ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг - ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 26.08.2018 й. 688-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 26 августдаги

688-сон қарорига

3-ИЛОВА



Маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг - ёшлар

масалалари бўйича маслаҳатчиларни моддий

рағбатлантириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом фуқаролар йиғинлари раисларининг - ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларни (кейинги ўринларда маслаҳатчи деб аталади) моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.

2. Маслаҳатчиларни моддий рағбатлантириш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


3. Фуқаролар йиғинлари раисларининг - ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларнинг фаолиятини баҳолаш ва моддий рағбатлантириш бўйича ҳар бир туманда (шаҳарда) ушбу Низомга 2-иловада келтирилган намунавий таркибда комиссия (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) шакллантирилади.

4. Моддий рағбатлантириладиган маслаҳатчилар комиссия томонидан ташкил этиладиган танлов (кейинги ўринларда танлов деб аталади) асосида аниқланади.

Комиссия томонидан танловда ҳар бир туман ва шаҳардан уч нафардан ғолиб бўлган маслаҳатчиларга олти ой давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробари миқдорида моддий рағбатлантириш пули тўлаб борилади.

5. Маслаҳатчиларга тўланадиган моддий рағбатлантириш маблағларининг 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари "Спорт" махсус ҳисоб рақами, 40 фоизи Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармаси, 40 фоизи Ўзбекистон футбол ассоциацияси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


2-БОБ. ТАНЛОВ ҒОЛИБИНИ

АНИҚЛАШ МЕЗОНЛАРИ


6. Комиссия томонидан ташкил этиладиган танлов ғолибларини аниқлаш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:

ёшлар ўртасида футбол, оммавий спорт мусобақалари ташкил этилганлиги;

маҳаллаларда ёшлар, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликларнинг олдини олиш, ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилашга қаратилган тарғибот тадбирлари, давра суҳбатлари ташкил этилганлиги;

ёшлар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар, соҳа мутахассислари иштирокида маҳалла ёшлари учун бизнес тренинглар ташкил этилганлиги;

таълим муассасалари ўқувчилари давоматини яхшилашга қаратилган тадбирларда иштирок этганлик;

туман (шаҳар) ва ҳудудий миқёсда ташкил этилган спорт мусобақалари, кўрик-танловларда маҳалла ёшларининг иштироки таъминланганлиги, шунингдек, уларнинг эришган ютуқлари;

фуқаролар йиғинининг вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссиясининг фаолият самарадорлиги ҳамда ёшлар ўртасида содир этилган жиноятлар кўрсаткичининг кескин камайиши.

Комиссия томонидан танлов ғолибларини аниқлашда маслаҳатчилар эришган (амалга оширган) бошқа ишлар ҳам инобатга олинади.



3-БОБ. ЁШЛАР МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА

МАСЛАҲАТЧИЛАРНИ МОДДИЙ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ТЎЛОВИНИ

ТАЙИНЛАШ ТАРТИБИ


7. Танловда иштирок этиш истагини билдирган маслаҳатчилар ҳар йили январь ва июль ойларининг 15-кунига қадар комиссияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ариза;

паспорт нусхаси;

2 дона 3х4 см ўлчамли рангли фотосурат;

охирги йилнинг ҳар чорак якуни бўйича ушбу Низомнинг 6-бандида санаб ўтилган мезонларга мувофиқ амалга оширилган ишлар бўйича маълумот, видео ва фотолавҳалар, эришилган ютуқлар юзасидан диплом, сертификат ва фахрий ёрлиқлар нусхалари;

маҳалла ҳудудида яшовчи вояга етмаганлар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг охирги бир йилда камайганлиги ёки содир этилмаганлиги бўйича профилактика инспектори томонидан тақдим этиладиган ҳамда фуқаролар йиғини раиси томонидан тасдиқланадиган маълумот.


8. Маслаҳатчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар комиссия томонидан беш кун мобайнида ўрганиб чиқилади ва ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ баҳоланиб, танлов ғолиблари аниқланади.


9. Танлов ғолибларига комиссия қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир иш куни мобайнида хабар берилади.


10. Танлов якунлари эълон қилингандан сўнг 5 иш кунида моддий рағбатлантириш маблағлари ушбу Низомнинг 5-бандида белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармалари ҳисоб варақларига ўтказиб берилади.

11. Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармалари томонидан моддий рағбатланиш учун ажратилган маблағлар танловда ғолиб деб топилган маслаҳатчиларга ҳар ойнинг учинчи кунигача белгиланган тартибда тўланади.

12. Моддий рағбатлантириш тўлови тегишли туман (шаҳар) комиссиясининг қарори билан тўхтатилади. Ҳисобот даврида моддий рағбатлантириш тўлови бўйича ишлатилмай қолган маблағлари олиб қўйилмай, кейинги даврга ўтказилади ва ушбу Низомда кўзда тутилган мақсадларга сарфланади.


13. Қуйидагилар моддий рағбатлантириш тўлови тўхтатилишига асос бўлади:

лавозимидан озод этилганда;

белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган тақдирда;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотган тақдирда;

унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган тақдирда;

соғлиғининг ҳолатига ёки бошқа узрли сабабларга кўра узоқ вақт мобайнида маслаҳатчилик вазифасини бажаришга қодир бўлмай қолган тақдирда;

вафот этганда ёки суднинг қарори билан вафот этган деб эълон қилинган тақдирда.

Моддий рағбатлантириш тўлови тўхтатилиши маслаҳатчидан олдин тўланган тўловлар қайтариб олинишига асос бўлмайди.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


14. Маслаҳатчиларни моддий рағбатлантириш юзасидан келиб чиқадиган низоли масалалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


15. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Фуқаролар йиғинлари раисларининг

ўринбосарлари - ёшлар масалалари бўйича

маслаҳатчиларни рағбатлантириш

СХЕМАСИ

     

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар номи

Бажариш муддати

1-босқич

Маслаҳатчи

Туман (шаҳар) комиссиясига ариза билан мурожаат этади.

ҳар йили январь ва июль ойларининг 15-кунига қадар


2-босқич

Туман (шаҳар)

комиссияси

Туман (шаҳар) комиссияси рағбатлантириш учун тавсия этилган номзодлар ҳужжатларини кўриб чиқади ва маслаҳатчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, танлов ғолибларини аниқлайди.

5 кун




3-босқич

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Футбол ассоциацияси

Маслаҳатчиларни моддий рағбатлантириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармалари банк ҳисобрақамига тегишли маблағларни ўтказади.

5 иш куни

 

4-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармалари

Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармалари томонидан моддий рағбатлантириш учун ажратилган маблағларни танловда ғолиб деб топилган маслаҳатчиларга белгиланган тартибда тўлайди.

Ҳар ойнинг

10-кунига қадар

        





Низомга

2-ИЛОВА



Фуқаролар йиғинлари раисларининг

ўринбосарлари - ёшлар масалалари бўйича

маслаҳатчиларнинг фаолиятини баҳолаш ва моддий

рағбатлантириш бўйича комиссиянинг намунавий

ТАРКИБИ

лавозими бўйича

-

туман (шаҳар) ҳокими, Комиссия раҳбари

лавозими бўйича

-

Туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, Комиссия раҳбарининг ўринбосари

лавозими бўйича

-

туман (шаҳар) ички ишлар бўлими бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари

лавозими бўйича

-

жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи

лавозими бўйича

-

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгаши раиси, Комиссия котиби

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 27 август















































Время: 0.2040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск