Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат эҳтиёжлари учун харид. Давлат захираси. Моддий-техник таъминот /

Давлат харидларини ўтказиш бўйича хизматларни кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган ихтисослашган ташкилотлар тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 20.08.2018 й. 3057-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 11.07.2018 й. 219-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 20 августда 3057-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Президенти ҳузуридаги

Лойиҳа бошқаруви миллий

агентлиги директорининг

2018 йил 11 июлдаги

219-сон буйруғига

ИЛОВА



Давлат харидларини ўтказиш бўйича

хизматларни кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган

ихтисослашган ташкилотлар тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 мартдаги ПҚ-3624-сон "Ташқи савдони янада эркинлаштириш ва савдо операцияларининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ давлат харидларини ўтказиш бўйича хизматларни кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган ихтисослашган ташкилотларга қўйиладиган талабларни белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


давлат буюртмачиси - давлат харидларини амалга оширувчи юридик шахс;


давлат хариди - товарларни (ишларни, хизматларни) давлат буюртмачилари томонидан пулли асосда олиш;


давлат харидларининг субъектлари - давлат буюртмачиси, харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси, давлат харидларининг ижрочиси, харид комиссияси, махсус ахборот портали оператори ва эксперт;


ихтисослашган ташкилот - давлат буюртмачиси топшириғига кўра, товарлар, ишлар, хизматлар давлат харидини ўтказишни ташкил этиш хизматини шартнома асосида пуллик равишда кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган, ушбу Низом талабларига мувофиқ келадиган юридик шахс;


харид қилиш тартиб-таомили - давлат хариди бўйича хатти-ҳаракатлар мажмуи;


эълон - давлат харидларини амалга ошириш усули, ушбу харидларнинг талаблари ва шартлари, таклифларни тақдим этиш муддатлари ҳамда тартиби кўрсатилган, давлат буюртмачиси томонидан махсус ахборот порталига жойлаштириладиган бўлажак давлат харидлари тўғрисидаги ахборот.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунга асосан давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади.


3. Ихтисослашган ташкилотлар қуйидаги давлат харидлари бўйича хизматларни кўрсатиши мумкин:

ривожлантириш давлат дастурларини, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида назарда тутилган лойиҳаларни, шунингдек давлат буюртмачиларининг хўжалик фаолиятини рўёбга чиқаришда амалга ошириладиган;

Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетлари ва бошқа давлат мақсадли жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан донор мамлакатлар, халқаро, ҳукуматга қарашли бўлган ва ҳукуматга қарашли бўлмаган чет эл ташкилотлари билан тузилган шартномалар доирасида тақдим этиладиган чет эл грантлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида жалб этиладиган чет эл кредитлари ҳисобидан молиялаштириладиган.


4. Ихтисослашган ташкилотларни танлаш давлат буюртмачиси томонидан давлат харидлари соҳасидаги ваколатли органнинг Интернет тармоғидаги веб-сайтида камида бир ойда бир маротаба эълон қилинадиган (янгиланадиган) рўйхатида мавжуд бўлган ихтисослашган ташкилотлар орасидан танлов асосида амалга оширилади.



2-БОБ. ИХТИСОСЛАШГАН ТАШКИЛОТЛАРГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


5. Ихтисослашган ташкилотлар давлат харидларини ўтказишни ташкил этиш бўйича хизматларни кўрсатиш учун қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилган юридик шахс бўлиши;

ихтисослашган ташкилотнинг таъсисчиси давлат хариди субъекти бўлмаслиги;

солиқ имтиёзларини тақдим этувчи ва (ёки) маълумотларни тўлиқ очишни ва банк назоратига маълумотларни (оффшор ҳудуд) тақдим этишни кўзда тутмаган, шунингдек якуний давлатларда ва ҳудудларда рўйхатдан ўтмаган ихтисослашган ташкилот таъсисчилари сафида бўлмаслиги;

штатида хизмат кўрсатиш бўйича амалий тажрибага эга бўлган бир нафардан кам бўлмаган ходимга эга бўлиши;

махсус ахборот порталига уланиш имконини таъминловчи дастурий техник қурилмага эга бўлиши.


6. Мазкур Низомнинг 5-банди талабларига жавоб берадиган ихтисослашган ташкилот, давлат харидлари соҳасидаги ваколатли органнинг Интернет тармоғидаги веб-сайтида эълон қилинадиган ихтисослашган ташкилотлар рўйхатига киритиш юзасидан мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган шаклига мувофиқ ариза билан давлат харидлари соҳасидаги ваколатли органга мурожаат этишга ҳақли. Бунда давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган томонидан мурожаатлар 5 календар куни давомида кўриб чиқилади.


7. Ихтисослашган ташкилот:

давлат буюртмачисидан харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказишни ташкиллаштириш учун зарур маълумотни олишга ҳақли;

давлат буюртмачиси талабига мувофиқ исталган босқичда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот тақдим этишга мажбур;

давлат харидларининг асосий принципларига риоя қилган ҳолда хизмат кўрсатиши;

Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия, давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган сўровига кўра мазкур Низомга риоя этилиши юзасидан маълумот тақдим этиши;

давлат харидларининг принципларининг бузилишига йўл қўймаслиги;

инфсофсиз иштирокчиларнинг давлат харидларида иштирокини олдини олиш бўйича чоралар кўриши;

"Давлат харидлари тўғрисидаги" Қонун талаблари асосида харид тартиб-таомилларини ташкил этиши шарт.


8. Ихтисослашган ташкилот қуйидаги хизматларни кўрсатади:

товарнинг (ишнинг, хизматнинг) бошланғич нархини аниқлайди, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно;

маркетинг ва бошқа тадқиқотларни ўтказади;

реклама ишларини ташкил этади;

харид тартиб-таомиллар ўтказилиши тўғрисида хабарномаларни, эълон матинларини ва харид ҳужжатларини (тендер ёки танлов ҳужжатлари, техник шартлар) расмийлаштиради;

қонун ҳужжатларига мувофиқ харид тартиб-таомили шартлари ва талаблари, харид тартиб-таомили бўйича тушунтиришлар матнларини тайёрлайди;

давлат буюртмачисига харид тартиб-таомили турлари бўйича таклиф беради;

давлат буюртмачисининг ёзма мурожаатига кўра қонун ҳужжатларига асосан давлат харидлари тартиби ва муддатлари тўғрисида махсус ахборот порталга маълумот жойлаштиради;

харид тартиб-таомили иштирокчилари ғолиблари билан имзоланадиган шартномалар лойиҳаларини тайёрлайди;

давлат буюртмачисининг ёзма мурожаатига асосан махсус ахборот портали ва бошқа оммавий ахборот воситаларида ўтказилиши режалаштирилган давлат харидлари тўғрисидаги эълонларни молия манбалари мавжуд бўлган ҳолда жойлаштиради;

давлат буюртмачисининг ёзма кўрсатмасига биноан харид тартиб-таомили иштирокчиларига таклифларнинг амал қилиш муддатларини аниқ бир муддатга узайтириш тўғрисида таклиф билан мурожаат этади;

танлов ва тендер комиссияси йиғилиш баёнларини расмийлаштиради;

харид тартиб-таомили якунлари бўйича ҳисоботларни шакллантиради;

харид тартиб-таомилида иштирок этишга таклифномалар юборилишини таъминлайди;

харид тартиб-таомилини ташкил этишда иштирок этади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


9. Ихтисослашган ташкилот ўзи ташкилотчи бўлган харид қилиш тартиб-таомили иштирокчиси сифатида иштирок эта олмайди.


10. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Низомга

ИЛОВА



Давлат харидлари соҳасидаги ваколатли органнинг

Интернет тармоғидаги веб-сайтида эълон қилинадиган

ихтисослашган ташкилотлар рўйхатига киритиш

тўғрисидаги аризада кўрсатиладиган

МАЪЛУМОТЛАР


1. Ихтисослашган ташкилотлар рўйхатига киритишингизни сўрайман.


2. Аризачи тўғрисида маълумотлар:

а) Юридик шахснинг тўлиқ номи;

б) Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

в) Хизмат кўрсатувчи банкнинг номи;

г) Банк коди (МФО);

д) Ҳисоб рақами;

е) Аризачининг корпоратив веб-сайти ва лицензияси (агар мавжуд бўлса).


3. Аризачининг жойлашган жойи ( почта манзили)


4. Аризачи устав жамғармаси ва таъсисчилари тўғрисида маълумот.

Аризачининг умумий таъсисчилар сони:________

Аризачининг таъсисчилари тўғрисида:

Т/р

Таъсисчилар номи

(юридик шахслар тўлиқ

номи, жисмоний шахслар Ф.И.О.)

СТИР

Юридик шахсларнинг юрисдикцияси, жисмоний шахсларнинг фуқаролиги

Устав жамғармасига киритилган улуш миқдори(сўмда, АҚШ доллари, еврода)

Улуш (фоизда)

1.






2.











    

5. Аризачининг талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш тўғрисида:

q талаблар билан танишдим;

q талабларга мувофиқлигини ва уларга риоя этишни тасдиқлайман;

q мазкур аризадаги мавжуд маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайман;

(ташкилот раҳбари)


(имзо, Ф.И.О.)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 20 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 27 август, 34-сон, 700-модда








































Время: 0.0137
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск