язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2018 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.08.2018 й. ПҚ-3922-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.08.2018 й.

N ПҚ-3922



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ҲУЖЖАТЛАРИНИ ЎЗ

КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Қишлоқ хўжалигини ўз вақтида қишлоқ хўжалик техникаси

билан жиҳозлаш механизмларини янада такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 10 майдаги

ПҚ-3712-сонли қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигини ўз вақтида қишлоқ хўжалик техникаси билан жиҳозлаш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 10 майдаги ПҚ-3712-сонли қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатлари иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 28 августдаги

ПҚ-3922-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган ҳужжатлари рўйхати


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2012-2016 йилларда Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида" 2012 йил 21 майдаги ПҚ-1758-сонли қарори 5-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жиззах ва Сирдарё вилоятлари қишлоқ хўжалигини техник жиҳозлашни янада яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 16 майдаги ПҚ-2969-сонли қарори 2-бандининг учинчи хатбоши.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 30 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 30 август, 35-сон, 707-модда