ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2000-2001 й.й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.04.1998 й. ПФ-1988-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

16.04.1998 й.

N ПФ-1988



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ

ВА БАЪЗИЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


"Божхона тарифи тўғрисида", "Давлат божхона хизмати тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ва Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси қабул қилинганлиги муносабати билан:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1-иловага мувофиқ фармонлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2-иловага мувофиқ баъзи фармонларига ўзгартиришлар киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                         И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

1998 йил 16 апрелдаги

ПФ-1988-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган фармонлари

РЎЙХАТИ


1. "Тери хом ашёсини республикадан олиб чиқиб кетишни тақиқлаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 20 декабрдаги ПФ-1023-сон Фармони.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экспорт қилиш тақиқланган буюмлар ва маҳсулотларнинг олиб чиқиб кетилишига қарши курашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1996 йил 4 январдаги ПФ-1354-сон Фармони.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экспорт қилиш тақиқланган буюмлар ва маҳсулотларни олиб чиқиб кетишга қарши курашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1996 йил 4 январдаги ПФ-1354-сон Фармонига қўшимчалар киритиш ҳақида" 1996 йил 20 мартдаги ПФ-1410-сон Фармони.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

1998 йил 16 апрелдаги

ПФ-1988-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўзгартиришлар киритиладиган фармонлари

РЎЙХАТИ

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 20 апрелдаги ПФ-837-сон Фармонида:


2-банддаги "Давлат солиқ қўмитаси" сўзларидан кейин "Давлат божхона қўмитаси" сўзлари қўшиб қўйилсин;


илованинг 6-бандидаги "Давлат солиқ қўмитаси" сўзлари "Давлат божхона қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


илованинг 7-бандидаги иккинчи хатбошида "Давлат солиқ қўмитасини" сўзларидан кейин "ва Давлат божхона қўмитасини" сўзлари қўшиб қўйилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркалари қўлланишни такомиллаштириш тўғрисида" 1997 йил 12 июндаги ПФ-1789-сон Фармонида:


2-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига акциз маркалари бўлмаган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ташиш (халқаро транзитдан ташқари), сақлаш чоғида, шунингдек Давлат солиқ қўмитасига - уларни сақлаш, сотиш ҳамда яширинча ишлаб чиқариш чоғида шундай маҳсулотлар ва ичимликларни мусодара этиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи берилсин".

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хорижий сармоялари бўлган корхоналар ишлаб чиқарилган маҳсулот экспортини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 26 августдаги ПФ-1831-сон Фармонига қисман ўзгартиш киритиш ҳақида" 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1870-сон Фармонига илованинг 7-банди олиб ташлансин.







































Время: 0.1818
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск