ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Атом энергетикаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.2018 й. 653-сон "Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.08.2018 й.

N 653



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

АТОМ ЭНЕРГЕТИКАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

АГЕНТЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 19 июлдаги ПФ-5484-сон Фармонини ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 19 июлдаги ПҚ-3870-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда "Ўзатом" агентлиги деб аталади) ўз фаолиятини бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақил равишда амалга оширади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги таркибига киради;

"Ўзатом" агентлигининг раҳбарлик лавозимларига ва консультантлар сифатида жалб этиладиган юқори малакали хорижий мутахассисларнинг иш ҳақи, унга юкланган вазифаларни бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда белгиланади ва "Ўзатом" агентлигининг Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади;

"Ўзатом" агентлигининг ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш шароитлари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 3-иловада кўрсатилган вазирликлар ва идораларнинг марказий аппаратлари ходимларига, ижтимоий-маиший ва тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларига тенглаштирилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзатом" агентлиги буюртманомаларига биноан, унга юкланган вазифаларни амалга ошириш доирасида жалб этиладиган хорижий мутахассисларга кириш визалари расмийлаштирилишини консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Ўзатом" агентлигининг буюртманомаларига биноан, унга юкланган вазифаларни амалга ошириш доирасида жалб этиладиган хорижий мутахассисларга кўп марталик визаларнинг берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг узайтирилишини давлат божи ундирилмасдан таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги "Ўзатом" агентлигининг буюртманомаларига биноан, унга юкланган вазифаларни бажариш учун республикага жалб этиладиган хорижий мутахассисларга рухсатномалар берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек, жалб этиладиган хорижий мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномаларнинг берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.


7. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси А.С. Султанов ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директори Ж.Т. Мирзамаҳмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 13 августдаги

653-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 10-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қуйидаги мазмундаги 64-банд қўшилсин:

"64. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 180-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси аэропортларида расмий делегацияларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги Низомда:


а) "Тошкент" аэропортининг VIP залида бепул хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган дипломатик миссияларнинг мансабдор шахслари ва ходимлари тоифалари рўйхатига (1-рўйхат) қуйидаги мазмундаги 6.4-кичик банд қўшилсин:

"6.4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директори ва унинг ўринбосарлари";


б) Ўзбекистон Республикаси аэропортларининг расмий делегацияларига хизмат кўрсатиш залида бепул хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган дипломатик миссияларнинг мансабдор шахслари ва ходимлари тоифалари рўйхатига (1-рўйхат) қуйидаги мазмундаги 6.6-кичик банд қўшилсин:

"6.6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директори ва унинг ўринбосарлари".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 15 август






















































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск