язык интерфейса
Комментарий к документу - NB! Мазкур Буйрук расмий эълон килинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғининг 18.07.2018 й. 69-сон "Йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган юридик шахсларнинг ходимларига ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган хусусий тадбиркорларга қўйиладиган малакавий талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.08.2018 й. 1626-10-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.08.2018 й.

N 1626-10




ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ

ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИ

БОШЛИҒИНИНГ

18.07.2018 й.

N 69


БУЙРУҒИ



Йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида

ташиш билан шуғулланаётган юридик шахсларнинг

ходимларига ва юкларни автомобиль транспортида

ташиш билан шуғулланаётган хусусий тадбиркорларга

қўйиладиган малакавий талаблар тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги ПҚ-3589-сон "Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2006 йил 6 сентябрдаги 98-сон буйруғи (рўйхат рақами 1626, 2006 йил 5 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 40-сон, 403-модда) билан тасдиқланган Йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган юридик шахсларнинг ходимларига ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган хусусий тадбиркорларга қўйиладиган малакавий талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.



Бошлиқ                                                             Д. Дехканов






Буйруққа

ИЛОВА



Йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида

ташиш билан шуғулланаётган юридик шахсларнинг

ходимларига ва юкларни автомобиль транспортида

ташиш билан шуғулланаётган хусусий тадбиркорларга

қўйиладиган малакавий талаблар тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 3-банднинг олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


2. 4-бандда:

а) "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) автомобиль йўналишида олий касбий маълумоти тўғрисида диплом, беш йилдан кам бўлмаган иш стажи ва малакавий талабларга мувофиқ келиш борасида Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигида (бундан буён - Агентлик) аттестациядан ўтганлик тўғрисида ижобий хулосанинг мавжудлиги - юридик шахс (юридик шахснинг транспорт бўлинмаси (хизмати) раҳбари ва ташиш жараёнини ташкиллаштиришга жавобгар бўлган юридик шахс (юридик шахснинг транспорт бўлинмаси (хизмати) раҳбарининг ўринбосари учун.".


3. 4-3-банддаги "дарё," деган сўз чиқариб ташлансин.


4. 7-1-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Шахс томонидан аттестация (қайта аттестатциялаш) учун тақдим этилган ҳужжатлар Комиссия томонидан қабул қилинган кундан бошлаб Агентлик архивида беш йилгача сақланади.".


5. 9-1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9-1. Комиссия аъзолари тақдим этилган ҳужжатларни ҳар томонлама кўриб чиқадилар.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигига шубҳа уйғотган тақдирда, Комиссия юридик шахс ходими ва якка тартибдаги тадбиркордан аттестация ўтказилишидан олдин тақдим этилган ҳужжатлар нусхасини солиштириш мақсадида ҳужжатларнинг асл нусхасини сўрашга ҳақлидир.

Қуйидаги:

нотўғри маълумотларни;

зарур даражада расмийлаштирилмаган ҳужжатларни;

тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган ҳужжатларни тақдим этган шахслар аттестацияга қўйилмайди.

Ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган тақдирда, юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор аттестациядан ўтиш учун ҳужжатларни етишмайдиган материаллар билан беш иш кунидан кам бўлмаган муддатда тўлдиришга ҳақлидир.

Тақдим этилган ҳужжатларга оид эътирозлар бўлмаган тақдирда, ариза тақдим этган юридик шахс ходими ёки якка тартибдаги тадбиркор аттестацияга қўйилади.

Узрли сабабларсиз икки марта кетма-кет келмаган аттестацияга даъвогар юридик шахс ходими ёки якка тартибдаги тадбиркор аттестацияга қўйилганлар рўйхатидан чиқарилади, бунда у тақдим этган ҳужжатлар қайтариб берилади.".


6. 10-1-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Аттестация, Комиссия фаолиятининг холисоналигини таъминлаш мақсадида, видео ёзув учун видеокузатув камералари билан жиҳозланган хоналарда ўтказилади.

Бегона шахсларнинг Комиссия йиғилишида иштирок этиши тақиқланади.".


7. 10-6-бандда:

а) иккинчи хатбошидан "3 йилни, юкларни автомобилда халқаро ташиш билан шуғулланаётган шахслар учун эса" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

б) учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


8. 10-8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10-8. Комиссия қуйидаги ҳолларда навбатдан ташқари аттестацияни тайинлаш ва ўтказишга ҳақли:

а) автотранспорт воситаларидан фойдаланишда лицензиат томонидан қонун ҳужжатлари, ташиш қоидалари, экологик талаблари ва экипировкага риоя этилмаган тақдирда;

б) лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари қўпол равишда бузилган тақдирда;

в) ташувчининг ҳайдовчиси айби билан ўлим оқибатига сабаб бўлган йўл транспорт ҳодисаси содир этилганда.

Комиссия юридик шахс ходими ва якка тартибдаги тадбиркорга Агентликда навбатдан ташқари аттестация ўтказилиши муддатини ёзма равишда хабар қилади.".


9. 10-9-бандда:

а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10-9. Комиссия котиби аттестациядан ўтган шахслар реестрини юритади (бундан кейин реестр). Аттестациядан ўтган шахслар реестри қоғозли ташувчиларда (тикилган ва ваколатли органнинг муҳри билан тасдиқланган, тикилган саҳифалар миқдори кўрсатилган журналлар шаклида) ҳам, компьютер дастурига киритилган ёзув кўринишидаги электрон ташувчиларда ҳам юритилади."

б) қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Қоғоз шаклдаги ёзувлар билан электрон шаклдаги ёзувлар ўртасида номувофиқлик мавжуд бўлган тақдирда, қоғоз шаклдаги ёзувлар устуворликка эгадир.

Қоғоз шаклдаги ёзувлар реестри Агентлик томонидан ягона нусхада юритилади.

Реестр Агентликнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.".


10. III-бўлим қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"III. Малака талабларига номувофиқлик учун

жавобгарлик, аттестация варақаси муддатини

тўхтатиш ва бекор қилиш


11. Қонунчилик билан белгиланган лицензион талаблар ва шартларнинг бир қисми ҳисобланган малака талабларига номувофиқлик учун ташувчиларга нисбатан, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Қонунида назарда тутилган, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки тугатиш кўринишида таъсир чоралари қўлланади.

11-1. Юридик шахс ходими ва якка тартибдаги тадбиркор узрли сабабларсиз икки марта кетма-кет навбатдан ташқари аттестацияга келмаган тақдирда, аттестация варақасининг амал қилиш муддати тўхтатилади.

Аттестация варақасининг амал қилиш муддати тўхтатилганлиги ҳақида Комиссия юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорни ёзма равишда Комиссия қарори нусхаси ва у томонидан навбатдан ташқари аттестация муддати ҳақидаги хабарни олганлиги ва навбатдан ташқари аттестациядан ўтиш зарурлиги тўғрисидаги хат илова қилинган ҳолда хабардор қилади.

11-2. Аттестация варақасини нотўғри маълумотлар ёки қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги аниқланган тақдирда, аттестация варақасининг амал қилиш муддати Комиссия томонидан у олинган санадан бошлаб бекор қилинади.".


11. IV-бўлим қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"IV. Якуний қоидалар


12. Комиссия қарорларидан норози бўлган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда судга шикоят аризаси билан мурожаат этиш мумкин.

13. Мазкур Низомни бузганликда айбланувчи шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

14. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган.".


12. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 15 август