Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳарбий хизматни ўташ. Шартнома бўйича ҳарбий хизмат /

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни танлаш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 28.08.2018 й. 3060-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 25.07.2018 й. 199-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 28 августда 3060-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Миллий гвардияси

қўмондонининг

2018 йил 25 июлдаги

199-сон буйруғига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

бўлинмаларига  контракт  бўйича  ҳарбий

хизматга номзодларни танлаш ва қабул

қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 январдаги ПҚ-257-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси (бундан буён матнда Миллий гвардия деб юритилади) бўлинмаларига фуқаролар ва муддатли ҳарбий хизматчилар орасидан контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни танлаш ва ҳарбий хизматга қабул қилиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Миллий гвардия бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш танлов асосида амалга оширилади.

Танловда иштирок этиш истаги бўлган фуқаролар қоида тариқасида доимий яшаш жойлари бўйича Миллий гвардия бўлинмаларига мурожаат этишлари лозим.

2. Танловда қуйидаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этишлари мумкин:

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган (ўтаётган) ва сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий хизматни ўтаган шахслар;

олий таълим муассасаларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган шахслар;

муқаддам оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибидаги лавозимларда контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган шахслар.


3. Танлов қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

якка тартибда суҳбат;

ҳарбий-профессионал танлаш;

тиббий кўрик.


4. Миллий гвардия бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилишда номзод бўйининг баландлиги қуйидаги махсус антропометрик параметрларга жавоб бериши талаб этилади:

Фахрий қоровул ва бошқа барча бўлинмаларга - 185 сантиметрдан паст бўлмаслиги;

Отлиқ аскарлар эскадронига - 175 сантиметрдан паст бўлмаслиги.

5. Мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган махсус талабларга жавоб бермайдиган илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлган фуқаролар, тор ихтисослик бўйича мутахассислар, шунингдек спортнинг алоҳида турлари бўйича республика ёки халқаро мусобақаларда юксак натижаларга эришган спортчилар ҳамда спорт усталари истисно тариқасида Миллий гвардия бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинишига рухсат этилади.

6. Олий таълим муассасаларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган аёл жинсидаги номзодларнинг бўйи 165 сантиметрдан паст бўлмаслиги лозим.



2-БОБ. ЯККА ТАРТИБДА СУҲБАТНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ


7. Номзодлар билан якка тартибда суҳбат ўтказишни таъминлаш мақсадида Миллий гвардия бўлинмаларида тегишли бўлинма бошлиғи ёки командирининг буйруғи билан Якка тартибда суҳбат ўтказиш комиссияси ташкил этилади.


8. Якка тартибдаги суҳбат ўтказиш комиссияси таркиби Миллий гвардия бўлинмаси бошлиғи ёки командири, унинг ўринбосарлари ҳамда бўлинма ҳарбий хизматчилари орасидан шакллантирилади.

Миллий гвардия бўлинмаси бошлиғи ёки командири Якка тартибдаги суҳбат ўтказиш комиссияси раиси ҳисобланади.


9. Якка тартибдаги суҳбат ўтказиш комиссияси котиби номзод ҳақидаги маълумотларни мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги Номзодларни рўйхатга олиш журналига қайд этади ҳамда номзоднинг якка тартибдаги суҳбатга киришини таъминлайди.


10. Якка тартибдаги суҳбат ўтказиш комиссиясининг тегишли аъзоси томонидан номзод мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган талабга жавоб беришини аниқлаш мақсадида унинг бўйи ўлчанади.

Номзоднинг бўйи Миллий гвардиянинг тегишли бўлинмаси учун белгиланган талабга жавоб бермаган ҳолларда Якка тартибдаги суҳбат ўтказиш комиссиясининг қарорига асосан номзод танловнинг кейинги босқичларида иштирок этиши рад этилади (мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган номзодлар бундан мустасно).


11. Мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган талабга жавоб берган номзодга мазкур Низом талаблари, ҳарбий хизматчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ шартлар ва имтиёзлар тушунтирилади ва номзоднинг якка тартибдаги суҳбатни давом эттириш истаги бор ёки йўқлиги аниқланади.


12. Номзод якка тартибдаги суҳбатни давом эттириш истагини билдирганда, у билан мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Якка тартибда суҳбат ўтказиш методикаси ва баҳолаш мезонлари асосида суҳбат ўтказилади.


13. Якка тартибдаги суҳбат натижалари бўйича Якка тартибдаги суҳбат ўтказиш комиссияси аъзолари томонидан номзодни танловнинг кейинги босқичларига қўйиш ёки қўймаслик тўғрисида қарор қабул қилинади.

Якка тартибдаги суҳбат ўтказиш комиссиясининг қарори шу вақтнинг ўзида Якка тартибдаги суҳбат ўтказиш комиссияси котиби томонидан тўлдириладиган мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги Суҳбат варақасига тегишли ёзув киритилади.


14. Номзод суҳбат якунида Суҳбат варақаси билан имзо қўйиш орқали таништирилади. Бунда, Суҳбат варақасида кўрсатилган қарор юзасидан номзоднинг эътирозлари бўлса, номзод шу вақтнинг ўзида ушбу Суҳбат варақасида эътирозларини баён этиши лозим.

Номзод Якка тартибдаги суҳбат ўтказилаётган хонани тарк этгандан кейин Суҳбат варақасига ёзувлар киритишга йўл қўйилмайди.



3-БОБ. ҲАРБИЙ-ПРОФЕССИОНАЛ ТАНЛАШ

ТАДБИРЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


§ 1. Умумий қоидалар


15. Ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш;

индивидуал-психологик ўрганиш.


16. Ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари Миллий гвардия қўмондонининг буйруғи билан ташкил этиладиган Ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларини ўтказиш бўйича доимий комиссия (бундан буён матнда Доимий комиссия деб юритилади) томонидан амалга оширилади.


17. Доимий комиссия таркиби Миллий гвардия марказий девонининг тегишли бўлинмалари ҳарбий хизматчилари орасидан шакллантирилади. Доимий комиссия таркибига келишув асосида вазирлик ва идораларнинг мутахассислари киритилиши мумкин.

Миллий гвардия қўмондонининг кадрлар, ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-ахлоқий тарбия ва ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари - Доимий комиссия раиси ҳисобланади.


18. Ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари мавжуд бўш лавозимлардан келиб чиққан ҳолда ўтказилади.


19. Доимий комиссия раиси томонидан Ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларини ўтказиш бўйича режа-жадвал тасдиқланади.

Режа-жадвалда умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш ва индивидуал-психологик ўрганиш тадбирлари ўтказиладиган куни, вақти ва жойи кўрсатилади.


20. Доимий комиссия котиби Доимий комиссия раиси томонидан тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ номзодларни Ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари ўтказиладиган куни, вақти ва жойи ҳақида у ўтказилишидан камида 3 кун олдин хабардор қилади.


21. Ҳарбий-профессионал танлаш якуни бўйича мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ баённома расмийлаштирилиб, Комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.

Ҳарбий-профессионал танлашдан ўта олмаган номзодлар танловнинг кейинги босқичига қўйилмайди.


§ 2. Умумжисмоний тайёргарлик даражасини

аниқлаш тадбирини ўтказиш


22. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ Умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш тадбирини ўтказиш методикаси ва баҳолаш мезонлари асосида амалга оширилади.


23. Умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш машқларини бажариш бошланишидан олдин номзодларга Доимий комиссияси аъзолари томонидан машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар, машқларни бажариш тартиби ҳамда баҳолаш мезонлари тушунтирилади.


24. Номзодлар умумжисмоний тайёргарлик машқларини бажаришда спорт кийимида бўлишлари тавсия этилади.


25. Номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган умумжисмоний тайёргарлик машқлари ва уларни бажаришга қўйиладиган талаблар ўғил болалар ва қиз болалар учун алоҳида белгиланади.


26. Умумжисмоний тайёргарлик машқларини бажарган номзодлар шу вақтнинг ўзида Доимий комиссия аъзолари томонидан мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ Умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш тадбирини ўтказиш методикаси ва баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади.


27. Умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш тадбирлари натижалари шу куннинг ўзида номзодлар эътиборига етказилади.


28. Умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш тадбирлари натижалари бўйича шу куннинг ўзида мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади.


29. Қайднома Доимий комиссиянинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синовда иштирок этган аъзолари томонидан имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида Доимий комиссия котибига топширилади.


30. Умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синовда қониқарсиз деб баҳоланган номзод, ҳарбий-профессионал танлашнинг кейинги босқичига қўйилмайди.

Номзод, умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш машқларини у баҳоланган кундан бошлаб 1 йил давомида 3 маротаба қайта топшириши мумкин, бироқ синов бўлиб ўтган куннинг ўзида қайта топширишга йўл қўйилмайди.


§ 3. Индивидуал-психологик ўрганиш


31. Индивидуал-психологик ўрганиш тест шаклида амалга оширилади.


32. Тест саволлари Доимий комиссия раиси томонидан тасдиқланади.


33. Тест саволлари ва уларнинг жавоблари қабул комиссияси котибида сақланади ва у уларнинг ошкор қилинмаслиги учун масъул ҳисобланади.


34. Тест синовлари мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ Психологик тест синовларини қабул қилиш методикаси ва баҳолаш мезонлари асосида ўтказилади.


35. Тест синовларини 2 ойдан кейин қайта топширишга рухсат берилади. Бунда 1 йил давомида қайта топширишлар сони 2 маротабадан ошмаслиги лозим.


36. Тест синовларининг натижалари бўйича 10 кун ичида Доимий комиссия аъзолари томонидан мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади.


37. Қайднома тест синовларида иштирок этган Доимий комиссия аъзолари томонидан имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида Доимий комиссиянинг масъул котибига топширилади.


38. Номзодларнинг аниқланган баҳоси асосида унинг контракт бўйича ҳарбий хизматга қўйиладиган талабларга мос келиши ёки келмаслиги тўғрисида Комиссия томонидан хулоса чиқарилади.


39. Комиссия томонидан номзод "контракт бўйича ҳарбий хизмат талабларига нолойиқ" деб топилганда кадр органи ходими баённомадан кўчирма олгандан сўнг, номзодга рад этилганлиги тўғрисида маълум қилади.



4-БОБ. ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ


40. Номзодларнинг контракт бўйича ҳарбий хизматга яроқлилик даражасини аниқлаш юзасидан улар тиббий кўрикдан ўтказилади.

Номзодларга тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланмалар Миллий гвардия бўлинмалари тиббиёт хизматлари томонидан берилади.


41. Тиббий кўрик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Тинч ва ҳарбий даврда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тиббий кўрикдан ўтиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.


42. Соғлиғининг ҳолатига кўра Миллий гвардия сафида контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташга яроқсиз деб топилган номзодлар Миллий гвардия бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинмайди.



5-БОБ. НОМЗОДНИНГ ҲУЖЖАТЛАРИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА КОНТРАКТ БЎЙИЧА

ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


43. Танловдан муваффақиятли ўтган номзодга Миллий гвардия бўлинмалари кадрлар органи томонидан шахсий ҳужжатлар йиғма жилди расмийлаштирилади.


44. Номзоднинг йиғма жилдини расмийлаштириш жараёнида номзод томонидан тақдим этилган маълумотлар ёлғон маълумот эканлиги аниқланган ҳолларда номзод Миллий гвардия бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинмайди.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


45. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



Номзодларни рўйхатга олиш

ЖУРНАЛИ

   

Т/р

Сана

Ф.И.О.

Туғилган йили ва куни

Маълумоти ва мутахассислиги

Яшаш манзили ва телефон рақами

Якка тартибдаги суҳбат натижаси

1.







2.







3.







...







    





Низомга

2-ИЛОВА



Якка тартибда суҳбат ўтказиш

методикаси ва баҳолаш

МЕЗОНЛАРИ


1-БОБ. ЯКУНИЙ СУҲБАТ ЎТКАЗИШ


1. Номзод якка тартибдаги суҳбатга кириши учун Якка тартибдаги суҳбат ўтказиш комиссиясига оғзаки шаклда мурожаат қилади. Бунда номзод ўзининг фуқаролик паспорти ёки ҳарбий гувоҳномаси ҳамда маълумоти тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхасини Якка тартибдаги суҳбат ўтказиш комиссия котибига тақдим этади.


2. Якка тартибдаги суҳбат ўтказиш комиссияси аъзолари якка тартибдаги якуний суҳбатга кирган ҳар бир номзодга унинг маълумотидан келиб чиққан ҳолда 5 та савол беради.


3. Ҳар бир номзодга саволларга жавоб бериш учун 10 дақиқагача вақт берилади.


4. Белгиланган вақт тугагандан кейин, шунингдек саволларга белгиланган вақтдан олдин жавоб берган номзод хонани тарк этади.



2-БОБ. ЯККА ТАРТИБДАГИ СУҲБАТНИ

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ


5. Номзоднинг саволларга берган жавобига қараб Якка тартибдаги суҳбат ўтказиш комиссияси номзодни умумий баҳолайди.


6. Номзод Якка тартибдаги суҳбат комиссияси томонидан берилган саволларнинг камида 3 тасига тўлиқ жавоб берган деб топилганда" Номзодлар рўйхатига киритилсин ва ҳарбий-касбий танловга тақдим этилсин" тарзида қарор қабул қилинади.


7. Номзод Якка тартибдаги суҳбат комиссияси томонидан берилган саволларнинг 3 тасига тўлиқ жавоб бермади деб топилганда "Келгусида ўрганиш рад этилсин" тарзида қарор қабул қилинади.






Низомга

3-ИЛОВА



Олд томони



Номзод билан суҳбат ўтказиш

ВАРАҚАСИ

Номзоднинг (Ф.И.О.):


Туғилган санаси ва жойи:


Суҳбат ўтказилган вақт:


Номзодга берилган саволлар ва уларнинг жавоблари:

------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Орқа томони

Номзоднинг имзоси:


Номзоднинг эътироз ва таклифлари:






Якка тартибдаги суҳбат ўтказиш комиссияси аъзолари

 

Т/р

Лавозими, Ф.И.О.

Таклиф

Имзо

1.





2.





3.




...




Қабул қилинган қарор


Комиссия раиси


 


(ҳарбий унвони, Ф.И.О.)

(имзо)





Низомга

4-ИЛОВА



Ҳарбий-профессионал танлаш комиссиясининг

_____-сон БАЁННОМАСИ

   

Т/р

Номзоднинг Ф.И.О.

Туғилган куни, ойи, йили ва жойи

Ҳарбий-профессионал танлаш натижалари

Комиссия қарори

Умумжисмоний тайёргарлик даражаси

Психологик тест синови

1.






2.






3.






...






 

Комиссия раиси:


 


(имзо)

(Ф.И.О)

Комиссия раиси ўринбосари:


 


(имзо)

(Ф.И.О)

Комиссия аъзолари:

 


(имзо)

(Ф.И.О)


(имзо)

(Ф.И.О)


(имзо)

(Ф.И.О)

Комиссия котиби:


 


(имзо)

(Ф.И.О)





Низомга

5-ИЛОВА



Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик

даражасини аниқлаш тадбирини ўтказиш

МЕТОДИКАСИ


1. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражасини баҳолаш уларнинг мазкур Методикада назарда тутилган машқларни бажаришларини текшириш орқали амалга оширилади.


2. Умумжисмоний тайёргарлик машқларини бажариш бошланишидан олдин номзодларга Доимий комиссия аъзолари томонидан машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар, мезонлар ҳамда машқларни бажариш тартиби тушунтирилади.


3. Номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган умумжисмоний тайёргарлик машқлари ва уларни бажаришга қўйиладиган талаблар эркак ва аёл жинсидаги номзодлар учун алоҳида белгиланади.


4. Умумжисмоний тайёргарлик машқларини бажаришда номзодлар қуйидаги ёш гуруҳларига бўлинади:

1-гуруҳ: 30 ёшгача бўлганлар;

2-гуруҳ: 30 ёшдан - 35 ёшгача бўлганлар;

3-гуруҳ: 35 ёшдан - 40 ёшгача бўлганлар.


5. Қуйидагилар эркак жинсидаги номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган умумжисмоний тайёргарлик машқлари ҳисобланади:

тўсинда (турникда) тортилиш;

100 метрга югуриш;

3000 метрга югуриш.


6. Қуйидагилар аёл жинсидаги номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган умумжисмоний тайёргарлик машқлари ҳисобланади:

куч ишлатиш машқлари комплекси;

100 метрга югуриш;

1000 метрга югуриш.


7. Умумжисмоний тайёргарлик машқларини бажариш оралиғида номзодларга дам олиш учун камида 20 дақиқа вақт берилади.


8. Умумжисмоний тайёргарлик машқларини узрсиз сабабларга кўра бажармаган, шунингдек машқларни бажаришда "қониқарсиз" баҳо билан баҳоланган номзодларга қайта топширишга рухсат берилмайди.

9. Қуйидагилар тўсинда (турникда) тортилиш машқига қўйиладиган талаблар ҳисоб

ланади:

бош бармоқ поя ичкарисидан ушланади, тана бироз ростланади, тизза бўғими тўғирланади, оёқ учлари чўзилади, товонлар бирлаштирилади;

ияк тўсин (турник) поясидан ўтгунга қадар қўллар букилади;

ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади (осилиш ҳолати 2 сониягача давом этиши мумкин).

Ушбу машқни бажаришда оёқларни букиш ва кериш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.


10. 100 метрга югуриш машқи юқори ёки қуйи стартдан амалга оширилади ҳамда стадионнинг югуриш йўлакчасида ёки қаттиқ қопламли текис жойларда ўтказилади.


11. 3000 ва 1000 метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчалари ёки текис жойларда, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади.

Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.


12. Номзод томонидан куч ишлатиш машқлари комплексини бажаришда 1 дақиқа ичида 2 та машқ узлуксиз бажарилади.

Ҳар бир машқни бажариш учун 30 сониядан вақт ажратилади.

Биринчи машқни бажариш учун ажратилган 30 сония вақт тугаганлиги эълон қилинганда, номзод дарҳол иккинчи машқни бажаришга киришади.

Қуйидагилар биринчи машқни бажаришга қўйиладиган талаблар ҳисобланади:

чалқанча ётилади;

қўллар белда, тиззалар букилмаган ҳолда оёқлар тўпиқ қисмидан бошқа одам ёрдамида ушланади;

дастлабки ҳолатдан гавда олдинга кўтарилиб, қўллар оёқ учига теккандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.

Ушбу машқни бажариш вақтида тиззаларни букиш ва шерик томонидан оёқларни қўйиб юбориш тақиқланади.

Қуйидагилар иккинчи машқни бажаришга қўйиладиган талаблар ҳисобланади:

таяниб ётилади, қўллар елка кенглигида тиззалар букилмаган ҳолатда бўлади;

қўллар букилиб ёзилади (бунда бел ҳамда елка қисмлари биргаликда ва текис тушиб чиқиши шарт);

қўллар букилиб тана ерга нисбатан параллел ҳолатга келтирилгандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.

Ушбу машқни бажариш вақтида қўллар чала букилиб ёзилиши, бел ва елкалар ҳар хил тушиб чиқиши, тиззаларнинг ерга тегиши тақиқланади.


13. Номзоднинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини якуний баҳолаш қуйидагича амалга оширилади:

"аъло" - учта машқдан "аъло" баҳоланган ёки битта машқдан "аъло" қолган машқлардан "яхши" баҳоланган бўлса;

"яхши" - агар баҳоларнинг ярми ва ундан кўп қисми "яхши" баҳодан паст бўлмай, қолган қисми "қониқарли" бўлса;

"қониқарли" - агар баҳоларнинг ярми ва ундан кўп қисми "қониқарли" бўлиб, қониқарсиз баҳо бўлмаса;

"қониқарсиз" - агар баҳолардан бири ва ундан кўп қисми қониқарсиз бўлса ёки номзод, умумжисмоний тайёргарлик машқларнинг биттасини бажаришдан воз кечган бўлса.

Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ амалга оширилади.


14. Қайднома номзоднинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашда иштирок этган Комиссия аъзолари томонидан имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида Комиссия котибига топширилади.

Қайднома имзоланган куннинг ўзида умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш натижалари номзодларга эълон қилинади.


15. Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашда машқларнинг биридан "қониқарсиз" баҳоланган номзод, қолган умумжисмоний тайёргарлик машқларига қўйилмайди.


16. Номзодлар умумжисмоний тайёргарлик машқларини бир йил давомида уч маротабагача қайта топширишлари мумкин.


17. Умумжисмоний тайёргарликдан муваффақиятли ўтган номзодларнинг кўрсаткичлари бир йил давомида сақланади.






Методикага

ИЛОВА



Номзодларнинг умумжисмоний

тайёргарлик даражасини баҳолаш

МЕЗОНЛАРИ


1. Эркак жинсидаги номзодлар учун:

  

Т/р

Машқнинг номи

Ўлчов бирлиги

Ёш гуруҳи

Баҳолаш учун кўрсаткичлар

Аъло

Яхши

Қониқарли

1.

100 метрга югуриш

сек.

1

14,0

14,4

15,2

2

14,2

14,6

15,4

3

14,8

15,4

16,0

2.

3 километрга югуриш

дақ. сек.

1

12,40

13,00

13,35

2

13,00

13,20

14,00

3

14,20

14,50

15,30

3.

Турникда тортилиш

марта

1

14

12

10

2

13

11

9

3

10

8

6

2. Аёл жинсидаги номзодлар учун:

Т/р

Машқнинг номи

Ўлчов бирлиги

Ёш гуруҳи

Баҳолаш учун кўрсаткичлар

Аъло

Яхши

Қониқарли

1.

100 метрга югуриш

сек.

1

16,8

17,4

18,0

2

17,4

18,0

18,6

3

18,0

18,6

19,2

2.

1 километрга югуриш

дақ. сек.

1

4,25

4,40

5,00

2

4,35

4,50

5,20

3

4,50

5,05

5,40

3.

Комплекс куч ишлатиш машқлари

марта

1

32

29

26

2

30

27

24

3

28

25

22





Низомга

6-ИЛОВА



Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик

даражаси натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА

20__ йил "____" _________________



Эркак жинсидаги номзодлар учун:

Т/р

Номзодларнинг Ф.И.О.

Машқларнинг номи ва баҳолаш

Умумий баҳолаш

Тўсинда (турникда) тортилиш

100 метрга югуриш

3000 метрга югуриш

натижа

баҳо

натижа

баҳо

натижа

баҳо

1.








2.








3.








...








Аёл жинсидаги номзодлар учун:

Т/р

Номзодларнинг Ф.И.О.

Машқларнинг номи ва баҳолаш

Умумий баҳолаш

Комплекс куч ишлатиш машқлари

100 метрга югуриш

3000 метрга югуриш

натижа

баҳо

натижа

баҳо

натижа

баҳо

1.









2.








3.








...








Комиссия раиси:


 


(имзо)

(Ф.И.О)

Комиссия раиси ўринбосари:


 


(имзо)

(Ф.И.О)

Комиссия аъзолари:

 


(имзо)

(Ф.И.О)


(имзо)

(Ф.И.О)


(имзо)

(Ф.И.О)

Комиссия котиби:


 


(имзо)

(Ф.И.О)





Низомга

7-ИЛОВА



Психологик тест синовларини қабул қилиш

МЕТОДИКАСИ


1. Номзодлар махсус хонага ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатган ҳолда киритилади.


2. Тест синовлари ўтказилаётган хонага жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.


3. Тест синовларини ўтказишни бошлашдан аввал Доимий комиссия аъзолари номзодларга тест синовларини ўтказиш тартибини тушунтириши шарт.


4. Номзод бериладиган саволларга жавобларни белгилаш ҳамда вазифаларни бажариш орқали тест синовларидан ўтади.


5. Номзодга бериладиган психологик тест саволлари олдиндан тайёрланган варақларда 6 та вазифа берилади.

Номзодга берилган вазифаларни бажариш учун 120 дақиқа вақт берилади.


6. Тест саволида машқнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб 2 тадан 5 тагача жавоб варианти берилиши мумкин. Номзодлар тест саволларига жавоб вариантларини белгилашда жавоблар варақасидаги вариантлардан фақат битта тўғри жавобни белгилаши лозим.


7. Тест синовларини топшириш вақтида номзоднинг хонадан чиқиши тақиқланади, номзоднинг соғлиғи ёмонлашган ҳолатлар бундан мустасно.


8. Тест синовларини ўтказиш вақтида тест синовлари ўтказилаётган хонада номзодлар ҳамда Доимий комиссия аъзоларидан ташқари бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади.


9. Тест синовларини белгиланган муддатдан олдин бажарган ёки тест синовларини бажариш учун ажратилган вақт тугагач номзод тест синовлари ўтказилаётган хонадан чиқариб юборилади.

Жавоблар тўғри белгиланиши учун номзод шахсан жавобгардир. Жавобларни нотўғри белгилаган номзодларнинг эътирози кўриб чиқилмайди.


10. Номзодга тест синовларини қайта топширишга рухсат берилмайди.


11. Номзоднинг психологик тест саволларига берган жавоблари 10 кун ичида мазкур методиканинг иловасига мувофиқ Психологик тест натижаларини ҳисоблаш жадвали асосида мутахассис-психолог томонидан ҳисоблаб чиқилади.







Психологик тест синовларини

қабул қилиш методикасига

ИЛОВА


Психологик тест натижаларини ҳисоблаш

ЖАДВАЛИ

   

Тоифаси

1-вазифа

2-вазифа

3-вазифа

4-вазифа

5-вазифа

6-вазифа

Асабий-руҳий барқарор

Асабий-руҳий

беқарор

I

36-40

26-30

60-70

22-25

39-50

1-2

1-3

II

30-35

19-25

47-59

17-21

25-38

6-3

22-4

III

24-29

13-18

33-46

11-16

15-24

9-7

41-23

IV

0-23

0-12

0-32

0-10

0-14

10-25

99-42

6-вазифа бўйича олинган натижаларни

"Ишончлилик" шкаласи бўйича баҳолаш

Ишончлилик шкаласи

Самимий

Носамимий

0 дан 8 гача

9 дан 19 гача

     





Низомга

8-ИЛОВА



Психологик тест синовлари натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА


20__ йил "____" _________________

Т/р

Номзодларнинг Ф.И.О.

Номзоднинг индивидуал-психологик ўрганиш натижаси

1.



2.



3.



...



Комиссия раиси:


 


(имзо)

(Ф.И.О)

Комиссия раиси ўринбосари:


 


(имзо)

(Ф.И.О)

Комиссия аъзолари:

 


(имзо)

(Ф.И.О)


(имзо)

(Ф.И.О)


(имзо)

(Ф.И.О)

Комиссия котиби:


 


(имзо)

(Ф.И.О)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 29 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 30 август, 35-сон, 714-модда










































Время: 0.2130
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск