Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

"Балиқ ишлаб чиқарувчи" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси давлат унитар корхонасининг Устави (ЎзР ВМ 20.08.2018 й. 677-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 20 августдаги

677-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Балиқ ишлаб чиқарувчи"

эркин иқтисодий зонаси дирекцияси

давлат унитар корхонасининг

УСТАВИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. "Балиқ ишлаб чиқарувчи" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Дирекция деб юритилади) оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўзига берилган давлат мулкида, жумладан сув ҳавзалари негизида давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилган тижорат ташкилоти ҳисобланади.

Дирекция ўзига бириктирилган мулкка нисбатан, қонунда белгиланган доирада, ўз фаолияти мақсадларига, мулкдор (ёки унинг топшириғи билан у томонидан масъул этиб тайинланган давлат органи - муассис) топшириқларига мувофиқ эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини амалга оширади.


2. Дирекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Уставга ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.


3. Дирекция юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мулкка, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, шу жумладан, валюта ҳисобрақамларига, эмблемага, штамплар ва бланкаларга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бошқа реквизитларга эга бўлади.

Дирекциянинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - "Baliq ishlab chiqaruvchi erkin iqtisodiy zonasi direktsiyasi" Davlat unitar korxonasi;

қисқартирилган номи - "Baliq ishlab chiqaruvchi" EIZ direktsiyasi" DUK;

б) рус тилида:

тўлиқ номи - Государственное унитарное предприятие "Дирекция свободной экономической зоны "Балиқ ишлаб чиқарувчи";

қисқартирилган номи - ГУП "Дирекция СЭЗ "Балиқ ишлаб чиқарувчи";

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи  "Directorate of free economic zone "Baliq ishlab chiqaruvchi" State Unitary Company;

қисқартирилган номи - "Directorate of FEZ "Baliq ishlab chiqaruvchi" SUC.


4. Дирекциянинг жойлашган жойи (почта манзили): Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ тумани, Қўрғонча қишлоғи, "Балиқчи" маҳалла фуқаролар йиғини.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Дирекциянинг муассиси (кейинги ўринларда - Муассис) ҳисобланади.


6. Дирекция ўз номидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ва амалга ошириши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши, низоларни ҳал этишда бошқа органларда вакиллик қилиши мумкин.


7. Дирекция Муассиснинг розилигига кўра тижорат ташкилотларининг, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик шахсларнинг қатнашишига йўл қўйиладиган нотижорат ташкилотларида қатнашчи (акциядор, аъзо) бўлиши мумкин.


8. Дирекция бошқа давлат корхонасининг муассиси бўлиши мумкин эмас.



2-БОБ. ДИРЕКЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДИ,

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФАОЛИЯТ ЙЎНАЛИШЛАРИ


9. "Балиқ ишлаб чиқарувчи" эркин иқтисодий зонасини (кейинги ўринларда - "Балиқ ишлаб чиқарувчи" ЭИЗ) ривожлантириш дастурларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, "Балиқ ишлаб чиқарувчи" ЭИЗ ҳудудида алоҳида ҳуқуқий режимга риоя этилишини таъминлаш йўли билан оператив бошқариш, "Балиқ ишлаб чиқарувчи" ЭИЗ қатнашчиларига хизматлар кўрсатишдан ҳамда ушбу Уставда назарда тутилган бошқа ишлар (хизматлар)ни бажаришдан (кўрсатишдан) фойда олиш Дирекция фаолиятининг асосий мақсади ҳисобланади.


10. Қуйидагилар Дирекциянинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:

юқори маҳсулдорликка эга балиқ турларининг ота-она тўдаларини шакллантириш, парваришлаш учун инновацион технологияларини жорий этиш ва наслчилик хўжалигини ташкил этиш;

"Балиқ ишлаб чиқарувчи" ЭИЗ қатнашчиларига балиқ чавоқлари етказиб бериш мақсадида замонавий инкубация цехи фаолиятини йўлга қўйиш;

мавжуд сув ҳавзаларини модернизация қилиш ва қайта таъмирлашни ташкил этиш;

балиқчилик хўжаликлари учун оқсилга бой озуқа-ем ишлаб чиқариш бўйича замонавий қувватларни ишга тушириш ҳисобига озуқа базасини мустаҳкамлаш;

балиқ етиштириш бўйича инновацион ва интенсив технологияларни йўлга қўйиш, шу жумладан, ёпиқ сув айланма тизимида, кичик сув ҳовузларида балиқ етиштириш ҳамда сунъий сув ҳавзалари ҳосилдорлигини ошириш ҳисобига балиқ овлаш ҳажмларини кўпайтиришни ташкил этиш;

аҳоли истеъмоли учун қайта ишланган балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспортга йўналтириш бўйича халқаро талабларга мос замонавий ишлаб чиқариш қувватларини йўлга қўйиш;

сувнинг гидрокимёвий таркибини таҳлил этиш, балиқларни касалликлардан ҳимоя қилиш ва даволаш учун замонавий лаборатория фаолиятини ташкил этиш;

балиқ етиштиришда инновацион ғоялар ва интенсив технологияларни жорий этишда илмий-тадқиқот ишларини, шунингдек, таълим муассасалари талабалари учун балиқчилик тармоғида амалиёт ўташни ташкиллаштириш;

"Балиқ ишлаб чиқарувчи" ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг реестрини юритиш, уларга тегишли гувоҳномалар бериш;

белгиланган тартибда танланган инвесторлар билан "Балиқ ишлаб чиқарувчи" ЭИЗнинг Тошкент вилояти Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зонаси Маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда - Маъмурий кенгаш) қарорларига мувофиқ "Балиқ ишлаб чиқарувчи" ЭИЗ ҳудудида инвестициялар киритиш тўғрисида шартномалар тузиш;

белгиланган тартибда танланган инвесторлар томонидан ўз зиммасига қабул қилган мажбуриятларнинг зарур даражада бажарилишини назорат қилиш, кейинчалик унинг натижаларини Маъмурий кенгашга тақдим этиш;

"Балиқ ишлаб чиқарувчи" ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни қидириш ва жалб этиш;

ишлаб чиқилган "Балиқ ишлаб чиқарувчи" ЭИЗ бош режаси ва Маъмурий кенгаш қарори билан маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш;

"Балиқ ишлаб чиқарувчи" ЭИЗ ҳудудида жойлашган давлат мулки бўлган кўчмас мулк объектларини Дирекцияга берилган ваколатлар доирасида бошқариш;

"Балиқ ишлаб чиқарувчи" ЭИЗ қатнашчиларига инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш, ташкилотларни ишга тушириш ва уларнинг фаолияти учун зарур бўлган инфратузилма (электр энергияси, газ ва сув таъминоти, канализация, кириш йўллари ва бошқалар) билан таъминлаш масалаларни ҳал этишда кўмаклашиш;

"Балиқ ишлаб чиқарувчи" ЭИЗ қатнашчиларига, шу жумладан давлат органларида уларнинг манфаатларини ифодалаш йўли билан хизматлар кўрсатиш;

Маъмурий кенгаш ваколатларига кирувчи масалалар бўйича унинг мажлисларида кўриб чиқиш учун маълумотлар тайёрлаш.

"Балиқ ишлаб чиқарувчи" ЭИЗ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ушбу Уставда назарда тутилган тегишли фаолият турининг лицензияланиши зарурлиги белгиланган тақдирда, Дирекция фаолиятнинг ушбу турини лицензия олмасдан, тегишли лицензияловчи орган билан тузилган лицензия битими асосида амалга оширишга ҳақлидир.


11. Дирекция Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятнинг бошқа турларини ҳам амалга ошириши мумкин.



3-БОБ. ДИРЕКЦИЯ ФАОЛИЯТИНИ

БОШҚАРИШ


12. Дирекция Муассисга, Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгашига (кейинги ўринларда - Республика кенгаши) ва Маъмурий кенгашга ҳисобот беради.


13. Муассис қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Дирекция фаолиятининг мақсади ва йўналишларини белгилаш;

Дирекция Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

Дирекциянинг ортиқча, фойдаланилмаётган ёхуд белгиланган мақсадда фойдаланилмаётган мулкини олиб қўйиш ва тасарруф этиш;

Дирекцияга берилган мулкдан фойдаланишдан олинган соф фойданинг бир қисмини ёки ҳаммасини олиш;

Дирекция мулки билан амалга оширилган битимларни ҳаққоний эмас деб эътироф этиш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш;

Дирекцияга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида даъво тақдим этиш;

Дирекцияни қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ва тугатиш балансини тасдиқлаш;

меҳнатга оид қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Дирекция раҳбари билан меҳнат шартномасини муддатидан олдин тугатиш.

Муассис қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


14. Республика кенгаши қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Дирекциянинг "Балиқ ишлаб чиқарувчи" ЭИЗни ривожлантириш бўйича фаолияти стратегик вазифалари ва йўналишларини белгилаш;

Дирекциянинг молия-хўжалик фаолиятини ҳар чоракда ўрганишни ташкил қилиш;

ҳар чоракда Дирекция фаолияти ҳақидаги ҳисоботни эшитиш;

Дирекциянинг штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш.

Республика кенгаши қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


15. Маъмурий кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Дирекция фаолиятига раҳбарликни амалга ошириш;

Дирекция фаолиятини назорат қилиш;

Дирекция директори лавозимига номзодларни тасдиқлаш учун Республика кенгашига киритиш;

Дирекция мутахассисларини танлаб олиш;

Дирекциянинг штат жадваллари ва харажатлар сметасини келишиш;

Дирекция фаолиятини режали ташкиллаштириш, Дирекциянинг чораклик иш режаларини тасдиқлаш ва унинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

"Балиқ ишлаб чиқарувчи" ЭИЗнинг мустақил бюджетидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назоратни амалга ошириш.

Маъмурий кенгаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.

Маъмурий кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун Дирекция фаолиятига тааллуқли бўлган ҳужжатларни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга. Олинган ҳужжатлардан Маъмурий кенгаш томонидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилади.


16. Дирекцияни "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси раиси томонидан, Муассис билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бошқаради.


17. Директор:

қонун ҳужжатлари талабларини бажаришга, Дирекция ходимларининг меҳнат шароитларини муҳофаза қилиш ва яхшилашга, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидаларга риоя этилишини таъминлашга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқади ва жорий этади;

"Балиқ ишлаб чиқарувчи" ЭИЗни ривожлантириш дастурлари амалга оширилишини ташкил этади;

Дирекциянинг асосий фаолиятини такомиллаштиришга, бошқаришнинг энг замонавий усулларини жорий этишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширади;

Дирекция номидан ишончномасиз ҳаракат қилади, барча ташкилотларда, шу жумладан хорижий ташкилотларда унинг манфаатларини ифодалайди;

ходимларни ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномалари (контрактлар) тузади ҳамда уларни ўзгартиради ва бекор қилади;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончномалар беради;

кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

Дирекциянинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар ва кўрсатмалар қабул қилади;

Дирекциянинг ички иш тартибини ва хўжалик фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиқлайди;

Дирекция томонидан қонун ҳужжатларига риоя қилинишини таъминлайди;

Дирекцияга юкланган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа функцияларни амалга оширади.


18. Директор:

Муассис, Республика кенгаши ва Маъмурий кенгаш олдида Дирекция фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда ҳисобот беради;

Дирекциянинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланадиган мустақил бюджет маблағларининг тасарруф этувчиси ҳисобланади;

Дирекциянинг мустақил бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.


19. Директор ўз зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши, шунингдек, Дирекцияга берилган давлат мулкининг сақланиши ва ундан мақсадли фойдаланилиши юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.



4-БОБ. ДИРЕКЦИЯНИНГ УСТАВ ФОНДИ


20. Дирекциянинг устав фонди "Балиқ ишлаб чиқарувчи" ЭИЗ фаолиятини оператив бошқариш учун Муассис томонидан ўзига берилган маблағлар, мол-мулк ва бошқа активлар йиғиндисидан иборат.


21. Дирекция устав фондининг миқдори 1 млрд. сўмни ташкил этади.



5-БОБ. ДИРЕКЦИЯ МУЛКИНИ

ТАСАРРУФ ЭТИШ


22. Муассис томонидан Дирекцияга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида берилган асосий фондлар ва айланма маблағлар Дирекция мол-мулкини ташкил этади.


23. Дирекциянинг асосий фондлари ва айланма маблағлари бўлинмайди ва улушлар (ҳиссалар, пайлар) бўйича тақсимланиши мумкин эмас.


24. Республика кенгаши Дирекцияга берилган давлат мулкидан белгиланган мақсадда фойдаланилишини ва унинг сақланишини, шунингдек, ўзгага берилишини Муассис номидан назорат қилади.


25. Директор Муассис билан келишган ҳолда Дирекция мулкини қуйидаги ҳолатларда тасарруф этиши мумкин:

асосий воситаларни сотиш, уларни ижарага ёки гаровга бериш;

мол-мулкни бошқа хўжалик жамиятининг устав фондига улуш сифатида киритиш;

бошқа хўжалик жамиятларининг акциялари (улушлари)ни сотиб олиш ва сотиш;

Дирекция фаолияти мақсадларига мувофиқ бўлмаган мол-мулкни бошқача тарзда тасарруф этиш.



6-БОБ. ДИРЕКЦИЯ ФАОЛИЯТИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ МАНБАЛАРИ


26. Қуйидагилар Дирекция фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

давлат мулки бўлган ва "Балиқ ишлаб чиқарувчи" ЭИЗ ҳудудида жойлашган бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан олинган даромадларининг бир қисми;

хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;

Республика кенгаши томонидан белгиланган миқдорда "Балиқ ишлаб чиқарувчи" ЭИЗ қатнашчиларининг ажратмалари ва ЭИЗ қатнашчилари сифатида рўйхатдан ўтиш учун тўловлари;

Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларидаги маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.



7-БОБ. ЗАХИРА ВА БОШҚА ФОНДЛАРНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


27. Дирекция ўз тасарруфида қоладиган соф фойда ҳисобига захира фондини, шунингдек, бошқа фондларни ташкил этиши мумкин, уларнинг миқдори, шакллантириш ва фойдаланиш тартиби Муассис томонидан тасдиқланади.



8-БОБ. ҲИСОБОТЛАРНИ ТАҚДИМ

ЭТИШ ТАРТИБИ


28. Дирекция ҳисобот даври тугагач ваколатли органларга молия ҳисоботини ва рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим этади ҳамда ҳужжатларнинг сақланиши ва уларнинг давлат томонидан сақлашга берилиши юзасидан белгиланган тартибда жавоб беради.


29. Дирекция фаолиятини назорат қилиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Республика кенгаши томонидан амалга оширилади.


30. Директор Дирекция фаолияти натижалари, маъқулланган инвестиция лойиҳалари ва тасдиқланган ривожланиш дастурларини амалга оширилиши тўғрисида ҳар чоракда Республика кенгашига ҳисобот тақдим этади.



9-БОБ. ДИРЕКЦИЯНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


31. Дирекция ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мулк билан жавоб беради. Муассис Дирекциянинг мулки етарли бўлмаган тақдирда унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарликни амалга оширади.


32. Дирекция Муассис мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.



10-БОБ. ДИРЕКЦИЯНИ ТУГАТИШ

ВА ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ


33. Дирекция Муассиснинг қарорига кўра, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ёки суд қарорига биноан тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши мумкин.


34. Дирекция тугатилганда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтмайди. Дирекция қайта ташкил этилган тақдирда унинг ҳуқуқи ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворисга ўтади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 20 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 27 август, 34-сон, 695-модда








































Время: 0.0166
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск