язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.2018 й. 677-сон "Балиқ ишлаб чиқарувчи" эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.08.2018 й.

N 677




"БАЛИҚ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ"

ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Балиқчилик тармоғини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2018 йил 6 апрелдаги ПҚ-3657-сон қарори ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Балиқчилик тармоғини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2018 йил 6 апрелдаги ПҚ-3657-сон қарорига мувофиқ Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлигига суд қарори билан берилган мол-мулк ва ер участкалари, шу жумладан, сув ҳавзалари негизида "Балиқ ишлаб чиқарувчи" эркин иқтисодий зонаси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Бошқарув ходимларининг умумий сони 5 нафардан иборат бўлган "Балиқ ишлаб чиқарувчи" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси давлат унитар корхонаси ташкил этилсин (кейинги ўринларда Дирекция деб юритилади).

Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгашига, зарурат бўлганда, Дирекциянинг тузилмаси ва ходимлари сонига инвестициялар ҳажми ва лойиҳалар сонидан келиб чиққан ҳолда ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Қуйидагилар:

"Балиқ ишлаб чиқарувчи" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси давлат унитар корхонасининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

"Балиқ ишлаб чиқарувчи" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси давлат унитар корхонасининг Устави 2-иловага мувофиқ;

"Балиқ ишлаб чиқарувчи" эркин иқтисодий зонаси ҳудудига жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ҳамда қатнашчиларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом 3-иловага мувофиқ;

"Балиқ ишлаб чиқарувчи" эркин иқтисодий зонаси таркибидаги 3054,6 гектар ер майдонининг чегара ҳудудлари тавсифи 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилаб қўйилсинки, "Балиқ ишлаб чиқарувчи" эркин иқтисодий зонаси қатнашчиларига ер участкалари бериш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги 29-сон қарори билан тасдиқланган Эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларига ер участкалари бериш тартиби тўғрисида Низомга мувофиқ амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда ҳар йили келгуси йиллар учун ривожланиш давлат дастурини шакллантиришда белгиланган тартибда уларга "Балиқ ишлаб чиқарувчи" эркин иқтисодий зонасининг муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар киритилишини назарда тутсин.


6. Тошкент вилояти ҳокимлиги:

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда "Балиқ ишлаб чиқарувчи" эркин иқтисодий зонасида балиқ етиштиришни янада ривожлантириш, инвесторларни жалб этиш ва уларни жойлаштириш "йўл харитаси"ни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексига киритсин;

келгуси йилларда ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказиш шарти билан 2018-2020 йиллар давомида Дирекцияга маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан асосланган ҳисоб-китоблар бўйича зарур маблағлар ажратсин;

иккита автотранспорт воситаси, жумладан битта енгил ва битта йўл танламайдиган автомобиль харид қилиш учун зарур маблағлар, шунингдек, уларни сақлаш учун лимит ажратсин;

бир ой муддатда Дирекцияни Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ тумани, Қўрғонча қишлоғи "Балиқчи" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилишини таъминласин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги 29-сон қарори билан тасдиқланган Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ҳамда эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ушбу Низомнинг амал қилиши балиқчилик йўналишидаги эркин иқтисодий зонаси ҳудудига жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ҳамда қатнашчиларни рўйхатдан ўтказишга нисбатан татбиқ этилмайди".


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ва Тошкент вилояти ҳокими Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 20 августдаги

677-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Балиқ ишлаб чиқарувчи" эркин иқтисодий

зонаси дирекцияси давлат унитар корхонасининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

     

Директор

Хорижий ва маҳаллий инвесторларни

жалб этиш шуъбаси

1

Юрисконсульт

1

Бухгалтер

1


Инфратузилмани

ривожлантириш шуъбаси

1

    

Бошқарув ходимларининг умумий сони - 5 нафар.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 20 августдаги

677-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Балиқ ишлаб чиқарувчи" эркин иқтисодий зонаси

таркибидаги ер майдонининг чегара ҳудудлари

ТАВСИФИ


Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ тумани, "Балиқчи" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ер майдонлари:

шимол томондан - "Оgonyok" масъулияти чекланган жамияти ерлари;

шарқий томондан - Эски Тошкент канали;

ғарбий томондан - Сирдарё дарёси муҳофаза минтақаси ерлари;

жанубий томондан - Сирдарё дарёси муҳофаза минтақаси ерлари.


Ер харитасига кўра чегарадош ҳудудлар қуйидагича изоҳланади:

А дан Б гача - "Оgonyok" масъулияти чекланган жамияти ерлари;

Б дан В гача - "Абдуғани ота сулоласи" хусусий корхонаси;

В дан Г гача - Абай номли массив;

Г дан Д гача - Юлдуз номли массив;

Д дан Е гача - Ужакент номли массив;

Е дан Ж гача - Дўстлик номли массив;

Ж дан З гача - Сирдарё муҳофаза минтақаси ерлари 3 участкаси;

З дан И гача - Сирдарё вилояти;

И дан К гача - Сирдарё муҳофаза минтақаси ерлари 2 участкаси;

К дан Л гача - Сирдарё вилояти;

Л дан А гача - Сирдарё муҳофаза минтақаси ерлари 1 участкаси.

"Балиқ ишлаб чиқарувчи" эркин иқтисодий зонаси таркибидаги чегара ҳудудлари тавсифига киритилган жами ер майдони 3054,6 гектарни ташкил этади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 20 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 27 август, 34-сон, 695-модда