ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандартлари / 11. 11-сон БҲМС "Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишларга харажатлар /

11-сон БҲМС "Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишларга харажатлар" (АВ томонидан 28.12.1998 й. 581-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирлиги томонидан 03.12.1998 й. 64-сон билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.12.1998 й.

N 581




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

03.12.1998 й.

N 64



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ

МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


11-СОН БҲМС


ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ВА ТАЖРИБА-КОНСТРУКТОРЛИК

ИШЛАБ ЧИҚИШЛАРГА ХАРАЖАТЛАР

УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Бухгалтерия ҳисобининг ушбу миллий стандарти (БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий тартибга солиш тизимининг бир қисми ҳисобланади.



МАҚСАД


2. Ушбу стандартнинг мақсади илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларига харажатларни бухгалтерияда ҳисобга олиш усулини белгилашдан иборат. Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишларига харажатларни ҳисобга олишнинг асосий масаласи бундай харажатларни актив ёки харажат сифатида тан олишдан иборат. Уларни актив ёки харажат деб тан олишнинг мезонлари молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш асосларида белгилаб қўйилган.



АМАЛ ҚИЛИШ СОҲАСИ


3. Ушбу стандарт илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишларига харажатларни ҳисобга олиш чоғида қўлланилади.


4. Ушбу стандарт қазиб олиш тармоқларида нефть, газ, минерал конларни қидириш ва уларни ишлаб чиқиш бўйича харажатларга нисбатан қўлланилмайди. Бироқ у мазкур тармоқлардаги бошқа тадқиқотлар ва ишланмаларга нисбатан қўлланилади.


5. Хўжалик юритувчи субъект контрактга мувофиқ бошқа хўжалик юритувчи субъект учун тадқиқотлар ўтказиши ва ишланмалар билан шуғулланиши мумкин. Контракт шартларига кўра тадқиқотлар ва ишланмалар билан боғлиқ бўлган барча харажатлар ва фойдалар бошқа субъектга ўтказилса ёки ўтказиладиган бўлса, бу фаолиятни амалга оширадиган хўжалик юритувчи субъект ”Товар-моддий захиралар” БҲМС ёки "Капитал қурилишга пудрат шартномалари" БҲМСга мувофиқ харажатларни ҳисобга олиб боради. Бу фаолиятдан бўладиган хатарларни зиммасига оладиган ва келадиган даромадларни оладиган хўжалик юритувчи субъект ушбу харажатларни стандарт маълумотларига мувофиқ ҳисобга олади.


6. Агар хўжалик юритувчи бошқа субъект билан тузилган контракт шартлари бўйича илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари билан боғлиқ харажатлар ва даромадлар бошқа хўжалик юритувчи субъектга ўтказилмаса ёки кейинчалик ҳам ўтказилмаса, у ҳолда илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмалари билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъект ўз харажатларини ушбу стандартга мувофиқ. ҳисобга олиб боради.



АТАМАЛАР


7. Бу стандартда фойдаланилган атамалар:

Илмий тадқиқот ишлари - янги илмий ёки техник билимлар ва ғояларни олиш мақсадида ўтказиладиган янги ва режали изланишлар.

Тажриба-конструкторлик ишлари - янги ёки жиддий тарзда яхшиланган материаллар, механизмлар, маҳсулотлар, технологиялар, тизимлар ёки хизматларни режалаштириш ёхуд лойиҳалаштириш учун, уларни тижорат мақсадларида ишлаб чиқариш ёки фойдаланишдан олдин, илмий тадқиқот ишлари натижаларини ёки бошқа билимларни қўллаш.


8. Илмий тадқиқот фаолиятига қуйидагилар киради:

8.1. Янги билимлар олишга қаратилган фаолият;

8.2. Илмий тадқиқотлар натижаларини ёки бошқа билимларни қўлланиш йўлларини излаш;

8.3. Муқобил технологиялар ёки маҳсулотларни излаш;

8.4. Янги ёки анча яхшиланган маҳсулот ёки муқобил технологияни ишлаб чиқиш;

8.5. Ва бошқалар.


9. Тажриба-конструкторлик фаолиятига қуйидагилар киради:

9.1. Муқобил технологиялар ёки маҳсулотларни баҳолаш;

9.2. Тажриба намуналари ва моделларини лойиҳалаштириш. уларни ясаш ва синаб кўриш;

9.3. Янги технологияларни қўлланиб, асбоблар, қисқич мосламалари, қуйилма қолиплар ва матрицаларни ишлаб чиқиш;

9.4. Миқёслари бўйича тижорат ишлаб чиқариши мақсадларга мўлжалланмаган экспериментал қурилмаларни лойиҳалаштириш, ясаш ва синаб кўриш;

9.5. Ва бошқалар.


10. Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик фаолияти билан чамбарчас боғлиқ бўлган, лекин улар қаторига қўшилмайдиган фаолият турлари:

10.1. Ишлаб чиқаришнинг дастлабки босқичида муҳандислик жиҳатидан қўллаб-қувватлаш;

10.2. Ишлаб чиқариш жараёнида сифатни назорат қилиш, жумладан маҳсулотни ҳар куни синаб кўриш;

10.3. Ишлаб чиқариш жараёнида вужудга келадиган носозликларни бартараф этиш;

10.4. Мавжуд маҳсулотни янгилашга, кенгайтиришга ёки бошқа йўл билан сифатини яхшилашга қаратилган кундалик саъй-ҳаракатлар;

10.5. Ва бошқалар.



ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ВА ТАЖРИБА-КОНСТРУКТОРЛИК

ИШЛАБ ЧИҚИШЛАРИ ХАРАЖАТЛАРИ ТАРКИБИ


11. Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишлари харажатларига илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган ёки асосли равишда фаолиятнинг бу турларига киритилиши мумкин бўлган барча харажатлар киритилади.


12. Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишларига қуйидаги харажатлар киритилади:

12.1. Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишлари билан банд бўлган ходимларга иш ҳақи тўлаш ва бошқа тўловлар бўйича харажатлар;

12.2. Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишлари чоғида фойдаланиладиган материаллар ва хизматлар қиймати;

12.3. Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишларида мазкур активлардан фойдаланиш чоғида асосий воситаларнинг эскириши;

12.4. Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишлари билан бевосита боғлиқ бўлган қўшимча харажатлар;

12.5. Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишларида мазкур активлардан қандай фойдаланилса, шу даражадаги патентлар ва лицензиялар амортизацияси ва бошқа шу сингари харажатлар.


13. Реализация харажатлари илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишлари харажатларига киритилмайди.



ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ВА ТАЖРИБА-КОНСТРУКТОРЛИК

ИШЛАБ ЧИҚИШЛАРГА ХАРАЖАТЛАРНИНГ ТАН ОЛИНИШИ


14. Илмий тадқиқот ишлаб чиқишларга харажатлар шу харажатлар қилинган ҳисобот давридаги харажат сифатида тан олинади ва кейинги даврда актив деб тан олинмаслиги лозим.


15. Тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишларга харажатлар, агар улар 16-параграфда кўрсатилган активни тан олиш мезонларини қаноатлантирмаса, шу харажатлар қилинган ҳисобот давридаги харажатлар сифатида тан олинади.

Дастлаб харажат сифатида тан олинган тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишларга харажатларни кейинги ҳисобот даврларида активлар сифатида тан олмаслик керак.


16. Тажриба-конструкторлик ишланмалари харажатлари қуйидаги мезонларга жавоб берган тақдирдагина актив сифатида тан олинади:

16.1. Маҳсулот ёки жараён аниқ белгиланган, маҳсулот ёки жараёнга тегишли харажатлар алоҳида аниқланиши ва ишончли тарзда ўлчаниши мумкин;

16.2. Маҳсулот ёки жараённи техникавий жиҳатдан амалга ошириш мумкинлигини намойиш қилиш мумкин бўлади;

16.3. Хўжалик юритувчи субъект маҳсулот ёки технологияни ишлаб чиқариш, сотиш ёки ундан фойдаланишни мўлжаллайди;

16.4. Маҳсулот ёки технология учун бозорнинг мавжудлиги ёки уни сотиш ўрнига субъект ичида фойдаланилган тақдирда унинг субъектга фойда келтириши намойиш қилиниши мумкин бўлади;

16.5. Лойиҳани ниҳоясига етказиш ва бозорга чиқариш ёки маҳсулотни, технологияни қўлланиш учун етарли ресурсларнинг ёки уларни намойиш қилиш имкониятининг мавжудлиги.


17. Актив деб тан олинган тажриба-конструкторлик ишларининг харажатлари қуйидагилар чиқариб ташлангандан сўнг тегишли бўлажак даромадлар ҳисобидан қопланадиган миқдордан ошмаслиги лозим:

- тажриба-конструкторлик ишларига кейин қилинадиган харажатлар;

- тегишли ишлаб чиқариш харажатлари;

- маъмурий харажатлар ва маҳсулотни сотиш чоғида бевосита қилинган харажатлар.


18. Лойиҳанинг тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишларга харажатлари актив деб ҳисоблаш талабларига жавоб берганлиги туфайли бу харажатлар хўжалик юритувчи субъект ана шу харажатлар натижасида келгусида иқтисодий наф олишини аниқлаш учун етарли бўлмагани сабабли актив деб тан олиш мезонларига мос келмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишларга харажатлари шу харажатлар амалга оширилган даврдаги харажатлар деб эътироф этилади ва кейинги даврда актив деб тан олинмайди.



ТАЖРИБА-КОНСТРУКТОРЛИК ИШЛАРИ

ХАРАЖАТЛАРИ АМОРТИЗАЦИЯСИ


19. Актив деб тан олинган тажриба-конструкторлик ишлари харажатлари миқдори амортизация қилиниши ва мунтазамлилик асосида харажат деб тан олиниши керак. Бундай ҳолларда субъект қуйидагиларга асосланади:

19.1. Маҳсулот ёки технологияни сотиш ёки ундан фойдаланишдан келадиган даромадлар ёки бошқа манфаатларга;

19.2. Маҳсулот ёки технологияни сотиш ёхуд ундан фойдаланиш кўзда тутилган даврга.

Амортизация маҳсулот ёки технология сотишга ёки фойдаланишга тайёр бўлган пайтдан бошланади.


20. Актив деб тан олинган тажриба-конструкторлик ишлари харажатларининг амортизация қилинадиган суммасини қуйидаги муддатларнинг энг қисқаси даврида мунтазам асосда тақсимлаш лозим бўлади:

20.1. Активнинг хизмат муддати;

20.2. У дастлаб тан олинган вақтдан бошлаб беш йил давомида.


21. Айрим ҳолатларда тажриба-конструкторлик ишларига қилинган харажатлар натижасида олинган иқтисодий наф хўжалик юритувчи субъект бошқа активларни ишлаб чиқариши чоғида сарфланиб кетади ва харажат сифатида тан олинмайди. Бундай ҳолатда мазкур харажатлар амортизацияси бошқа актив қийматининг бир қисмини ташкил этади ва баланс қийматига киритилади. Масалан, илгари актив деб ҳисобланган тажриба-конструкторлик ишлари харажатлари ишлаб чиқариш товар-моддий захиралари қийматига киритилиши мумкин ("Товар-моддий захираларни ҳисобга олиш" 4-сон БҲМС). Бошқа активларнинг баланс қийматига киритилган тажриба-конструкторлик ишлари харажатлари шу тариқа ана шу активларнинг бошқа харажатлари қилинган пайтдаги харажатлар деб тан олинади.



ТАЖРИБА-КОНСТРУКТОРЛИК ИШЛАРИ

ХАРАЖАТЛАРИНИНГ КАМАЙТИРИЛИШИ


22. Лойиҳа бўйича тажриба-конструкторлик ишлари харажатлари миқдорини тажриба-конструкторлик ишларига кейин бўладиган харажатларни, тегишли ишлаб чиқариш харажатларини, маъмурий харажатларни ва маҳсулот ёки технологияни бевосита реализация қилиш чоғида қилинган, лекин келажакдаги даромадлар ҳисобидан қопланмайдиган харажатларни ҳисобга олиб, амортизация қилинмаган қолдиқ миқдоригача камайтириш лозим бўлади.

Тажриба-конструкторлик ишланмаларига амортизация қилинмаган харажатлар қолдиги, агар бу харажатлар уларни 16-бандда келтирилган актив деб ҳисоблаш мезонларига жавоб бермаса, ҳисобдан чиқариб ташланиши лозим. Тўла ёки қисман ҳисобдан чиқариб ташланган миқдорни мазкур қисман ёки тўла ҳисобдан чиқариб ташлаш амалга оширилган даврдаги харажат деб тан олиш лозим бўлади.


23. 22-параграфга мувофиқ қисман ёки тўла ҳисобдан чиқариб ташланган тажриба-конструкторлик ишлари харажатларини, тўла ёки қисман ҳисобдан чиқариб ташлашга олиб келган воқеа ёки вазият тугагандан сўнг ва янги воқеа ҳамда вазият келажакда мавжуд бўлишига ишончли далил мавжуд бўлган ҳолларда қайтадан тиклаш лозим. Қайта тикланган миқдорни, 17-параграфга мувофиқ тўла ёки қисман ҳисобдан чиқариб ташланмаган бўлса, амортизация сифатида тан олиниши мумкин бўлган миқдорга камайтириш керак. Қайта тикланган миқдорни шу давр харажати сифатида тан олинган тажриба-конструкторлик ишлари харажатларининг камайтирилган миқдори сифатида эътироф этиш лозим.



ОЧИБ КЎРСАТИШ


24. Молиявий ҳисоботлар қуйидагиларни очиб бериши керак:

24.1. Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишларини амалга ошириш харажатлари учун қабул қилинган ҳисоб сиёсатини;

24.2. Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларига ҳисобот давридаги харажат сифатида тан олинган харажатлар миқдорини;

24.3. Фойдаланилган амортизация усулларини;

24.4. Қабул қилинган фойдали хизмат муддати ёки амортизация меъёрларини;

24.5. Ҳисобот даврининг бошида ва охирида тажриба-конструкторлик ишларига амортизация қилинмаган харажатлар қолдиғини, бунда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

24.5.1. 16-бандга мувофиқ. актив деб тан олинган тажриба-конструкторлик ишларига қилинган харажатлар;

24.5.2. 19 ва 22-бандларга мувофиқ харажат деб тан олинган тажриба-конструкторлик ишларига қилинган харажатлар;

24.5.3. Бошқа активлар ҳисобига ўтказилган тажриба-конструкторлик ишларига қилинган харажатлар;

24.5.4. 23-бандга мувофиқ равишда қайта тикланган тажриба-конструкторлик ишлари харажатлари.



ЎТКАЗИШ ҚОИДАЛАРИ


25. Ушбу стандартнинг қабул қилиниши ҳисоб сиёсатида ўзгариш бўлишига олиб келадиган ҳолатларда хўжалик юритувчи субъект ўз молиявий ҳисоботини "Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот" деб аталган 3-сон БХМСга мувофиқ равишда тузатиши лозим. Шу билан бир вақтда хўжалик юритувчи субъект тажриба-конструкторлик ишларига ушбу стандарт кучга кирган вақтдан кейин қилинган харажатларнигина 16-бандда санаб ўтилган мезонларга жавоб берган тақдирда актив сифатида акс эттириши лозим.






























Время: 0.1979
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск