом авлод учун" хайрия жамғармаси раиси


13.

Шодиметов Ю.

- "Экосан" халқаро хайрия жамғармаси раиси


14.

Гиниятуллин Р.А.

- UzGEF агентлиги директори


15.

Азизов А.А.

- "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси раиси


16.

Кучерский Н.И.

- Навоий кон-металлургия комбинати бош директори


17.

Қурбонов Ш.Э.


- Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири, Кенгаш котиби





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 3 апрелдаги

162-сон қарорига

3-ИЛОВА



Оролбўйи генофондини муҳофаза қилиш хайрия

жамғармаси ижро этувчи дирекциясининг

ТУЗИЛМАСИ

Директор

1

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш масаласи бўйича бош мутахассис

1

Аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича бош мутахассис

1

Ҳомийлар билаш ишлаш ва Жамғарма маблағларини бошқариш бўйича етакчи мутахассис

1

Бухгалтер

1

Ҳаммаси - 5 штат бирлиги.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 14-сон, 168-модда.







































Время: 0.1563
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск