ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Мактабгача таълим муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.2018 й. 681-сон "Давлат-хусусий шерикчилик асосида замонавий мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.08.2018 й.

N 681




ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЧИЛИК

АСОСИДА ЗАМОНАВИЙ МАКТАБГАЧА

ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Мактабгача таълим хизматлари нодавлат секторини янада ривожлантириш, болаларнинг мактабгача таълим тизимига кенгроқ қамраб олинишини таъминлаш ҳамда мактабгача таълим соҳасидаги давлат-хусусий шерикчилиги учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда "Little Tots" МЧЖнинг (кейинги ўринларда хусусий шерик деб аталади) Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 13-мавзеда жойлашган Юнусобод тумани халқ таълими бўлимига қарашли бинони (кейинги ўринларда объект деб аталади), унинг негизида хусусий шерик томонидан давлат-хусусий шерикчилик асосида замонавий нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш бўйича инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан, истисно тариқасида, танлов ўтказмасдан "ноль" харид қиймати бўйича сотиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ўн кун муддатда белгиланган тартибда хусусий шерик билан объект негизида замонавий нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш бўйича давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида битим тузилишини таъминласин. Битимда хусусий шерикка жумладан қуйидаги инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар юкланиши назарда тутилсин:

ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар тарбияланувчиларини ва мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлими томонидан юбориладиган муайян миқдордаги тарбияланувчиларни ўқитиш, улар учун ота-оналар тўловини имтиёзли шартларда (ҳудуддаги давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган миқдордан ортиқ бўлмаган ҳажмда) ўрнатиш;

объектни реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун камида 6 млрд. сўм миқдорда инвестиция киритиш;

камида 45 та янги иш ўринларини яратиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда Юнусобод тумани халқ таълими бўлимини бошқа бинога жойлаштириш чорасини кўрсин.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 25 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 27 август, 34-сон, 696-модда









































Время: 0.2123
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск