ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Терроризм ва экстремизмга қарши кураш. Легаллаштириш /

Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат Қоидалари (АВ томонидан 28.08.2018 й. 3061-сон билан рўйхатга олинган, 05.07.2018 й. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 176-мҳ-сон, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 28-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 28 августда 3061-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазирлиги ҳамда

Бош прокуратура ҳузуридаги

Иқтисодий жиноятларга қарши

курашиш департаментининг

2018 йил 5 июлдаги

176-мҳ, 28-сонли қарорига

1-ИЛОВА



Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий

фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга,

терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин

қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши

курашиш бўйича ички назорат

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги ва "Почта алоқаси тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:


бенефициар мулкдор - якуний натижада мулк ҳуқуқига эгалик қилувчи ёки почта алоқаси хизматларидан фойдаланувчини ҳақиқатда назорат қилувчи жисмоний шахс, шу жумладан манфаатини кўзлаган ҳолда пул маблағларининг почта ўтказмалари билан боғлиқ операция амалга оширилаётган юридик шахс;


ички назорат - почта алоқаси операторлари, провайдерларининг пул маблағларининг почта ўтказмаларини қабул қилиш ва етказиб беришни (топширишни) амалга оширувчи, фойдаланувчиларни лозим даражада текшириш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликларни бошқариш, шубҳали операцияларни аниқлаш ҳамда террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролларини тарқатишда иштирок этувчи ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар билан боғлиқ бўлган операцияларни аниқлашга доир фаолияти;


ички қоидалар - почта алоқаси соҳасида ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилаб берувчи ички ҳужжатдир;


жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликда иштирок этмайдиган давлатлар - жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳининг расмий баёнотларида халқаро молиявий тизимга хавф туғдирувчи ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тизимларида стратегик камчиликлари мавжуд деб белгиланган давлатлар ва ҳудудлар;


пул маблағларини ишга солмай тўхтатиб қўйиш - пул маблағларини ўтказишни, тасарруф этишни ёки кўчиришни тақиқлаш;


фойдаланувчини идентификациялаш - фойдаланувчиларни лозим даражада текшириш мақсадида фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотларни улар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида аниқлаш;


фойдаланувчининг бенефициар мулкдорини идентификациялаш - қонунчилик ҳужжатлари (устав ва (ёки) таъсис шартномаси, низом) билан белгиланган таъсис ҳужжатлари асосида мулк ва бошқарув тузилмасини ўрганиш орқали юридик шахс бўлган фойдаланувчининг мулкдори, шу жумладан уни назорат қилувчи шахсни аниқлаш;


террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахс - террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган, террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёхуд амалга оширишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори бўлган ёхуд уни назорат қилаётган жисмоний ёки юридик шахс, шунингдек террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган жисмоний шахснинг ёхуд ташкилотнинг мулкидаги ёки назорати остидаги юридик шахс;


оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахс - Ўзбекистон Республикаси томонидан тан олинган, оммавий қирғин қуролини тарқатишнинг олдини олишга қаратилган БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолюциялари ҳамда бошқа халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган жисмоний ёки юридик шахс;


фойдаланувчини лозим даражада текшириш - фойдаланувчининг ва у қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текшириш, фойдаланувчининг бенефициар мулкдорини идентификациялаш, шунингдек фойдаланувчи томонидан амалга ошириладиган амалий иш муносабатлари ва операцияларни, уларнинг бундай фойдаланувчи ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида доимий асосда ўрганишларни ўтказиш;


почта алоқаси объектлари - почта алоқаси операторларининг алоҳида бўлинмалари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари, бўлимлари, пунктлари, шунингдек бошқа бўлинмалар);


хабар қилиниши лозим бўлган операциялар - ички назоратни ўтказиш давомида почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан шубҳали деб топилган, содир этилаётган ва тайёрланаётган пул маблағларининг почта ўтказмалари билан операциялар;


масъул ходим - ички назоратни ташкил қилиш ва амалга ошириш учун масъул бўлган шахс;


оффшор ҳудуд - имтиёзли солиқ режимини тақдим қилувчи ва (ёки) молиявий операцияларни амалга оширишда улар ҳақидаги маълумотларни ошкор этмасликни ва тақдим қилмасликни кўзда тутувчи давлатлар ва ҳудудлар;


Рўйхат - терроризмга, оммавий қирғин қуролини тарқатишга қарши курашишни амалга оширувчи давлат органлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органларидан тақдим этилаётган маълумотлар, шунингдек чет давлатларнинг ваколатли органлари ва халқаро ташкилотларидан расмий каналлар орқали тақдим этилаётган маълумотлар асосида махсус ваколатли давлат органи томонидан тузилган террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхати;


шубҳали операция - пул маблағларининг почта ўтказмалари билан боғлиқ, тайёрлаш, содир этиш жараёнида бўлган ёки содир этиб бўлинган, ички назоратни ўтказиш жараёнида почта алоқаси операторлари, провайдерларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида амалга оширилганлиги тўғрисида шубҳа пайдо бўлган операция;


почта алоқаси хизматларидан фойдаланувчи (бундан буён матнда фойдаланувчи деб юритилади) - почта алоқаси хизматларининг истеъмолчиси бўлган юридик ёки жисмоний шахс;


пул маблағларининг почта ўтказмаси (бундан буён матнда пул ўтказмаси деб юритилади) - почта алоқаси оператори ёки провайдерининг почта алоқаси ва телекоммуникация тармоқларидан фойдаланган ҳолда пул маблағларини жўнатиш ва етказиб бериш (топшириш) бўйича хизмати;


операцияни тўхтатиб туриш - фойдаланувчининг пул маблағларини кўчириш, шунингдек юридик аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги топшириқномалари ижросини тўхтатиб туриш;


юқори мансабдор шахслар - чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида, шу жумладан ҳарбий тузилмаларида ёхуд халқаро ташкилотда доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ташкилий-бошқарув вазифаларини бажарувчи ва юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этишга ваколатли шахслар, шунингдек, чет давлат корхоналарининг юқори мартабали раҳбарлари, чет давлатнинг таниқли сиёсатчилари ва сиёсий партияларининг таниқли аъзолари (шу жумладан собиқ);

юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахслар - юқори мансабдор шахсларга ижтимоий ва касбий жиҳатдан бевосита боғлиқ бўлган жисмоний шахслар;

почта алоқаси ходимлари - фойдаланувчиларга бевосита хизмат кўрсатувчи ва пул маблағларининг почта ўтказмалари бўйича операцияларни амалга оширувчи почта алоқаси ходимлари;


таваккалчилик - фойдаланувчилар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ёки терроризмни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга ошириш таваккалчилиги;


ички назорат тизими - мазкур Қоидалар ва ички қоидалар билан белгиланган мақсадларга эришиш ва вазифаларни бажаришга қаратилган масъул ходим ва почта алоқаси операторлари, провайдерларининг хатти-ҳаракатлари йиғиндиси;


махсус ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти;


операция иштирокчилари - фойдаланувчилар ва уларнинг вакиллари ҳамда фойдаланувчининг операцияда иштирок этувчи ҳамкорлари;


учинчи томон - Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган ва пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонунининг 12-моддасида кўрсатилган ташкилотлар.

2. Қуйидагилар ички назорат тизимининг мақсади ҳисобланади:

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш ҳамда оммавий қирғин қуролини тарқатишга қаратилган пул ўтказмалари билан боғлиқ операцияларни самарали аниқлаш ва олдини олиш;

почта алоқаси операторлари, провайдерларининг жиноий фаолиятга қасддан ёки қасддан бўлмаган ҳолда жалб этилишига йўл қўймаслик;

таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш, ҳужжатларда қайд қилиш ва камайтириш;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш.

3. Қуйидагилар почта алоқаси соҳасидаги ички назорат тизимининг асосий вазифалари ҳисобланади:

ўз таваккалчиликларини аниқлаш ва баҳолаш, ҳужжатлаштириш ва камайтиришга доир тегишли чораларни кўриш;

фойдаланувчиларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларини ва идентификациялаш жараёнларини амалга ошириш, шу жумладан фойдаланувчилар ва уларнинг бенефициар мулкдорлари ҳақидаги маълумотларни мунтазам янгилаш ва верификациялаш;

бенефициар мулкдорларни идентификациялаш, уларнинг шахсини ўрганиш бўйича имкон қадар чоралар кўриш;

юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахслар томонидан амалга оширилаётган операцияларни чуқур мониторинг қилиш;

мазкур Қоидалар ва ички қоидаларда белгиланган тартибда шубҳали операцияларни аниқлаш;

ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган шубҳали операциялар тўғрисидаги ахборотни (ҳужжатларни) махсус ваколатли давлат органига ўз вақтида тақдим этиш;

Рўйхат билан солиштириш орқали операция иштирокчилари орасида террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларни аниқлаш;

Рўйхатга киритилган шахсларнинг операциясини кечиктирмасдан ва олдиндан хабар қилмасдан тўхтатиб туриш (бундан пул маблағларини кирим қилиш ва уларни ўтказма ҳисобга ўтказиш бўйича операциялари мустасно) ва (ёки) пул маблағларини ишга солмай тўхтатиб қўйиш;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш;

операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек идентификациялаш маълумотларини ва фойдаланувчиларни лозим даражада текширишга доир материалларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатлар давомида сақланишини таъминлаш;

шубҳали операцияларни амалга ошириш ёки амалга оширишга бўлган уринишлар, шубҳали операцияларни амалга оширган фойдаланувчилар билан алоқадор бўлган шахслар (раҳбарлар, таъсисчилар) тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек бундай маълумотларни бошқа давлат органлари билан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўзаро алмашиб бориш;

сўровлар бўйича мижозлар базасидан Рўйхат билан солиштириш орқали террорчилик фаолиятини ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга алоқадор шахсларни аниқлаш;

чет элдаги почта оператор, провайдерлар билан пул ўтказмаларини алмашиб боришга алоқаларни ўрнатишда уларнинг ички назорат тизимини ўрганиш;

махсус ваколатли давлат органининг пул маблағлари билан боғлиқ операцияларни ўттиз иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги кўрсатмаларини ўз вақтида ижро этиш.


2-БОБ. ИЧКИ НАЗОРАТ ТИЗИМИНИ

ТАШКИЛЛАШТИРИШ


4. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан ички назорат тизими уларнинг иш жиҳатлари, фойдаланувчилар ва уларнинг операциялари билан боғлиқ таваккалчилик даражасини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.


5. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари ички назорат тизимининг тегишли тузилмасини ташкил этиши керак.

Ички назорат тизимининг тузилмаси почта алоқаси оператори, провайдери раҳбарининг буйруғи билан белгиланади ва аниқланган таваккалчиликлар ҳамда уларнинг баҳоланишини ҳисобга олиб қайта кўриб чиқилиши лозим.


6. Ички назорат тизими оператор, провайдерларнинг тегишли бўлинмалари ёки масъул ходимлари, шунингдек почта алоқаси ходимларидан иборат.

Ички назорат тизимининг тузилмаси почта алоқаси оператори, провайдери раҳбарининг буйруғи билан раҳбарлик лавозимини эгаллаб турган ходимлар орасидан тайинланадиган тегишли раҳбар томонидан бошқарилади.


7. Ўз фаолияти ва шахсий хулқ атворида ишониб топширилган бўлинмани нотўғри бошқарган, шунингдек иқтисодиёт соҳасидаги жинояти учун аввал суд томонидан жиноий жавобгарликка тортилган шахслар ички назорат тизими тузилмасининг раҳбари ёки масъул ходими лавозимига тайинланиши мумкин эмас.


8. Ички назорат тизимининг тузилмаси раҳбари ва масъул ходимларига қўйиладиган малакавий талаблар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини ҳисобга олган ҳолда, почта алоқаси оператори, провайдерининг раҳбари томонидан белгиланади.

9. Ички назорат тизими тузилмасининг раҳбари ва масъул ходимлари, почта алоқаси ходимлари:

почта алоқаси соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини билиши;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича халқаро стандартларни билиши;

мунтазам равишда малакасини ошириб бориши шарт.


10. Ички назорат тизими тузилмасининг раҳбари ва масъул ходимлари қуйидаги функцияларни бажаради:

почта алоқаси тармоғидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида фойдаланиш хавфининг олдини олиш ва мазкур Қоидалар ҳамда ички қоидалар билан белгиланган мақсадларга эришиш ва юкланган вазифаларни бажариш учун қонунчилик ҳужжатларида, ушбу Қоидаларда ва ички қоидаларда кўзда тутилган чораларни кўради;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш таваккалчиликларини аниқлаш, баҳолаш, назорат қилиш, ҳужжатлаштириш, бошқариш ва камайтириш чораларини амалга оширади;

мазкур Қоидаларга мувофиқ ички назорат тартиб-таомилларини жорий этиш ва амалга оширишни ва фойдаланувчиларни лозим даражада текширишни ташкил этади;

таваккалчиликларни баҳолашни таҳлил қилиш асосида ички назоратни амалга ошириш чора-тадбирлари дастурларини ишлаб чиқади ва почта алоқаси оператори, провайдерининг раҳбарига тасдиқлаш учун киритади (тасдиқлайди);

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш масалаларида қонунчилик ҳужжатлари, ушбу Қоидалар ва ички қоидалар талабларига риоя қилиниши назоратини амалга оширади;

почта алоқаси фаолиятида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, мазкур Қоидалар ва ички қоидалар талабларига риоя қилинмаганлиги бўйича аниқланган камчилик ва қоидабузарликларни бартараф этиш юзасидан оператор, провайдер раҳбари кўриб чиқиши учун таклифлар тайёрлайди ва киритади;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга оид қонун бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги ахборотни почта алоқаси оператори, провайдерининг раҳбарига тақдим этади;

почта алоқаси оператори, провайдерининг раҳбарига ушбу Қоидалар ва ички назоратни амалга ошириш бўйича дастурларнинг бажарилиши натижалари тўғрисидаги ҳисоботни камида бир йилда бир маротаба тақдим этади;

шубҳали операциялар (пул маблағларини ишга солмай тўхтатиб қўйиш ҳолларида - ишга солмай тўхтатиб қўйилган пул маблағининг суммаси кўрсатилган ҳолда), уларни бажаришга уринишлар ёки фойдаланувчиларнинг хатти-ҳаракатлари тўғрисидаги хабарларни махсус ваколатли давлат органига ўз вақтида узатилишини, шунингдек махсус ваколатли давлат органининг қўшимча ахборотни тақдим этиш тўғрисидаги сўровларининг бажарилишини таъминлайди;

мазкур Қоидалар ва ички назоратни амалга ошириш бўйича тадбирлар дастурларини амалга ошириш жараёнининг махфийлигини таъминлайди;

ички назоратни ташкил қилиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини ҳамда мазкур Қоидалар талабларини бузиш ҳолатларининг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси (бундан буён матнда Инспекция деб юритилади) ва махсус ваколатли давлат органининг масъул шахслари билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади;

Рўйхатни почта алоқаси ходимларига етказади.


11. Ички назорат тизими тузилмасининг раҳбари ва масъул ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ички назоратни амалга ошириш мақсадида почта алоқаси ходимларидан керакли бошқарувчилик, бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни талаб қилиб олиш;

ички назоратни амалга ошириш мақсадида олинган ҳужжатлардан нусха кўчириш, электрон маълумотлар базаларида, локал ҳисоблаш тармоқлари ва автоматлаштирилган компьютер тизимларида сақланадиган файллардан ва бошқа ёзувлардан нусхалар олиш;

почта алоқаси оператори, провайдерининг раҳбарига хабар қилиниши лозим бўлган операцияга нисбатан келгуси хатти-ҳаракатлар (шу жумладан, фойдаланувчи ёки операция тўғрисидаги қўшимча ёки мавжуд бўлган ахборотни олиш мақсадида операция ўтказилишини тўхтатиб туриш) бўйича таклифлар киритиш.

Ички назорат тизими тузилмасининг раҳбари ва масъул ходимлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.


12. Қўйидагилар ички назорат тизими тузилмасининг раҳбари ва масъул ходимларининг мажбуриятлари ҳисобланади:

ўз ваколати доирасида мазкур Қоидалар ва ички қоидалар билан юклатилган мақсадларга эришиш ва вазифаларни бажариш учун зарур чораларни кўриш;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга оид ўз таввакалчиликларини аниқлаш ва баҳолаш бўйича тегишли чораларни кўриш, бу таваккалчиликларни ҳужжатларда қайд қилиш ва уларни камайтириш чораларини кўриш;

фойдаланувчиларни лозим даражада текшириш ва идентификациялаш ҳамда Рўйхат билан солиштиришни таъминлаш бўйича чораларни кўриш;

бенефициар мулкдорларни аниқлаш ва идентификациялашни таъминлаш бўйича тегишли чораларни кўриш;

махсус ваколатли давлат органига белгиланган тартибда шубҳали операциялар тўғрисида, шу жумладан улар аниқланган кундан кейинги бир иш кунидан кечиктирмай уларни амалга оширишга уринишлар тўғрисида хабарларни бериб бориш;

олинган ахборотнинг махфийлигига риоя қилиш;

ички назоратни амалга ошириш давомида олинган ҳужжатларнинг сақланишини ва қайтарилишини таъминлаш.

Ички назорат тизими тузилмасининг раҳбарлари ва масъул ходимларига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам юклатилиши мумкин.


13. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари мазкур Қоидалар талабларидан келиб чиққан ҳолда, қуйидагилар акс этган ички қоидаларни ишлаб чиқишлари лозим:

таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш, мониторинг қилиш, бошқариш, камайтириш ва ҳужжатлаштиришга доир чораларни амалга ошириш тартиби;

фойдаланувчиларни лозим даражада текшириш, шу жумладан фойдаланувчиларни ва уларнинг бенефициар мулкдорларини идентификациялаш, шунингдек фойдаланувчилар операцияларининг мунтазам назоратини амалга ошириш қоидалари;

керакли ахборотни расмийлаштириш ва унинг махфийлигини таъминлаш тартиби;

ички назорат хизмати ходимлари томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга оид қонунчилик ҳужжатлари бузилиши фактлари тўғрисида ахборот тақдим этиш тартиби;

кадрларни тайёрлаш ва ўқитишга қўйиладиган малакавий талаблар;

шубҳали операцияларни аниқлаш тартиби, шунингдек бундай операциялар тўғрисидаги хабарларни тайёрлаш ва махсус ваколатли давлат органига юбориш тартиби;

Рўйхатга киритилган шахсларнинг операцияларини аниқлаш ҳамда кечиктирмасдан тўхтатиб туриш (пул маблағларини кирим қилиш ва уларни ўтказма ҳисобига ўтказиш операцияларидан ташқари) ва (ёки) кўрсатиб ўтилган шахсларни олдиндан огоҳлантирмасдан уларнинг пул маблағларини ишга солмай тўхтатиб қўйиш тартиби;

юқори таваккалчилик даражаси тоифасига киритилган фойдаланувчиларнинг ҳисобини юритиш ва мониторинг қилиш ҳамда бундай фойдаланувчилар операцияларини чуқур мониторинг қилиш тартиби;

махсус ваколатли давлат органига Рўйхатга киритилган шахсларнинг ишга солмай тўхтатиб қўйилган пул маблағларидан фойдаланишни тақдим этиш бўйича мурожаатларини юбориш тартиби;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишининг олдини олишга қаратилган чоралар;

пул маблағларини олувчи ва (ёки) жўнатувчи тўғрисида талаб қилинадиган ахборотга эга бўлмаган пул маблағлари аниқланган ҳолда кўриладиган чоралар;

юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахслар билан амалий иш муносабатларини ўрнатиш ҳамда улар томонидан ўтказиладиган операцияларнинг чуқур мониторингини амалга ошириш тартиби;

олувчи ва (ёки) жўнатувчи тўғрисида талаб қилинадиган ахборотга эга бўлмаган халқаро пул ўтказмалари аниқланган ҳолда чораларни (бажариш, рад этиш, тўхтатиб туриш ёки бошқалар) амалга ошириш тартиби;

қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа қоидалар;

Ички қоидалар мазкур Қоидалар ва бошқа қонунчилик ҳужжатларининг талабаларига мувофиқ бўлиши ҳамда аниқланган таваккалчиликлар ва уларнинг баҳосидан келиб чиқиб тузилиши лозим. Ички қоидалар, уларга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар почта алоқаси оператори, провайдерининг раҳбари томонидан тасдиқланади.


14. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари ҳар йили 15 январгача мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун масъул шахслар рўйхатини уларнинг сўровнома маълумотларини илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Инспекцияга тақдим этади.

14-1. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги махсус ваколатли давлат органига масъул ходимлар рўйхатини ҳар йили 20 январгача тақдим этади.

15. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг 5-санасигача жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ишлар тўғрисидаги чорак ҳисоботларини Инспекцияга тақдим этилади.

16. Почта алоқаси операторлари, провайдерларининг ички назорат хизмати тегишли бўлинмалар билан ҳамкорликда ҳар йили жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича уларнинг замонавий техника, усуллар ва йўналишларда хабардорлигини ошириш, қонунчилик ва мажбуриятларнинг барча жиҳатларини аник тушунтириш мақсадида почта алоқаси ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва ўқитиш дастурини (бундан буён матнда ўкув дастури деб юритилади) ишлаб чиқади.

Ушбу дастур қуйидагиларни акс эттириши керак:

ўқувни ўтказиш тартиби, унинг шакллари (бирламчи инструктаж, режали, режадан ташқари ўқитиш) ва муддатлари;

ўқувни ўтказишни ташкил этишга масъул шахсларни тайинлаш;

ходимларнинг билимини текшириш тартиби.

Ўқув дастури почта алоқаси оператор, провайдернинг раҳбари томонидан тасдиқланади.


3-БОБ. ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИ ЛОЗИМ

ДАРАЖАДА ТЕКШИРИШ


17. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари фойдаланувчиларни лозим даражада текшириш чораларини кўришлари керак.

Лозим даражада текшириш чоралари барча янги фойдаланувчилар ҳамда таваккалчилик даражасидан келиб чиқиб бор фойдаланувчиларга нисбатан кўрилади.


18. Лозим даражада текшириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши керак:

фойдаланувчилар билан амалий иш муносабатлари ўрнатилганда;

пул ўтказмаларини жўнатиш ва етказиб бериш (топшириш) хизматларини кўрсатишда;

ўтказиладиган операцияларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадларига дахлдорлигига нисбатан ҳар қандай шубҳалар мавжуд бўлганда;

фойдаланувчи тўғрисида аввал олинган маълумотларнинг ишончлилигига (ҳақиқийлигига) ёки етарлилигига гумонлар мавжуд бўлганда.

19. Фойдаланувчини лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт:

фойдаланувчининг шахсини текшириш ва идентификация қилиш;

фойдаланувчи номидан иш кўраётган шахсни идентификация қилиш, шахсини ва ваколатларини тегишли ҳужжатлар асосида текшириш;

фойдаланувчининг бенефициар мулкдорини идентификациялаш;

фойдаланувчи томонидан амалга ошириладиган амалий иш муносабатлари ва операцияларни уларнинг бундай фойдаланувчи ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида доимий асосда ўрганиш ўтказиш.


20. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари фойдаланувчи ёки бенефициар мулкдорнинг юқори мансабдор шахс, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахслар эканлигини аниқлаш мақсадида таваккалчиликларни бошқариш тизимларидан фойдаланишлари шарт ва фойдаланувчини лозим даражада текшириш бўйича мазкур Қоидаларнинг 19-бандда кўрсатиб ўтилган чораларни кўриш билан бирга, фойдаланувчи ёки бенефициар мулкдор сифатида қатнашаётган юқори мансабдор шахсларга нисбатан:

юқори мансабдор шахснинг мавқеи тўғрисидаги маълумотларни текшириш ва ўтказилаётган операциядаги пул маблағлари манбаларини аниқлаш бўйича тегишли чораларни кўришлари;

юқори мансабдор шахс билан амалий иш муносабатларини фақатгина почта алоқаси объектларининг раҳбари ёки тегишли ваколатга эга бўлган унинг ўринбосари рухсати билан ўрнатишлари (ёки мавжуд фойдаланувчилар учун давом эттириш);

амалий иш муносабатларини мунтазам равишда чуқур мониторинг қилиб боришлари лозим.

Почта алоқаси операторлари, провайдерлари юқоридаги чораларни юқори мансабдор шахсларнинг оила аъзоларига ёки юқори мансабдор шахсга яқин шахсларга нисбатан ҳам кўришлари керак.

20-1. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари мазкур Қоидаларнинг 19-бандидаги учинчи ва тўртинчи хатбошларида назарда тутилган фойдаланувчиларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширган учинчи томонларнинг лозим даражада текшириш натижаларига ишонишлари мумкин. Мазкур ҳолларда фойдаланувчиларни лозим даражада текшириш натижалари бўйича сўнгги жавобгарлик почта алоқаси операторлари, провайдерларининг зиммасида қолади. Бунда, почта алоқаси операторлари, провайдерлари:

фойдаланувчиларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар юзасидан зарур бўлган маълумотларни кечиктирмасдан олиш имкониятига эга бўлиши;

фойдаланувчиларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар юзасидан идентификациялаш маълумотлари ва бошқа тегишли ҳужжатлар нусхасини сўров асосида кечиктирмасдан олиш имкониятига эга бўлиши;

учинчи томон жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари асосида ишлашига ишонч ҳосил қилишлари керак.

Почта алоқаси операторлари, провайдерлари мазкур банднинг иккинчи - тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган талаблардан бирига риоя қилинмаган тақдирда, фойдаланувчиларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни мустақил равишда амалга ошириши керак.

Почта алоқаси операторлари, провайдерлари фойдаланувчи билан иш муносабатларига киришиш тўғрисидаги қарорни ўз таваккалчиликларидан келиб чиқиб, мустақил равишда қабул қилади ҳамда фойдаланувчини лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга ҳақли.

21. Фойдаланувчини лозим даражада текшириш бўйича кучайтирилган чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:

фойдаланувчи ҳақида очиқ манбалар ва маълумотлар базаларидан қўшимча тасдиқланган маълумотларни тўплаш ва қайд этиш;

фойдаланувчидан у томонидан амалга оширилаётган операциялар бўйича пул маблағлари манбалари ҳақидаги маълумотларни олиш;

ушбу фойдаланувчи томонидан амалга оширилаётган операциялар устидан доимий мониторинг юритиш.


22. Фойдаланувчининг операцияларни амалга ошириш тўғрисидаги топшириғи билан бир вақтда ёки кўп маротаба мурожаат қилишида почта алоқаси операторлари, провайдерлари қуйидагиларни бажаришга мажбур:

ушбу Қоидалар ёки бошқа қонунчилик ҳужжатларининг талабларига мувофиқ операция бўйича фойдаланувчини ёки наф олувчини идентификациялаш;

аввалги ҳисобот даври (ой, йилнинг чораги, ярим йиллик, йил) давомида ушбу фойдаланувчининг илгари ўтказган операцияларини ўрганиш, агар ихтиёрида бундай операциялар тўғрисида маълумотлар бўлса;

операциянинг турини ва унинг фойдаланувчи - юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида белгиланган фаолияти мақсади ва турларига мувофиқлик даражасини аниқлаш;

операция турини ҳамда унинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган фойдаланувчи - жисмоний шахснинг давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномасида кўрсатилган фаолият турига мувофиқлик даражасини аниқлаш;

аниқ иқтисодий моҳиятга эга бўлмаган, фойдаланувчининг лозим даражада текшириш материалларига илова қилинадиган фойдаланувчининг таъсис ҳужжатларида ёки давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўзда тутилган унинг фаолияти мақсадларига ва турларига мос келмайдиган барча операциялар бўйича лозим даражада текшириш натижалари ва хулосаларини ёзма қайд қилиш;

пул ўтказмаларини жўнатиш операцияларини фойдаланувчилар лозим даражада текширилганидан кейин амалга ошириш;

фойдаланувчилардан амалий иш муносабатларининг мақсади ва кўзда тутилган тавсифи тўғрисидаги маълумотларни олиш.


23. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари қуйидаги ҳолларда халқаро пул ўтказмалари билан боғлиқ операцияларга алоҳида эътибор қаратишлари ва таҳлил қилишлари керак:

хорижий давлатларнинг операторлари, провайдерлари билан шартномалар тузишда халқаро пул ўтказмалари бўйича шерикнинг ишга оид фаолиятининг хусусияти тўғрисида тўлиқ тасаввурга эга бўлиш учун бундай шерик тўғрисида тўлиқ ахборот тўплаши;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликда иштирок этмайдиган давлатларнинг ҳудудида жойлашган хорижий давлатларнинг операторлари, провайдерлари билан шартномалар тузишда улар билан амалга ошириладиган барча операцияларга алоҳида эътибор қаратиши;

ошкора ахборот асосида почта алоқаси оператори, провайдерининг обрўсини, шу жумладан бу оператор, провайдерга нисбатан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ қоида бузилишлари юзасидан текширувлар ўтказилганлигини аниқлаши;

пул ўтказмаси тўғрисидаги бутун ахборотни сақлаши;

жўнатилаётган пул ўтказмаларига жўнатувчи тўғрисидаги аниқ маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса), шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки идентификация ID-картаси ёхуд уларнинг ўрнини босадиган ҳужжат) серияси ва рақами, операциянинг хос рақами, олувчи тўғрисидаги аниқ маълумотлар (фамилияси, исми отасининг исми (агар мавжуд бўлса) ва унинг паспорт маълумотлари, операциянинг хос рақами илова қилинишини таъминлаши.

Жўнатувчилар тўғрисида тўлиқ маълумотлар бўлмаган тақдирда операторлар, провайдерлар хорижий давлатларнинг операторлари, провайдерлари билан тузилган шартномаларга мувофиқ улардан уч иш куни давомида пул маблағларини жўнатувчилар тўғрисида қўшимча ахборот олиш имкониятига эга бўлишлари керак. Бундай имконият бўлмаган ҳолда оператор, провайдер билан шартномани бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш зарур.


23-1. Халқаро пул ўтказмалари операцияларини амалга оширувчи почта алоқаси операторлари, провайдерлари қуйидагиларни амалга ошириши лозим:

ўзларининг ушбу хизматларни кўрсатувчи бўлинмалари ва ушбу бўлинмалар ходимларининг ҳисобини юритишлари;

пул ўтказмаларига оид операцияларни жисмоний шахс - фойдаланувчиларни лозим даражада текширгандан сўнг амалга оширишлари;

жўнатиладиган пул ўтказмаларини фойдаланувчи ҳақидаги (жўнатувчининг номи; шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт/идентификация ID-картанинг рақами ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат) серияси ва рақами - жисмоний шахслар учун; операциянинг хос рақами; жўнатувчининг манзили ёки давлат рақами белгиси ёки жисмоний шахслар учун туғилган санаси ва жойи) ва олувчи ҳақидаги (олувчининг номи; операциянинг хос рақами) аниқ маълумотлар билан бирга юборилишини таъминлашлари;

олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларга эга бўлмаган халқаро пул ўтказмаларини аниқлаш бўйича асосли ва имкони мавжуд бўлган чораларни кўришлари;

олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларга эга бўлмаган халқаро пул ўтказмалари аниқланганда операторлар, провайдерлар томонидан кўриладиган чоралар (ижро қилиш, рад этиш, тўхтатиш ёки бошқалар) тартибини белгиловчи, таваккалчиликларни баҳолашга асосланган ички ҳужжатни ишлаб чиқишлари керак.

Почта алоқаси операторлари, провайдерлари пул ўтказмаси мазкур бандда белгиланган талабларга жавоб бермаса, пул ўтказмалари бўйича хизматларни кўрсатиш тақиқланади.

Юборилаётган ички электрон пул ўтказмалари бўйича маълумотлар халқаро пул ўтказмалари учун қайд этилгани каби жўнатувчи тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак.

24. Фойдаланувчи ва фойдаланувчининг бенефициар мулкдорини идентификациялаш мазкур Қоидаларнинг 1 ва 2-иловаларида назарда тутилган ахборот асосида амалга оширилади.

Идентификация натижаси фамилияси, исми ва отасининг исмини кўрсатган ҳолда почта алоқаси ходими ёки масъул ходим томонидан алоҳида журналга киритилади.


25. Фойдаланувчи - жисмоний шахсни идентификациялаш шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки идентификация ID-картаси ёхуд уларнинг ўрнини босадиган ҳужжат) асосида амалга оширилади. Бунда почта алоқаси ходими бундай ҳужжатнинг асл нусхаси билан мустақил равишда танишиб чиқиши керак.

Жисмоний шахс якка тартибдаги тадбиркор бўлган ҳолда унинг давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ҳам ўрганилиши керак.


26. Фойдаланувчи - юридик шахсни идентификациялашда зарур ҳолларда давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи, раҳбарлари тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек таъсис ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар текширилиши керак.

Кўрсатилган ҳужжатларни тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйиш автоматлаштирилган тизими орқали ёки ушбу тизимдан ахборот олишнинг имкони бўлмаган ҳолда бевосита фойдаланувчидан олиш мумкин.


27. Юридик шахсларни лозим даражада текшириш жараёнида фойдаланувчининг бенефициар мулкдорини идентификациялаш бўйича, шу жумладан фойдаланувчининг ҳамда унинг таъсисчиларининг (акциядорларни, иштирокчилари) мулки ва бошқарув тузилмасини ўрганиш орқали асосли ва имкони мавжуд бўлган чораларни кўриши лозим.

Агарда кўрилган тегишли чоралар бенефициар мулкдорни аниқлаш имконини бермаса, почта алоқаси операторлари, провайдерлари фойдаланувчининг раҳбарини идентификация қилиши ва унинг шахсини текшириш юзасидан ўринли чораларни кўриши керак.

28. Фойдаланувчини ва операциянинг бошқа иштирокчиларини идентификациялаш имконини берувчи барча ҳужжатлар улар тақдим этилган санада амалда (ҳақиқий) бўлиши шарт.

Фойдаланувчи ёки бенефициар мулкдорни идентификациялаш билан бир қаторда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ улар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлардан фойдаланиб, уларнинг операцияларни бажариш ваколатлари текширилади.


29. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига нисбатан мижозларни лозим даражада текшириш чора-тадбирларининг ўтказилиши талаб қилинмайди.


30. Почта алоқаси ходимлари фойдаланувчи ёки бенефициар мулкдорни лозим даражада текшириш жараёнида уларнинг идентификация маълумотларини Рўйхат билан солиштиришлари шарт.

Фойдаланувчи, бенефициар мулкдор ёки операция иштирокчиларидан бирининг барча идентификация маълумотлари Рўйхатга киритилган шахс билан тўлиқ мос келганлиги аниқланган тақдирда, почта алоқаси операторлари, провайдерлари мазкур Қоидаларнинг 8-бобида белгиланган чораларни кўришлари керак.


30-1. Агарда, мавжуд мижознинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга алоқаси борлиги ҳақида асослантирилган шубҳалар мавжуд бўлганида ва унга нисбатан мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чоралар амалга оширилаётганлиги ошкор бўлиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чоралар амалга оширмасдан махсус ваколатли давлат органига шубҳали операция ҳақида ахборот юборилишига йўл қўйилади.

31. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари қуйидаги ҳолларда фойдаланувчига операцияларни амалга оширишни рад этиши лозим:

фойдаланувчини лозим даражада текшириш чораларини кўллаш имкони бўлмаганда;

идентификациялашни тугатиш имкони бўлмаган ёки лозим даражада текшириш натижалари бўйича у билан ишга оид муносабатларни ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатувчи маълумотлар олинган ҳолда;

юридик шахснинг бошқарув органи ёки юридик шахс номидан ишончномасиз фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўзининг жойлашган жойи (почта манзили) бўйича мавжуд бўлмаганида;

атайин нотўғри бўлган ҳужжатлар тақдим этилганда ёки қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ сўраладиган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;

қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.

Бундай ҳолларда почта алоқаси операторлари, провайдерлари махсус ваколатли давлат органига хабар юборишлари керак.


32. Барча мураккаб, ғайриоддий йирик операциялар, аниқ ёки ошкора иқтисодий ёки қонуний мақсадга эга бўлмаган бошқа шубҳали операциялар бўйича лозим даражада текшириш натижасида олинган маълумотлар қоғозда қайд қилинади ёки фойдаланувчиларни идентификациялашни амалга оширувчи шахсларга фойдаланувчи тўғрисидаги ахборотни текшириш учун доимий режимда тезкор фойдалана олиш имконини берадиган электрон маълумотлар базасига киритилади.



4-БОБ. ТАВАККАЛЧИЛИК ДАРАЖАСИНИ

АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ


33. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш юзасидан эҳтимол тутилган таваккалчиликларни ўрганишни, таҳлил қилишни ва аниқлашни почта алоқаси операторлари, провайдерлари ўз фаолиятида тизимли равишда, йилига камида бир марта амалга ошириши, ўрганиш натижаларини ҳужжатлар билан қайд этиши ҳамда аниқланган таваккалчиликларни камайтиришга доир тегишли чораларни кўриши шарт.

Почта алоқаси операторлари, провайдерлари таваккалчилик даражаси ҳамда уни пасайтириш талаб этиладиган даражасини аниқлаши, таваккалчилик тури ва даражасига қараб тегишли чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиши ва амалга ошириши керак.

Таваккалчилик даражаси мижознинг фаолияти ва амалга оширадиган операциялари турларини инобатга олган ҳолда фойдаланувчи тақдим қилган маълумотлар, мазкур Қоидаларда белгиланган мезонлар ва мижозни лозим даражада текшириш натижалари асосида масъул ходим томонидан аниқланади ва баҳоланади.

Таваккалчиликни баҳолаш натижалари Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигига тақдим этилиши керак.

34. Лозим даражада текшириш жараёнида олинган ахборот асосида, фаолият турини ва пул ўтказмалари билан амалга ошириладиган операцияни ҳисобга олган ҳолда фойдаланувчига жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш мақсадида операцияларни бажаришнинг тегишли (юқори ёки қуйи) таваккалчилик даражаси берилади.


35. Юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига олдиндан қуйидаги мезонларга тўғри келадиган фойдаланувчилар киритилиши керак:

а) Рўйхатга киритилган шахслар ёхуд Рўйхатга киритилган шахснинг эгалиги ёки назоратидаги ташкилотлар ёхуд Рўйхатга киритилган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори бўлган ёки уни назорат қилувчи шахслар;

б) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда ёхуд оффшор ҳудудда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахслар;

в) чет эл корхоналарининг ваколатхоналари ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари бўлмаган жисмоний шахслар;

г) оффшор ҳудудларда ҳисобвараққа эга бўлган резидент ва норезидентлар;

д) ҳақиқатда жойлашган жойи таъсис ҳужжатларида ёки рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасида кўрсатилган маълумотларга мувофиқ бўлмаган ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;

е) бенефициар мулкдори мазкур банднинг "а" ва "б" кичик бандларида кўрсатилган шахс ҳисобланган ташкилотлар;

ж) мунтазам равишда (уч ой ичида кетма-кет) шубҳали операцияларни амалга оширган фойдаланувчилар;

з) юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахслар;

и) жўнатувчи тўғрисидаги маълумотлари (жисмоний шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, юридик шахсларнинг номи, жўнатувчининг жойлашган ери (почта манзили) ва операциянинг хос рақами) тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган пул маблағларини ўтказиш билан боғлиқ бўлган операциялар;

к) ички қоидаларда белгиланадиган бошқа операциялар.


36. Операция юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига киритилган тақдирда, почта алоқаси операторлари, провайдерлари ушбу фойдаланувчига нисбатан лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларини кўриши ва доимий мониторинг қилиб бориши шарт.


37. Фойдаланувчи томонидан амалга оширилаётган операцияларнинг хусусияти ўзгаришига қараб, почта алоқаси операторлари, провайдерлари фойдаланувчини лозим даражада текшириш натижалари бўйича тўпланган маълумотларни ҳисобга олган ҳолда таваккалчилик хавфи даражасини қайта кўриб чиқишлари лозим.


38. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари ички қоидаларда белгиланган тартибда юқори таваккалчилик даражаси тоифасига киритилган барча фойдаланувчиларнинг ҳисобини юритишлари керак. Юқори таваккалчилик даражаси тоифасига киритилган барча фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотлар махсус журналга киритилади.


39. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишининг олдини олишга қаратилган чораларни кўриши керак. Ушбу мақсадда почта алоқаси операторлари, провайдерлари:

янги хизмат турлари ва янги иш амалиёти ишлаб чиқилиши;

янги ва мавжуд хизмат турлари учун янги ёки ривожланаётган технологиялардан фойдаланилиши сабабли юзага келиши мумкин бўлган таваккалчилик даражаларини аниқлаши ва баҳолаши керак.

Таваккалчиликни бундай баҳолаш янги хизмат турларини, иш амалиётини татбиқ қилишдан ёки янги ёхуд ривожланаётган технологиялардан фойдаланишдан аввал ўтказилиши керак.

Бунда бундай таваккалчиликни аниқлаш ва баҳолаш почта алоқаси оператори, провайдерининг янги хизмат турларини (янги технологияни) бевосита жорий қилаётган бўлинмаси томонидан Ички назорат тизими тузилмасининг масъул ходимлари билан биргаликда амалга оширилади.

Почта алоқаси оператори, провайдерининг мазкур бўлинмаси ва Ички назорат тизими тузилмасининг масъул ходимлари ушбу таваккалчиликларни мониторинг қилиш ва камайтириш учун тегишли чораларни кўришлари лозим.

Кўрилган чоралар натижалари тўғрисидаги маълумот почта алоқаси оператори, провайдери раҳбарига тақдим қилиниши керак.


5-БОБ. ШУБҲАЛИ ОПЕРАЦИЯЛАР

МЕЗОНЛАРИ ВА АЛОМАТЛАРИ


40. Қўйидаги мезон ва аломатлар мавжуд бўлганда операция шубҳали деб топилади:

операцияни амалга ошириш учун тақдим қилинган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигига (ишончлилигига) гумон туғилиши ва (ёки) операция тўғрисидаги, шу жумладан, операция бажарувчи томонларнинг бири ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлган маълумотларга мувофиқ келмаслиги;

операция аниқ иқтисодий моҳиятга эга эмаслиги ва фойдаланувчи фаолиятининг тавсифи ва фаолият турига мувофиқ келмаслиги;

зарур ҳолларда сўраладиган, шу жумладан ишонч билдирилган шахс тўғрисида сўраладиган (агар фойдаланувчи ишонч билдирилган шахс сифатида иш кўраётган бўлса) маълумотлар фойдаланувчи томонидан тақдим этилишининг асоссиз рад этилиши;

фойдаланувчига нисбатан мазкур Қоидаларда кўрсатилган чоралар асосли қўлланилаётганда, фойдаланувчи ташаббуси билан дарҳол амалий иш муносабатларининг тўхтатилиши;

фойдаланувчининг бажарилаётган битимга нисбатан махфийлик масалалари юзасидан ортиқча ташвишланиши;

амалга оширишнинг мақсади қонунчилик ҳужжатларида белгиланган назорат жараёнлари бош тортиш деб тахмин қилишга асос бўладиган операцияларнинг кўп маротаба бажарилишини аниқлаши;

агар фойдаланувчи бир ёки 30 календарь куни давомида умумий суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баробарига тенг бўлган суммадан ошадиган пул ўтказмаларини жўнатса ёки олса;

агар фойдаланувчи чалкаш ёки ғайриоддий тавсифга эга бўлган пул ўтказмаларини жўнатса ёки олса (бир ёки 30 календарь куни давомида турли манзиллар бўйича умумий суммасидан қатъи назар 10 ва ундан ортиқ пул ўтказмаларини жўнатиш);

агар пул ўтказмасини қандайдир сабабларга кўра адресатга ёки жўнатувчига топширишнинг имконияти бўлмаса;

идентификациялашни якунлашнинг имкони бўлмаслиги ёки лозим даражада текшириш натижаларига кўра, фойдаланувчи билан амалий иш муносабатларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатиб турадиган маълумотларнинг олиниши;

пул маблағлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига оффшор ҳудудларда доимий яшовчи ёки рўйхатга олинган шахсларнинг фойдасига ўтказилиши;

агар фойдаланувчи ёки операциянинг иштирокчиларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлса;

операцияларни амалга оширишда фойдаланилган пул маблағлари жиноий келиб чиқишга эгалиги тўғрисидаги ҳар қандай шубҳаларнинг мавжудлиги.


40-1. Ички қоидалар билан шубҳали операцияларни қўшимча мезонлари ва аломатлари белгиланиши мумкин.

Почта алоқаси операторлари, провайдерлари махсус ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган ва тавсиявий характерга эга бўлган услубий қўлланмалар асосида шубҳали операцияларни дастлабки аниқлаш индикаторлари тизимини йўлга қўйишлари мумкин.


6-БОБ. ШУБҲАЛИ ОПЕРАЦИЯЛАРНИ АНИҚЛАШ


41. Идентификациялаш жараёнида олинган маълумотлар, шунингдек, фойдаланувчи билан ишлашга берилган таваккалчилик даражаси фойдаланувчи томонидан амалга ошириладиган (оширилган) операцияларнинг фойдаланувчи фаолиятининг асосий йўналишларига мувофиқлигига ишонч ҳосил қилиш учун ва зарур ҳолларда маблағлар манбаларини ўрганиш учун мониторингга асос бўлиб ҳисобланади.

42. Фойдаланувчиларни идентификациялаш ва улар операцияларининг жорий текшируви лавозим мажбуриятларига мувофиқ почта алоқаси ходими томонидан ўтказилади, у шубҳали операциялар аломатлари мавжуд операцияларни аниқлаган тақдирда бундай операциялар ҳақида бевосита ўз раҳбарига ва/ёки ички назорат хизмати тузилмасининг масъул ходимига зудлик билан хабар бериши лозим.


43. Фойдаланувчи операцияларининг кейинги текшируви масъул ходим томонидан жорий текширув жараёнида аниқланмайдиган шубҳали операцияларни аниқлаш мақсадида, фойдаланувчининг ўтган давр мобайнида бажарган операцияларини таҳлил қилиш орқали амалга оширилади.


44. Масъул ходим фойдаланувчи ва операция ҳақидаги маълумотларни ўрганади, тегишли ахборотни махсус журналга қайд этади.


45. Асосли шубҳалар мавжуд бўлган тақдирда масъул ходим фойдаланувчи операциясини шубҳали деб ҳисоблаш тўғрисида ёзма қарор қабул қилади.


46. Операциянинг шубҳали деб топилиши ҳар бир аниқ ҳолатда ушбу Қоидаларда белгиланган шубҳалилик мезонларидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган комплекс таҳлил асосида, шунингдек фойдаланувчининг шахси, пул ўтказмасининг мақсадлари ва миқдори билан ҳамда шубҳали операцияларни тўғри аниқлаш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар асосида аниқланадиган таваккалчилик хавфига боғлиқ равишда амалга оширилади.


47. Фойдаланувчи операцияси шубҳали деб тан олингандан сўнг масъул ходим қуйидаги чораларни кўриши керак:

шубҳали операция тўғрисида махсус ваколатли давлат органига хабар берилишини таъминлаш;

фойдаланувчи тўғрисида қўшимча маълумот олиш;

фойдаланувчининг таваккалчилик даражасини қайта кўриб чиқиш;

фойдаланувчининг операциялари устидан мониторингни кучайтириш;

қонунчилик ҳужжатларига ва фойдаланувчи билан тузилган шартномага мувофиқ у билан муносабатларни тўхтатиш бўйича ички назорат тизими тузилмасининг раҳбарига таклиф киритиш.


48. Шубҳали операция ҳақидаги хабар почта алоқаси оператори, провайдери томонидан шубҳали операция аниқланган кундан бир иш кунидан кечиктирмай, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ махсус ваколатли давлат органига берилади.

49. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари тегишли операциянинг шубҳали эканлигини тасдиқловчи ёки шубҳалилигини олиб ташловчи ҳар қандай маълумотни дарҳол махсус ваколатли давлат органига хабар қилиши зарур.



7-БОБ. ТЕРРОРЧИЛИК ФАОЛИЯТИ ЁКИ ОММАВИЙ

ҚИРҒИН ҚУРОЛЛАРИНИ ТАРҚАТИШДА ҚАТНАШАЁТГАН

ЁКИ ҚАТНАШИШДА ГУМОН ҚИЛИНАЁТГАН ШАХСЛАР

ИШТИРОКИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ОПЕРАЦИЯЛАР


50. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари операцияларни амалга оширишда улар иштирокчиларининг идентификация маълумотларини Рўйхат билан солиштиришлари шарт.


51. Операциялар кечиктирилмасдан ва олдиндан хабар қилинмасдан тўхтатилиши ва пул маблағларини ишга солмай тўхтатиб қўйиш лозим, агарда:

фойдаланувчи ёки операция қатнашчиларидан бирининг барча идентификация маълумотлари Рўйхатга киритилган шахснинг маълумотлари билан тўлиқ мос келса;

фойдаланувчи Рўйхатга киритилган шахс номидан ёки унинг топшириғига биноан фаолият кўрсатаётган бўлса;

операцияни амалга оширишда фойдаланаётган пул маблағлари тўлиқ ёки қисман Рўйхатга киритилган шахсга тегишли бўлса;

фойдаланувчи - юридик шахс Рўйхатга киритилган жисмоний ёки юридик шахснинг мулкида ёки назорат остида бўлса.


52. Рўйхатга киритилган шахснинг операцияси тўхтатиб турилганда ва (ёки) пул маблағлари ишга солинмай тўхтатиб қўйилганда почта алоқаси операторлари, провайдерлари ишга солмай тўхтатиб қўйилган пул маблағларининг миқдорини кўрсатган ҳолда махсус ваколатли давлат органига шубҳали операция тўғрисида бир иш куни давомида хабар юборишлари лозим.



8-БОБ. РЎЙХАТГА КИРИТИЛГАН ШАХСЛАР

ИШТИРОКИДАГИ ОПЕРАЦИЯЛАР АНИҚЛАНГАНДА

АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР


53. Агар фойдаланувчи билан амалий иш муносабатларини ўрнатиш даврида ёки пул ўтказмаларини жўнатиш ва етказиб бериш (топшириш) операциясини амалга оширишда почта алоқаси ходимлари томонидан фойдаланувчи ёки операция қатнашчиларидан бирининг барча идентификация маълумотлари Рўйхатга киритилган шахснинг маълумотлари билан тўлиқ мос келганлиги аниқланган тақдирда, улар бу ҳақда зудлик билан ва фойдаланувчини хабардор қилмасдан масъул ходимга хабар беришлари керак.


54. Ўз навбатида масъул ходим қуйидаги чора-тадбирларни кўриши лозим:

фойдаланувчи, фойдаланувчининг бенефициар мулкдори ёки операция қатнашчиларидан бирининг шахсини имкон даражасида батафсил идентификациялаш;

қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ ишга солмай тўхтатиб қўйиш лозим бўлган операция бўйича пул маблағлари билан боғлиқ бўлган операцияни аниқлаш;

операция бажарилишини тўхтатиб туриш (пул маблағларини кирим қилиш ва уларни ўтказма ҳисобига киритиш бўйича операциялар бундан мустасно) ва бундай операция бўйича пул маблағларини ишга солмай тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги фармойишни тайёрлаш ва почта алоқасининг ҳудудий ташкилоти, почта объектининг раҳбарига имзо қўйиш учун киритиш;

операция тўхтатиб турилган куннинг ўзида ишга солмай тўхтатиб қўйилган пул маблағлари суммасини кўрсатган ҳолда шубҳали операция тўғрисидаги хабарни тайёрлаш ва уни махсус ваколатли давлат органига юбориш;

фойдаланувчи ҳақида қўшимча маълумотларни олиш (очиқ маълумотлар базаси орқали олиш мумкин бўлган маълумотлар, шу жумладан фаолият тури, активлари миқдори ва шу кабилар);

фойдаланувчи пул маблағларининг манбасини ёки молиявий ҳолатининг манбасини, шу жумладан фойдаланувчидан ахборот олиш орқали аниқлаш;

операция ҳақидаги ахборотни махсус журналга киритиш.


55. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари фақат мазкур Қоидаларда кўрсатилган чоралар қўлланилганидан сўнг, Рўйхатга киритилган шахсни унинг операцияси тўхтатиб турилганлиги ва (ёки) пул маблағларини ишга солмай тўхтатиб қўйилганлиги ҳақида хабардор қилишга ҳақли.


56. Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларнинг пул ўтказмаси бўйича операциялари тўхтатиб турилганда ва пул маблағлари ишга солинмай тўхтатиб қўйилганда, юқорида кўрсатилган пул маблағлари ишга солмай тўхтатиб қўйилган пул маблағларидан фойдаланишга рухсат берилгунга ва тўхтатиб турилган операция тикланишига қадар "йўқлаб олинадиган" махсус депозит ҳисобварағида сақланади.


57. Фойдаланувчининг пул ўтказмаси операциялари тўхтатилганда фойдаланувчиларнинг пул ўтказмалари рўйхатга олинадиган алоҳида журналда рўйхатга олиниши, шунингдек операция тикланишига қадар махсус жилдга жойлаштирилиши лозим.

Операциялари тўхтатилган фойдаланувчиларнинг пул ўтказмаларини рўйхатга олиш учун алоҳида журналда тўхтатилган операцияни, шунингдек ушбу операция иштирокчиларини идентификациялаш имконини берувчи ахборот қайд этиб борилади.


58. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари фақат махсус ваколатли давлат органидан қуйидагилар тўғрисида тегишли ахборотни олган ҳолдагина ишга солмай тўхтатиб қўйилган пул маблағларидан фойдаланишга рухсат беради ва тўхтатиб турилган операция ўтказилишини тиклайди:

шахс Рўйхатдан чиқариб ташланган бўлса. Бу ҳолда белгиланган жойга пул маблағларини ўтказиш операцияси янгиланган Рўйхат келиб тушган кундан уч кундан кечиктирмасдан амалга оширилади;

Рўйхатга киритилган шахс билан бир хилдаги идентификация маълумотларига эга бўлган шахсга нисбатан "янглишиш ҳолати". Ушбу ҳолда белгиланган жойга пул маблағларини ўтказиш операцияси хабарнома олинган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан амалга оширилади.


59. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари тўхтатилган операцияни ўтказишни тиклашни ва ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкдан фойдаланишга рухсат беришни Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3327, 2021 йил 19 октябрь) белгиланган тартибда амалга оширади.


9-БОБ. МАХСУС ВАКОЛАТЛИ ДАВЛАТ ОРГАНИНИНГ

СЎРОВЛАРИНИ ВА КЎРСАТМАЛАРИНИ БАЖАРИШ

60. "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ махсус ваколатли давлат органи жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш чораларини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни ёзма равишда сўрашга ва бепул олишга ҳақлидир, шу жумладан почта алоқаси операторлари, провайдерларининг автоматлаштирилган ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари орқали олишга ҳақлидир.

61. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари махсус ваколатли давлат органининг ёзма сўровлари бўйича қўшимча ахборотни тақдим этадилар.


61-1. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари махсус ваколатли давлат органининг кўрсатмасига асосан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш чораларини кўриш мақсадида пул маблағлари билан боғлиқ операцияларини ўз вақтида ва фойдаланувчини олдиндан хабардор қилмасдан ўттиз иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйишлари шарт.

62. Махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган операциялар бўйича қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур Қоидаларга мувофиқ махсус журналга ёзган ҳолда қуйидагилар расмийлаштирилади:

операция тури ва уни амалга ошириш асослари;

операцияни амалга ошириш санаси ва суммаси;

операцияни амалга оширувчи фойдаланувчини идентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар;

топшириғига кўра ва номидан операцияни бажараётган фойдаланувчини идентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар;

ушбу шахс номидан операцияни амалга оширувчи фойдаланувчининг вакилини (ишончли вакилини) идентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар;

пул маблағлари билан боғлиқ операциялар бўйича олувчи ва унинг вакилини идентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар.



10-БОБ. АХБОРОТ ВА ҲУЖЖАТЛАРНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ, САҚЛАШ,

МАХФИЙЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ


63. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари пул маблағлари билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек фойдаланувчиларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш маълумотлари ҳамда материалларини, шу жумладан иш ёзишмаларини ва ўтказилган ҳар қандай таҳлил натижаларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатлар мобайнида, лекин операция амалга оширилганидан ёки фойдаланувчи билан муносабатлар тўхтатилганидан кейин беш йилдан кам бўлмаган муддатда сақлашлари шарт.

64. Ҳужжатларнинг электрон шакллари дастурий усулда архивлаштирилиши, электрон ахборот ташувчи ускуналарга ёзиб қўйилиши ҳамда масъул шахс томонидан уларнинг рўйхати билан биргаликда ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши зарур.

Сақлаш муддатлари тугаши билан ҳужжатлар белгиланган тартибда почта алоқаси объектининг архивига топширилади.


65. Пул ўтказмалари ва фойдаланувчиларни лозим даражада текширишга доир ахборот, зарурат туғилган тақдирда, операция тафсилотларини қайта тиклаш ва ахборотдан махсус ваколатли давлат органи фойдаланиши мумкин бўлган тарзда расмийлаштирилиши лозим.


66. Фойдаланувчини лозим даражада текшириш ва идентификациялаш натижасида олинган маълумотлар, почта алоқаси операторлари, провайдерлари фойдаланувчи томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришни амалга ошириш таваккалчилиги юқори деб баҳолаган тақдирда камида бир йилда бир маротаба, бошқа ҳолларда камида уч йилда бир маротаба ва фойдаланувчи маълумотларида ўзгаришлар бўлганда янгиланиб борилиши лозим.


67. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборотга кириш имкониятини чеклайдилар, унинг тарқалиб кетмаслигини таъминлайдилар ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг операциялари ҳақида махсус ваколатли давлат органига хабар берилганлиги тўғрисида маълум қилиш ҳуқуқига эга эмаслар.

Почта алоқаси операторлари, провайдерлари ички назорат вазифаларини бажариш жараёнида олинган ахборотнинг унинг ходимлари томонидан ошкор қилинмаслигини (ёки шахсий мақсадда ёхуд учинчи шахслар манфаатларида фойдаланмаслигини) таъминлайдилар.



11-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


68. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари ички ва ташқи вазиятларнинг ўзгаришини инобатга олган ҳолда, ички назорат тизимини доимий равишда мониторинг қилади ва самарадорлигини баҳолаб боради, шунингдек самарали ишлашини таъминлаш учун заруратга қараб уни мустаҳкамлайди.

Ички назорат тизими самарадорлигини мониторинг қилиш почта алоқаси оператори, провайдерининг ички аудит хизмати томонидан ҳам олиб борилиши мумкин.

69. Ички назорат қоидаларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат Инспекция, зарур ҳолларда махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда амалга оширилади.

Мониторинг қилиш давомида Инспекция томонидан аниқланган ички назорат тизимининг камчиликлари ўз вақтида почта алоқаси оператори, провайдерининг раҳбарига маълум қилинади. Бундай ахборотни олгандан сўнг почта алоқаси оператори, провайдерининг раҳбари аниқланган камчиликларнинг ўз вақтида бартараф қилинишини таъминлаши лозим.


70. Мазкур Қоидалар, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича бошқа қонунчилик ҳужжатлари барча масъул ходимлар ва почта алоқаси ходимларига етказилиши лозим.

71. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари, шу жумладан почта алоқаси оператори, провайдерининг раҳбари, ички назорат тизими тузилмасининг раҳбари ва масъул ходимлари ҳамда почта алоқаси ишчилари мазкур Қоидаларни бузганлиги учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.


72. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги ҳолларини яширишда, шунингдек мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.





Қоидаларга

1-ИЛОВА



Жисмоний шахсларни

идентификациялашда зарур бўладиган

МАЪЛУМОТЛАР


1. Фамилияси, исми ва отасининг исми.


2. Туғилган санаси ва жойи.


3. Фуқаролиги.


4. Доимий яшаш жойи ва (ёки) вақтинчалик яшаш жойи.


5. Паспорт ёки идентификация ID-картаси ёхуд уларнинг ўрнини босадиган ҳужжат реквизитлари: ҳужжат серияси ва рақами, ҳужжат берилган сана, ҳужжатни берган орган номи.

6. Телефон рақами (агар мавжуд бўлса).






Қоидаларга

2-ИЛОВА



Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни

идентификациялашда зарур бўладиган

МАЪЛУМОТЛАР


1. Юридик шахсларни идентификациялашда зарур бўладиган маълумотлар:

а) тўлиқ, шунингдек агар давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган бўлса, қисқартирилган номи;

б) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумот (сана, рақам, рўйхатга олувчи орган номи);

в) солиқ тўловчининг идентификация рақами;

г) жойлашган ери (почта манзили);

д) имзо ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахслар ёки юридик шахс номидан иш кўрувчи жисмоний шахснинг идентификацияси тўғрисида маълумотлар;

е) юридик шахс таъсисчилари (йирик акциядорлари, иштирокчилари) ҳақидаги ҳамда фойдаланувчининг устав фондидаги (капиталидаги) уларнинг улушлари тўғрисида маълумотлар;

ж) рўйхатга олинган ва тўланган устав фонди (капитали) миқдори тўғрисидаги маълумотлар;

з) юридик шахс бошқарув органлари (юридик шахснинг бошқарув органларининг тузилмаси ва шахсий таркиби) тўғрисидаги маълумотлар;

и) телефон рақамлари.


2. Якка тартибдаги тадбиркорларни идентификациялашда зарур бўладиган маълумотлар:

а) почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг 1-иловасида кўзда тутилган маълумотлар;

б) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумот (сана, рақам, рўйхатга олувчи орган номи);

в) фаолият амалга ошириладиган жой;

г) телефон рақамлари.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 29 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 30 август, 35-сон, 715-модда












































Время: 0.1989
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск