ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта таълим. Мактабдан ташқари таълим /

Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 20.08.2018 й. 3058-сон билан рўйхатга олинган, 27.07.2018 й. Халқ таълими вазирлигининг 9-мҳ-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 19-қ/қ-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 20 августда 3058-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Халқ таълими вазирлиги ва

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирлигининг

2018 йил 27 июлдаги

9-мҳ, 19-қ/қ-сонли қарорига

ИЛОВА



Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик

мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш

режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини (бундан буён матнда иш режа деб юритилади) шакллантириш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Иш режа умумий ўрта таълим муассасаси педагог ходимининг йиллик иш юкламасидан (тарификация бўйича ажратилган дарс соатларидан) иборат.


2. Педагог ходимлар учун дарс соатларининг тарификацияси умумий йиллик иш юкламасида белгиланган 1548 соат (йиллик 43 ҳафта, ҳафталик 36 соат, кунлик 6 соат) ҳисобидан амалга оширилади.


3. Умумий ўрта таълим муассасасининг педагог ходимлари учун бир ставка миқдоридаги иш юкламаси қуйидагича белгиланади:

1-4-синфларда ҳафтасига 18 соат;

5-11-синфларда ҳафтасига 20 соат.



2-БОБ. УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИ ПЕДАГОГ ХОДИМЛАРИНИНГ

ИШ ЮКЛАМАЛАРИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ


4. Иш режани шакллантириш учун умумий ўрта таълим муассасаси педагог ходимининг йиллик иш юкламаси ҳисоблаб чиқарилади.

Умумий ўрта таълим муассасаси педагог ходимининг йиллик иш юкламаси қуйидагича ҳисоблаб чиқилади:

1-4-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини 1 коэффициентга кўпайтириш орқали, яъни:


18х1=18+18=36х4,3(ҳафта)=154,8х43 (ҳафта)=1548 соат;


5-11-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини 0,8 коэффициентга кўпайтириш орқали, яъни:


20х0,8=16+20=36х4,3(ҳафта)=154,8х43 (ҳафта)=1548 соат.


5. Умумий ўрта таълим муассасаси педагог ходимининг йиллик иш юкламаси (бир ставка ҳисобида) бир ҳафтада 36 соат, бир ойда 154,8 соат, бир йилда 1548 соат миқдорида қуйидаги қисмлардан иборат ҳолда амалга оширилади:

ўқув-тарбия жараёни;

ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараён.


6. Ўқув-тарбия жараёни учун ажратиладиган соатлар миқдори қуйидагича аниқланади:

1-4-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини бир йил мобайнида дарс машғулотлари олиб бориладиган ҳафталар сонига кўпайтириш орқали, яъни 18х34=612 соат;

5-11-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини бир йил мобайнида дарс машғулотлари олиб бориладиган ҳафталар сонига кўпайтириш орқали, яъни 20х34=680 соат.


7. Ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараён учун ажратиладиган соатлар миқдори қуйидагича аниқланади:

1-4-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси йиллик ҳажмидан ўқув-тарбия жараёни учун ажратиладиган соатларни айириш орқали, яъни 1548-612=936 соат;

5-11-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси йиллик ҳажмидан ўқув-тарбия жараёни учун ажратиладиган соатларни айириш орқали, яъни 1548-680=868 соат.



3-БОБ. УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИНИНГ ПЕДАГОГИК

МУТАХАССИСЛИКЛАРИ БЎЙИЧА НАМУНАВИЙ

ЙИЛЛИК ИШ РЕЖАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


8. Иш режа икки йўналишдаги тадбирлар мажмуасидан иборат тарзда шакллантирилади:

ўқув-тарбия жараёнига оид;

ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёнга оид.


9. Ўқув-тарбия жараёнига оид йиллик иш режа умумий ўрта таълим муассасаси раҳбарияти томонидан тасдиқланган дарс жадвалига кўра педагог ходимларга тарификация бўйича ажратилган дарс соатлари асосида шакллантирилади.


10. Ўқув-тарбия жараёнига оид йиллик иш режа асосида педагог ходим томонидан ўқув йили бошланишидан олдин тақвим-мавзуий режа тузилади. Дарс машғулотлари тақвим-мавзуий режага асосан олиб борилади.


11. Ўқув-тарбия жараёнига оид йиллик иш режанинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан умумий ўрта таълим муассасаси директори ва унинг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари назоратни амалга оширади.


12. Ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараён умумий ўрта таълим муассасаси олдига қўйилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, таълим сифатини ошириш, ўқувчиларнинг билимларини мустаҳкамлаш, маънавиятини юксалтириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш билан боғлиқ дарс машғулотларидан ташқари тадбирларни ўз ичига олади ва ушбу тадбирлар муассасанинг ҳар йиллик ҳамда истиқбол режасида кўзда тутилади.


13. Ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёнга оид йиллик иш режада ҳар бир педагог ходимнинг лавозим мажбуриятлари ҳамда у билан тузилган меҳнат шартномасида белгиланган вазифалар билан бир қаторда ўқувчиларни баркамол ва маънавий етук инсон этиб тарбиялаш мақсадида уларнинг қобилият ва истеъдодларини ривожлантиришни назарда тутган ҳолда, фанларни ўзлаштиришда қийналаётган ва иқтидорли ўқувчилар билан алоҳида машғулотлар олиб бориши ҳамда педагог ходимнинг ўз устида мустақил ишлаши назарда тутилади.


14. Ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёнга оид йиллик иш режада белгиланган тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан педагог ходимлардан ҳисобот талаб қилинмайди ҳамда тадбирларни амалга оширишнинг вақт бўйича ҳисоби юритилмайди.


15. Умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларининг дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимлари томонидан қуйидаги ҳужжатлар юритилади:

синф журнали (босма ёки электрон).


4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

18. Мазкур йўриқнома талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 20 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 27 август, 34-сон, 701-модда









































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск