ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Фуқаролик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.08.2018 й. ПФ-5528-сон "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.08.2018 й.

N ПФ-5528



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ПАСПОРТ ТИЗИМИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни кўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 56-бандига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 январдаги ПФ-4262-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 28 августдаги

ПФ-5528-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда Низом деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини расмийлаштириш, бериш, алмаштириш, ундан фойдаланиш тартибини, шунингдек, паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни белгилайди".


2. 7-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Фуқаронинг доимий рўйхати мавжуд бўлмаган тақдирда паспорт олиш учун у олдинги рўйхатда турган жойи бўйича маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қилиши мумкин.

Пропискага оид маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳолларда фуқаро паспорт олиш учун ўзи турган жойидаги маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қилиши мумкин".


3. 9-бандда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ҳарбий хизматчининг доимий рўйхати мавжуд бўлмаган тақдирда паспорт олиш учун у олдинги рўйхатда турган жойи ёки туғилган жойи ёхуд амалда яшаб турган жойи бўйича маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қилиши мумкин";

бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


4. 10-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фуқаро паспортини йўқотиб қўйган тақдирда, унга янги паспорт мазкур Низомда белгиланган тартибда берилади".


5. II бўлимнинг номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"II. Паспортни расмийлаштириш ва бериш тартиби".


6. 18-бандда:

биринчи хатбошидаги "доимий рўйхатда турадиган жойидаги" сўзлари чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


7. 20-банднинг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишинча бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


8. Қуйидаги мазмундаги 24-1-банд билан тўлдирилсин:

"24-1. Паспорт алмаштирилганда фуқарога ички ишлар органи томонидан янги паспорт унга илгариги паспортида мавжуд ва паспорт бериш вақтида амалда бўлган барча маълумотларни кўчирган ҳолда берилади.

Паспортда фуқаронинг никоҳдан ўтганлиги ҳақидаги белги ва бошқа маълумотлар мавжуд бўлмаганда ички ишлар органи томонидан фуқаронинг никоҳдан ўтганлиги ҳолати шахснинг доимий рўйхатда турган жойидаги ёки охирги яшаган жойидаги (агар манзилини ўзгартирган бўлса) ФҲДЁ бўлимидан маълумотларни олиш йўли билан текширилади. Фуқаронинг никоҳи мавжудлиги тўғрисидаги ФҲДЁ бўлимининг маълумоти паспортга никоҳдан ўтганлик ҳақидаги штампни қўйиш учун асос ҳисобланади".


9. 26-28-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Қуйидаги мазмундаги II-1 бўлим билан тўлдирилсин:


"II-1. Йўқотилган паспорт ўрнига паспорт бериш


35-1. Фуқаро паспортини эҳтиёт қилиб сақлаши шарт.

Паспортини йўқотиб қўйган фуқаро зудлик билан доимий рўйхатда турган жойидаги маълумотларни йиғиш пунктига хабар бериши лозим, қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартиб-таомиллар ўтказилганидан кейин унга ушбу Низомда назарда тутилган тартибда янги паспорт берилади.

Вақтинча хорижда бўлган фуқаролар паспортини йўқотган, паспорти яроқсиз ҳолга келган ёки унинг амал қилиш муддати тугаган ҳолларда Ўзбекистон Республикасига қайтиш гувоҳномасини олиш учун Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасига мурожаат этадилар, ушбу Низомнинг 20-бандида кўрсатилган шахслар бундан мустасно.

35-2. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг паспортини ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатини йўқотганликлари ҳақидаги аризалари бўйича ички ишлар органлари томонидан тегишинча мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларга мувофиқ белгиланган шаклдаги маълумотнома берилади, маълумотноманинг орқа томонига доимий ёки вақтинча рўйхатда турганлиги тўғрисида штамп қўйилиши мумкин. Маълумотнома ички ишлар органларининг мифация ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси томонидан берилади.

З5-3. Паспорт йўқолганлиги тўғрисидаги аризалар ҳисобга олиш журналида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ўрнатилган тартибда рўйхатга олинади.

35-4. Республиканинг бошқа ҳудудларидан доимий яшаш жойига келган ва янги яшаш жойи бўйича рўйхатга олингунга қадар паспортини йўқотиб қўйган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига уларнинг аризаларига кўра ички ишлар органлари томонидан паспорт йўқолгани ҳақидаги иш очилади. Паспортлар фуқаро доимий яшаш мақсадида келган жойдаги ички ишлар органлари томонидан уларни рўйхатга қўйиш асослари мавжуд бўлган тақдирда берилади.

Янги яшаш жойи бўйича рўйхатга олишга асослар мавжуд бўлмаган ҳолларда паспорт олиш тўғрисидаги ариза рад этилади. Бундай ҳолларда паспорт рўйхатдан чиқишни бекор қилган ҳолда фуқаронинг олдинги рўйхатдан ўтган жойидаги ёки рўйхатга қўйишга асослар мавжуд бўлганда бошқа янги рўйхатдан ўтиш жойидаги ички ишлар органи томонидан берилади.

35-5. Агарда паспортлари йўқолгани ҳақида ариза берган фуқаролар паспортларини топиб олсалар, паспорт эгаларининг ёзма аризаларига асосан паспорт йўқолгани ҳақидаги иш юритиш тугатилади. Агарда йўқолган паспортлар янги паспорт берилганидан кейин топилган тақдирда, фуқаролар топилган паспортларни зудлик билан ички ишлар органларига топширишлари лозим.

35-6. Топилган паспортларда олдинги яшаш жойидан рўйхатдан чиққанлиги ҳақида штамплар мавжуд бўлса, бундай паспортлар уларни берган ички ишлар органларига йўқ қилиниш учун юборилади.

35-7. Паспортлар ўғирланган ҳолларда бу ҳақдаги аризалар жиноят содир этилган жойдаги ёки фуқаронинг яшаш жойидаги ҳудудий ички ишлар органларининг навбатчилик қисмлари ходимлари томонидан қабул қилинади. Бундай аризалар қабул қилинганлиги ҳақида фуқароларга маълумотномалар берилади ва улар маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

Жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаб чиққан ва табиий офатлар (ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқалар) оқибатида паспортлари йўқолганлиги тўғрисида ариза билан мурожаат этган ва бу ҳолатларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни тақдим этган шахслар ҳам маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

Фуқаро паспортини йўқотганда паспорт йўқолгани ҳақида ариза берилган кундан бошлаб бир ой ичида янги паспорт мазкур Низомда белгиланган тартибда берилади. Зарур ҳолларда, бу муддат ҳудудий ички ишлар органи раҳбарияти томонидан яна бир ойга узайтирилиши мумкин. Истисно тариқасида, бундай аризаларни кўриб чиқиш муддати (бошқа ички ишлар органларидан жавоблар келмаганда, аризачининг касаллиги, унинг яшаш жойида узоқ муддат бўлмаганлиги) олти ойгача узайтирилиши мумкин. Олти ойдан ортиқ муддатда жавоб келмаганида, фуқаронинг шахси текширилади ва ундан кейин паспорт берилади.

Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларидан озод этилган ва паспортини йўқотган шахсларга мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича маълумотнома берилади. Бундай шахсларга паспорт бериш масалалари уларни сўнгги рўйхатдан ўтган жойидаги ички ишлар органлари томонидан, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлсалар, кўриб чиқилади.

35-8. Хорижга доимий яшаш учун белгиланган тартибда чиққан, аммо Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасида консуллик рўйхатида турмаган ва Ўзбекистон Республикасида бўлган пайтида паспортини йўқотиб қўйган фуқаролар сўнгги доимий рўйхатда турган жойларидаги маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат этадилар.

Агар аризачининг турар жойи бўлган тақдирда, ички ишлар органлари уни вақтинча рўйхатдан ўтказади, турган жойи бўйича ҳисобга олади ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан бирга унга паспорт расмийлаштиради.

Агар аризачини вақтинча рўйхатдан ўтказиш учун унинг турар жойи бўлмаган тақдирда, ички ишлар органлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда унга истисно тариқасида паспорт расмийлаштирадилар.

35-9. Агар фуқаро келган давлатида Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси бўлмаса, у Ўзбекистон Республикасининг мазкур давлат консуллик округига кирадиган хориждаги консуллик муассасасига мурожаат қилади.

35-10. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотган шахс паспортини сўнгги яшаш жойидаги ички ишлар органига ёки турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхонаси ёхуд консуллик муассасасига топшириши шарт";


11. III-бўлим ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. 53-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"53. Хорижга хизмат сафарига, ўқиш, даволаниш, ишлаш ва оиласига қўшилиш мақсадида чиққан фуқаролар вақтинча консуллик рўйхатига олинади".


13. 57-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"паспорт тизими қоидаларига риоя этилиши учун масъул бўлган шахслар томонидан фуқароларнинг паспортсиз ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларсиз яшашига йўл қўйганлиги, шунинг баробарида фуқароларнинг ўзлари эгаллаб турган турар жойларда паспортсиз ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларсиз, вақтинча ёки доимий рўйхатдан ўтмаган ёхуд турган жойи бўйича ҳисобга олинмаган шахсларнинг яшашига йўл қўйганлиги;

фуқароларнинг паспортларини ноқонуний олиб қўйиш ёки паспортларни гаров сифатида қабул қилиш".


14. Қуйидаги мазмундаги 1 ва 2-иловалар билан тўлдирилсин:



"Ўзбекистон Республикасида паспорт

тизими тўғрисидаги Низомга

1-ИЛОВА



Ҳудудий ички ишлар

органининг штампи


20____ й."____ " ________

____________________-сон



МАЪЛУМОТНОМА

           

            

Расм учун жой







Фуқаро

        



фамилия, исми, шарифи


       

        


туғилган йили ва жойи



        

   




паспортининг йўқотилганлиги ҳақида мурожаат қилди.










Амал қилиш муддати "____" __________________ 20 ____ й.

       

          

ТШИИБ МваФРБ бошлиғи



      

М.Ў.

          





Ўзбекистон Республикасида паспорт

тизими тўғрисидаги Низомга

2-ИЛОВА



Ҳудудий ички ишлар

органининг штампи


20____ й."____ " ________

____________________-сон



МАЪЛУМОТНОМА

          

    



Расм учун жой




Чет эл фуқароси (фуқаролиги бўлмаган шахс)


(кераксизи ўчирилсин)


         

             


фамилия, исми, шарифи


          

          


туғилган йили ва жойи


        

         



   

миллий паспортни, хизмат паспортини, шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатни йўқотилганлиги ҳақида мурожаат қилди.



(кераксизи ўчирилсин)

            


Юқоридаги шахс ҳақиқатдан


да



(миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимининг номи)


         

20____й. "____" ____________дан 20___й. "_____" _______________ гача _________________-сон миллий паспорт (фуқаролиги йўқ шахснинг гувоҳномаси) бўйича прописка қилинган эди.     


Амал қилиш муддати "____ " ___________ 20 ____ й.

     

      


ТШИИБ МваФРБ бошлиғи



    

М.Ў.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 30 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 30 август, 35-сон, 705-модда










































Время: 0.2234
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск